30.04.2016

OzodlikOnline: Пахтакор Ўзбекистон мевазор Ўзбекистонга айланадими?

68CB2828-50E2-4859-B30A-EA0FCBAB31E4_w640_r1_s_cx0_cy1_cw0

25.04.2016

Апрель ойида Ўзбекистон президенти мева-сабзавот экспортини кўпайтиришга қаратилган икки ҳужжатни имзолаганидан сўнг Озодликка боғбон-фермерлардан келаëтган шикоятлар кескин кўпайди. Шикоятлардан “пахта қарғиши” номини олган маъмурий зўравонликнинг эндиликда мева-сабзавотчиликка айнан кўча бошлагани аëн бўлади. Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни маъмурий босимсиз ривожлантириш мумкинми? Сешанба кунги жонли суҳбат шу ҳақда бўлди.

Европа Иттифоқи Қримнинг аннексия қилиниши ортидан Россияга жорий қилган санкцияларга жавоб тариқасида Кремль иттифоқдан озиқ-овқат¸ хусусан¸ мева-сабзавот харид қилишни тақиқлади.

Россия бозорида сезиларли улушга эга Европа мева-сабзавоти импорти тўхтатишидан кўп ўтмай¸ Туркия Россия ҳарбий учоғини уриб туширдию¸ турк мева-сабзавоти ҳам Кремль қора рўйхатига киритилди.

Шундан сўнг¸ дунëнинг энг катта давлати истеъмол бозорида пайдо бўлган каттагина бўшлиқ ўрнини тўлдириш тараддудига тушганлар кўпайди ва Ўзбекистон ҳукумати ҳам шу қаторга қўшилди.

Озодлик манбаларига кўра¸ бош вазир Шавкат Мирзиëев 2015 йил бошидаги селектор йиғинларидан бирида “Россияга машина сотиш тугади¸ энди Россияга ошқовоқ ва мева сотиб¸ доллар қиламиз” деган мазмунда гапирган.

Бу каби гаплардан кўп ўтмай¸ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди ва 2015 йил охирига келиб¸ Ўзбекистон Россияга 500 минг тонна мева-сабзавот етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

2015 йили Ўзбекистон Россияга қиймати 300 миллион долларга тенг 200 минг тонна мева-сабзавот етказиб берганидан келиб чиқилса¸ бу экспорт ҳажмининг 2¸5 бараварга ошганини англатади.

Ўзбекистонда мустақилликдан кейин янада кучайган пахта якка ҳокимлигига барҳам бериш¸ қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш¸ Тошкент ҳукуматининг Жаҳон банки каби асосий халқаро молиявий донорлари томонидан илгари сурилаëтган талаблардан бири бўлиб келаëтган эди.

OzodlikOnline: Пахтакор Ўзбекистон мевазор Ўзбекистонга айланадими?

Файллар рўйхатиЮклаб олиш

Хусусан¸ ўтган йил охирида Жаҳон банки айни шу мақсадда Ўзбекистонга ярим миллиард долларлик кредит ажратишга қарор қилган эди.

Бир томондан¸ Россия бозорида очилган янги имконлар¸ иккинчи томондан¸ жаҳон бозорида пахта нархининг тушиб кетгани ва учинчи томондан¸ халқаро ҳамжамиятдан бўлаëтган босимлар биргаликда Ўзбекистон ҳукуматини мева ва сабзавотчиликни қишлоқ хўжалигининг истиқболли йўналиши сифатида тан олиб¸ бу соҳани кучайтиришга ундаëтган кўринади.

Айни пайтда¸ пахта ва ғалла режасини камайтирмаган ҳолда¸ мева-сабзавот экспорти ҳажмини кескин ошириш вазифасининг¸ Озодликка маълум бўлишича¸ боғбон-фермерлар ва оддий деҳқонларга маъмурий босимни кучайтириш эвазига амалга оширилишига оид хавотирлар кучайиб бормоқда.

Ўзбекистонда пахтачилик ўрнига мева-сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш истиқболларига қандай қарайсиз?

Сизнингча¸ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини асосан пахта экспортига йўналтирилган соҳадан мева-сабзавот экспортчисига қайлантириш учун нималар қилиш керак?

Ўзбек боғбон-фермерларининг ички бозордан ошириб¸ хорижга сотадиган даражада мева-сабзавот етиштириши учун улар бошида таëқ ўйнатиш шартми?

Пахта экиб косаси оқармаган ўзбек фермер-деҳқонининг мева-сабзавот сотиб фаровонликка чиқишига ишонасизми?

Бу каби саволларга оид кузатишларингиз билан сешанба¸ 26 апрель Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар Озодликнинг жонли суҳбатида иштирок этинг.

Мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (12)
Ўртоқлашинг
0
Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (12)
Шарҳлар
муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH
27.04.2016 18:20
Жавоб ëзиш
Assalomu aleykum OzodOnline, ushbu eshittirishlaringizni Ozodlik radiosi saytlaringizda ham, yutubda ham, boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham topolmayapman. Shu video va audioni saytlaringizda joylashtirishingizlaringizni so’rayman.
муаллиф: Аскар
27.04.2016 02:16
Жавоб ëзиш
Тошкент бозорларидаги ярим мева импортдан келтирилган. Хатто картошкани хам импортдан олиб келиб сотишади. Аллакачон мош, нухот, ловия, гурунч кабилар Эрон,Хитойдан олиб келиб сотилади. Бундан буегига ахоли янада купаяди. Демак ощик овкат янада такчил булади. Уз аллакачон узини узи бока олмайдиган давлат булиб колган. Ахоли энг куп истемол киладиган махсулот – ун. Асосий олий ва юкори сифат ун Кз дан олиб келинади.
Каримов хохлаганча доклад укиб бераверади. Лекин хеч нарса узгармайди.
муаллиф: Ходжа Насердин қаердан: Кыргызстан
26.04.2016 14:32
Жавоб ëзиш
Чудики. Чудики. Еще раз Чудики. Зима не будет отдыхает. Скоро узбеки быков будут доит
муаллиф: Anti-cottonist қаердан: Pakhta shiyponi
26.04.2016 09:44
Жавоб ëзиш
Bir tarafdan (ya’ni tabiyat nomidan) – MEN JUDA HURSANDMAN!

Lekin, dexqon nomidan – ko’nglimda katta qo’rquv bor…

Tabiat uchun paxtani kamayishi bu albatta yaxshi xabar!
Ekologiya va suv muammolarini qisman yechadi…
Lekin bechora dexqon endi qiynaladi – paxtadan battar…
Oldin paxta terimigia deb kelgan XASHARCHILAR – endi sabzavot terimiga deb kelisharmikin?
Qolaversa, sotgan pulni qay qismi dexqonga tegar ekan?
Yoki, ishlab topgan valyutasini dexqon bozor narxida almashtira oalrmikin?

Agar o’sha daromadni kamida 70 %i dexqon qo’liga kelsa – unda sabzavotchilikni rivojlantirsa bo’ladi – ya’ni ko’tanzo’rliksiz rivojlantirsa bo’ladi…

Lekin, dexqonga atigi 30-40 %igini tegsa – XAY UNDA BILMADIM…. yana o’sha qama qamalar avj olsa kerakda…
Жавобан
муаллиф: Аноним
27.04.2016 09:44
Жавоб ëзиш
qonunda paxtani 70%i fermerninki deyilgan. Aslida 100% xosilni suvtekinga tortib oladilar. Meva sabzavotniki boshqacha bolarmidi? Valyuta keladiyu, kattalar «bolsa dehqonga bolaqosin» deb jim otirarkanmi? axir prezident ni farmoni aynan shu xaromxorlarga kormushka yasash uchun qilindiku!
муаллиф: Барон
26.04.2016 08:16
Жавоб ëзиш
Салом бу пахтани чул худудларига экиш керак махалла ва Шахар атрофига богдорчилик мева савзавод Кабул киладиган завод фабрикалар курулсин меча ва савзободни саклаш карта ишлаш керак пахтадан Одди халк учун фойда йук узбек халки Хитой ва Туркия киеимларини киеишади барибир пахта экладиган ерни мева ва савзавот полоз экинлари экилиб 50-50 килиб куйсин фермеров 50% давлатга 50% хечким келиб фермер ишига аралашмасин фермер билади нима экиб давлатга валюта олиб киришни мана мани ерим бор 3023 гектар 23 гектар собствени 3000 гектари 49 аренда 3000 гектар ерша аренда тулаеман 23 рубль 83 тин 1 гектаров бу нарх Хабаровск ва Приморский крайда соя бугдое арпа Макка жужори ва мева савзоботлар экаман агар Ким ерда ишлаеман деса 1 гектар ерни 2500 рубль Бераман документ хечким сизга тегинмаеди 1 йилга шартнома киламиз
Жавобан
муаллиф: Аноним
27.04.2016 09:49
Жавоб ëзиш
акажон бир она ватанимиз Узбекистонга келиб реал хаётни куриб кетинг. Булмаса гапингизни эшитган узбек фермер ойдан тушганми деб уйлайди.

Фермерга 50% хосил сеники деганда хозир фермерлар Мальдив пляжларида хусусий вилласида лимонад ичиб утирган буларди.
муаллиф: Dildora
26.04.2016 05:20
Жавоб ëзиш
Hukumatizmiza 2 ki guruhga bo»longandek boylar va hizmatkorlar
муаллиф: Baliq
26.04.2016 04:37
Жавоб ëзиш
Uzbda dehqon va oddiy halqning kosasi hech qachon oqarmagan va oqarmaydi. Yosh avlod hozirdan chetga chiqib ketishni harakatini qilorsin. Kutishni hech qanday foydasi yoq buyuk kelajagini. Vada qilinayotgan narsalarning barchasi quloqlarga osiltirilayotgan lagmon…chopchak
муаллиф: Аноним
25.04.2016 22:02
Жавоб ëзиш
Karim bn shavkat boshlagan ish doim balo keltirgan. Xalq manfaati bu erda yuq. Faqat 3-4 ta ochofatlar yana boyidi.
муаллиф: Xolisbek қаердан: Buxoroi Sharif
25.04.2016 21:07
Жавоб ëзиш
Ota bobolarimiz davridan buyon adashmasam bir xil tuzim va reja asosida karvonimiz yolida davom etmoqda aytmoqchi bolganim »O’sha Ot faqat egar boshqa» faqat chavandoz azgina ovvora bolgani qoladi egar almashtirguncha Ot-davlat Egar-siyosat!
муаллиф: Nodirbek
25.04.2016 20:47
Жавоб ëзиш
Qachon Uzbekiston boshqaru aparatida ishlaydigan «ho’jyinlar» qo’rqsa hurmat qiladi yoki yaxshiroq ishlaydi degan tushinchadan voz kechishar ekan? Bu sovet davridan qolgan «meros» dan qachon qutilamiz?

http://www.ozodlik.org/content/ozodlik-online-karimov-uzbekistan-cotton-fruit-exsport/27695933.html

http://birdamlik.info/news/ozodlikonline-пахтакор-ўзбекистон-мевазор-ўзбек/

Read also:

Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]