16.10.2015

BahsOnline: Ўзбекистон импортни қисқартирса, маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланадими?

Ўзбекистон пахтага бой мамлакат бўлишига қарамай ҳануз тикувчилик саноати ривожланмаган.
Ўзбекистон пахтага бой мамлакат бўлишига қарамай ҳануз тикувчилик саноати ривожланмаган.

Садриддин Ашур
13.10.2015

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон ҳукуматининг келгуси 4 йилда импорт товарлар ва хом ашё импортини қисқартираётгани мунозара қилинди.

Ўзбекистон матбуоти ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида хабар бераркан, дастур амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон импорт товарлар ва хом ашё сотиб олиш учун сарфланадиган пул 5,7 млрд долларга қисқаражаги тўғрисида хабар қилди. Яъни, бу маблағ маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобига тушади.

Дастурда 602 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилажаги, натижада импорт ўрнини қоплайдиган ва экспорт қилишга мўлжалланган 1225 турдаги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилажаги режалаштирилган.

▶0:00:00⇱

Ҳукумат бу билан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш мумкинлигини иддао қилмоқда.

Бироқ, айрим иқтисодчилар фикрича, бу йўл билан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириб бўлмайди, аксинча мамлакатда айрим товарларга тақчиллик пайдо бўлади.

Иқтисодчилар, бунга хориж импорт товарларини чеклаб, ўз маҳаллий ишлаб чиқаришини йўлга қўймоқчи бўлаётган, бироқ ҳозирча кўзга кўринадиган натижага эришмаган Россияни мисол қилиб келтирмоқда.

Хўш, Ўзбекистон ҳукуматининг импорт молларини қисқартириш ҳақидаги қарори тўғрими ёки йўқ?

Ўзбекистон импорт молларини қисқартириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантира оладими ёки йўқ?

Баҳсни қуйида тингланг:

BahsOnline: Ўзбекистон импортни қисқартирса, маҳаллий ишлаб чиқариш ривожланадими?

Файллар рўйхатиЮклаб олиш

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (11)
Ўртоқлашинг
Қайта чоп этиш

Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (11)
Шарҳлар
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
16.10.2015 20:06
Жавоб ëзиш
Har qanday bino ko’rkam va mustahkam bo’lishi uning poydevoriga bog’liq. Agar O’zbekistonning tuzilishini bir binoga o’xshatsak, uning poydevori siyosiy tuzum, siyosiy platforma ekanligini ko’rish mumkin. Poydevor qanchalik mustahkam qurilsa, uning ustida ko’tarilajak qavatlar ko’kka bo’y cho’zib, mustahkam va ko’rkam bo’lib boraveradi. Bu erda iqtisodiyotni devorga, tomni ijtimoiy sohaga, qurilishga ishlatilayotgan sementni ma’naviyat, bino hovlisidagi darvozani bojxonaga, devorlarni chegaraga, madaniyat va sa’nat sohasini binoing bezaklariga va hokozalarni binoing ko’rkam, mustahkam bo’lishi uchun ishlatiladi deb qiyoslash mumkin. Bizda poydevorning ahvoli qaysi darajada ekanligini ko’rib turibsizmi? Afsuski, iqtisodchiman deguvchilar poydevor haqida gapirishdan qo’rqyaptilar. Siz qanchalik yomon poydevor ustiga chiroyli bino qurishga intilmang, qurgan devorlaringiz qulab tushaveradi. O’zbekistonning rivojlanishini bir qavatli binoning umrini uzaytirishga (doimiy ta’mirlash yamash) o’xshatish mumkin. Dunyoga boqing, o’nlab chiroyli, ko’p qavatli, mustahkam ko’rkam binolarni ko’rish mumkin. Demak biz qaytadan, kuchli mustahkam va ko’p qavatli, ko’rkam bino qurish uchun eski binoni poydevori bilan buzib tashlab, yangisini qurishimiz kerak. Demak oldimizda inqilob turbid!
муаллиф: xalq
15.10.2015 00:37
Жавоб ëзиш
Uzi qiziq judayam ,axir iqsod rivojlantirishgaham zuravonlik, buyruqbozlik bilan biror yaxshi natijaga erisholmasligi xar bir odamga ma’lumku,isloxatlar qilinsin ishlab chiqaruvchi tadbirkorlarni qullab quvatlasin ,xamma halol ishlayolmaydi tug’ri ,naxang baliq boshidan sasib bugan ,bizda erkin raqobatni uzi yuq ,unga yarasha muhit shart sharoit yuq ! Uy qursak arzon materiallarga almashtirib quyamiz sertifikatniyam pora bilan og’zini moylab quyib oxiri bozorimiz kasod bulishga erishamiz oqibat .paxtani uay deb terib sintetika kiyamiz,qachongacha quruq gap sotamiza,qushna korxonalar xam Uzbekistonni tashlab bakrot bulibmi bumasdan qochib qoldilar,erkin bozorda raqobat qilib chiqilsin yoki ikki kun kiyiladigan botinka kimga kerak
муаллиф: FOZIL
14.10.2015 20:56
Жавоб ëзиш
Ҳурматли Озодлик радиоси ходимлари! Сизлар онлайн эшиттиришларидан сўнг мавзу юзасидан Одноклассникдаги кишиларнинг қарашларини баён этиб борасизлар. Мен Одноклассникдагиларни айблашдан йироқман, лекин кўп йиллик кузатувларимдан биламанки ушбу сайтда ўтирадиган кишиларнинг кўпчилигини савияси ўртача ёки ундан паст. Шунинг учун фақат у сайт берган овоз билан хулоса қилиш ёки чекланиш керак эмас деб ўйлайман, Facebook аъзоларининг ҳам фикрларини эътиборга олсаларингиз яхши, чунки унда нима дейди ҳар ҳолда более серъезный кишилар ўтиради. Энди онлайн баҳсидан кейинги фикрим шуки, биз ўша Адам Смит ва Давид Рикардонинг “кўринмас қўл” классик назариясини қўллашимиз керак, яъни давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал бўлиши керак ёки бошқача айтганда либерал иқтисод ҳукмрон бўлиши даркор. Протекционизм, демпинг ҳақида айтиш керакки, уни қўллаган давлатлар аввало бу тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб олганлар ҳамда жаҳон бозорида ўз маҳсулотлари билан чиқишга ҳаракат қилганлар. Биз автопром мисолида қилинган ишни протекционизм дея оламизми? Йўқ албатта. Шундай қилиб қўйдикки, истеъмолчи ўзимизда ишлаб чиқарилган машинани сотиб олишга мажбур бўлиб қолди, ваҳоланки худди шу маркадаги машинани ёки бошқа моделдаги машинани биздагидан кўра сифатлисини ва нархи арзонлигини бошқа жойдан олиш мумкин эди. Бу ерда давлатимиз протекционизм сиёсатини қўллагани йўқ балки айрим кишилар манфаати кўзланган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда бозор механизмларини қўллаш керак, сунъий чеклаш билан биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Расмий статистика маълумотларини қарасангиз ўтган 10-15 йил ичида бизда экспорт миқдори ҳар доим импортдан 20-50 % атрофида юқори бўлиб келган, айни бир пайтда эркин конвертация йўқ, бу парадокс, инвестиция ҳажми ҳам кам. Кейинги масала олдин ёзганимдек, табиий ихтисослашув, мутлоқ ва нисбий афзаллик назарияларини ҳисобга олиш керак. Пахта ишлаб чиқаришда бизда табиий ихтисослашув ва нисбий афзаллик бор, бироқ ундан келадиган даромад биринчидан тўғри тақсимланмайди, иккинчидан, унинг бозори монополлаштирилган ва учинчидан пахтадан айрим шахсларгина катта фойда кўришади. Бу ерда ҳеч қандай бозор муносабати ишламайди. Инвестицияларни ҳудудлар бўйича жалб қилиниши ҳам адолатли эмас, шунинг учун инвестициялар, ресурсларни кўпроқ ишчи кучи ресурслари кўп бўлган ҳудудларга, айниқса қишлоқ жойларига жалб қилиниши юзасидан амалий ишлар қилиш керак. Айланма йўллар билан товарларни четдан олиб келинаётганлиги, божхона статистикаси маълумотлари нотўғрилиги ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқишга салбий таъсир кўрсатади. Гап шундаки, кўп Қарорларнинг бажарилмаётганлиги ёки самарасиз бўлаётганлиги, биринчидан Қарор кимларнидир манфаатини кўзлаб чиқарилади, иккинчидан, кўзбўямачилик учун ишлаб чиқилиб, тасдиқланади, учинчидан, уни ишлаб чиқганда реал ҳолат ҳисобга олинмайди, тўртинчидан, ёлғон, ҳаққоний бўлмаган маълумотларга таянилиб чиқарилади. Ёхуд Қарор ҳар томондан тўғри бўлгани билан у қоғозда кўрсатиш учун бўлади, шунингдек унинг ижросига эътибор берилмайди, суъистемолликлар қилинади. Биз ҳозир жаҳон иқтисодиёти интеграциялашуви чуқурлашган даврда яшаяпмиз,Тошбек таъкидлаганидек, ҳозир глобализация шароитида биз импортни сунъий равишда чеклай олмаймиз, лекин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва ўзимизда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш керак. Бунга эришишда фақат бозор иқтисодиёти қонунлари асосида ва ҳалол ҳаракат қилишимиз шарт ҳамда кадрлар масаласига катта эътибор бериш зарур.
муаллиф: FOZIL
14.10.2015 18:50
Жавоб ëзиш
Тадбиркорларимиз эркин эмаслар мен бу ҳақда кўп ёзганман ва ҳозир шарҳлар ҳам билдирилган. Кейин бозорларимизда аҳён-аҳёнда ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учратамиз, аммо уларнинг нархи худди шундай иморт маҳсулоти нархидан ё юқори ёки ўша қийматда. Унда ким ютади? Ишлаб чиқарувчими, истеъмолчими ёки давлатми? Бу ўринда самарадорлик кўрсаткичларини ҳисобга олишимиз керак. Баъзилар бозорларимиз Хитойнинг сифатсиз маҳсулотлари билан тўлиб кетган ва ўзимизда чиқарганимиз яхши дейишади. Хитойдан сифатсиз маҳсулотнинг кўплаб келиши аввало шунга мос ўзимизда талаб мавжудлиги билан боғлиқ. АҚШга келсангиз ҳам асосий кийим-кечак асосан Хитойники, лекин унинг сифати жуда юқори. Бизнинг асосий аҳолимизни турмуш даражаси паст бўлгани учун биз ўша сифатсиз маҳсулотларни сотиб олмоқдамиз ва бошқа иложимиз ҳам йўқ. Демак, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштриш орқали импорт ҳажмини қисқартириш дастурини самарали амалга ошириш учун, биринчидан хўжалик юртиувчи субъектларга эркинлик берилиши, иккинчидан, эркин конвертацияни жорий этилиши, учинчидан, имтиёзли кредитларни мақсадга мувофиқ ажратилиши, тўртинчидан, порахўрликка барҳам берилиши, бешинчидан, маълумотлар аниқ-тиниқ, очиқ бўлиши, олтинчидан, ишлаб чиқаришда ёки айрим хом-ашё бозорларини бир гуруҳ амалдорлар ёки жиноий гуруҳлар қўлида монопол ушлаб турилишига чек қўйилиши, еттинчидан, чегараларимиз очиқ бўлиши ва қўшниларимиз билан ўзаро манфаатли интеграциялашув йўлга қўйилиши, саккизинчидан, четдан инвестициянинг шиддат билан оқиб келиши учун ҳукумат доираларидаги мавжуд коррупция ҳолатлари йўқ қилиниши зарур, шарт. Айрим иқтисодчиларимизнинг маҳаллийлаштириш дастурлари самарасиз бўлаётганлиги ҳақидаги иддаолари асосан ўша биз юқорида келтирилган ишлар қилинмаётганлиги ва айтиб ўтилган негатив ҳолатларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Кейин бизда ўша ҳамма соҳада бўлгани каби зўрма-зўраки ёки қандай қилиб бўлмасин ҳалқ азоб чекадими ёки йўқми ҳисобга олинмасдан куч билан баъзи тадбирлар хўжакўрсинга бўлсада амалга оширилади. Ўша айрим маҳсулотлар тақчиллиги кузатилаётганлигига сабаб шу бўлмоқда. Россияни мисол келтиришлари ҳам муайян маънода ўринли, чунки Россияда ҳам олигархиянинг таъсири юқори ва бу ҳолат тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга тўсқинлик қилмоқда. Худди ислоҳот ислоҳот учун эмаслиги сингари, маҳаллийлаштириш маҳаллайлиштириш учун бўлиб қолиши керак эмас. Маҳаллийлаштириш учун аввало пухта замин, инфратузилма яратилиши керак. Бу борада популизм учун ёки хўжакўрсинга қилинган ишлар билан асосий мақсадга етиб бўлмайди. Ишлаб чиқаришни маҳаллайлиштиришда мезон ўша ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот четдан келаётган шу турдаги маҳсулотдан нархи паст, сифати эса юқори бўлиши керак. Маҳаллийлаштириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилиши хам асосий самара ҳисобланади. Лекин биз фақат қоғозда ёзилаётган ваҳимали рақамларни кўряпмиз, баланпарвоз маърузаларни эшитяпмиз холос. Янги иш ўринлари яратилиши у ёққа турсин аксинча иш ўринлари қисқариб бормоқда, расмий статистиканинг янги иш ўринлари тўғрисида тақдим этаётган ҳисоботини эса Геннис китобига киритса бўлади.
муаллиф: FOZIL
14.10.2015 17:49
Жавоб ëзиш
Аввало таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш орқали импорт ҳажмини қисқартириш ҳақидаги давлат сиёсати ва уни жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган дастурлар ўз вақтида ва тўғри қабул қилинган. Бироқ, ҳамма гап шундаки бу қарору, дастурлар қанчалик амалда рисоладагидек ўзини намоён этди. Ҳар бир ишга баҳо беришда унинг натижасига қаралади ҳамда у ёки бу тадбир самарадорлигига эътибор берилади. Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш доирасида қилиниши лозим бўлган ишлар ва бу борадаги камчиликлар ҳақида Бўстон исмли киши анча тўғри фикрлар билдирган, яна уларни такрорлаш керак эмас албатта. Жаҳон тажрибасидан маълумки аксарият мамлакатлар бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзларида ишлаб чиқариш ҳамда индустрлаштириш масалаларига кўп эътибор қаратганлар ва ушбу ишларни самарали олиб борган давлатлар айни пайтда нафақат ўзларини таъминламасдан балки ташқи дунёга ўз маҳсулотлари билан рақобат қила олиш даражасига чиқдилар. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдан мақсад аввало ўзимизда мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга импорт маҳсулотларидан кўра арзонроқ бўлган маҳсулотни таклиф этиш бўлиши керак, иккинчидан ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот ишлаб чиқарувчига ҳам фойда олиб келиши керак. У ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда унинг нисбий афзаллик томонлари ҳисобга олинади. АҚШ, Европанинг кўплаб давлатлари муайян маҳсулотларни ўзларида ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлгани шароитида ҳам уларни импорт қилишни маъқул кўрадилар, чунки улар асосий эътиборларини юқори техника ва технологияга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариб дунё бозорини эгаллашга қаратганлар. Албатта бу давлатлар билан Ўзбекистонни таққослаш унча тўғри эмас, бизда ҳозир асосий масала ўзимизни-ўзимиз халқ истеъмоли моллари билан таъминлаш. Яна бир нарса муҳимки ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ўз навбатида четдан ишлаб чиқариш воситаларини импорт қилишни талаб этади. Бизда хом ашё бўлгани билан уни қайта ишлайдиган технология бўлмаса табиийки бундай шароитда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштира олмаймиз. Техника ва технологияни четдан олиб кириш эса давлатнинг инвестиция сиёсати, пул-кредит сиёсати ҳамда Ҳукуматнинг қанчалик очиқлилиги, ҳалоллилигига боғлиқ.
муаллиф: FOZIL
14.10.2015 17:47
Жавоб ëзиш
Аввало таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш орқали импорт ҳажмини қисқартириш ҳақидаги давлат сиёсати ва уни жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган дастурлар ўз вақтида ва тўғри қабул қилинган. Бироқ, ҳамма гап шундаки бу қарору, дастурлар қанчалик амалда рисоладагидек ўзини намоён этди. Ҳар бир ишга баҳо беришда унинг натижасига қаралади ҳамда у ёки бу тадбир самарадорлигига эътибор берилади. Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш доирасида қилиниши лозим бўлган ишлар ва бу борадаги камчиликлар ҳақида Бўстон исмли киши анча тўғри фикрлар билдирган, яна уларни такрорлаш керак эмас албатта. Жаҳон тажрибасидан маълумки аксарият мамлакатлар бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзларида ишлаб чиқариш ҳамда индустрлаштириш масалаларига кўп эътибор қаратганлар ва ушбу ишларни самарали олиб борган давлатлар айни пайтда нафақат ўзларини таъминламасдан балки ташқи дунёга ўз маҳсулотлари билан рақобат қила олиш даражасига чиқдилар. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдан мақсад аввало ўзимизда мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга импорт маҳсулотларидан кўра арзонроқ бўлган маҳсулотни таклиф этиш бўлиши керак, иккинчидан ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот ишлаб чиқарувчига ҳам фойда олиб келиши керак. У ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда унинг нисбий афзаллик томонлари ҳисобга олинади. АҚШ, Европанинг кўплаб давлатлари муайян маҳсулотларни ўзларида ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлгани шароитида ҳам уларни импорт қилишни маъқул кўрадилар, чунки улар асосий эътиборларини юқори техника ва технологияга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариб дунё бозорини эгаллашга қаратганлар. Албатта бу давлатлар билан Ўзбекистонни таққослаш унча тўғри эмас, бизда ҳозир асосий масала ўзимизни-ўзимиз халқ истеъмоли моллари билан таъминлаш. Яна бир нарса муҳимки ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ўз навбатида четдан ишлаб чиқариш воситаларини импорт қилишни талаб этади. Бизда хом ашё бўлгани билан уни қайта ишлайдиган технология бўлмаса табиийки бундай шароитда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштира олмаймиз. Техника ва технологияни четдан олиб кириш эса давлатнинг инвестиция сиёсати, пул-кредит сиёсати ҳамда Ҳукуматнинг қанчалик очиқлилиги, ҳалоллилигига боғлиқ.
муаллиф: Bo’ston қаердан: Uzb
14.10.2015 15:49
Жавоб ëзиш
Ikkinchi sharhim. Ko’pgina mayda shuyda narsalar, dunyoning har yeridagidek, Xitoydan keladi. O’zbekistonda ham ishchi kuchi qimmat emas, va bemalol usha «shyrpotreb» mahsulotlarga raqobat yaratish mumkin, ammo buni bosqichma bosqich olib borish kerak.
Eng kulguligi shundaki, O’zbekiston o’zi meva chevaga boy davlat bo’la turib, oziq ovqatlarni imprt qilishidur.
Hulosada yana usha noinsof hukumat rahbarlarni ayb qilar edim. Masalan, M. Usmonov degan janob borlar (ikta qo’l u erda tursin, oyoq-poyoqlarini og’izga solib, kerak bo’lsa yutib oladilar va yana so’rab turadilar). Shu kishi, va uning bandasi, masalan shakar, yog’ mahsulotlarini monopollashtirib olganlar.
Men shahsan o’zim 90-chi yil ohirlari 2000 boshida Xorazm shakar loyihasida ishtirok etganman. Loyiha shakarni O’zbekiston ishlab chiqarishga mo’ljallangan edi, ammo albatta «provalniy» edi (balki «yahshi niyat»da qilingandir), ammo shu Usmonov janoblari bir boshlik katta shakar chiqaradigan zavoddan, «qora» shakar chetdan olib uni oqartiradigan tsexga aylantirib qo’ydilar.
Keyingi rejim birinchilar qatorida shu korruptsioner amaldorlarni qaqshatishi kerak, ulardan undirilgan pulga katta katta investicion loyihalarni amalga oshirish mumkin.

Ming la’nat usha o’g’rilarga.
муаллиф: Бек
14.10.2015 15:43
Жавоб ëзиш
Тадбиркорни одам урнида курилиб..тек куйса…каримовниям..мирзияевниям..барча прокурору милисаниям бокиб узишаям етадиган даромадни топади…факат тек куйишмийди..тинмай кетингни ковлайди…йук булсанг беришолмайди..бой булсанг курищолмайди…Надоели
Жавобан
муаллиф: аааа қаердан: ььь
15.10.2015 15:30
Жавоб ëзиш
жудаям тугри фикр
муаллиф: Bo’ston қаердан: Uzb
14.10.2015 13:27
Жавоб ëзиш
Dastavval mahalliy tadbirkorlikka yo’l ochib berish kerak, har narsaga burnini suqavermasdan.
Qonunlarni shunday qilish kerakki, ularga amal qilib ishlash zararga eltmasin. Hozir istagan tadbirkoringizdan so’rang, qonunga binoan ishlasam minusga ketaman deydi.
Bilmadim bu hukumatmi yo odamlarni o’zimi, ammo insof qilib aytish kerakki hukumat bir necha (qog’ozda bo’lsa ham) kichik va o’rta biznesni rivojlantirishga harakat qildi (imtiyozlik kreditlar orqalik, soliq to’lovlarni kamaytirish orqalik, va hokazo), ammo bu programmalar istalganidek natija bermadi. Nimaga? Qisman amaldorlar noinsoflik qilib usha usha korruptsiya davom etdi, qisman tadbirkorlar o’z haq huquqlarini bilmadi, va eski sistema (ya’ni «yuqoriga uzatish», «krysha» sistemasida ishlab kelaverdi), va ba’zilar esa shu imtiyozlardan foydalanib davlatni pulini o’mardi. Shu menimcha bu rejalarni chippakka chiqardi. «Provallarning» ustida albatta hukumat turadi.
муаллиф: iskandar
14.10.2015 12:01
Жавоб ëзиш
Албата янги иш уринлар яратилади лекигин бунга давлат томондан узок мудатлиг кридит берилиши керег булади 2000йилар масалан трикатаж махсулотларди ракобатбардош даражада чикаролмаган Узбекистонда хозирчи бемалол хар кандок давлат билан белашаолади Узбекистондеги татбирколар сабаби хитойдан келятган моларга чек куйилгани деб уйлеман

http://birdamlik.info/news/bahsonline-ўзбекистон-импортни-қисқартирса-м/

Read also:

Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]