АЗИМИЙ РӮЗИБОЙ АЗИМ ӮҒЛИ

АЗИМИЙ РӮЗИБОЙ АЗИМ ӮҒЛИ

1972 йил 29-октябрда собиқ Чимкент вилояти, (ҳозирги Туркистон вилояти)нинг Туркистон тумани Чӯрноқ қишлоғида туғилган.

1989-йилда Туркистон тумани Чӯрноқ қишлоғида М.В. Фрунзе номидаги ӯрта мактабни тугатгандан кейин Ӯзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги 6-касб ҳунар училишесида таҳсил олган.

1990-1991 йилларда совет армияси сафида Украинанинг Черновци шаҳрида ва Белоруссия нинг Минск вилояти Марьина-Горька шаҳрида хизмат қилган. 1992-1997-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университетининг Ӯзбек филологияси факультетида таҳсил олган.

Талабалик давридан бошлаб таҳририятларда ишлай бошлаган. 1994-1996-йилларда Ӯзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Ватанпарвар» газетасида мусаҳҳиҳ, катта мусаҳҳиҳ, 1996-1997-йилларда Адлия вазирлигининг «Инсон ва қонун» газетаси ҳамда «Ҳаёт ва қонун» журналида махсус мухбир лавозимида ишлаган.

1997-1998-йилларда «Камолот» жамғармасининг «Туркистон» газетасида мухбир, 1998-2000 йилларда «Мулкдор» иқтисодий ҳафталик газетасида мухбир, ижодий гуруҳ етакчиси лавозимларида фаолият юритган.

2001-2002 йилларда Қозоғистон Республикаси Алмати шаҳридаги «Мектеп» нашриётида муҳаррир ва таржимон лавозимларида ишлаб қайтгач, Ӯзбекистон Республикаси МХХ ходимлари тухмати асосида МХХ тергов изоляторига қамалган. 2002 йилдан то 2009 йилга қадар МХХ таъқибига биноан ҳеч қаерга ишга қабул қилинмаган.

2009 йил март ойидан 2010 йил апрель ойигача «Шарқ» нашриёт матбаа концернининг «Шарқ зиёси» газетасида дастлаб мусаҳҳиҳ, мухбир, масъул котиб лавозимларида ишлаган ва газетада эълон қилинган туркум танқидий мақолалари сабабли ишдан бӯшатилган. Муаллифлик мақолалари учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ертӯласида тергов қилинган ва жиддий калтакланган ҳамда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар диспансерига маҳкум қилинган.

2012 йилнинг февраль ойидан бери собиқ «Бирдамлик» ХДҲ, ҳозирги Ӯзбекистон «Бирдамлик» ХДПнинг Бошқарув Кенгаши аъзоси ҳамда Партиянинг «Birdamlik.info» ва «Mulkdor» сайтлари мухбири.

Ӯзбекистон Республика нашрларида 500 га яқин, турли сайтларда 100 дан кӯп мақолалари эълон қилинган. Қозоғистондаги ӯзбек мактабларига мӯлжалланган 12 та дарсликлар, жумладан, «Қозоғистон тарихи (5-синф), «Қозоғистон тарихи» (6-синф), «Жаҳон тарихи» (6-синф), «Жаҳон тарихи» (7-синф), «Қозоғистон тарихи» (10-синф), «Жаҳон тарихи» (11-синф), «Инсон ва жамият» (10-синф), «Инсон ва жамият» (11-синф), «Ижтимоий билим асослари» (10-синф), «Ижтимоий билим асослари» (11-синф), «География» (10-синф), «Ҳуқуқшунослик» (10-синф) дарсликлари таржимони. 50 дан кӯп мактаб ӯқув дарсликлари, услубий қӯлланмаларнинг муҳаррири. «Ӯзбек тили» (10-синф), «Ӯзбек адабиёти» (10-синф), «Ӯзбек тили» (11-синф), «Ӯзбек адабиёти» (11-синф) дарсликларининг масъул муҳаррири.

Уйланган, 1 ӯғил, 2 қизи бор.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info