АҚШ Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) раҳбариятига

АҚШ Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) раҳбариятига

Мурожаат Хати

Ҳурматли Хонимлар ва Жаноблар!

Билишимча АҚШ Глобал Медиа Агентлиги ўзининг олдига эркин ва мустақил матбуот орқали, бутун дунёга демократия ва Инсон ҳуқуқларига амал қилишни кенг ёйишини мақсад қилиб олган. Ўз ҳодимларига журналистик этика ва принципларига қаттиқ амал қилишни белгилаб қўйган.

Хўш, аслида ҳам шундай бўляптими?

Афсуски Озодлик радиосининг ўзбек хизмати журналист ва ходимлари ҳамда Америка овози ўзбек хизматлари журналист ва ходимлари сизлар томондан ишлаб чиқарилган ва белгиланган тартибларга, яъни журналистлик этика ва принципларига мутлоқ амал қилмай келмоқда, Озодлик радиоси асосан сиёсий исломдаги Эрк партиясининг аъзолари ва тарафдорлари бўлиб, улар Ўзбек мухолифатининг ҳар қандай демократик кўринишдаги сиёсий ташкилотларни радиога сиғдирмаяптилар. Биз улардан фаолиятимизда содир бўлаётган сиёсий воқеаларни ёритишни сўраганимизда, улар бизни устимиздан кулиб, мазах қилиб фаолиятимизни самарасиз ёритиб келишдилар.

Америка овози эса Ўзбекистондаги диктатура тарафдори. Ўзбек режимининг матбуот дастаги бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг ичидан фақат журналист Малик Бобоев эса сиёсий исломдаги Эрк партиясининг фаол аъзоси, шунинг учун у cиёсий исломдаги Эрк партияси фаолиятига кўп урғу бериб уларни фаолиятини тўлиқ ёритиб келмоқда.

Ҳурматли Хонимлар ва Жаноблар!

Ушбу муаммо 14 йилдан буён ҳукм суриб келмоқда. Шу йиллар ичида мухолифатнинг бошқа ташкилотларидан ўндан ортиқ турли туман шикоятлари

сизларга тушди. Шаҳсан ўзим 2006 йилдан буён бу муаммони ҳал қилишни сизлардан сўраб келмоқдан. Бу хусусда ҳатто BBG (Broadcasting Board of Governors)нинг йиғилишида қатнашдим. Бир қанча норозилик хатлари ва намойишлар уюштирдим. Аммо ҳануз сизларнинг қулоғингиз кар, кўзингиз кўр бўлиб келмоқда.

Мен раҳбарлик қилаётган Бирдамлик Халқ Демократик Партияси (16 ноябр, 2018 йилгача ҳаракат бўлган) Ўзбекистондаги диктатурага қарши ўзининг ташкил топган куни 10 апрел, 2004 йилдан буён фақат нозўравон кураш усулидан фойдаланиб курашиб келмоқда. Бу давр ичида мамлакатда 20 дан ортиқ турли туман уюштирган нозўравон кўринишдаги намойишларда Ўзбекистонда бирор бир кишига на моддий на жисмоний зарар келтирмади, аксинча ўзининг 4 та фаоли Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари қурбони бўлишди. Улар ҳақида афсуски ушбу радиоларда умуман маълумот йўқ, фақат қисман отам Ҳасан Чориев ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумот берилган.

Шу йиллар ичида ушбу радиоларда шаҳсан мен ҳақимдаги берган маълумотлари тўлиқ бўлмасдан, мени шахсиятимни камситиш, обрўсизлантириш, бир томонлама ёритиш услубида хабарлар бериб келишди. Уларнинг менинг ҳақимдаги тарқатган маълумотлари ҳақиқатга мутлақо зиддир.

Озодлик радиосининг журналисти Шуҳрат Бобожонов фейсбук тармоғида Рассом Туз номи остида аккаунт очиб олиб, 10 июл, 2019 йилда менинг оилавий ҳаётим ҳақида жуда ёмон хабар тарқатди, устимдан мазаҳ қилиб пост қолдирди. Қани айтингчи бу журналист ходимингиз қанчалик сизлар белгилаб берган журналистлар этика ва принципларига риоя қилди?

Биз мухолифатдаги сиёсий ташкилот сифатида 3 маратоба қурултой ўтказдик, аммо уччала қурултойимизга ҳам на Озодлик радиоси на Америка овози радиоси журналистлари қатнашмади, аксинча улар узоқдан бизни қулултойимизни мазаҳ қилиб, устимиздан кулиб, ёлғон ва бўҳтонлар билан ёритишдилар.

Ўзбекистон, АҚШ, Оврупа ва бошқа давлатларда 15 йиллик фаолиятимиз даврида жаъми 50 дан ортиқ катта-кичик норозилик намойишларини ўтказдик, аммо шу намойишларда Озодлик радиоси ва Америка овози радиоларидан бирор бир журналист қатнашмади. Бизнинг сиёсий намойиш ва сиёсий тадбирларимиз ушбу радиоларда тўлиқ ёритилмади, баъзи бир масофадан туриб ёритилганлари ҳам ҳар доимгидек устимиздан кулиш ва обрўйимизни тўкиш учун қилинди.

Ҳурматли Хонимлар ва Жаноблар!

Менинг мақсадим ушбу радиолар тубдан ислоҳ қилинсин, мен истеъфосини талаб қилаётган 10 нафар журналист ходимингиз ишдан олинсин (хоҳласангиз уларни бошқа хизматларга ўтказиб, амалларини кўтариб, маошларини янада оширингиз бу сизнинг ихтиёрингизда, муҳими улар бошқа ўзбек хизмати фаолиятига аралашмасин). Мен бу радиоларга кимни ишга олиш ҳақида сизларга таклиф бериш фикридан йироқман, энг муҳими янги ишга олинаётган журналистлар ўзбек тилини мукаммал биладиган, иқтидорли, на ҳукумат на мухолифатга ён босмайдиган, мустақил, объектив муҳими сизлар белгилаб қўйган журналистлар этика ва принципларига тўлиқ риоя қиладиган бўлсин. Шунда ушбу радиоларда қилинган ислоҳат ҳаммамиз учун фойдали бўлади.

Қачонгача биз сўз ва матбуот эркинлигисиз яшаймиз?

Бас, етар энди!

Йиллар давомида менинг ва бошқаларнинг таклиф, талаб ва шикоятларимиз натижасиз қолганлиги учун 15 октабр, 2019 йилдан бошлаб мен муддатсиз очлик акциямни бошладим. Очлик акциям менинг талабларим тўлиқ қондирилгунча давом этади.

Менинг танловим: Сўз ва матбуот эркинлигисиз ҳаётдан кўра очлик орқали ўлим афзал!

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан,

Бирдамлик Халқ Демократик Партиясининг етакчиси,

Баҳодир Хон Туркистон

Вашингтон шаҳри

25 октабр, 2019 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info