19.05.2015

OzodlikOnline: Иқтисоднинг асл ҳолидан воқиф Тошкент уни ўнглашга қодирми?

Ozodlik ONLINE

Озодликка сиздирилган расмий ëзишмадан Ўзбекистон юқори эшелонида ўтирганларнинг¸ ўзбек матбуотидаги баландпарвоз баëнотларидан фарқли¸ иқтисодий-ижтимоий аҳволнинг оғирлигидан хабардор экани¸ бу кетишда унинг янада оғирлашишидан ҳам огоҳлигини кўрсатди. Сизнингча¸ бу огоҳлик тепадагиларни иқтисодий сиëсатни яқин орада ислоҳ қилишга мажбурлай оладими? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.
Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.

Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.
Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.

Мавзудош мақолалар

Қора бозорда янги рекорд: «Катта валютчиклар» долларни 5 минг сўмга чиқарди

Аудио

Марказий банк раҳбарининг Бош вазирга йўллаган таҳлилий ахборот кўринишидаги мактуби¸ Ўзбекистон юқори эшелонида ўтирганларнинг¸ кўпчилик ўйлаганидан фарқли¸ иқтисодий-ижтимоий аҳволнинг оғирлигидан хабардор экани¸ бу кетишда унинг янада оғирлашишидан ҳам огоҳлигини кўрсатди.

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари томонидан Бош вазирга 10 апрель куни юборилган мактубнинг 14 май куни Озодликка сиздирилган нусхасидан ўзбек банкларида ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани аëн бўлади. Мактубда МБ мутасаддиси нақд пул тушумини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилмаса¸ мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият оғирлашиши мумкинлигини айтади.

“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” деб таснифланган 10-11/41 сонли рақамли бу мактуб Озодликка кейинги йиллар ва ойлар давомида йирик стратегик корхона ишчи-хизматчиларидан тортиб¸ пенсионер ва нафақахўрларга қадар билдираëтган шикоятлардан кўрилган муаммо кўламининг пул-кредит соҳасидан анча кенг¸ сабабларининг эса¸ банк ва молия соҳаси ташқариси¸ аниқроғи Ўзбекистонда ўрнатилган иқтисодий моделнинг инқирозида эканини тасдиқламоқда.

OzodlikOnline: Иқтисоднинг асл ҳолидан воқиф Тошкент уни ўнглашга қодирми?

Файллар рўйхатиЮклаб олиш
Бош вазир Шавкат Мирзиëвга йўлланган мактубда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мустафоев¸ нақд пул тақчиллиги¸ иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг вақтида берилаëтгани билан боғлиқ муаммолар зудлик билан ҳал этилмаса¸ мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият янада оғирлашишига нозик ишоратлар бор:

“Ҳисоб-китобларга кўра¸ аҳвол шу тарзда давом этса ва тезкор амалий чора-тадбирлар кўрилмаса¸ махсус контингент¸ мониторингга олинган стратегик корхоналар иш ҳақи¸ пахта йиғим-теримчилари учун Марказий банк томонидан 2015 йилда 3¸0 трлн.сўмдан кўпроқ мадад пуллари чиқаришга тўғри келади ва бу ўз навбатида¸ муомаладаги нақд пул миқдорининг ошишига таъсир кўрсатади.

Муомаладаги нақд пул миқдорининг ошиб бориши¸ ўз навбатида¸ инфляцион босимнинг кучайишига¸ норасмий валюта бозорининг кенгайишига¸ пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасининг ва оқибатда “хуфиëна” иқтисодиëт ҳажмининг ошишига¸ ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг мураккаблашишига олиб келиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин”¸ дейилади Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари томонидан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевга юборилган мактубда.

Ушбу ҳужжатнинг нафақат умум мазмуни¸ балки унда ишлатилган сўз ва иборалардан¸ Ўзбекистон иқтисодий-молиявий ҳаëтини белгилаëтган мутасаддилар “хизмат доирасида фойдаланадиган” луғатнинг ўзбек телеканаллари тинимсиз такрорлайдиган кўтаринки руҳ ва баландпарвоз сўзлардан йироқ экани англашилади.

Халқ зеҳниятига эртаю кеч ҳеч кимдан кам эмаслигию¸ келажаги буюк эканини тиқиштиришга уринаëтган телеэкранлардан фарқли ўлароқ¸ энг юқори мутасаддилар ўз ораларида “иқтисодий-ижтимоий вазиятнинг” янада мураккаблашиш эҳтимолини муҳокама қилаëтгани кўрилади бу мактубдан.

Айни пайтда¸ бу мактубдан ҳукумат тепасидагиларда ўрнатилган қолип¸ ўзлари яратиб¸ ўзлари ҳам ичида қамалиб бораëтан ноқис бошқарув моделини демонтаж қилиш иродаси бор-йўқлигини очиқлаштириши мумкин белгилар кўринмайди.

Сизнингча¸ Ўзбекистон тушиб қолган бугунги вазиятнинг оғир ва қалтислигини кўриб¸ тушуниб¸ унинг асл сабабларини ҳам ҳис қилиб турган бошқарувдагилар¸ уни тезроқ ислоҳ қилиш ва мамлакатни вазият издан чиқмай туриб қутқаришга ирода¸ жасорат ва билим топа оладими?

Бугунги ҳокимиятнинг асосий таянчи – МХХ¸ Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги каби махсус контингент ташкилотлари¸ яъни кучишлатар тизимларига беришга ҳам ғазнада пул қолмаëтгани тепадагиларни вазиятда бурилиш ясашга мажбурлаши мумкинми?

Иқтисод ва молия соҳасини бошқарувга алоқадор бўлсангиз¸ тепадагиларга вазиятни ўнглаш учун қандай тавсиялар берган бўлардингиз?

Душанба¸ 18 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли¸ интерактив суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Мулоқотга қўшилишнинг энг осон йўли Озодликнинг Skype манзилларига телефон қилишдир!

Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (30)
Ўртоқлашинг

Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (30)
Шарҳлар саҳифаси Кейингиси
муаллиф: Муродим қаердан: козокстон
18.05.2015 19:49
Жавоб ëзиш
Кутарилган масала жуда мухим. Куп йиллик кузатишлар шуни аник исбот этади-ки: Хозирги мамлакат бошида утирганлар (ёки уларнинг пастдаги вассаллари) аваломбор узгариш тугрисида (фикр, нияти) интилиш булиши зарур. Афсуски, бундай ниятнининг аломати хам намоён булмаётгани хаммага маълум. Демак, хозирги хокимият сакланиб колар экан вазият янада чукур тубанликга кетаверади. Мен туксонинчи йилларда бир фикр айтган эдим: «Бу хокимлик русча айтганда паразитлар хокимлиги ва уларнинг бахтли тарафи – сог организмга хуруж килиб, то у куираганча суради, лекин шу дарахт кувраши билан узи хам бирга нобуд булишини фараз кила-олмайди »
муаллиф: хужадарвеш
18.05.2015 19:14
Жавоб ëзиш
Ха аетганча хвж узбкстонга адашмасам
Бултур 500 млон$ кредит ажратганди
Шуни тулаш паети кегандир яна неча милон ео милард курз узбекстон бизга мавхум бу карзланиям тулаш вахти шу икситиеоди инкирозга тугри кеганга ухшаеопти улгани устига тепгандае олтин пахта уранга газга нефтга кесак улар узини узи зурга коплаяапти улардан курилаеотган фоедани ярми чет элик сармоядорларга кетаяапти ярмини ярми давлат газнасига коган ярми бир гурух узбек министирларини кисасига шветсария акшу лондондаги милон милон $долрлик уела хисоб ракамла колаверса узбкстондаги касир касир уела киматбахо машинала хамаси шу давлат халк боелиги бази узбек еош оилалар давлат томонидан ажратиладиган юордам маблагларига мухтож мен шуни гувохи буганман болалар еордамга мухтожла колиб ким ким харомхуру корни туклага ажратилган еош оилалару болалар гудаклар хаки хамм жоеда порхурлик одди коровулдан тортиб то тепагача ишга киришам пора билан хал булади
Хамма узини уелаеди эе мана шу ишдан шунча ишлашим мункинку бошка бир ночорни ризкига духтирга киеин шароитда кутилмаган дард ео якин отангиз онангиз болангиз бе хосдан касал булганда уша паетда еонингизда етарли маблаг булмаганда касалхонада сизни якинингизга нафакат палата балки эштишниям хохлашмаеди сизни беморингиз билан каридорга кузатиб куеишади жарак жарак пули борлага жоеам топилади дори дармонам бухороликлани маколидае пул пула миеобат бе пул дарди сара миеобат узбекчаси пул пуликни топади бе пул бош огрикни токи хар кандае давлат рахбари уз зимасига юукланган вазифани бажара олмас экан у истефо бериши керак эе биродар шунча еикан молу давлатинг билан борар жоеинг бир карич ер халол бул пок бул кирма аеолу кофир макрига кариб акли эс хушинг заиф булганда топшир бошлаган ишингни узбекни бир еош мард новкирон мардига
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
18.05.2015 19:05
Жавоб ëзиш
БАҲОДИР ЧОРИЕВНИНГ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИдан

«Ерга эгалик халққа бир умрга берилади

Ҳозир муомаладаги “Сўм”дан бутунлай воз кечиб, янги “Турон” пул бирлигини амалга киритилади. “Турон” валютасини эркин конвертация қилинишига шароит яратилади.

Ерлар тўлиқ хусусийлаштирилади, фуқароларга қимматбаҳо қоғозлар орқали тенг тақсимлаб берилади. Ерга мулкчилик ҳуқуқи бир умрга, тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Давлат буюртмаларига боғлиқ бўлган пахта, ғалла ва пилла етиштириш бутунлай бекор қилинади. Солиқ ва божхона ставкаларини имкон қадар соддалаштирилади ва камайтирилади. Иқтисодга давлатнинг аралашуви минимумга туширилади.

Янги “Буюк Ипак Йўли” лойиҳамизни бошлаймиз ва тўлиқ амалга оширамиз. Бугунги кунда бутунлай қуриб бораётган Орол денгизини қайта тиклаш, ҳамда Орол атрофи экологиясини яхшилаш, минтақани халқаро сув йўллари билан туташтириш мақсадида Орол денгизини Каспий денгизи ҳамда Сибир дарёлари ўртасида кемалар қатнай оладиган каналлар қурилишини бошлаймиз.

Ташқи дунё билан иқтисодий алоқалар кучайтирилиши лозим. Сармоядорлар ва хусусан чет эл инвесторлари учун қулай шароитлар яратамиз, жумладан, кўп фуқаролик таъминланади. Капитални ҳар қандай чекловлардан озод этамиз.

Мамлакатда замон талабларига жавоб бера оладиган, янги шаҳарлараро йўллар қурамиз. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмолчига етиб боришини кафолатлайдиган даражада мазкур соҳани тўлиқ янгилаймиз.

Бу ислоҳотлар натижасида мамлакатдаги қашшоқлик ва камбағалликка бутунлай нуқта қўйилади. Хусусийлашмай қолган корхоналар тўлиқ хусусийлаштирилади. Ҳар бир инсон, ҳар бир оила МУЛКДОРЛАР сафида бўлади ва ўз мулки, бойлиги, пули, ерига эга бўлиб мамлакат мулкдорлари сонини кўпайтиради.»
муаллиф: Аноним
18.05.2015 17:51
Жавоб ëзиш
Бир куриб чикайлик,Узбекистон Газ экспорти буйича дунеда 3 уринда,Пахта ишлаб чикаришда 6 уринда,Уран захираси буйича 7 уринда,Олтин захирасида 4 уринда ва уни казиб олишда 9 уринда туради халос,шунинг учун чегаралар мустахкам,сим тикон,Харбийлар,МХХ ходимлари,Милиция хар доим енимизда,дилимизда,барака топишсин,факат бир айбимиз бизни шу Улкада тугилиб коганимиз халос,Тинчликсаклагич Омон Булсин
муаллиф: EU қаердан: EU
18.05.2015 16:53
Жавоб ëзиш
Naqd pul muammosi 24 yildan beri yechilmay kelayotgan, muammolardan biri, ikkinchisi esa konvertasiya, agar bu ikki muammo yechilganda edi, O’zbekiston iqtisodi gullab yashnar edi, aslida rivojlangan davlatlarda aholini uzi naqd pulsiz to’lovlarni maqulroq ko’rishadi, nima sababdan, xavfsizroq va qulayroq hisoblanadi, O¨zbekiston sharotida buni aksi, ya¨ni naqd pul anonim hisoblanadi, ikkinchidan juda tez amalga oshiriladi, aslida naqd yoki naqdsiz to¨lovda emas muammo. Muammoni boshi butun iqtisodiyot qora iqtisodga aylanganida, baribir aholi xizmatlar va tovarlar uchun tulashadi xoh naqd bulsin xoh naqdsiz, qora iqtisodiyot shakllanib buldi(Katta valyuta fo¨rushlar, Abu sahichilar, Xitoydan tovar olib kleadiganlar, moshin bozordagi moshin fooo’ro’shlar, to’yga boradigan artistlar, pora oluvchi va beruvchilar ….) bu shaxslar qanday qilib naqd tushumni bankga topshirsin, bularni o’zini Markaziy bankasi bor, buni asosiy sababini yechmasdan turib muammo hal bo’lma\ydi. Yalpi ichki mahsulotni 1% miqdorida naqd pul mavjud bo’lsa bugungi rivojlnagan iqtisodiyotda normal hisoblanadi, O’zbekiston Markaziy bank bilmaydi qancha pul borligini bozorda, beradigan statistikasi ham qalbaki, oyni oxirida tijorat banklari katta qora tadbirkorlardan 1-2 kunga omonat jalb qiladide, hisobot beradi naqd pul shuncha mavjud bank kassasida deb. O’zbekistonni eng katta muammosi faqat admintrativ cheklovlar bilan yechishga harakat qiladi, bu esa battar qiladi va qilib bo’ldi, bundan battarini tasavvur qilomaymiz. Uzur keyingi safar yechimlari to’grisida yozaman, vaqt biroz tiqizlig qildi ….
муаллиф: аброрбек қаердан: андижон
18.05.2015 16:09
Жавоб ëзиш
Нодирбек сиз ёшлар теликаналида давр янгиликларида мухбирмасмисиз
Жавобан
муаллиф: Нодир қаердан: Ўзбекистон
18.05.2015 16:40
Жавоб ëзиш
Йўғ-э, ўзи телевизор кўрмайман, «Ёшлар» телеканалининг «Албатта «Ёшлар»да!» деган доимий калимаси-ку умуман асабимга ўйнайди. 🙂 Кўриб туриб эшитса унча билинмас экан, лекин ташқаридан қулоғимга чалинса, ёқмайди.
муаллиф: Нодир қаердан: Ўзбекистон
18.05.2015 15:06
Жавоб ëзиш
Айни пайтда эса расмий хабарларда:

http://www.cbu.uz/uzc/node/45811

ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ЖАМҒАРМАСИ НИЗОМИНИНГ IV МОДДАСИГА МУВОФИҚ, 2015 ЙИЛГИ МАСЛАҲАТЛАР ДОИРАСИДА ХВЖНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МИССИЯСИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ПРЕСС-РЕЛИЗИ

Халқаро валюта жамғармасининг жаноб Ражи Альмарзоки раҳбарлигидаги миссияси 2015 йилнинг 29 апрель — 12 май кунлари IV Моддага мувофиқ, 2015 йилги маслаҳатлар ўтказиш учун Тошкентда бўлди.

Ражи Альмарзоки миссия иши якунлари тўғрисида қуйидагича баёнот берди: «Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди. Давлат томонидан катта ҳажмда инвестициялар сарфланаётгани ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўналтириш стратегияси ушбу босқичда мамлакат иқтисодиётини минтақанинг бошқа давлатларида рўй бераётган секинлашишдан ҳимоя қилди. Ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицит ҳажми камайган. ХВЖ ходимлари томонидан истеъмол нархлари индексини ҳисоблашнинг муқобил услуби асосида ҳисоблаб чиқилган йиллик инфляция даражаси 2015 йилнинг март ойини ҳам қўшганда, бир рақамли кўрсаткичгача пасайди ва тахминан 9 фоизни ташкил этди.

Банк сектори барқарорлик, изчил капиталлашув ва юқори ликвидлик даражасини сақлаб қолмоқда. 2014 йилда гаров таъминотини рўйхатга олишнинг марказлаштирилган тизими жорий этилгани молиявий ресурслардан фойдаланишни кенгайтириш имконини берди.

Ва ҳоказо ва ҳоказо, бла-бла-бла, бла-бла-бла…
муаллиф: аброрбек қаердан: андижон
18.05.2015 14:42
Жавоб ëзиш
Мен хаваскор рассом ва мен узбек иктисодини шундац тасвирлайман.узбек иктисоди россия утлогу урмонларида утлаб юрган сигир ва бу сигирни турт елимини сураётган бузагдари бор каримов ва уни хотини мирзияев инаятов.яна бу бечора сигирни кулогида каналари бор (таможни) битларибор(ииб) бургалари(дан)ва нихоят тери ва гушни орасида кон сурадигон бактеря(налогивий) хозирда россияда булятган инкироз сигирни утлаб юрган утини камайтирди яни иктисод деб аталган сигир хасталанди халк тилида айтганда сиёсий тилда россия узбекистонга норасмий сансялар куллади
Жавобан
муаллиф: Нодир қаердан: Ўзбекистон
18.05.2015 20:38
Жавоб ëзиш
Аброрбек, зўр ўхшатибсиз, қойил. 🙂
муаллиф: Раж қаердан: Индия
18.05.2015 14:14
Жавоб ëзиш
Мани битта танишим фермер якинда давления булиб колмаса булди. Банк учун хамма нарсалар тайёр. Лекин 200 000 долларлик кредитни халигача ололмиёбди. У узига эмас ,кишлок хужалик инфракструктурани ривожлантириш учун суравотган эди. Узи Жиззахлик. Кани Узбекистонда демократия?
Бечора кимга мурожат килсин? И.А.К арз додини эшитмаса.
муаллиф: хужадарвеш
18.05.2015 13:25
Жавоб ëзиш
Шу кетиш буса узбекистон суми ва иксидиеоти узини банкрот деб элон кисаям булади агар ахвол шундае давом этаверса биз бирин кетин ширкатлар катта катта корхоналар асака заводими
Яна шунга ухшашларни инкирозини гувохи буламиз ахвол унгланмаса бундан кеингиси бутжет корхоналари нишонга аеланади врачлар уктувчилар
Чунки асоси солик тушуми еирик корхоналар хисобидан еигилади давлат газнасига шуни хисобидан пенсанерлар уктувчилар бутжетниклар маошини тулаеди доллр масаласида токи узбк маркази банки эркин валеута сузишини уз назоратига олмас экан биронта чет эл сармоядори бу давлатга сармоя киритмаеди балки бир гурух тепада турганлар тил бириктириб ахволни яна хам огирлаштириш ва и к кутилиб булмас жарга улоктирмокчи акшдан хушеор булиш керак чунки бундае киеин вазиятлани шоколдае поелаб туради ва уни янги таеинланган элчиси узбек алигархлари ичида тулки уеинини бошлаеди чол кариб колди хамма нарсани назорат килиш киеин шаетонлар уеинида

Шарҳлар саҳифаси            Кейингиси

http://www.ozodlik.org/content/article/27021514.html

http://birdamlik.info/news/ozodlikonline-иқтисоднинг-асл-ҳолидан-воқиф-тошк/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]