OzodlikOnline: Ўзбекистонда ҳайдовчининг боласи ҳоким бўла оладими?

AA359DBB-2B5A-4E52-A0A1-5698F96D3F38_cx0_cy7_cw0_mw1024_s_n_r1   OzodlikOnline: Ўзбекистонда ҳайдовчининг боласи ҳоким бўла оладими? Тинглаш Файллар рўйхати 09.05.2016 Покистонлик муҳожир ҳайдовчининг ўғли Содиқ Хон дунë молиявий маркази саналган Лондон ҳокимлигига сайланди. Содиқ Хон муваффақияти¸ Ғарбда кимнинг боласи эканидан қатъий назар¸ истеъдодли ва узоқни кўра оладиган шахсларнинг ҳокимият ва бизнес пиллапояларидан кўтарилиш имкони мавжудлигини кўрсатди. Ўзбекистонда шундай имкон борми?   5 май куни дунёдаги энг йирик мегополислардан бири – Лондон шаҳри ҳокими лавозимига асли покистонлик Содиқ Хон сайланди. Муҳожир ҳайдовчи ота ва тикувчи онанинг саккиз боласидан бешинчиси бўлган Содиқ Хон сайловда Британиядаги энг нуфузли зодагон ва миллиардер оиланинг фарзанди Зак Голдсмит устидан 13 фоиз устунлик билан ғолиб бўлди. Камбағал муҳожир-мусулмон боласининг миллиардер-лордлар ўғлидан ҳалол ва шаффоф сайловда ўзиб¸ ҳокимиятга келиши Британияда ақл¸ талант ва харизмага эга шахсларнинг ўсиш истиқболи нисбатан очиқ эканини кўрсатди. ▶0:00:00⇱ ▶ (Камбағалнинг истеъдод ва билим орқасидан қисқа муддат ичида бадавлат бўлиши¸ ҳокимиятга келиш имконини англатувчи “Америка орзуси” кўпчиликка таниш ҳодиса.) Сизнингча¸ Ўзбекистонда¸ ўзбек жамиятида шахснинг ижтимоий қатлам қуйисидан унинг тепасига чиқишига имкон берувчи пиллапоя¸ ëинки “лифтлар” борми? Ўз ҳаëтингизда¸ автобус ҳайдовчиси боласининг ҳоким бўлгани¸ чўпон боласининг вазир бўлганига гувоҳ бўлганмисиз? Ўзбекистонда инсонларнинг ижтимоий келиб чиқиши эмас¸ балки ақл-истеъдоди билан юксалишига қандай тўсиқлар бор? Бу тўсиқлар илдизи бошқарув тизими табиатидами ëинки ижтимоий онг¸ анъанавий зеҳниятдами? Сиз ўз фарзандларингиз учун “ижтимоий лифт”ни қаерда кўрасиз?

 

Бу ҳақдаги мулоҳазаларингиз билан сешанба¸ 10 май куни Тошкент вақти билан оқшомги саот 7 дан 8 га қадар жонли¸ интерактив мулоқотда қатнашинг. Мабодо суҳбатимизда эксперт мақомида қатнашмоқчи бўлсангиз¸ бу истагингизни шарҳ ëзиш ëки ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз орқали олдиндан бизга билдиришингизни сўраймиз. Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин. Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг! Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг! Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring! Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing! Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

 

Чоп этиш Шарҳлар (42) Ўртоқлашинг Қайта чоп этиш 0 Pin It Шарҳларни саралаш Бу форумда шарҳ қолдиринг (42) Шарҳлар саҳифаси Кейингиси муаллиф: Shofayiz 11.05.2016 13:40

Жавоб ëзиш Juda ma’noli, juda aqilli, juda zo’r gaplar yozilgan desam xato qilaman. Bu Bohodir Choriev agarda xukumat tepasiga kelsa 100 Dan birini ham qilolmaydi. Sababi bu kishi siyosat xaqida ko’p xam ma’lumotga ega emas. Yuqorida yozilgan fikrlar menimcha qo’shma shtatlardagi bilimdon homiylar fikri bo’lsa kerak. Chunki ozod nazad eshittirishlarida ko’plab intervyuler berganda yuqorida yozilgan aqilli gaplar poyontor soyontor tshunarsiz ravishda ifodalangan. Keyin yuqorida 2006 yildan 2000 yilgacha topgan daromadi nerealniy gap. Chunki gap so’zlaridan pora bermay halol ishlashga o’rganganman yoshlikdan deb yozibtilar. Halol ishlab Oz muddat ichida shuncha daromad qilishi bu juda ishonchsiz nerealniy gap va yolg’on gap. Yosh bolaga aytsa ha oka juda tadbirkor va kuchli ishbiladmon bo’lgan ekan deb ishonishi mumkin. Lekin ozodlikni ko’plab yoshi katta eshituvchilari ham borligini esdan chiqargan ko’rinadi. Ozodlik shu sharximni senzuradan o’tkazib chiqarishga yordam bervorilar. Bilaman sizlarda ham senzura bor shunday emasmi? муаллиф: Бахром қаердан: Бухоро 10.05.2016 21:56 Жавоб ëзиш Ӯзбекистонда ҳукуматда ӯзбек йӯқ дейиш беманилик. Ӯзининг муаммоларига бошқа миллатни сабабчи билгандай. Масалан Тошкент клани йӯқ демоқчими бу одам? Ҳозирги тузумда миллат эмас, вафодорлик биринчи ӯринда туради. Лекин қуйи пағоналарда албатта маҳаллийчилик ва кейин миллатчилик бор. Ҳамма Ӯрта Осиё давлатларида шу аҳвол. Баъзи шархловчиларнинг ӯзи миллатчиликдан йироқроқ турса яхшироқ бӯларди. муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:45 Жавоб ëзиш 11)БОШ МАҚСАД — ЎЗБЕКИСТОНДА МУЛКДОРЛИК ТУЗУМИ! Мен ушбу Сайловолди Дастуримда барча ислоҳотлар ҳақида режаларимни қисқача баён этдим. Албатта сизни қизиқтирган саволлар бўлиши мумкин. Марҳамат, мен билан очиқ мулоқатга киришинг, саволларингизни йўлланг, баҳсларимизга қатнашинг, бизнинг фаолиятимизни яқиндан кузатиб боринг. Биз сизнинг ишончингизни оқлашга ва сиз учун хизмат қилишга тайёрмиз! «Азиз ватандошлар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар, деҳқонлар ва фермерлар, ишчилар ва ишсизлар, давлат амалдорлари ва ҳукумат ходимлари! Муҳтарам оталар ва оналар, акалар ва опалар, укалар ва сингиллар! Миллатимиз, юртимиз келажаги ёшлар! Қўрқувни, лоқайдликни, ёлғонга ишонишни улоқтиринг ва ўз фуқаровий бурчингизни ёдга олинг! Халқ дарди “Бирдамлик” дарди, шу боис бизга ҳамдард бўлинг!» Ўзга юртларда ишлашга мажбур бўлаётган миллатдошлар, бизни қўлланг! Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистон халқи эркин, бой ва фаравон яшасин. Сиёсий маҳбуслар, инсон ҳуқуқлари, адолат учун курашганлар, дунёвий ва диний ўзгача фикрли эканлиги ва соф тадбиркорлиги учун қамалган маҳбуслар зудлик билан озод этилсин. Шахсий жамғармаларимдан ўлкамиз бўйлаб 100та замонавий компьюторлар билан жиҳозланган кутубхона очмоқчиман. Мамлакатимиз дунё давлатларининг оҳирги ўнлигидан эмас, биринчи ўнлигидан муносиб ўз жойини олсин! Ғоямиз — Ўзбекистонда МУЛКДОРЛИК ТУЗУМИНИ шакллантириш! Мақсадимиз — Мулкдорлик тузуми шаклланиши баробарида халқимизнинг фарвонлик даражасини ошириб бориш! Баҳодир ЧОРИЕВ Ўзбекистон Президентлигига номзод www.birdamlik.info birdamlik@gmail.com муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:43 Жавоб ëзиш 10)МАДАНИЯТ СОҲАСИДА Бир миллатни ўлдирмоқ учун, унинг тарихини, тилини, маданияти ва манаъвиятини ўлдирмоқ кифоядир. Афсуски Ислом Каримов даврида маданият соҳаси ҳам абгор аҳволга туширилди. Соҳанинг тўлиғича давлат назоратига олиниши, соҳага молиялаштиришни камайтирилиши ёки баъзи бирларини ёпилиши асло тузатиб бўлмас хатолик деб ҳисоблаймиз. “Ўзбекистон эли қадимдан дунё илми, маданияти ва ривожи марказларини бунёд қилган, жамият, табият, тиббиёт ва коинот сирларини очиб, куч адолатда, инсонни қадирлашда экани кўрсатувчи, тараннум этувчи китоблар, рисолалар, достонлар яратиб, умумжаҳон тараққиётига етук хисса қўшган. Тоталитар Шўролар даврида ҳам халқимиз саноат, қишлоқ хўжалиги, техника, илм, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида тинмай меҳнат қилиб, Ўзбекистонни етакчи республикалар қаторига кўтарди”. Бугунги режим томонидан тугатилган ёки молиялаштирилиши камайтирилган маданият соҳасидаги барча соҳаларни қайта кўриб чиқиш, уларга бюджетдан маблағ ажратамиз. Биз тарихимиз, ўтмишимизни ўрганиш жараёнида миллатимиз вакилларини маънавиятли, билимли, жасоратли, мард, тўғри сўз қилиб етиштиришда маданият соҳасида ислоҳотларимиз имкон беради. Бу соҳанинг ходимлари, жонкуярларининг халқимиз хизматига қўшаётган хизматлари беқиёс бўлади.   ИЖТИМОИЙ СОҲАДА Менимча, бизнинг ижтимоий аҳволимиз дунёдаги энг ёмонлардан биридир. Мамлакатда ёш болали оналар, нафақа ёшидагиларнинг жуда кам нафақа ва моддий ёрдам олиши, ижтимоий ҳимоясизлиги жуда ачинарлидир. Биз бу соҳа билан бугунги кунда Африка давлатлари билан тенглашиб қолдик. Мамлакатда ишсизлик, ишсизларга моддий ёрдамнинг йўқлиги, тиббий хизматнинг сифатсизлиги, ёки қимматлиги, болаларнинг ижтимоий ҳимоясизлиги, умуман халқимизни ижтимоий ёмон аҳволи диктатор Каримовнинг жинояткорона мамлакат Конституцияси ва қонунларининг оёқ ости қилиб нолегитим ва нолегал бошқарувининг натижасидир. Авваламбор ёлғиз оналарни давлат ёрдами ҳамда юқори маош тўланадиган соҳаларда иш топишига кўмак берилади. Ногиронларни жисмоний имкониятларини эътиборга олиб, уларни ҳам яхши иш ҳақи тўланадиган соҳаларга ишга жойлаштириш таъминланади. Мамлакатда нафақа ва моддий ёрдам кўрсатишни қайта кўриб чиқиб, халқимизнинг моддий имкониятларини ошириш учун ислоҳотларни амалга оширамиз. Мамлакатда бизнинг ислоҳотларимиз даврида, давлатнинг одил ва оқилона сиёсати ҳамда ўз ҳалол меҳнати натижасида, аҳоли қашшоқлик-камбағалликдан бутунлай қутулади. Биз уларни албатта Мулкдорлар сафига кириб келишлари учун ҳамма ишларни амалга оширамиз. Биз ҳукумат бошқарувига келгач, халқимиз бизнинг ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз ортидан ҳаётлари яхшиланади. Нафақалар оширилади, қашшоқликка, камбағалликка юз тутган кишилар, оилалар махсус қисқа муддатли мактабларга бепул ўқишга жалб қилиниб, уларни иқтисодий саводхонлиги оширилиб борилади. Уларга мактабнинг битириш якунида ўз бизнесларини яратиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бизнес режалари тузишда кўмаклашилади, доимий маслаҳатлар бериб борилади. Ишга жойлашиш учун кўмаклашилади. Ҳар ҳил тоифадаги ногиронлар тўлиқ иш ўринлари билан таъминланадилар. Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ижтимоий тенглик ва барқарорлик йўлга қўйилади. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birtdamlik XDHraisi 10.05.2016 16:42 Жавоб ëзиш 9)ТИББИЁТ СОҲАСИДА Тиббиёт соҳаси халқимизнинг энг ташвишли, оғир соҳаси ҳисобланади. Эсласангиз, ўтган асрнинг 80 йиллар охирига қадар Ўзбекистонда бепул ва жуда сифатли тиббиёт тизими йўлга қўйилган эди. Бугун эса диктатор Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви ортидан Тиббиёт соҳаси тўлалигича касодга учради. Кучли малакали шифокорлар мамлакатни бутунлай тарк этдилар ёки иш қидириб бошқа давлатларда ишламоқдалар. Соҳага давлат тарафидан етарлича эътибор қаратилмади. Хусусийлаштириш тўлиқ олиб борилмади, қисман хусусийлаштирилган муассасаларнинг нормал фаолиятини амалга оширишга ҳам имконият берилмади. Тиббиёт ходимлари ичида малакасизлик, порахўрлик авж олди. Бугунги Тиббиёт муассасаларида электр ва газнинг йўқлиги, биноларининг ҳаммаси таъмирга муҳтожлиги, тиббий ходимларнинг маошларини камлиги туфайли соҳани тарк этаётгани, жойларда тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонларнинг етишмаслиги соҳани касодга учраганлигидан далолатдир. Соҳа тўлиқ ислоҳотга муҳтож! Тиббиёт соҳасини тўлиқ хусусийлаштирилади Биз Тиббиёт соҳаси тўлиқ хусусийлаштирилиши тарафдоримиз. Бу соҳани қўллаш, хусусийлаштириш жараёнларини қонун доирасида олиб бориш, соҳага давлат эътиборини доим қаратиб бориш, мамлакатда профилактика ишлари ҳамда касалликларни олдини олиш мақсадида аҳолининг тиббий ҳимоясини кучайтириш ҳамда мамлакатда янги малакали ходимларни етиштириш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳамда вилоят ва туман бўлимлари тарафидан олиб борилади. Давлат ихтиёрида қолаётган Тиббиёт муассасалари, уларнинг бинолари, олий ва ўрта ўқув юртлари, шифохоналар, туғуруқхоналар, тиббиёт бўлимларининг барчаси тўлиқ хусусийлаштирилади. Хусусийлаштириш жараёнида ҳар бир Тиббиёт муассасаси пухта таъмирланиб, уни замонавий дунё талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилади ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланади. Шундан кейин Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ушбу муассасаларни тиббиёт соҳасида ишлаётган, ушбу муассасанинг Бош шифокори, ёрдамчи шифокорлари, ҳамширалари ёки ушбу туманда шу соҳада ишловчи Тиббиёт ходимларига туман аҳолисининг Тиббиёт соҳасининг хусусийлаштириш учун ташкиллаштирилган сайлов натижалари ортидан муассасанинг янги эгаси, Мулкдор сайлаб олинади. Бу масканларда янги мулкдорни аниқлашда ҳар бир хусусийлашаётган Тиббиёт муассасаси учун алтернатив равишда камида беш ёки ундан ортиқ номзод билан сайловлар ташкиллаштирилади. Сайловлар холис ва эркин олиб борилиши учун Республика ва маҳаллий матбуотда тўлиқ ёритилиб борилади. Ушбу замонавий тиббий муассаса халқнинг ўзи сайлаган янги Мулкдорга 10 йил ичида Кредит тарзида хусусийлаштирилиб берилади. Ушбу Тиббиёт муассаси фақат Соғлиқни сақлаш Вазирлигига тўлиқ бўйсунади. Давлат ушбу маҳаллий сайлов ортидан хусусийлашган мулкни Янги Мулкдорга Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан ажратилган иқтисодчи-бошқарувчи билан бирга топширади. Ушбу Тиббиёт муассасасини иқтисодий бошқараётган Бошқарувчи давлат томонидан берилган кредит пуллари банкларга тўлиқ қайтгунга қадар ушбу муассасада қолиб ишлайди ва хусусийлашган Тиббиёт муассасасини молиявий томонини тўлиқ назорат қилиб боради ва янги Мулкдорга қарзлари тўланиб ўтгунга қадар 10 йил давомида кўмак кўрсатиб туради. Тиббиёт муассасалари аҳолига 100% пуллик хизмат кўрсатадилар. Мамлакатда тиббий суғурта тўлалигича йўлга қўйилади. Суғуртаси бўлмаган ва кам таъминланган кишиларга давлат тиббий суғуртасини йўлга қўямиз. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ортидан хорижда ишлаб юрган малакали мутахассислар ватанимизга қайтади. Тиббиёт олий уқув юртлари хусусийлаштириши ортидан соҳада порахўрлик буткул йўқолади. Олийгоҳлар юқори малакали шифокорларни етқазиб берадилар. Халқимиз сифатли тиббиёт хизматидан фойдалана олиш имкониятига эга бўлади. Аёллар, ёш болалар, қариялар, ногиронлар ва ишсизлар учун давлат томонидан тиббий хизмат ва ижтимоий муҳофаза кафолатланади. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:40 Жавоб ëзиш 8)Турли соҳалардаги меҳнат билан таништирилган болалар келажакда ўз соҳаларини мактабнинг ўзидаёқ аниқлаштириб олишларига эътибор қилинади. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига мактабда ўз меҳнатлари эвазига ҳалол ишлаб топган пуллари билан дунёдаги ёки Республикамиздаги фонд биржаларининг қимматбаҳо қоғозлар савдо-сотиқларига қатнашишларига рухсат берилади. Улар акцияларни сотиб олишлари, фойдаси билан сотишлари мумкин бўлади. Бундан муддао шуки, келажакда ҳар бир мактаб ўқувчиси қайси касбни ёки соҳани танлашидан қатъи назар, иқтисод ва бизнес соҳасини, ҳамда мактаб билимларидан ташқари камида иккита чет тилини пухта ўрганиб чиқишларига эришишдир. Қачон биз мактабларда оммавий равишда шу кўрсаткичларга эришсак, шунда биз маориф соҳасини тўлиқ ислоҳ этдик деб айта оламиз. Мактабларда жаҳон тилларини, айниқса инглиз тилини чуқур ўрганишга шароит яратилади. АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларга кўплаб талабалар жўнатамиз. Мактаб битирувчиларининг мактаб даврида ўз ҳисобларида йиғилиб қолган пуллари кўпчилик Олий ўқув юртларига тинчлик бермаслиги табиийдир, чунки Олий ўқув юртлари тўлиқ хусусийлаштирилгач, домлалар пора олиб кун кўришни эмас, аксинча билимли, иқтидорли ҳамда ўз ҳисобида кўпроқ пули бўлган мактаб битирувчиларини ўз Олий ўқув юртларида ўқишларини истайдилар. Албатта, бу йигит-қизлар Олий ўқув юртларини битиришлари ортидан ушбу Олий ўқув юртларининг обрўси яна-да ошади, бу эса Олий ўқув юртига қизиқишнинг ортишига, ушбу Олий ўқув юртининг рейтинги, шу билан пул тўлаб ўқиш баҳосини ҳамда ушбу масканда даромаднинг кескин ошиши натижасида профессор ва домлаларнинг маошларини кескин ошишига туртки бўлади. Маориф соҳасидаги ислоҳотларимиз мамлакатимиз ёшларини билимли, иқтидорли, маънавий дунёсининг кенг этиб тарбиялайди. Қолаверса мактабларда иқтисодий соҳалардан ҳам дарс берилиши, болаларимизни келажакда Мулкдорлар сафини кўпроқ тўлдиришига хизмат қилади. Улар келажакда кучли олий уқув юртларида ўқиши, кучли билим эгалари бўлиши ортидан Ватанимиз Ўзбекистонга катта ёрдамлари тегади. Қолаверса Маориф соҳасининг барча ходимлари Мулкдор бўлишига эришиши, уларнинг ҳаётларини фаравонликка олиб чиқиши табиий ҳолдир. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:39 Жавоб ëзиш 7)МАОРИФ СОҲАСИДА Ҳар қандай моддий йўқотишни тиклаш мумкин, аммо маънавий йўқотишни қайта тиклаш осон кечмайди. Афсуски, диктатор Каримов билимли, зиёли, маданиятли, юксак маънавиятли ўзбек хақлини маънавий қашшоққа айлантирди. Бугунги маориф соҳасидаги чуқур инқироз бир неча ўн йиллар бизнинг ривожланишимизни орқага тортиб юборади. Ҳозирги кунда мамлакатда Маориф соҳаси тубдан издан чиқди. Мактаб ва коллежларни битираётган болаларнинг аксарияти билимсиз, маънавий дунё қараши жуда саёз. Мамлакатимизда ҳамма мактаб ва коллеж болалари ҳамон мажбурий дала меҳнатига сафарбар қилиниши Каримов режимининг миллатимизга хиёнати деб баҳолайман. Давлат бюджетининг тақрибан ярми Маориф соҳасига ажратилади 1 ёшдан мактаб ёшигача бўлган фарзандлар болалар боғчаларида тарбияланади. Бу боғчалардаги таълим ва тиббий хизмат тўлиғича давлат тарафидан молиялаштирилади. Тиббий суғуртаси бўлмаган болалар 18 ёшгача давлат тарафидан суғурталанади. Ота-оналар учун мактаб таъмири, ёки бошқа тадбирларга пул йиғишига чек қўйилади. Мактаб ёшидаги болалар учун замон талабларига кўра янги қурилган ёки замонавий кўринишда таъмирланган ва илмий асосларга таянган мактабларда таълим дастури йўлга қўйилади. Ўқиш эрталаб соат 7-00 дан, кеч соат 17-00 гача давом этади. Мактабда икки маҳал иссиқ овқат, бепул транспорт, кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун 2 соатлик дам олиш муддати кўзда тутилади. Мактаблар 100% бепул бўлади, болаларнинг мактаб формаси ҳам давлат тарафидан таъминланади. Қолаверса, маориф ходимларининг маошларини кескин ортиши натижасида, уларнинг Мулкдорлар сафига қадам қўйиши учун катта имконият яратилади. Мактаб, ёки бошқа ўқув жойлари, қишлоқ хўжалиги, ҳамда бошқа юмушлардан бутунлай озод қилинади. Машғулотлар ҳафтада 5 кунлик бўлади Мактабгача таълим гуруҳлари, бошланғич ва ўрта умумий таълим муассасалари 5 кунлик машғулот тартибига ўтказилади. Бугунги глобаллашаётган дунёда ҳар соҳадаги рақобатга дош бериш учун мактаб болалари ёшлигидан ўта пухта билим эгаси бўлиши керак. Улар мактабда икки ёки ундан ортиқ тилни яхши ўзлаштириши, иқтисод, пул, бизнес соҳаларини ҳам етарлича ўрганишлари муҳимдир. Биз мактаб болаларини иқтисодий билимларини ошириш, уларга пулга сиғиниш эмас, пулни зарурий восита эканлигини тушунтириб боришимиз лозим. Бунинг учун биз ҳозирги замон мактабларидаги 5 балли баҳолашдан қисман воз кечамиз. Ҳар бир мактаб остонасига қадам қўйган бола учун унинг номига ичида $10 пули бўлган алоҳида дебит карта очиб берилади. Бу дебит картада боланинг мактабни битиришигача ҳамма йиққан пуллари тўпланиб боради. Мактабни битиргач, бола ушбу маблағни ўз ихтиёрича сарф қилиши мумкин. Ҳар бир мактаб ўқувчиси билим олишига қараб баҳоланиб борилади ва йилига $50 дан $100 гача баҳо-пул тўплаши мумкин. Болаларни билимини баҳолашда ҳозиргидек 5 балли баҳолаш давом этаверади, аммо ҳар ойнинг якуни билан ўқувчилар тўплаган балларининг йиғиндиси маълум бир миқдордаги пулга айлантирилиб, бу пуллар болаларнинг шахсий ҳисоб рақамига қўйилиб борилади. Ҳар чорак якуни билан болаларнинг ҳулқи, одоби, билими яна бир натижаланиб, уларнинг ҳисоб рақамларига мукофот тарзида алоҳида мукофот пули қўшиб борилади. Болаларга баҳо сифатида берилаётган пуллар маориф соҳасига ажратилган бюджетдан олинади. Юқори синф ўқувчилари учун мактаб ичида ва атрофида ҳар хил ишлаб чиқариш ва турли пулли хизматларда кунига 2-4 соатдан ишлаш йўлга қўйилади ҳамда уларнинг ишлаб топганлари ўз номларидаги банк ҳисобларига бориб тушади. Болалар ҳар бир касб ва соҳада оз бўлса-да танишиш, меҳнат қилиб кўришларига имкон берилади. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:36 Жавоб ëзиш 6)Ерга эгалик халққа бир умрга берилади Ҳозир муомаладаги “Сўм”дан бутунлай воз кечиб, янги “Турон” пул бирлигини амалга киритилади. “Турон” валютасини эркин конвертация қилинишига шароит яратилади. Ерлар тўлиқ хусусийлаштирилади, фуқароларга қимматбаҳо қоғозлар орқали тенг тақсимлаб берилади. Ерга мулкчилик ҳуқуқи бир умрга, тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Давлат буюртмаларига боғлиқ бўлган пахта, ғалла ва пилла етиштириш бутунлай бекор қилинади. Солиқ ва божхона ставкаларини имкон қадар соддалаштирилади ва камайтирилади. Иқтисодга давлатнинг аралашуви минимумга туширилади. Янги “Буюк Ипак Йўли” лойиҳамизни бошлаймиз ва тўлиқ амалга оширамиз. Бугунги кунда бутунлай қуриб бораётган Орол денгизини қайта тиклаш, ҳамда Орол атрофи экологиясини яхшилаш, минтақани халқаро сув йўллари билан туташтириш мақсадида Орол денгизини Каспий денгизи ҳамда Сибир дарёлари ўртасида кемалар қатнай оладиган каналлар қурилишини бошлаймиз. Ташқи дунё билан иқтисодий алоқалар кучайтирилиши лозим. Сармоядорлар ва хусусан чет эл инвесторлари учун қулай шароитлар яратамиз, жумладан, кўп фуқаролик таъминланади. Капитални ҳар қандай чекловлардан озод этамиз. Мамлакатда замон талабларига жавоб бера оладиган, янги шаҳарлараро йўллар қурамиз. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмолчига етиб боришини кафолатлайдиган даражада мазкур соҳани тўлиқ янгилаймиз. Бу ислоҳотлар натижасида мамлакатдаги қашшоқлик ва камбағалликка бутунлай нуқта қўйилади. Хусусийлашмай қолган корхоналар тўлиқ хусусийлаштирилади. Ҳар бир инсон, ҳар бир оила МУЛКДОРЛАР сафида бўлади ва ўз мулки, бойлиги, пули, ерига эга бўлиб мамлакат мулкдорлари сонини кўпайтиради. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:35 Жавоб ëзиш 5)ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА Асли советча режалажтириш бўйича иқтисод соҳасида ўқиган диктатор Ислом Каримов мамлакатимиз Ўзбекистон иқтисодини ҳам советча режалаштириш орқали бошқариб келмоқда. Унинг билимсизлиги, иқтисодни билмаслиги мамлакатимиз ва халқимизга жуда катта зарарлар келтирди. Совет ҳукуматининг тугаши арафасида Болтиқбўйи давлатлари ўз ихтиёридаги совет пулларидан тезроқ қутулиш мақсадида Совет давлатидан жуда кўп миқдорда метал маҳсулотларини сотиб ола бошлади. Бизнинг ахмоқ диктаторимиз эса, совет пулидан тезроқ қутулиб, ўз пулини тезда муомалага киритиш ўрнига Ўзбекистон давлатининг мустақил пулини ишлаб чиқаришни жуда ортга суриб юборди. Чиқарганда ҳам бошида пул-купон чиқариб халқнинг яна-да иқтисодий қийин аҳволда қолдирди. Аҳоли камбағаллаша бошлади. Каримов ҳукумати фақат 1994 йилдагина ўз пулини муомалага чиқарди. Бошида 1$ 6 сўм қилиб белгиланган бўлса, бугунги кунда 1 АҚШ доллари 4000 (тўрт минг) сўмдан ошиб кетди. Мамлакатда эркин валюта айирбошлаш йўқ. Биржаларда деярли савдо-сотиқ ўтказилмайди, биржа савдолари ўтганда ҳам жуда кулгили, кам миқдорда савдо амалиётлари бўлиб ўтади. Конвертацияга йўл очилмаган. Солиқ ва божхона ставкалари жуда баланд. Мамлакатда электр, газ, сув, йўллар, канализация ва ишлаб чиқариш учун бошқа хомашё таъминотлари жуда катта муаммо бўлиб қолмоқда. Коррупция даражаси жуда баландлаб кетган. Аҳолининг деярли 70% ишсиз, бошқа давлатларда қийинчилик билан оила боқиш учун юрибди. Совет давридан қолган корхоналарнинг деярли барчаси касодга учраган. Мамлакатда ҳозиргача пахта, ғалла мажбурий режа асосида йиғиштирилади. Халқнинг иқтисодий турмуш даражаси жуда ёмонлашган. Совет даврида ўртаҳол бўлган ўзбекистонликлар бугунги кунда қашшоқ ва камбағалларга айландилар. Мамлакатда тўлиқ бозор иқтисодиётига ўтилмади. Биз халқимиз, ўлкамиз ривожига қаратилган улкан лойиҳамизни танлаши, қўллаши асосида, келажакда, мавжуд зўравонлик, порахўрлик, адолатсизлик амалиётига таянган Каримовнинг диктаторлик режимини ўрнига оммавий мулкдорликка асосланган давлат қурамиз. Чунки фақат мулкдоргина мустақил, ўз ҳаёт йўлини ўзи белгиловчи, мустахкам оила қурувчи етук шахс бўлишини тараққий этган АҚШ, Канада, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Япония, Швеция, Швецария, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа қатор мамлакатларда кўриб турибмиз. Бу ҳамма бирданига задогон, бой бўлиб қолади деган гап эмас, лекин ҳар бир оддий ишчи, деҳқон, фермер, хизматчи ўз иш жойига, пулига, уй-жойига, машинасига эга бўлишини барпо этиладиган мулкдорликка асосланган давлатдаги шароит таъминлайди”. Бу ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон ташқи дунёда бугунги кундай ҳақ-ҳуқуқсиз, ижтимоий ҳимояланмаган меҳнат муҳожирлари ҳолида эмас, аксинча, олий маълумотли, кучли, ўз соҳасини пухта биладиган, давлат ижтимоий ҳимояси ва қонунлар ҳимоясида бўлган малакали ёшларни катта маошлар ҳисобига Ўзбекистондан ташқарида иш топишларига эришамиз. Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:34 Жавоб ëзиш 4)Ҳарбий хизматни тўла контракт хизматига ўтказамиз. Армияда профессионаллар хизматини йўлга қўямиз. Армияни бугунги дунё тажрибасидаги «Миллий Гвардия» тарзида қайта тузиш ва битим асосида шакллантирамиз. Яъни 20-26 ёш йигитларнинг барчаси, йилига икки ойдан, жаъми олти йил ичида бир йил мажбурий ҳарбий хизматни ўташлари керак бўлади. Бу сиёсий ислоҳотлардан кўзланган мақсад – Ўзбекистонни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмий, технологик ва маънавий бўхрондан олиб чиқишдир. Буларни амалга ошириш билан мамлакатмизни жадал суръатлар билан ривожланиш сари бошлайди.   ТАШҚИ СИЁСАТДА Мамлакатдаги сиёсий ҳокимиятни узурпация қилиб олган Ислам Каримов узоқни кўра билмаслиги, фақат ўзини жуда катта чоғлаб, қўшни давлатларнинг раҳбарларини менсимасдан, улар билан алоқаларни яхшилаш ўрнига, доим адоват ва низолар, ўзаро чегараларнинг ёпилиши, виза тартиби жорий қилиниши, чегара ҳудудларини миналаш, Ўзбекистоннинг ўзини ҳам бугунги кунда ўта қийин сиёсий, иқтисодий аҳволга олиб келди. Ўзбекистон бугунги кунда дунёдаги энг ёпиқ давлатларнинг бири ҳисобланади. Ўзбекистон географик жойлашуви жиҳатидан дунёдаги 33 анклав давлатлар рўйхатига киради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегараларни очиши, турли соҳаларда улар билан интеграцияга киршиши шарт эди. Афсус ҳозиргача Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳам жуда абгор ҳолатда. Биз, аввалом бор қўшни давлатлар билан ҳар томонлама интеграцияга киришамиз, ўзаро сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга эришамиз. Минтақавий масалаларни ўзимиз ҳал этамиз Қўшни давлатлар билан чегараларни очиш, барча соҳада қўшнилар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўямиз. Роғун ва Қамбар-Ата ГЭСларининг қурилишини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз ҳамда ушбу корхоналарни ўзаро иқтисодий манфаатда ишлатамиз. Афғонистоннинг янги хукумати билан ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатамиз. Халқаро ҳамжамият билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар ҳамда кўп векторли сиёсатни йўлга қўямиз. Дунё ҳамжамияти олдида қабул қилган мажбуриятлар ва имзолаган барча ҳужжатларга тўлиқ риоя қилинишига эришамиз. Биз барча давлатлар билан кўп векторли сиёсатни йўлга қўямиз, энг аввало қўшни давлатлар билан тенг манфаатли алоқаларни йўлга қўямиз. Davomi bor

Шарҳлар саҳифаси Олдингиси Кейингиси муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:30 Жавоб ëзиш 3)ИЧКИ СИЁСАТДА Парламент бошқарувига ўтилади Ўзбекистонда Конституция, қонунлар ва адолат устиворлигини ўрнатамиз. Давлат тизимини Президент бошқарувидан, Парламент бошқарувига ўтказамиз. Мамлакатда барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари сайланишини йўлга қўямиз. Ички Ишлар Вазирлигида тубдан ислоҳот ўтказамиз, Милиция номи Полицияга ўзгартирилади, ҳамда «Полиция ҳақида қонун»нинг қабул қилинишига эришилади. Диний ва сиёсий жиноятлар билан жавобгарликка тортилган фуқароларнинг ишларини қайта кўриб чиқилиши, ва ноҳақ қамалган фуқароларнинг барчасини тамоман оқланади, озодликка чиқарилади ва уларга компенсация тўланади. Фуқароларни ноҳақ қамаш, қийноққа солиш ёки ўлдиришда айбдор ИИВ ходимларини халқ ва қонун олдида жиноий жавобгарликка тортилади. МХХ Президент ихтиёридан чиқарилади МХХни шахсан Президентга бўйсунишдан чиқариб, Парламен назоратига ўтказамиз. «МХХ ҳақида Қонун» қабул қиламиз, МХХ фаолиятини тўлиқ қонун доирасида бўлишига эришамиз. Фуқароларни ноҳақ қамаш, қийноққа солиш ёки ўлдиришда айбдор МХХ ходимларини халқ ва қонун олдида жиноий жавобгарликка тортилади. МХХ ва ИИБ жиноятларига шерик бўлган айғоқчилар рўйхати эълон қилинади. МХХга ёлланган шахслар ва уларнинг фитналарига доир махфий архивларни очилади ва матбуотда чоп этилади. Бу чоралар, жумладан, Суд ва Прокуратура органларининг ходимлари ва фаолиятига ҳам тааллуқлидир. Хориждаги ўзбеклар ватанга қайтиши ва ҳокимиятга келишига замин ҳозирланади Каримовнинг қатағон сиёсати сабабли Ўзбекистондан хижрат этган мухолифат вакилларининг ватанимизга қайтишлари учун ҳуқуқий замин яратилади. Уларга қарши очилган сохта жиноят ва қидирув ишлари бекор қилинади. Уларнинг Ўзбекистон ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари учун шароитлар таъминланади. Диний жамоалар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Каримов режими улар билан мулоқот ва музокара олиб бориш, уларни қонунлар доирасидаги, легал фаолиятга йўллаш ўрнига, қатағон ва босимлар йўлини танлади. Бугун диний таълим олгани учун Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳаққидан ҳам маҳрум этилгандир. Ваҳоланки мусулмонлар аҳолининг 95% ни ташкил этади. Биз ҳокимиятга келгач, диндорларнинг сайланиш ва барча конституциявий ҳуқуқлари таъминланади. Уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаолияти қонунлар доирасида белгиланади. Диний асосларга таянган ташкилот ва сиёсий партиялар тузиш, улар номидан сайловларда қатнашиш ва ҳатто ҳокимиятга келиш мумкин бўлади. Ҳокимиятга келадиган партия ва ташкилотлар, аҳолининг аксарият кўпчилигининг қўлловига эришган ва умумхалқ сайловларида ғолиб чиққан бўлиши керак. Меҳнат муҳожирларининг ҳақлари давлат ҳимоясига олинади Хориждан иш излаб кетган ўзбекларнинг (Меҳнат муҳожирларининг) умумий сони, турли ҳисобларга кўра 8-10 миллионни ташкил этади (биргина Россияда 2.2 млн.), бу миллионлар — ўзбек халқининг ишга яроқли қатламидир. Ўзбекистон давлати хориждаги бу миллионларни ҳуқуқий, тиббий ёки бошқа турда ҳимоя қилаётгани билинмайди. Ваҳоланки хориждаги ўзбекларнинг йиллик пул жўнатмалари сўнгги пайтлар йилига 5-7 миллиард доллар бўлган, бу ялпи ички махсулотининг 10% демакдир. Биз ҳокимиятга келгач, дунёдаги ўзбекларнинг барчасини давлат ҳимоясига оламиз. Яқин ва узоқ хориждаги катта шаҳарларда Ўзбекистон консулликлари очамиз, ва Ўзбекистон фуқароларининг барча ҳуқуқий муаммоларини қулай ва тез суръатда ҳал этиш учун барча шароитлар яратилади. Паспортларни янгилаш ва йўқолган ҳужжатларни тиклаш ўша консулликларнинг ўзида амалга оширилади. Ҳарбий хизмат профессионал ва контракт асосида бўлади Davomi bor муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:26 Жавоб ëзиш 2) Marhamat “Diktatorning ag’darilishi filmini tomosha qiling; ДИКТАТОРНИНГ АҒДАРИЛИШИ Ҳар бир мухолифатчи Ўзбекистонда ҳам худди шундай инқилоб содир бўлишини истайди. Бу мақсадга Ватан ичидидаги юртдошларнинг,ҳусусан ёшларнинг сиёсий онгини ошириш орқали эришиш мумкин. Шу истаклар ўлароқ «Бирдамлик» Югославия халқларининг инқилобида асосий рол ўйнаган ОТПОР ҳаракатининг ишлари,ёш инқилобчилар ғалабаси ҳақда,диктатор Слабодан Милошевичнинг инқирози акс этган «ДИКТАТОРНИНГ АҒДАРИЛИШИ» номли фильмни ўзбек тилига таржима қилди. https://youtu.be/OG0V-g7BW48 Demoqchimanki, bugun har bir O’zbekistonlik qaysi ijtimoiy mavqeda bo’lishidan qattiy nazar rangli inqilob qilish uchun bizning saflarni to’ldirishi kerak deb bilaman. Inqilob, siyosiy islohat ortidan bugungi tengsizlik, adolatsizlik, ishsizlik, iqtisoiy va ijtimoiy himoyasizlikka no’qta qo’yish mumkin. O’zbekistondagi barcha boylikllar xalqniki. Faqat inqilobgina bu boyliklarni o’z egasi, o’zbek xalqiga qaytaroladi. Shu qatorda o’zimning o’tgan yilgi saylov oldi Dasturimni sizlarga yana bir bor havola qilmoqchiman: Етса Молим, етмаса Жоним фидо бўлсин Халқим учун! БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ Ўзбекистон Конституцияси ва қонун¬ларини оёқ ости қилиб, 25 йилдан буён мамлакатни яккаҳокимлик, зўравонлик, адолатсизлик билан бошқараётган Ис¬лом Каримов сиёсий соҳаларда етарли ислоҳотларни олиб бормади. Асли коммунистик партия махсули бўлган Каримов тилида демократия деб, дилида эса коммунистик бошқарув услубларига содиқ қолди, халқни алдаб, зулм ва қатағон сиёсати ўтказиб келди. Оқибатда Ўзбекистон халқи бугун ҳар соҳада таназзулга учради. Мамлакат муаммолар гирдобида қолди. Биз эса, диктатор Каримовдан фарқли ўлароқ, жонажон мамлакатимизда барча соҳада адолат ва қонун устиворлигини ўрнатамиз. Матбуот, сўз ва эъ-тиқод эркинлиги, инсонларнинг барча ҳуқуқлари Конституция тарафидан тўла кафолатланишига ва амал қилинишига ва Демократияни мамлакатда тўлиқ йўлга қўйишга эришамиз. АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИМИЗ: • ДАВЛАТ ПРЕЗИДЕНТ ЯККАҲОКИМЛИГИДАН ЧИҚАРИЛИБ, ПАРЛАМЕНТ БОШҚАРУВИГА ЎТАДИ; • МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ПРЕЗИДЕНТ ИХТИЁРИДАН ЧИҚАРИЛАДИ ВА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИГА ЎТКАЗИЛАДИ; • ҚЎШНИ ДАВЛАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО МАСАЛАЛАР ФАҚАТ МУЛОҚОТ ВА МУЗОКАРАЛАР ЙЎЛИ БИЛАН ҲАЛ ЭТИЛАДИ; • ЕРГА ЭГАЛИК БАРЧАГА ТЕНГ ТАҚСИМЛАНАДИ ВА БИР УМРГА БЕРИЛАДИ; • «СЎМ» БЕКОР ҚИЛИНАДИ ВА ЯНГИ ВАЛЮТА АМАЛГА КИРИТИЛАДИ; • ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКЛАР, ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ МУХОЛИФАТ ВАТАНГА ҚАЙТАДИ; • ДУНЁДАГИ ҲАР БИР ЎЗБЕК ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ ҲИМОЯСИГА ОЛИНАДИ. Davomi bor Жавобан муаллиф: Muxlis қаердан: O’zbekiston 10.05.2016 17:30 Жавоб ëзиш Bahodir og’a, chiroyli gaplarni yozibsiz, qani endi bizda rostdan ham barcha fuqaro davlat himoyasini his etsa, davlat davlatligini qilib fuqarolari har tomonlama qo’llab-quvvatlab himoya qilsa. Lekin bunga borgan sari ishonch kamayib bormoqda. Inqilob haqida gapiribsiz, balki bu eng oxirgi yo’ldir, ungacha boshqa tinch yo’llarni qidirib ko’rish kerak. Lekin bir tomondan olib qaraganda bugungi tuzum bundan boshqaga chora ham qoldirmayapti. Жавобан муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 18:04 Inqiloblar turli-tuman ko’rinishda bo’ladi. Biz sodir etmoqchi bo’lgan inqilob bu qonsiz, nozo’ravon ko’rinishda bo’lgan rangli, Oq inqilobdir. Karimov rejimi millionlab kishilarni baxtini, kelajagini o’g’irladi. O’zbek xalqini qashshoqlikka etakladi. Inqilobdan boshqa siyosiy islohat, choralarga imkon qoldirmadi. муаллиф: Bahodir Xon Turkiston қаердан: Birdamlik XDH raisi 10.05.2016 16:24 Жавоб ëзиш 1) Bir oz o’z shahxsiy tariximni yozib o’tmoqchiman. Shaxsan men haydovchi oilasiga tug’ilganman. Oilada o’n farzandning to’ng’ichiman. Maktab yoshimda kelakajda oliy o’quv yurtlarini bitirib, yaxshi maosh olish haqida ko’p o’ylar edim. Oliada katta etishmovchilik bor edi. Rahmatli otam Hasan Choriev 1982 yilda, o’sha vaqtdagi iqtisodiy jinoyatlar bilan ayblanib qamaldi. 9 oy qamoqda o’tirib, keyin tergov ortidan ochiqlikka chiqdi. Ammo butunlay oqlanib olgunicha sud ishi bir necha yilga cho’zilib ketdi. Bu biz bolalarning hayotini juda og’ir qilib yubordi. Shunday bo’lsada o’qishni yaxshi davom ettirdim. O’sha vaqtlardagi O’zbekistonda ko’p eshitganimiz oliy o’quv yurtlardagi poraxo’rliklar haqidagi mavjud bo’lgan illatlarni aylanib o’tish uchun Rossiyaning Tomsk shahriga o’qishga kirdim. Keyinchalik oilaviy sharoitlar ortidan o’qishni Toshkentga ko’chirdim. O’qishni bitirib ishladim. Afsuski, maoshim nafaqat oila boqish uchun, xatto o’zimga ham etmas edi. Ishdan bo’shab, tadbirkorlikni boshladim. 1999 yilning ohirida “Kesh” Ochiq Aktsiyadorlik jamiyatining 60,5% akstsiyalarini erkin savdo, Respublika Fond birjasi orqali qo’lga kiritdim. Va shuning ortidan mening shaxsiy boyligim tezda bir necha o’n barobarga ortdi. Qisqa vaqt ichida 2006 yildan-2000 yilning yanvar oyigacha mening shaxsiy boyligim tahminan 4 yarim million AQSH dollarini tashlik etdi. Bu orada menda iqtisodiy qiyinchiliklardan asar ham qolmagan edi. Ammo 2000 yil, “Kesh” OAJ da rais bo’lishim davomida tuman va viloyat hokimloigi bilan ko’p maratoba to’qnashdim. Ular istagan porani bermadi. Chunki men poraxo’rlikka o’rganmagan, qolaversa doimo porasiz shu mavqega erishgan edim. Ammo ularning qo’li baland kelishib, meni 2001 yilning 2 yanvariga qamoqqa tiqishga erishdilar. Adolatysiz jamiyatdagi nohaqlik meni o’z haq-huquqlarim uchun kurashish ortidan siyosiy kurash maydoniga olib keldi. Mana 2004 yildan buyon muxolifat tarafidaman. Maqsadim O’zbekistonda rangli inqilob qilish va O’zbekistonda Ommaviy Mulkdorlik jamiyatini shakllantirish. Men haqimda vikepidiyadan ko’proq ma’lumotlar olasiz degan umiddaman: https://ru.wikipedia.org/wiki/Баходир_Хан_Туркистон Bugungi kunda millionlab vatandoshlarimiz kambag’allik va qashshoqlik darajasiga tushishgan. Bunga avvalom bor O’zbekistondagi noinsoniy, adolatsiz siyosiy hokimiyat aybdor bo’lsa ikkinchi tomondan vatandoshlarimizning o’zlari ham sababchidir. Mana qarang; iqtisodiy qiynalib yurgan istagan kishi bilan siyosat haqida gaplashsangiz, aka meni tinch qo’ying. Meni bola-chaqam bor deyishadi. (Bola-chaqa hammamizda ham bor). Lekin, shu javobni berayotgan kishida bugungi kun siyosiy vaziyati bilan qaralganda umuman kelajagi yo’q. Chunki avvalom bor u va uning olia a’zolari ijtimoiy himoyalanmagan. Kasal bo’lib, bu olamdan o’tib ketsa oilasini boqishga imkoniyati yo’q. Ochig’i, siyosat bilan bugungi kunda atigi 150-200 kichi faol shug’ullanadi. Bu insonlar bilan O’zbekistondagi mavjud rejimni yiqitib bo’lmaydi. Yiqitish uchun avvalom bor xalqning ongida, millionlar qalbida inqiob tushunchasi bo’lishi kerak, muxolifatdagi faollar 150-200 kishi emas, balkim 15-20 mingni tashkil qilishi, millionlab kishilar ko’chaga chiqishga tayyor bo’lishi kerak. Davomi bor муаллиф: Uzbek ugloni 10.05.2016 16:18 Жавоб ëзиш Xa xaydovchiningmas chuponning bolasi xokim buldi surxondaryo viloyati shurchi tumanida tovosh boboning ugli zam xokim deputat va deputatlik vakolatidan kkn surxondaryo vil qumqurgon tumani xokimi buldi mamatmuminov golgash aka tovashovich degan odam va pora bilan ushlanib topganini tulab endilikda fermer bulib yuribdi ortirgan foydasi kichginagina insulk buldi муаллиф: Farxod 10.05.2016 15:44 Жавоб ëзиш 3)Бешинчидан, оддий инсонларнинг фарзандлари ҳоким бўлиб сайланиши фақатгина реал демократик жамиятда содир этилиши мумкин, бизда каттаю-кичик ҳокимлар ҳаммаси тайинланади ва афсуски тайинланганда ҳам нолойиқ кишиларга бундай масъулиятли вазифа топширилмоқда. Олтинчидан, нотўғри иқтисодий сиёсат туфайли оддий инсонларимиз қандай қилиб қора қозонни қайнатиш ташвишидалар ва тегишлича уларнинг фарзандларини илм олишларига имконият чекланган. Еттинчидан, олий таълимда ўқиш ҳозир 75 фоиз контракт бўлса ва умуман талабалик деярли пора ҳисобига амалга оширилса, устига-устак оддий инсонларнинг турмуш кечиришлари қийин аҳволга тушиб қолган шароитда бундай инсонларнинг фарзандлари қандай қилиб олий маълумотли бўла олади? Табиийки, бундай вазиятда Ҳоким бўлиш у ёқда турсин улар маҳаллага ҳам Раис бўла олмайдилар. муаллиф: Farxod 10.05.2016 15:43 Жавоб ëзиш 2)Ёзилаётган, Ҳукумат минбарларидан баралла айтилаётган сўзлар, шиорлар билан амалда бўлаётган ишлар ўртасида ҳеч тўғри боғланиш кўрмаяпман. Биргина мисол, бир инсонни танирдим (бир амалдорнинг куёвими, қариндошими, шунақароқ) банкка етакчи мутахассис бўлиб ишга олинди, 3 ой ўтиб бўлим бошлиғи, 6 ойдан кейин бошқарма бошлиғи ва озгина вақт ўтиб департамент директори қилиб тайинланди. Орадан ҳеч қанча муддат ўтмасдан битта вилоятга банкнинг бошлиғи бўлди ва у жойда ҳам қисқа муддат ишлаб республикага йирик тижорат банкига Раис қилиб тайинланди. Банкда ҳам ҳеч бир иш қилмасдан шаҳар Ҳокими бўлиб тайинланди. Энди савол туғилади, нега ушбу шахс ҳеч қандай иқтидори бўлмасада 3-4 йил ичида мансаб пиллапоясига бу қадар тез кўтарилиб кетди? Олдинги иш жойида нима каромат кўрсатди, қайси ишни қойил қилдики, Сиз уни ҳадеб кўтармоқдасиз? Балки унинг кимгадир қариндош эканлигидир, буқаламунлигидадир ёки интеллектуал салоҳияти бўлмасада олди-бердини жойига қўйгандир ёхуд хушомад, лаганбардорликни қойиллатиб адо этгандир. Яна бир мисол, илмлари ўртамиёна бўлсада инсонларни манипуляция қилишга, ўзларини реклама қилишга устаси фаранг бир киши ўзига яраша илмий иш ёзиб “олим” бўлди, бир зумдан кейин саёз илмий иш монография қилиб чиқарилди, олимимиз эса ҳали юқорида келтирилган шахс каби қисқа муддатда олийгоҳда проректор кейин одам қуригандай бошқа бир университетга проректор қилиб юборилди. Яна 2-3 йил оралиғида бир университетга ректор кейин бошқасига ва ҳоказо. Ташқаридан қараганда гўёки ҳаммаси силлиқ кетяпти, кўплар бундай кишиларнинг ҳақиқий башараларини билмасдан, уларнинг қисқа муддатда бундай кўтарилиб боришлари ортида қандай ғирром ўйинлар бўлганлигини сезмасдан уларни мақтайдилар ҳам, яъни 30 ёшига фан доктори бўлди, 30 ёшида шаҳарга ҳоким бўлди деб. Айнан клан ортидан вилоятга ҳоким қилиб тайинланса буни қандай изоҳлаш мумкин? Ана Сизнинг саволларингизга жавоб. Юзлаб мисоллар келтириш мумкин, лекин не фойда? Камина ҳеч кимга ҳасад қилмайман ва ёзганларимни ким қандай қабул қилиши ҳам мени қизиқтирмайди. Ҳақиқатни ёзганим, айтганим -менга асосийси шу. Агар ўзим ҳақимда ёзсам, ўқиганларнинг онгида дарров салбий нотўғри фикр шаклланади, яъни улар ҳа, ўзининг дарди бор эканда, шу учун ёзиб ташлаяпти деган субъектив хулоса чиқарадилар. Аслини олганда, мен ҳам шу юртнинг фарзандиман ва менга нисбатан қандайдир ноҳақлик, адолатсизлик содир этилган бўлса, уни ёзишимнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ ва яна бир нарса муҳимки, менга ўхшаганлар минглаб топилади. Агарки, ўзимни мисол келтирсам билингки, гап фақат менинг ҳақимда эмас балки минглаб холис инсонларнинг тақдири, кечмишлари тўғрисида боряпти. Энди тўсиқлар масаласига келсак, унинг илдизларини аввало бошқарув тизими табиатидан ахтармоқ лозим, айни чоғда анъанавий зеҳният ҳам бу борада ўзининг таъсирига эга. Хулоса қиладиган бўлсам, биринчидан, ҳозирги сиёсий режим шароитида давлатимизда шахснинг объектив тарзда жамиятда мавқеъга эга бўлиши учун ижтимоий пиллапоя деярли мавжуд эмас, иккинчидан, бундай ҳолатни нафақат бизда балки қўшни давлатларимизда ҳам айнича кўришимиз мумкин, учинчидан, глобал миқёсда олиб қарайдиган бўлсак, ўша юксак ривожланган Ғарб давлатларида ҳам баъзи амалларни эгаллаш айнан пулга, таниш-билишчиликка, кланга бориб тақалади, сайловлар эса сунъий “Fake”, оммани чалғитиш, манипуляция орқали амалга оширилади, тўртинчидан, токи ҳақиқий маънода демократик жамият қурилмас, фуқаролик жамияти шаклланмас экан ҳозирги вазият ўзгармасдан қолаверади. муаллиф: Farxod 10.05.2016 15:40 Жавоб ëзиш Муайян мақсадга эришишнинг тўғри ва эгри йўллари мавжудлиги ҳамда айнан мансаб пиллапоясига чиқишда эгри йўллар устувор бўлган ҳозирги шароитда ақл-истеъдод, билим-тафаккур, кенг дунёқараш, ҳалоллик орқали юксалишнинг, лавозимга кўтарилишнинг имконияти деярли йўқ. Маҳаллийчилик, миллатчилик, коррупция, порахўрлик, кланизм, таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчилик каби иллатлар жамиятимизда томир отиб кетган ва ушбу ҳолатлар инсоннинг ақл-идроки, тафаккури, билим даражаси, инсоний фазилатларига қараб жамиятда ўз ўрнини топишига ҳеч қандай имконият бермайди. Юқорида таъкидланган иллатлар Совет даврида ҳам муайян даражада мавжуд эди, бироқ уларнинг таъсири ҳозирдагидек ўта юқори ёки асосий бўлмаган. Собиқ Шўролар замонида иқтисодий муносабатлар умумхалқ мулкига асосланганлиги, даромадларнинг тенглиги ғояси устувор ҳисобланганлиги ва шунингдек, мулозимларимиз у ёки бу ишни амалга оширганда Москвадаги Марказий Ҳукумат органларидан ҳайиққанлари сабабдан инсонлар ижтимоий келиб чиқишларидан қатъий назар ўз билимлари, ақллари, иш тажрибалари ортидан мансабга эриша олардилар. Шундай тизим ҳукмронлиги шароитида ўша Сиз мисол келтирган чўпоннинг ёки ҳайдовчининг фарзандларидан амалдорлар чиқиши реал воқеълик эди. Мен бу билан Совет даврини оқламоқчи эмасман, шунчаки тарихий ҳақиқатни баён этяпман. Ўша даврларда масалан, хоҳлаган киши маълум миқдордаги пора ҳисобига осонликча туман партия комитетининг биринчи котиби ёки ижроия қўмитасининг раиси бўла олмасди. Шахснинг иш тажрибаси, мутахассислиги ҳамда олдинги ишлардаги фаолияти жиддий ҳисобга олинарди. Айни пайтда тасодиф туфайли ёки Ҳукуматнинг атайин кўзбўямачилик учун қилган ҳатти-ҳаракатлари ўлароқ кимлардир оддий оилалардан мансабга кўтарилиши мумкин. Шунингдек, баъзи ташкилотларда, айниқса Марказий органлар, вазирликларда ақл-идрок, билим талаб этиладиган ишларни қилишга тўғри келади ва ушбу вазиятда шунга мос келувчи инсонларга мансаб берилади, уларнинг қобилиятларидан максимал фойдаланишади, бироқ реал олганда бу инсонлар ҳеч нарсани ҳал қила олмайдилар ҳамда ўрни келганда бирон масала юзасидан танқидий фикр берадиган бўлсалар ўша куни лавозимларидан четлаштирадилар. Ҳаётимизнинг барча қирралари тўлиғича назорат остига олинганлигига қарамасдан, асосан нолойиқ инсонларнинг мансабга кўтарилаётганлари ҳайратланарлидир. Бир оддий инсон сифатида қаердадир муайян ижтимоий-иқтисодий муаммо ҳақида холис танқидий фикр билдирсангиз ўша куннинг ўзида қора рўйхатга тушиб қоласиз аммо ҳамма қилаётган фаолияти қинғир-қийшиқ ишлардан иборат бўлганлар осонликча мансаб пиллапоясига кўтарилиб боришлари ҳеч назарга илинмай қолиниши кишини таажжубга солади ва ачинарлиси шундаки, холис танқид қилган киши Ватан хоини ва иккинчиси эса ватанпарвар инсон сифатида талқин этилади. муаллиф: Shoqosim 10.05.2016 13:50 Жавоб ëзиш Ozodlik bir ajoyib savollar berasizlarde. Man tahunmiman hokim bo’lsa bo’lar nima qilibti omadini bersin. Qo’shma shtatlarida ham hokim yoki biror bir amaldor bo’lsez ham koooootta kooooo’p puliz bo’lishi kerak shuni ham aytib o’tishni ealatib qo’sezlar yaxshi bo’lardi. Xaydovchini bolasi bo’ladimi yoki yana boshqa bir oddiy kasb egasini farzandi bo’ladimi puli bo’lsa bo’ldi. Yuqorida turli fikirlar bildirilibti. Ayrimlar faloncha pulin bo’lsa eshagi ham hokim bo’lishini bildirgan hamyurtlarimiz ham bo’libti. Bu narsaga qo’shilaman albatta pulin bo’lsa changalda sho’rva degan maqolga juda mos gap. Nima uchun butun dunyoga o’rnak bo’layotgan qo’shma shtatlardagi saylovlarga sarflanayotgan milliardlarlab dollarlar xaqida baxs qilinmaydi xech qachon. Shuncha pul sarflab prezident bo’lgan odam ushbu sarmoyani qanday yollar bilan qaytara olishi xaqida savolga javob berishga ham bir urinib ko’raylikchi. Bizda hokimlar palon pul to’lab kursiga o’tiradi deb gapiriladi. Xo’p ular albatta osha to’lagan pulini chiqarishga ko’zi etsagina shuncha pul to’laydi. Agarda quruq obrö uchun shuncha sarmoya qilsa unda qip qizil axmoq böladiku. Demak siz muxtaram radio boshlivchilarni ham sarmoyalab boqib keladigan buyuk mamlakatni prezidentlariga sarflanayotgan milliardlab sarmoyani qay yöl bilan qaytara olishi haqida ham fikir bildirib ötib ketsezlar amaldorlarning Amal kursiga o’tirishi xaqidagi mavzuga umumiy baho bergan böla olardilar. Bilishimcha qöshma shtatlarda davlat raxbari fondiga 1000000$ ötkazsez oilasi bilan uyizga kelib choy ham ichib ketarkan agar xaqiqatda shunday bölsa zörku a?! Muxtaram prezidentimizga ushbu summani 10 barobar qilib köpaytirib bersez ham kelmaydi chunki u insonga Pul kerak emas. Жавобан муаллиф: Mirqosim қаердан: O’zbekiston 10.05.2016 17:22 Жавоб ëзиш Ha to’g’ri aytibsiz, bizni prezidentga pul umuman kerak, bizni prezident pulni ko’rsa qusadigan darajaga kelib bo’ldi. муаллиф: Xon қаердан: Focus 10.05.2016 13:35 Жавоб ëзиш Bitta yetim hukmdorlik qilayotgan mamlakatda bunday savolni urtaga tashlab jamoatchilikni fikrini chalg’itish g’irt axmoqliq. Ozodlikdayam tuturuq qolmabdi… муаллиф: Sotvoldi 10.05.2016 13:15 Жавоб ëзиш Bo’la oladi. Bunga misol Toshkentning sobiq hokimi To’laganov Kozim Nosirovich. Uvkishining dadalar do’konda oddiy sabzovot sotuvchisi bo’lgan ekan Шарҳлар саҳифаси Олдингиси Кейингиси муаллиф: abdunnur қаердан: ushat 10.05.2016 13:03 Жавоб ëзиш manimcha harqanaqa jamiyatta bo’la oladi.. chunki bu nasip masalasi.. nasip qisa bo’vuradi.. hatto O’zbekiston jamiyatidayam bunaqa odamla kerak… «mana ko’rdilamiii» diyish uchun… Toshkentta, oddiy oiladan chiqqan, baland mansabda ishlavotgan juda ko’p tanishla bor.. муаллиф: Bo’ston 10.05.2016 12:13 Жавоб ëзиш Sodiq Xonning otasi avtobus xaydagan zamonda Britaniyada xam avtobus haydovchisini ba asli pokistonlik xokimiyat yaqiniga keltirilmagan. Zamonlar uzgarib turadi. O’zbekistonda esa bolalar uyida tarbiya olgan xatto Prezident xam bo’la oladi. Ozodlik, kritikangiz bachkanalasha boshlayapti. муаллиф: Тролль 10.05.2016 12:11 Жавоб ëзиш Хоким деган касбни узи йук..Одамларни нималаргадир ишонтиришга кобилятинг булса идиш товок ювучини боласи булсанг хам хоким булишинг мумкин…. муаллиф: Dac 10.05.2016 12:09 Жавоб ëзиш Agar huddi shu sharoit bulsa, yani millioner bilan haydovchi bolasi bellashsa, ozbekistonda 1000 foiz ishonch bilan aytish mumkin millionerni bolasi xokim buladi. Britaniyaga yetishga 255 yil bor uzbekistonni. муаллиф: Комила 10.05.2016 10:48 Жавоб ëзиш Хозирги шароитда йук була олмайди албатта.Совет даврида оддий инсонларнинг болалари укиб олим булишга харакат килган ва бунга эришган.Мисоллар сон саноксиз.Уша машхур олимлар таникли санаткорлар боринки хар бир сохада мавжуд эди.9та унта фарзанди бор отлаларнинг оддий оиланинг фарзандлари укиб ишлаб ажойиб соха эгалари булиб мувофакият чуккиларига чикган.Кейинчалик авлод аждодлари бора бора хозирги шароитда аристократ оилаларга айланиб бугунги шароитга мослашиб булган.Уларни мухит шароит узига мослаштириб булди.Агарда ижтимоий мухит хакикат адолат демократия суз эркинлигимиз ва танлаш хукукларимиз булганда эди балки ‘вазир»еки «хоким»чикган буларди.Чунки Узбекистонда иктидорли заковатли инсонлар жуда куп.Бора бора Узбекистонда факат машхур катлам авлодлари барча сохани эгаллаб олса керак агарда эгаллаб олмаган булса.Узбекистон да вилоят ва Тошкент шахридаги барча соха аллакачон таксим килиб булинган улардан тушадиган маблаглар хам.Шунинг учун имкониятсиз колган одамлар чикиб кетишга харакат килишмокда.Хамма арзимаган нарсага аралашиб камокка тушишдан куркиб колган.Купчиликни дарди битта пул топиб бир амаллаб оила бокса.Кореяда ишлаетган бир йигитни «Озодлик»да гапирган гапини эшитдим.Машина олсам деди.уУзбекистонда нахотки машина олиш хаелий орзу булса.Албатта умрини охригача ишласа хам маошига ололмаса керак.Купчилик ташкарига иш излаб кетаетган катламлар орасида агарда имконияти булганда Узбекистонни келажаги учун хизмат кила оладиган инсонлар балки чикармида.Коррупция ривожланган экан бу тортишувга битта якун суз айтиш мумкин.Хайдовчи ва чупоннинг боласи тезрок Корея Россия Козогистонга кетишга пул топишга шошилади.Агарда нотугри гапирган булсам УЗР. муаллиф: Мансур 10.05.2016 04:36 Жавоб ëзиш Ха ,агар Худо хохласа. муаллиф: Аноним 10.05.2016 03:16 Жавоб ëзиш Vijdonli, insofli odam xozirgi uzbekistonda davlat tizimida ishlay olmaydi, u yoki vijdon insofdan kechib usha tizimga moslashishi kerak oks holda bu tizim uni tashqariga chiqarib uloqtiradi yoki uzi tashlab qochib ketadi… муаллиф: Аноним 10.05.2016 02:15 Жавоб ëзиш Одамлар хакикатсизлик курбони булишдан куркиб яшащади.Оддийгина проблемаларини хал килиш яна проблема келтириб чикаради.Агарда суз эркинлиги матбуот демократияга озгина булсада йул берганида эди хамма уз билими акли заковати билан балки хоким еки «вазир»булар эди. муаллиф: Саманда 10.05.2016 02:01 Жавоб ëзиш (Давоми) Сабаби аввалом бор иктисодий етишмаслик.Иккинчидан еш пайтидан оилавий етишмаслик кийналиб вояга етиш аклини билимини имуониятлвридан тулик фойдалана олмаслик, рухан камситилгандек хис килиш хакикатсизлик буларнинг барчаси уша жамиятда тенг хукукли буламан пул топсам деб уйлащ ортидан келиб чикган холда яна «чет»да хам иктисодий кийинчилик ортидан жиноят йулига киришади.Тугри уз акли билим заковати билан пул топаетганлар жуда куп Россиядами гарбдами.Хозирги кунда 2та одамни биттаси «грин карта»ютсам АКЩга кетсам дейди.Кора ишчи булса хам рози.Негаки пул топищ имкони куп.Оддий тилда тушунтира олдим деб уйлайман Жавобан муаллиф: баха қаердан: рассия 10.05.2016 12:51 Жавоб ëзиш тугри айтасиз ойилада кийинчилик инсонни куп нарсага тарбиялайди лекин инсони узига боглик хаётга канда назар билан кириб келиши муаллиф: Саманда хориж 10.05.2016 01:44 Жавоб ëзиш Собик СССР даврида чупонлар бой одамлар хисобоанарди.Мехнат кахрамонлари унвонлар бериларди.ТВ каналлврида тез курсатилар эди.Фарзандлари вазир булмасада хар холда олий укув юртларида укиб яхши давлат ишларида ишлашарди.Хозирги кунда боланг вендиркун» булса хам укишга кира олмайди.3йил бир тийинга киммат коллежда укиб бор билими хам чиппакга чикиб кетади.Оддий хол оилалар фарзандлари билимга чанкок булса хам узи истаган олийгохга кира олмайди иктисодий ахволи йул куймайди.100/1 кириш мумкин.Иккинчидан коррупция илдиз отган мансабдор шахсларнинг кариндощ уруглари энг сара олийгох талабаларидир.Прокуруратура суд милиция уруг аймоги билан бола чакаси билан кобиляти борми йукми уша сохани эгаллаб олиш керак.Уша касб уларга никохлаб берилган.Адашиб уз кучига аклига ишлнганлар охирги зинага етмасдан кокилиб лат ейишиб охири иш излаб кетишади Россияга.Йиллаб рахбар ходимлар Узбекистонни гуллаб яшната оладиган инсонларга тусик куйишади.Совет даврида оддий оиладан чикканлар укиб куп нарсага эришса буларди хакикат бор эди 70 фойиз булсада.Хозирчи?палончи»ким «палончининг»угли куеви уруги аймоги.Спортчига тусик йук чунки юрт обрусини кутаради.Врач биронта касалликни даволащ усилини топар тусик йукдир.Бошкарув сохасидаги погона «лифтлар» аллакачон тулиб булган.Хали вери бушамайди.Бир канча рахбарлар эски бошкарув механизмида йиллар давосида урнашиб олишган.Иштимоий катлам иккига булинган.Билмасвой задогонлар ва паст табакалар.Куйи табакалар чет элда еки она юртимизда талим олиб имуоният даражасини сарф килишга шароит йук.Нима учун кейинги пайтларда узбеклар томонидан Россияда ва бошка давлатлврда ещлар тамонидан жиноят огир жиноят куп содир килиняпди.Сабаби келиб чикиш сабаби нимада?Нима учун ещ жонлари турмада утяпди? Шарҳлар саҳифаси Олдингиси Кейингиси Шарҳлар саҳифаси Олдингиси муаллиф: Наргиза 10.05.2016 00:57 Жавоб ëзиш Йук муаллиф: Баратов Усман Акрамович қаердан: Россия Москва 10.05.2016 00:55 Жавоб ëзиш 1. Ха, булиши мункин! Мен Каримовни тузимини тарафдори эмасман! Аммо хакикатни айтиш керак! Жахонда кайси тузим булмасин, кайси тарихий давр булмасин, укимишли, илимли одамларни усишга йули очик булади! Хаттоки мусулмончиликда хар хил интерпритацияда айтилган, тахминан: (Фалончи) марта мачитга бориб номоз укигандан, бир маротаба бориб, илим олгани афзал! Хадисларда эса: одам тугилгандан улишигача укиши керак, дейилган! 2. Мени рахматли отам бу масалага урнак булиши мункун! У Андижон вилояти, Олтинкул тумани Ок тепа кишлогида камбагал ойилада тугилган. Уртанчи угил эдилар. Отам 6 яшарлигида отаси-бобом бандачилик килганлар. Оналари 6-та кичик бола билан колганлар. Оналари имзо куйишни хам билмаган кетмончи колхозчи булганлар. Кишлогда факат 4-чи синифгача мактаб булган халос. 4-чи синф тугатгандан сунг, хамма синифдошлари укишни давом этмай, ишлагани далага чикиб кетишди. Укишни давом этиш учун, отам, Олтинкул район марказига яна уч ярим йил кунига пиёда узок йул босиб, уша даврдаги «семилетка» мактабини тугатди. Буни ичида Улуг Ватан уриши бошланди ва кишлокда укитувчилар урушга кетган учун, укитувчи колмаган учун, отам кишлогда укитувчилик килди! 50-чи йилларда 7-ти синифли маълумоти билан, Самарканд давлат университетини физ.мат факултетини механика булимига кириб тугатди. Фаргона пед.институтида дарс берди. Кейин Киев шахрига аспирантурани очный булимида укиб, физика математика фанлари номзоди булди. Олийгохларда олий математика, кейин сапромат кафедраларига мудирлик килган. Кейин яна Киевда шахрида докторантурани тугатди. Профессор булди. Китоблар ёзди. Отамни ихтиролари нофакат халк хужалигида ишлатилган, хатто Москвада Жуковский номидаги харбий инженерлик академиясида ва Ленинграда харбий кемасозлик кафедрасини начальниги, адмирални отзывага караганда, отамни ихтиролари харбий кемалар ва сув ости харбий кемалар курилишларида хам ишлатилган! Мана сизга урнак! Лондоннни мэри булган одамни, мени отамнга караганда, унинг отаси бор эди ва кишлокда яшамаган. Яъни моддий – социал базаси ва инкониятлари кучлирок эди! Менинг отамни урнаги Лондонни мэридан кучлирок урнак!!! Отамни 2-та ака укалари умирлари охиригача мактаб директори булганлар. Кичик укаси хам олим, фанлар номзоди булган. Факат катта акалари уришда, Белоруссияда 2 маротаба яродор булиб кайтган учун укияолмадилар! Минтакалараро узбекларни «Ватандош» жамоа бирлашмасини президенти, эл.почта: 5201200@mail.ru тел. +79265201200 Жавобан муаллиф: Абдуллох 13.05.2016 13:21 Жавоб ëзиш У замонлар утиб кетди. Жавобан муаллиф: баха қаердан: рассия 10.05.2016 12:45 Жавоб ëзиш Тугри айтасиз аввалом ОЛЛОХдан одамни кейин узига боглик ким канда хаётда урнини топиш уини узин тугри хаётга этиборига боглик шундайлар бор курганман узини узи хаётини узгартириб юборганларни вилоятда пракрор булиб ишлаган СССР вактида уй жой обро дустлар у одамда жуда куп булган лекин 50-55 ёшларда шунда вазиятга тушканки хатто чулда гузапоя уриб гишт куйиб сотиб тирикчилик килардди хато уй йук кишда далада шийпонда яшар эди район вилоят катта амалдорлари йигилиш утказиб колса келар эди хаммаси танир эди лекин афсус анашунака одамни узига боглик канака хаёётга карайди мана-шу озодлик билан сухбатлашиб турадиган Шароф Убайдуллаев хам тогда катта булган уни хам отасидан колган бойлиги йук оддий укитувчини боласи у кишини хам курмаган нарсалалари колмади хар бир вактлар кулини жузса хар кандай иларни бажарар эди энди наакада яхши шунда хам каспини эсидан чикармаяпди муаллиф: Tohir 09.05.2016 22:52 Жавоб ëзиш Ozodbek Nazarbekov trolleybusda konduktirlik qilgan. Hamma kotta lavozimdigilaniyam oilasi boy bomagan kopchilini taniyman oddiy oiladan chiqqan, qattigi savollani berasla Жавобан муаллиф: Лунатик 10.05.2016 12:55 Жавоб ëзиш Санга санаткор масхарабоз булиши мумкинми дейилмади хоким булиши мумкинми дейляпти одиий инсони боласи дейилвоти Жавобан муаллиф: Brett 10.05.2016 16:32 Иноятов стройкада ишлаган. Санлани кулиндан хчнма кемасдан хаммани емон отли киласанла. Пешанен шур буса узиндан упкала. муаллиф: Inson 09.05.2016 22:04 Жавоб ëзиш Albatta bulaoladi agar 100.000$ i bulsa uydagi eshagimga kastum shim kiydirsam uyam buladi! Шарҳлар саҳифаси Олдингиси http://www.ozodlik.org/content/hokim-karimov-milliarder-sodiq-xon-gulnora-obama/27724433.html?page=4#relatedInfoContainer

Copyright © 2018 Birdamlik.Info