21.08.2016

Қурултой: Нега Шайбонийхоннинг 550 йиллиги Ўзбекистонда нишонланмади?

Шайбонийнинг Беҳзод чизган портрети.
Шайбонийнинг Беҳзод чизган портрети.

Марказий Осиëни ягона бир марказ – Самарқанд қўл остида бирлаштира олган¸ мамлакатда туркий тил ва маданият ривожига ҳисса қўшган¸ пул ислоҳоти ўтказган Муҳаммад Шайбонийхоннинг 550 йиллиги Ўзбекистонда нишонланмади.

Тарихга мафкуравий ëдашув оқибатларини Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Ўзбекистондаги жорий режим қуюшқонига кўра мамлакатда Амир Темур қиëфасига соя соладиган тарихий шахсларни иккинчи планга ўтказиш сиëсати мавжудлигини Қурултой қатнашчилари салбий ҳолат, дея баҳолашди.

XV асрнинг иккинчи ярми XVI аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Муҳаммад Солиҳнинг туркий тилда ëзилган “Шайбонийнома” достонида темурийларга қарши курашган Шайбонийнинг юришлари, жанглари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Муҳаммад Солиҳ Шайбонийнинг юришлариии тасвирлаб, турк улуси қадини тиклаган тартиб ўрнатувчи, замонанинг улуғ кишиси, деб таърифлайди.

Қурултой иштирокчилари бўлган тарихчилар 1501 йилда юз берган “Сарапул жанги” ортидан Чиғатой улуси қулаб, унинг ўрнига “Шайбонийлар давлати” вужудга келганига эътибор қаратишди.

Қурултой: Нега Шайбонийхоннинг 550 йиллиги Ўзбекистонда нишонланмади?

Муаррихларнинг эслашича¸ Шайбонийхон юксак маданиятли инсон сифатида ирфон ва санъатга қизиқиши катта бўлган.

Ҳиротни забт этганида истеъдодли рассом Камолиддин Беҳзод Шайбонийхоннинг машҳур портретини яратган.

Портретда Шайбоний туркийлик рамзи бўлган қизил фонда тасвирланган.

Рассом тарафидан жозибадор шахс сифатида акс эттирилган Шайбонийнинг умри фожеавий якун топди.

1510 йили Шайбонийхон Сафавийлар давлатининг ҳукмдори Исмоил Сафавийдан Марв яқинидаги Мурғоб дарёси қирғоғида енгилди.

Шоҳ Исмоил буйруғига кўра, 1510 йил 12 декабрида Шайбонийнинг калласи олиниб, пўсти шилинади, пўсти ичи сомон билан тўлдирилиб, Сафавийларнинг Ғарбдаги душманлари бўлмиш Усмонли турклар ҳукмдори Султон Боязид иккинчи ҳузурига жўнатилади.

Шайбонийхоннинг бош чаноғини шоҳ Исмоил олтин билан қоплаб, базмларда шароб қуйиладиган қадаҳ ўрнида фойдаланган.

Шайбонийнинг бошсиз танаси Самарқандда дафн қилинган.

Ушбу қабр устига қўйилган асосий тош, Самарқанд руслар томонидан босиб олингач, Петербургдаги Эрмитаж музейига олиб кетилган.

Тошга қуйидаги сўзлар битилган:

“Олам ҳукмдори Шайбоний Муҳаммадхон. Унинг ҳусни ва мулойимлигига фалак ҳам ҳавас қиларди. Тақдир ўзининг шафқатсизлиги ва адолатсизлигидан пушаймон бўлмоқда. Олам вайроналикка юз тутишига сабаб бўлган адолатсиз фалакнинг бундай мунофиқлигидан юрак ҳам инграмоқда. Агар ким вафот этди деб сўрсалар, жавоб бер: “Бу, минг афсуски, Муҳаммад Шайбонийдир”.

http://www.ozodlik.mobi/a/qurultoy-shayboniyxon/27932016.html

 

http://birdamlik.info/news/қурултой-нега-шайбонийхоннинг-550-йилл-2/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]