“Кўмак Маркази” гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди

 

13507135_1748513152060239_6923675205964360865_nOLYMPUS DIGITAL CAMERA

Жорий йилнинг 18- июнида “Кўмак Маркази” гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди. Марказ ташкил этилганден бери бу биринчи йиғилишимиз бўлди. Мажлисда гуруҳ аъзоларидан ташқари гуруҳга аъзо бўлмаган, аммо гуруҳ ишига ҳайриҳоҳ бўлган ва ишларида ҳолис ёрдам бераётган Искандар Худойберганов ва Темур Абдуллаевлар ҳам қатнашдилар. “ Кўмак Маркази” гуруҳи аъзоси Санжар Имомовнинг хисоботини тингладик. Марказга келиб тушган аризаларни муҳокама қилдик. Марказ ташкил этилгандан бери тушган аризалардан 5 тасини қабул қилмасликка келишдик. 5 аризачидан 3 таси шахсларини очиқлашни истамадилар, тахаллус билан ариза йўлладилар. Бу эса Марказнинг иш принципларига мутлоқо зид . Яна икки ариза ҳаққоний экани бизда шубҳа уйғотди ва аризада келтирилган,аризачининг режим тарафидан қувғинга учрагани ҳақидаги сўзлари бизда шубҳа уйғотди. Масалага аниқлик киритиш учун аризачиларнинг электрон манзилига бир неча саволлар йўлладик ва уларга жавоб беришларини илтимос қилдик. Аммо улардан жавоб ололмадик.

Биз излаётган муҳолифатчилардан фақат иккисининг манзилини аниқладик ва яқин кунларда улар билан алоқа ўрнатишни режалаштирдик. Фурсатдан фойдаланиб, Марказ саҳифасида чоп этилган илтимосимизни ўқиб,бизга излаётган кишиларимизнинг телефон рақамлари ва манзилларини юборган ҳамюртларимизга ташаккур билдирамиз.

“Кўмак Маркази” ишчи гуруҳи.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info