«Бирдамлик»чилар Грузияда йиғилдилар

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Бирдамлик» ХДП раиси Баҳодир Хон Туркистон иш сафари билан Грузияга ташриф буюрди.

Ташриф давомида «Бирдамлик» ХДПнинг Грузияда иш сафари билан бӯлиб турган фаоллари билан учрашди.

Йиғилишда «Бирдамлик» ХДПнинг фаолияти, келгуси режалари, партиянинг салоҳиятини янада ошириш, Партиянинг Низом ва Дастурларида белгиланган чора-тадбирларни рӯёбга чиқариш, Партиянинг нашрларини такомиллаштириш ва бошқа қатор масалалар кенг муҳокама қилинди.

Баҳодир Хон Туркистон сафар давомида «Бирдамлик» ХДПнинг, хусусан, партия фаолларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш ниятида Грузиянинг сӯлим Поти шаҳридаги бизнес фаолият юритиш мақсадида харид қилинган объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур иншоот Партия мулки ҳисобланиб, яқин ойлар ичида ӯзининг бизнес фаолиятини бошлайди.

Баҳодир Хон Туркистон йиғилишда фаолларга яқинда очилажак ишлаб чиқариш корхонаси хусусида, фаолият давомида тушган фойдаларнинг қандай тақсимланиши ҳақида батафсил гапириб бердилар. Раиснинг таъкидлашларича, ишлаб чиқариш корхонасидан тушган фойдаларнинг 50 фоизи келгусида Партия Марказий Қӯмитаси аъзоларига дивиденд сифатида тақсимланади. 50 фоизи эса Партия фаолларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш, фаолларни ва уларнинг ишончли вакилларини иш билан таъминлаш, фаолларни яшаш жойлари, иш кийимлари, озиқ-овқат билан тахминлаш ҳамда транспорт ҳаражатлари учун сарф қилинади. Бундан ташқари, Марказий Қӯмита қарори бӯйича фаолларнинг ёзма мурожаатлари асосида фаолларни ижтимоий таъминлаш ҳамда уларнинг меҳнатларини рағбатлантириш учун сарф қилинади.

Учрашув кӯтаринки ва дӯстона руҳда ӯтди. «Бирдамлик» фаоллари Грузиянинг, хусусан, Тбилиси ва Поти шаҳарларининг диққатга сазовор масканларида бӯлдилар.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info