12.01.2018

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ҳурматли жаноб  Президент!

Мен Боҳодир Чориев, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосчиси ва етакчисиман.
Ҳаракатимиз 2004 йил 10 апрелда ташкил топган бӯлиб, асосий мақсади Ӯзбекистондаги диктатура ва яккаҳокимликка қарши тинч ва нозӯравон йӯл орқали курашиш ҳамда Ӯзбекистонимизни чин маънодаги демократик ва тараққиёт йӯлига олиб чиқишдир.

Бизнинг 14 йиллик курашимиз жараёнида Ӯзбекистондаги режим томонидан бир неча фаолларимиз жисмонан йӯқ қилинди, ӯлдирилди, қамалди, тазйиқ ва тақибларга учради. Шундай оғир ҳолатларда ҳам биз ӯз танлаган йӯлимиздан — нозӯравон курашлардан чекинмадик ва бундан кейин ҳам чекинмаймиз.

Айни чоғда Ӯзбекистон ӯзини демократик давлат деб ҳисоблаб келмоқда. Ӯтган 25 йил ичида мухолиф ташкилотлар, мухолиф партиялар Президент ва парламент сайловларига умуман қӯйилмади, аксинча, уларга нисбатан тазйиқ ва таъқиблар қӯлланилди. Ӯзбекистондаги диктатура режими эса ҳар доим тӯртта «чӯнтак партиялар»ни кӯз-кӯз қилиб, «Мана бизда ҳам мухолифат бор» дейишдан нарига ӯтишолмади. Ҳатто қӯғирчоқ партиялардан тайинланган номзодлардан бири Aбдулҳофиз Жалолов сайловдан кейин журналистларнинг «Кимга овоз бердингиз?» деган саволига ҳеч иккиланмай «Ислом Каримовга овоз бердим», деб жавоб бериб, сирини очган эди.

Қайсидир давлатда мухолифат эркин фаолият юритмас экан, ушбу давлатда сиёсий рақобат бӯлмайди. Сиёсий рақобат йӯқ давлатда ҳеч қачон қонун устуворлиги таъминланмайди. Бундай давлатда коррупция, порахӯрлик авж олади. Натижада мамлакатда тараққиёт ва ривожланиш бӯлмайди.

Ҳурматли жаноб Президент!

Сиз Ӯзбекистон Президенти вазифасини бажаришга 2016 йил 8 сентябрда киришдингиз. Президент ваколатига эса 2016 йил 14 декабрда эришдингиз. Орадан бир йил вақт ӯтди. Бу давр ичида Сизнинг фаолиятингизга амалдаги биронта мухолиф ташкилoтлар, жумладан, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ӯз норозилигини билдирмади. Ҳамма учун Ӯзбекистондаги тинчлик устувор масалага айланди.

Тан олиш керакки, Мен ӯзимнинг танқидий қарашларимни мақолаларим орқали, интервьюларимда ҳамда ижтимоий  тармоқларда рӯйи-рост билдириб келдим.

Ӯтган бир йил ичида Сиз Ӯзбекистонда сезиларли ижобий ишлар қилдингиз. Ҳозирча туб ислоҳотлар қилинмаётган бӯлса-да, аммо биз мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати Ӯзбекистонда барча жабҳаларда туб ислоҳотлар бӯлишини истаймиз ва ислоҳотларни амалга оширишда Сизга ӯз кӯмагимизни беришни сидқидилдан хоҳлаймиз. Ӯзбекистонни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун мамлакатда мухолифатнинг бӯлиши муҳим аҳамиятга эга.

Ҳурматли жаноб Президент!

Хабарингиз бӯлса, Сизнинг собиқ устозингиз ва йӯлбошчингиз бӯлмиш марҳум Ислом Каримов томонидан сиёсий сабаб ортидан  мен ва яқинларимнинг ҳаммасидан Ӯзбекистон фуқаролиги ноқонуний равишда олиб қӯйилган. Ҳозирги кунгача шахсан мен фуқаролиги бӯлмаган шахсман. Менда на Ӯзбекистон ва на АҚШ фуқаролиги бор. Имкон туғилса  Ӯзбекистонга бориб, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг навбатдаги Қурултойини ӯтказишни, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини партияга aйлантириш ва Ӯзбекистондан рӯйхатдан ӯтказишни режалаганман. Шу сабабли менга  Ӯзбекистон фуқаролигини тиклаш ӯта зарур бӯлмоқда.

Ҳурматли жаноб Президент,

2000 йилда мен Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги “Кеш” Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятининг раиси ҳамда  60.05% акцияларининг қонуний эгаси, мулкдор эдим. Ушбу қишлоқ хӯжалиги асосан гӯшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Бир йил ичида менинг раҳбарлигимда “Kеш” OТҲЖ тубдан ислоҳ қилинди ҳамда биз катта иқтисодий самарадорликка эришдик.

Ӯзбекистон ҳукумати менинг тажрибамни ӯрганиб, уни оммалаштириш ӯрнига мени ноҳақ қамашди, маҳаллий амалдорлар  “Keш” OТҲЖ мол-мулкини талон-тарож қилишди. Натижада катта агрокомплекс йӯқ қилинди. Шундай йӯл билан республикадаги кӯпгина агрокомплекслар ҳокимият амалдорларининг ноқонуний аралашувлари ортидан барҳам топди.

Бугунги кунга келиб мамлакатдаги гӯшт ва сут ишлаб чиқариш саноати қаттиқ таназзулга дуч келди.  Аҳоли сифатсиз гӯшт маҳсулотларини истеъмол қилиши туфайли касалликлар сони ортиб бормоқда.  Агар 2000 йиллардa менинг иш фаолиятимга маҳаллий ҳокимлар аралашмай, ӯз ҳолимга қӯйганида эди, ӯтган 18 йил ичида “Keш” OТҲЖ янада кенгайган, ривожланган ва бир неча минг янги иш жойларини ташкил қилган бӯлар эдик, ишчиларга катта маош бериб, давлатимизга миллионлаб солиқлар тӯлаш билан бирга эл-юрт дастурхонига сифатли гӯшт ва сут маҳсулотларини  кӯп миқдорда етказиб турган бӯлардик.

Ҳурматли жаноб Президент! Мен ҳозир ҳам «Кеш» ОТҲЖни тиклаш ва уни ӯз ҳолига қайтариш тарафдориман. Бизнинг қӯлимизда ҳозиргача 60.05% акциялар улуши сақланиб қолган. Сизнинг бир қарорингиз билан “Keш” ОТҲЖ ӯз мавқеига қайтиши аниқ. Шундай қилинса мен яна “Keш” OТҲЖда раислик вазифамга қайта олардим. “Keш” OТҲЖ халқимиз дастурхони учун яна сифатли гӯшт ва сут маҳсулотларини етказиб беради деган умиддаман.

Ҳурматли жаноб Президент!

Сиз Ӯзбекистон Конституцияси кафолатисиз. Менинг Ӯзбекистон фуқароси сифатида ҳозирги вақтгача Ӯзбекистонда бузулиб келган конституцциявий ва қонуний ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб беришингизни сӯрайман.

Қуйида асосий илтимосларимни келтирдим:

  1. Менга ва қариндошларимга Ӯзбекистон фуқаролигини қайтариб беришингизни сӯрайман;
  2. Менга нисбатан адолатсиз суд ҳукмлари бекор қилиниб, янги судлар мени тӯлиқ оқлашини, менга етказилган моддий ва маънавий зарарлар тӯлиқ қопланиб берилишини сӯрайман;
  3. «Кеш» ОТҲЖни 2001 йилнинг 2 январь ҳолати бӯйича тӯлиқ қайта тиклатиб беришингизни сӯрайман.

Ҳурмат билан,
Боҳодир Чориев,
Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати етакчиси, собиқ «Кеш» ОТҲЖ раиси.

11 декабрь, 2017 йил.

http://birdamlik.info/news/ӯзбекистон-республикаси-президенти/

Read also:

«Бирдамлик» давлатни поракандага айлантириш тарафдори эмас!
2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги [...]
Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз
  Кучли ғоя, кучли жамоа — муваффақиятларимизнинг калити. Ислоҳотлар халқ манфаатига ишлаши учун ислоҳот режалари халқчил бўлиши керак! Ислоҳотлар режаси юқоридан пастга қараб эмас, пастдан [...]
14 ёшинг муборак бўлсин, «Бирдамлик» ХДҲ
Бундан роппа-роса 14 йил олдин, яъни 2004 йил 10 апрелда «Бирдамлик» ҳаракати дунёга келган чоғда Ҳаракатга асос солган Баҳодир Хон Туркистонга кўпчилик юртдошларимиз ҳавас билан [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]