Ўзбекистонлик фаоллар АҚШ Давлат департаментидан ёрдам сўрамоқчи

"Кўмак маркази" гуруҳи раҳбари Дилором Исҳоқова
«Кўмак маркази» гуруҳи раҳбари Дилором Исҳоқова

02.05.2016

Ўзбекистонлик бир гуруҳ фаоллар “АҚШ Давлат департаментидан Ўзбек мухолифатига грантлар ажратиш тажрибасини қайта тиклашни, ўзбек мухолифати учун ажратилган, аммо ўзлаштирилмай қолган маблағдан йиллар давомида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида қаланиб турган лойиҳаларни молиялаштиришни талаб қилиш” мақсадида “Кўмак маркази” тузганини эълон қилди.

Бу ҳақда Дилором Исҳоқова, Баҳодир Чориев, ЁдгорТурлибеков, Бахтиёр Исабеков, Санжарали Имомовлар номидан тарқатилган банотда айтилишича, “Кўмак маркази” АҚШ Давлат департаментидан “Ўзбекистонни мустақил ва демократик давлат бўлиши учун курашган ва фаолияти учун жабрланиб, соғлигини йўқотган мухолифатчиларга соғликларини тиклаш учун ҳам маблағ ажратишларини” ҳам сўрамоқчи.

“… сафдошларимизнинг ҳам аҳволлари танг: бир бор марказга келиб кетиш, ёки вилоятларга бориб келиш, сафдошлар билан йиғилиб дардлашиш нари турсин, хатто йўлкирага пул тополмай қолиш даражасида танг. Сиҳат-саломатлик ҳақида гапирмасак ҳам бўлади: йиллар давомида тортилган азоб ва ноҳақликлар ўз ишини бажарди. Аҳвол шундай давом этса, яқин йилларда Ўзбекистонда мухолифатчи қолмайди. Айниқса, мухолифат сафларида ёш фаолар йўқлигини инобатга олсак, ўзбек мухолифат ҳам ифтиҳорли, ҳам қайғули бир ҳотира бўлиб қолиш эҳтимоли бор”, дейилади “Кўмак маркази” баёнотида.

Баёнотда айтилишича, “Кўмак маркази” Ўзбекистонда яшаётган барча мухолифат фаоллари, мустақил журналистлар, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёки уларнинг оила аъзолари моддий кўмак сўраб ёзган аризаларни қабул қилади.

Тазйиқлар ортидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган,¢иёсий бошпана олиш жараёни қийин кечаётган, моддий аҳволи оғир бўлган инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистлар ва сиёсий ҳаракат ва партиялар аъзоларини қўллов хатларини ташкиллаштириш ва моддий ёрдам ҳақидаги аризаларини тўплайди.

“Кўмак Маркази” гуруҳининг фейсбукда ўз саҳифаси бўлади ва мазкур саҳифада гуруҳ фаолияти ва ҳисоботи ёритилиб борилади.

Тўпланган аризалар”КМ” аъзолари томонидан ўрганилиб, умумлаштириб АҚШ Конгреси ва Давлат департаментига йўлланади. Шу билан бирга гуруҳ мурожаати ҳам тақдим этилади.

Ариза ёзувчи ўз аризасида минг доллардан беш минг долларгача бўлган миқдордаги ёрдамни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун олиши кўзда тутилади. Ариза берувчи аризасида ўзининг қисқа сиёсий фаолияти тарихи ҳамда таржимаий холини ёзиши керак.

Мухолифат ташкилотлари, Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, ҳамда мустақил журналистлардан алоҳида грант учун ёзилган хатлар олинади ва улар ҳам умумий сўровга киритилади”, дейилган “Кўмак маркази” гуруҳи баёнотида.

Озодлик мухбири “Кўмак маркази” гуруҳи раҳбари Дилором Исҳоқовага бир неча савол билан мурожаат қилди:

Дилором Исҳоқова «Кўмак маркази» тўғрисида

Файллар рўйхатиЮклаб олиш

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

http://www.ozodlik.org/content/dilorom-ishoqova-komak-markazi-aqsh-davlat-dept-yordam-soraydi/27711385.html

Copyright © 2018 Birdamlik.Info