15.07.2014

БИРДАМЛИК ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАДҲИЯСИ

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати – сизнинг ҳаракатингиз.
Сизнинг келажагингиз ва у сизга хизмат қилади!

Ҳурматли ва азиз юртдошлар!
Диктатор Каримов режими нисбатан фаровон яшаган, мард ва иродали халқнинг маънавиятини  25 йил ичида топтаб, қуллик, қўрқоқлик, тубанлик даражасига туширди. Ҳатто шўролар даврида ҳам, халқ кучи билан обод ва гуллаган юртга айлантирилган жонажон Ўзбекистонимизни чулу-биёбонга айлантирди. Мамлакат ичидаги ишлаб келган завод ва фабрикалар талон-тарож қилинди. Фуқаролар иш жойларини йўқотишди, ҳар жойда порахўрлик, адолатсизлик қулоч ёйди, ривожланди. Хақлимиз иш топаолмай, иш топса ҳам рўзғор кечиролмай, ўз ватанларини ташлаб Ўзбекистондан чиқиб кетдилар. Уларнинг аксарияти бошқа юртларда хор-зор бўлиб юришибди. Диктатор каримов бошчилигидаги амалдорлар меҳнат муҳожирларнинг тақдири билан қизиқмай келди, уларни инсон ўрнида кўрмади.
Йўқотилган иқтисодни, йиллар давомида бой берилган моддий имкониятларни биз келажакда тиклаб олишимиз керак. Аммо  25 йил ичида йўқотилган, таназзулга учраган маънавиятимизни тиклаш осон кечмайди. Маънавиятсиз халқ келажаксиз халқдир.
Азизлар Биз тирикчилик, рўзғор ташвишлари билан бўлиб сиёсатдан анча узоқлашиб кетганмиз. Ўзбек халқининг душмани Каримов бизни мана шу тирикчилик ташвишлари, яшаш қийинчиликлари гирдобига ташлаб, устимиздан намойиш корона кулмоқда. Бизни очиқ ошкора, дангасалар, ишёқмаслар, деб атамоқда. Борган сари бўйнимизга осилган юкнинг залвори ортиб, қаддимизни букилмоқда. Очиғи, бу тизим томонидан ҳозирги замоннинг кишансиз замонавий қулларига айлантирилдик. Бир вақтлар биз Буюк Турон эдик, тарқоқликка юз тутиб, душманга эгилиб Буюк Туроннинг бир қисми бўлган Туркистонга айландик. Янада эгилиб, Ўзбекистондек кичик бир давлатга айланиб қолдик. Афсуски, бугун бизнинг ушбу кичик давлатимиз ҳам улкан хафв, парчаланиш, йўқ бўлиш арафасида турибди. Боболаримиз – Отилла, Ўғузхон, Чингизхон, Амур Темурлар дунёга ҳоким бўлишган. Биз дунёга эмас, лоақал ўз юртимизга эга чиқишимиз керак.Афсуски, бугун ўта қашшоқ, камбағал ва иложсиз халққа айландик. Ҳамма бизни тепиб, сўкиб, устимиздан кула бошлади, келажакка умидимиз ҳам озайди.
Бунинг асосий сабаби Каримовнинг одамларнинг бир қисмини қўрқитиб, бир қисмини қамаб, бир қисмини қувиб, ўзбекистонни ўз мулкига айлантирганидир.
Тарихда биз каби ёмон ҳолатга келтирилган халқлар бўлган, аммо улар бирлашиб, ўзларининг ягона душманига қарши курашга отланганлар ва алал-оқибат ғалаба қозониб, ўзларининг халқ ҳокимиятини ўрнатганлар. Ғалаба ортидан ҳаётлари фаравон бўлган.

http://birdamlik.info/news/some-news-6/?lang=uz

Read also:

Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ
  18.05.2017 09:21 msk Фарғона Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат [...]
Ислом Каримов диктатура тузумини яратди, Мирзиёев уни давом эттиради
    2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 [...]
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТГАН ДАВЛАТГА ҚАЙСИ АҚЛИ РАСО ИНВЕСТОР САРМОЯ КИРИТАДИ?
2017 йил 4 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс расмий Тошкентнинг валюта сиёсатини қаттиқ танқид қилган. Бу ҳақида Kun.uz нашри [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]