14.09.2015

OzodlikOnline: Ҳуқуқ тизимларининг бозор иқтисодидаги роли қандай бўлиши керак?

Ўзбекистонлик тадбиркорларга кўра¸ ҳозирда мамлакат иқтисодининг ривожига энг катта тўсиқ бўлаëтганлар¸ айнан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзидир.
Ўзбекистонлик тадбиркорларга кўра¸ ҳозирда мамлакат иқтисодининг ривожига энг катта тўсиқ бўлаëтганлар¸ айнан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзидир.

“Ўзбек иқтисодий модели” бош муаллифларидан бири саналган Рустам Азимов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини иқтисодиëтни ислоҳ қилиш¸ хусусан¸ коррупцияни камайтиришдаги ролини янада оширишга чақирди. Ўзбек ҳуқуқ тизимларининг иқтисоддаги роли хусусида Сиз Тошкент бошқарувидагиларга қандай тавсия берасиз?

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари¸ мамлакат Молия вазири Рустам Азимов “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуидаги республика семинар-конференциясида айни шу мавзуда чиқиш қилди.

Ўтган ой бўлиб ўтган мазкур конференция ҳақида куни-кеча тарқатилган расмий хабарда ëзилишича¸ Азимов анжуманда мамлакат бозор иқтисодиётига тўла ўтиши учун бизнес ривожига тўсиқ бўлаётган баъзи масалаларни ҳал қилиб олиши кераклиги ҳақида гапираркан, жумладан бундай деган:

“Ўзбекистонда бизнес доиралари шу кунда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув билан боғлиқ кўплаб муаммоларга, ортиқча тўрачилик, порахўрлик ва тамагирликка дуч келмоқда. Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкин. Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”¸ деди Азимов жумладан.

Рустам Азимовнинг бу баëноти¸ қолаверса¸ Ўзбекистон вазирликлари расмийлари қатнашган конференция мавзусидан¸ бундан сўнг ўзбек иқтисодиëтини “ислоҳ қилиш”¸ уни коррупциядан тозалаш ва “бозор иқтисодига ўтиш жараëнини тугаллаш” иддаоси билан ҳуқуқ идораларининг иқтисоддаги роли янада кучаядиган кўринади.

OzodlikOnline: Ҳуқуқ тизимларининг бозор иқтисодидаги роли қандай бўлиши керак?

Файллар рўйхатиЮклаб олиш
Зотан¸ Бош вазир ўринбосари таъкидича:

“Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкин. Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”.

Расмий Тошкент “бозор иқтисодиëтига тўла ўтиш жараëнини якунланди” деб баëнот бериш режасини тузаëтган бир пайтда Сиз бугунги ўзбек иқтисодида бозор муносабатларининг қай жиҳатларини кўраяпсиз?

Ўзбекча “бозор иқтисодиëтига ўтиш жараëни”да ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларига берилган рол ва вазифаларга муносабатингиз қандай?

Бу ролни¸ Азимов айтаëтган каби ошириш керакми¸ ëки аксинча?

Бозор иқтисодиëтига ўтиш учун ҳуқуқ тизимлари аввал коррупцияни жиловлаши керакми ëки эркин бозорга ўтишнинг ўзи коррупция камайишига олиб келадими?

Бу ҳақдаги кузатишларингиз билан жонли мулоқотда қатнашинг. 14 сентябрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар Сизни Skype манзилларимизда кутамиз.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (8)
Ўртоқлашинг

Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (8)
Шарҳлар
муаллиф: Мустақил қаердан: Шимолий Америка
14.09.2015 19:07
Жавоб ëзиш
Ӯзбекистон иқтисоди афсуски қайтиш нуқтасидан ӯтиб кетди. Коррупcияни жиловлаш учун хам, бозор иқтисоди қоидаларига ӯтиш учун хам аввалам бор сиёсий ирода керак. Бундай ирода хозирги хукуматда умуман йӯқ. Хозирги шароитда бозор иқтисодига ӯтиш бундан 25 йил олдингидан кӯра нача мураккаб. 25 йил олдин одамларда хеч бӯлмаса энтузиазм бор эди. 25 йил давомида алданиб, хақиқатга тӯлиқ иммунитет олган ахолида энтузиазмдан заррача хам қолмаган. Ӯрнини бепарволик, ёлғон, эгаллаган.
Давлат бошлиғи ӯзини алдашларини хохловчи иродаси бӯш ношуд бошқарувчи. Шундай бӯлса хам, у фахмлайдики, агар хозир хақиқий иқтисодий реформаларни бошласа, Сунъий равишда «ошиб бораётган халқ фаровонлиги»га жиддий путур етади. Бусиз хеч қандай реформаларни амалга ошириб бӯлмайди – Ӯзбекистоннинг иқтисодий араваси жуда хам ӯз йӯлидан чиқиб кетган. Унга хеч қандай иқтисодий реформалар керак эмас.
Бу реформаларни хозирги Ӯзбекистондаги «иқтисод менеджерлари» билан ӯтказиб бӯлмайди. Чет эллардаги иқтидорли ёшлар эса, Узбекистонга ишлаш учун шароит яратилмайди хеч қачон, чунки «Бош менеджерга» ақиллилар керак эмас, у нодонлар орасида доно бӯлишни ӯзига афзал деб билади.

Хурмат билан, Мустақил.
муаллиф: FOZIL
14.09.2015 13:49
Жавоб ëзиш
Яна бунга бир сабаб нарх-наволарнинг кескин ўсиши ва инфляциянинг юқорилиги ва буни яшириш учун муомалага пул чиқармасдан халқ қийналсада уларни ана шундай ёлғонлар билан ушлаб туриш. Ахир биздан биров сўрамаяптику, қанча пулингни пластикка ўтказай деб, бизда бирон ихтиёр йўқку, ҳатто пенсионерларнинг пенсияларини 100 фоиз ўтказмоқдалар. Мен бу билан бизда бозор иқтисодиёти қонуниятлари ишламаётганлиги ва субъектив қарорлар билан у бошқарилаётганлигини таъкидламоқчиман. Кейинги масала, эркин нарх бу ҳам бозор иқтисодиётининг элементи-хўш деҳқонлар маҳсулотларини эркин нархда сотяптиларми?, баъзи маҳсулотларга нарх-наволар коррупция ва уюшган жиноят сабаб монопол нарх қилиб белгиланмаганми? Қора валюта бозорини бу ерда яна таъкидлаш менимча ортиқча. Агар бозор иқтисодиётига ўтишда қонунлар тўлиқ ишламас экан, унда субъектив факторлар роль ўйнар экан, бундай шароитда амалдаги коррупция давом этаверади, қачонки биз бозор иқтисодиётига ўтиш учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларни объектив тарзда ишлашини таъминласак ва бу йўналишда юзага келадиган ҳар қандай коррупция элементлари билан ҳалол курашсак фақат шу пайтда ҳақиқий бозор муносабатларини жорий эта оламиз. Расмий Тошкентга бу борада халқаро ташкилотлар ва бошқалар томонидан кўплаб тавсиялар берилган, бироқ тавсиянгиз умуман назарга илинмаса, тавсия берувчиларга мамлакатни кўролмайдиганлар, сафсатабоз ёки халқ душмани сифатида қаралса унда бир нарса ёзиш қийин. Биз, ривожланишнинг ўзбек моделини тўғри деб ҳисоблаймиз, бироқ унинг қайси бири амалда ишламоқда, амалда фақат унинг тескарисини кўряпмиз, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ҳаддан зиёд, ҳаттоки Хитой коммунистик режим шароитида тадбиркорларни бунчалик сиқувга олмаган. Тавсия шуки, биринчидан, давлат халқни алдамасин ва ўз навбатида тадбиркорга шундай шароит яратайликки у давлатни алдашдан ҳеч қандай манфаатдор бўлмасин, уларни муттаҳам қилиб олинишига йўл қўймайлик, иккинчидан, барча ҳуқуқ тизими органларида ўз ишининг усталари, принципиал, ҳалол одамлар ишлашини таъминлайлик, ҳеч бўлмаганда миллий хавфсизлик тизими 100 фоиз профессионал, ватанпарвар ва ҳалол инсонлар ишловчи марказга айлансин, учинчидан, Саройдан бошлаб то энг қуйи маҳаллагача раҳбарларда сўз ва иш бирлиги бўлсин, тўртинчидан, таълим тизимини тўла ислоҳ этиб уни ҳар қандай порахўрликдан ҳоли этиш даркор, у соҳа билан боғлиқ вазирликларни бизнесменлар эмас кенг дунёқарашдаги ҳақиқий олимлар бошқариши керак, токи билимни асосий эҳтиёж, талаб қилиб қўймас эканмиз юқоридаги органларда кадрлар сифати паст бўлиб коррупция давом этаверади, бешинчидан, матбуот ходимлари тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган ҳар қайси ҳолатларни очиқ-ойдин ёритишларини давлат таъминлаб бериши керак, қонунда бошқа,амалда бошқача йўл тутмаслик, яъни иккиюзламачиликка барҳам бериш шарт, олтинчидан конвертация масаласини ҳал этиш керак, еттинчидан тадбиркорларни четга ўз маҳсулотларини эркин сотишларига амалда йўл бериш керак, саккизинчидан, қўшниларимиз билан интеграциялашимиз лозим, изоляция қилиш билан ривожлана олмаймиз ва бу ҳам бозор қонуниятига зиддир, тўққизинчидан, ходимларни шахсий рағбатлантириш, яъни уларга муносиб иш ҳақи бериш, токи порахўрлик қилишга зарурият қолмасин. Мен қўрқаманки, ҳозир ҳуқуқ тизими органларини коррупцияга қарши кураш борасидаги ваколатларини янада оширсак, аксинча коррупция янаям ошади деб. Ундан кўра хусусий тадбиркорларга эркинликни ошириш ва умуман аҳолига эркинлик бериш керак, бу дегани давлат аралашмасин, назорат қилмасин эмас балки ҳозирги даражани қисқартириш, бошқа давлатлар сингари бозорни ўз ихтиёрига қўйиш, давлат аралашувини минимиллаштириш жуда ҳам зарур. Шунда бозор ўз табиий ривожланиши билан коррупцияга барҳам беради.
Жавобан
муаллиф: Anvarjon қаердан: UK
14.09.2015 17:50
Жавоб ëзиш
Фозил-акани фикрларига қўшилган холда яна шу нарсаларни таъкидлаб ўтмоқчи эдим:

1) Шахсий ёки хусусий манфаъатфарастлик бу ёмон нарса эмас. Бу табиий холат, ва хар қандай иқтисодиёт шуни хисобга олган холда қурилиши зарур. Қолаверса, иқтисодиётнинг классик назариясидан биламизки, шахсий ёки хусисий манфаъатларнинг одлинга сурилиши ва эркин рақобат, умумий иқтисодий яхшиланишга, ёки жамиятнинг умумий даромадини ошишга олиб келади. Давлатнинг асосий вазифаси ана шу иқтисодий процессларни вужудга келтишига шароит яратиш.

2) 3 хокимиятнинг мутлақо бир биридан эркинлиги, ва сиёсий мандатга эга бўлиши. Яъни, судьялар хам, бош вазир хам, қонун чиқарувчи хокимият хам, алохида сайланиши ва бир-биридан эркин бўлиши зарур. Шу жумладан, 4-хокимиятнинг мутлақо эркинлиги ва дахлсизлиги таъминланиши кафолатланиши керак.

3) Децентраллашув. Яъни бир мансабдор шахс ваколатларининг кескин қирқилиши, ва иерархик системанинг тарқатилиши. Бу ваколатларнинг қуйи қатламлардаги ишчилар қўлига ўтишини таъминлайди. Буйруқбозлик тўхтатилади, ва хар қандай ишчи ўз тасаввури ва билимидан келиб чиққан холда эркин равишда ўз вазифасини бажаришга харакат қилади. Агар қуйи қатламдаги ишчилар ваколатни суистемол қилсалар, буни хуқуқи бузилаётган шахс билади, ва тизимнинг иерархик эмаслигидан келиб чиққан холда бу фақат ўша ходимнинг шахсий қарори, шахсий таъқиби эканлигини тушунади, ва унга қарши курашади. Бир одам билан курашиш, системага қарши курашишдан анча осон ва самаралидир. Фақатгина икки одам ўртасидаги қонунбузарликларини ёки нохақликларни исботлаш хам жуда осон. Бу эса ваколатланган шахснинг даъвосини хам хисобга олади, ва ўртада адолат қарор топади. Айнан шунинг учун барча ваколатлар ва жавобгарликлар фақатгина пастки, жамият билан тўғридан тўғри муъомила қилувчи шахслар қўлига ўтиши керак. Ана шундагини тизим хам ўз ўзидан эффективлашади, ва хақиқат қарор топади. Иерархик тизим, жамоавий тизимга айланиши даркор.
муаллиф: FOZIL
14.09.2015 13:45
Жавоб ëзиш
Прокуратура, ички ишлар, суд, адлия ва ҳаттоки миллий хавфсизлик хизматларида қонунлар оёқости қилинмоқда, қонунни ҳимоя этувчи ва коррупцияга курашувчи мазкур органларда аксинча ғирт порахўрлик, коррупция авжида, улар ўзларига берилган ваколатларни давомий суръатда суъистемол қилиб келмоқдалар, бир неча юзлаб ушбу органлар ходимларининг жиноий жавобгарликка тортилаётганлиги ҳам шундан далолат беради. Шу ўринда яна бир жиҳат шундан иборатки, амалдаги давлатнинг солиқ сиёсати хусусий тадбиркорликни қонуний ривожланишига йўл бермайди. Бир мисол билан чекланмоқчиман, аксарият ресторан ва кафеларни таҳлил этсак, уларда масалан, официантлар сони амалда 15 киши бўлса, қонунан 2-3 таси расмий ишчи мақомига эга, қолганларига нақд пул тўланади. Хўш сабаб нима, сабаб шуки, агар уларнинг ҳаммаси расмий ишласа у ресторан ёки кафе банкротга учрайди. Буни давлат органлари билмайди дейсизми, жуда ҳам яхши билишади, нега билиб туриб бунга йўл қўйишади? Биринчидан, бундай тизим ҳуқуқ, солиқ ва бошқа органларга қўшимча даромад манбаи, иккинчидан, тадбиркор у ёки бу нарсадан нолийдиган ёки давлатнинг муайян қароридан норози бўладиган бўлса унинг оғзини ёпиш учун доимо асос мавжуд, қарабсизки, бу ҳолат тўла давлатга ҳам ва унинг ҳуқуқ тизимларига ҳам қулай. Ривожланган давлатларда ҳамма нарса қонун йўли билан ва тадбиркор қонун йўли билан ишласа фақат ютади ва унга бундай шароитни давлат таъминлаб қўйган. Бир рестораннинг кунлик тушуми автоматик равишда солиқ базасига тушиб боради, ой ёки чорак охирида автоматик тарзда ундан тегишли солиқ ставкаси ечиб олинади вассалом, ҳеч қандай тадбиркор давлат олдида муттаҳам эмас. Бизда ҳам буни қилса бўлади-ку, нега қилинмаяпти, баҳона босқичма-босқич ўтамизда. Нега қилинмаётганлиги ана шу нафсда, ватанпарвар эмаслигимизда, шахсий манфаатпарастлигимизда, коррупцияда. Яна бир мисол охирги пайтларда кузатилаётган нақд пул тақчиллиги хусусида. Қанча пул муомалага чиқарилди ва қанчаси қайтмоқда, қанча аҳолининг қўлида пул бор, қанча жамғармага қўйилди ва муомалага қанча миқдорда пул зарур буни Марказий банк, Молия вазирлиги жуда яхши билади. Гап шундаки, муомалага чиқарилган нақд пулнинг асосий қисми қайтмаётганлиги унинг пинҳона иқтисодиётда оборотда юрганлигидадир ва бунга сабаб ўша ҳуқуқ органлари билан пинҳона иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги ҳамкорликда ёки ўзаро манфаатдорликда, бу ёқда эса бюджетдан ойлик оладиганлар қийналмоқда, Ҳукумат ўша жаноб раҳбарлигида бу ҳол билан курашмасдан масалани пластик карточка чиқариш билан ҳал қилиб қўйишди ва бу ерда босқичма-босқич ўтиш деган важ қўйилмади, аксинча бошқа айёрлик қилинди, яъники ҳозир бутун тараққийпарвар жамиятлар пластик карточкалардан фойдаланади биз ҳам уларга эргашишимиз керак дейилди, барака топгур уларда ҳар қадамда банкомат бор, куну-тун ишлайди ва хоҳлаган пайтингизда бориб нақд пул қилиб оласиз. Бизда нега банкомат йўқ, чунки пулнинг таги йўқ, пул пинҳона иқтисодиётда.
муаллиф: FOZIL
14.09.2015 13:44
Жавоб ëзиш
Аввало таъкидлаш лозимки, ҳуқуқ тизимлари ҳар қайси ижтимоий-иқтисодий тузумда қонун ҳимоячиси бўлиб, мамлакат қонун чиқарувчи органи, ижроия ҳокимияти томонидан чиқарилган қонун ва қонуний актларнинг ижросини таъминлаш юзасидан назоратни амалга оширадилар. Уларнинг асосий қуроллари Қонун бўлиши зарур. Коммунистик тизимда улар асосий эътиборларини давлат мулкини ҳимоясига қаратишлари лозим эди, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг асосини хусусий мулк, мулкка бўлган эгалик, шахсий ва хусусий мулкнинг дахлсизлиги ташкил этар экан, табиий ҳолда ҳуқуқ органлари ана шу мулкни ҳимоя этишга барча кучларини сафарбар этишлари даркор. Агар мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, ҳуқуқ тизимлари айни пайтда мамлакатда тадбиркорликни ва хусусий бизнесни ривожлантириш, ўрта қатламни юзага келтиришда қуйидаги ишларни ўз фаолиятларининг асоси қилиб олишлари шарт:биринчидан, Конституцияда белгиланган хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, иккинчидан, мамлакатда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган барча қонун ва қонуности ҳужжатларини тегишли органлар томонидан тўлиқ ва қонуний ижро этилиши устидан назорат, учинчидан, тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ солиқ ва турли имтиёзларнинг қонуний қўлланилаётганлигини мониторинг ва назорат этиш, тўртинчидан, бозор иқтисодиётининг белгиларидан бири ҳисобланган ҳалол рақобатни амал қилинишининг қонунийлигини текшириб бориш, бешинчидан, иқтисодиётда ноқонуний монополиялар юзага келишининг олдини олиш, олтинчидан, иқтисодий-ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма жабғаларида гуркираб қулоч ёйган порахўрлик ва коррупцияга нисбатан аёвсиз кураш. Хўш, асосий масала ҳуқуқ тизимлари бу ишларни қанчалик самарали олиб бормоқдалар? Тадбиркорликни ривожлантиришда ҳуқуқ тизимларининг амалдаги роли қандай бўлмоқда? Афсус ва надоматлар бўлсинким, улар амалда тадбиркорликни ривожлантиришда асосий тўсиқ бўлмоқдалар, жаноб Р.Азимовнинг 25 йилдан кейин буни тан олиб билдиргани бир томондан таажжубли, иккинчи томондан бунинг ортида нима борлигини биз фақат тахмин этишимиз мумкин, аниқ бир фикр айтиш мумшкул. Айни бир пайтда бу шахсни кучли иқтисодчи деб ҳам айтиш қийин. Гап шундаки, иқтисодиётнинг локомотиви ҳисобланмиш банк тизими бизда жуда ҳам ачинарли ҳолда, ҳаттоки ўша биз қолоқ ҳисоблайдиган давлатларда ҳам банк тизими бизникига ўхшаган афтодаҳол эмас. Айнан шу соҳадан чиққан ва мазкур соҳани Ҳукумат даражасида мувофиқлаштирадиган шахс бевосита бунга масъул ҳисобланади. Ҳозир комсомолларча ташкилотчи бўлиш ва аравани қуруқ олиб қочадиган нотиқлик билан бозор иқтисодиёти қуриб бўлмайди.
Жавобан
муаллиф: FARROSH қаердан: TOSHKENT
14.09.2015 15:27
Жавоб ëзиш
FOSIL AKANING AYTGANLARIGA HECH GAP QOSHOLMAYMAN. SNB biln MBD ASIMOV EKANU KARIMOVNI KALLASINI SABCHADEK OLIB TASHLAYDI KORRUPCIYAGA QOL TEKKIZGANNI.
муаллиф: Simpson
14.09.2015 12:34
Жавоб ëзиш
Hozirgi kunda O’zbekistonda ish qilish judayam og’ir. Konvetaciya masalasi haliyam dolzarb muammo. Bundan tashqari qonunlarning hilmahiligi, uninig talqini tushunarsizligi va korubciyaning o’ta yuqoriligi Davlat rivojlanishiga insonlarning turmush faoliyati oshishiga juda katta salbiy tasir ko’rsatadi. Agar yuqorida sanalgan muammolar hal bulsa, Davlat juda katta foyda kurishi mumkin. Yani soliqlani va boshqa to’lovlarni bitta qilib 25% chiqarsa, qonuniy ravishda konvetaciyani 1 dollarga 5000 sum qilsa, porahurlarga ketadigan sarflani legallashtirib porahurlarga shu daromadning 25% berilsa hamda qonunlarni tushunarli qilib inson tilada yozilsa, inson ham Davlatham bundan kotta foyda kuradi. Shundagina ish urinlaru kupayadi. Agar shu jumlalarni o’rtoq Azimov ko’rsalar va hulosa chiqarsalar judayam hursand bo’ladim. Ko’pchilik odamlar qonunlarni chetlab urishga harakat qiladi, nimaga??? Chunki aniqlik yo’q, fidoyilik yo’q. Faqat yolg’on, fitna va bechora soliqchlarning odamlani ezishi holos. Soliqchi nimaga pora oladi? Oyligi aqanch? $200 – $300 ??? A bu pora olmasa qanday qilib nexia minadi….? Porani olib tepaga uzatolmagan soliqchi soliqchi emas!!! Hullas gapirsa gap ko’p. O’zbekiston kelajagi buyuk davlat.
Жавобан
муаллиф: Узбексон қаердан: Узбекия
14.09.2015 17:43
Жавоб ëзиш
«Hullas gapirsa gap ko’p. » гап куп биламиз, лекин иш курсатиш йук. Шу гапларни купайишига узимиз сабабчи. Думимиз тугул бошимизни хам босиб янчишса жим утирамиз. Хамсоямку манга тегишмаса булди деб. Токи хак хукуларимизни талаб килмасак ёки шунга акли етиб чикканларни куллаб куватламасак бизда «гап купайиб» юруввуради.

http://birdamlik.info/news/ozodlikonline-ҳуқуқ-тизимларининг-бозор-иқтисод/

Read also:

Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]