Сайловнинг навбатдаги 3-ҳафта натижалари

Аввал хабар қилганимиздек, сайловнинг 3-натижалари бугун, 22 мартда эълон қилинмоқда. Демак, натижалар қуйидагилардан иборат:

Сайловнинг навбатдаги 3-ҳафта натижалари

Изоҳ: Сайловчиларнинг Виртуал сайлов Президентликка номзодларига берилган овозларни ҳақиқийлиги юзасидан 15 март куни маълум қилинганди.

Бугун Кетмонов Ҳотамжон, Акмал Саидов ва Наримон Умаровларга ҳам берилаётган овозларга ВСКда шубҳа борлигини ва яқин муддатда уларга берилган овозларнинг текшируви натижасини маълум қилиш ҳақида хабар бергандик.

Бугунги овоз бериш натижасида Кетмонов, Саидов ва Умаровларга берилган овозларнинг текшириш якунини ҳам маълум қилишга қарор қилдик. Юқоридаги графикдан кўриниб турганидек, Чориев Баҳодир рўйхатнинг биринчи сафида кетмоқда. Унга берилган 1416 та овоздан 396 таси ҳақиқий овозлар ва у биринчиликда кетмоқда.

Кетмоновга берилган 1280 та овознинг 266 таси хақиқий, сохта овоз 1014та, Акмал Саидовга берилган овоз жами 1208 та, шундан 1023 таси сохта, атига 185 таси ҳақиқий овозлардир. Умаров Наримонга умумий берилган овоз 1198 та, шундан 1059 таси сохта, 139 таси ҳақиқий.

Сохта овозлар, яъни биргина IP-адресдан бир неча ўнтадан берилган овозлар ВСК томонидан олиб ташланди. Бугунги кунгча умумий берилган овозлар 6684 та, ҳақиқий берилган овозлар сони 4449 та, ҳақиқий овозлар 2245 тани ташкил этади.

Сохта овозлар бериш юзасидан Умаров Наримон 1058 та сохта овоз билан биринчи ўринда, Акмал Саидов 1023 та сохта овоз билан иккинчи ўринда, Чориев Баҳодир 1020 та овоз билан учинчи ўринда кетишмоқда.

ВСК Матбуот Хизмати
22.03.2015 й.

Updated: 23.03.2015 — 00:34

 

http://saylov2015.org/2015/03/539

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info