26.10.2015
Ўтган ҳафта ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан қадрини бир кунда қарийб 20 фоизга йўқотди. Мамлакат ҳаëтида бирор фавқулодда воқеа кузатилмаган вазиятда сўмнинг бунчалик кескин қулаши аксар ўзбекистонликлар ҳаëтида сезилмай қолмади.
Кузатувчилар¸ бу қулаш айниқса Ўзбекистонда ўрта синф мақомига кўтарилган тадбиркор-савдогарларга катта зарба бўлгани ва бундан сўнг бу синф сафи кун сайин сийраклашишини айтмоқдалар.
Тошкентдан келаëтган хабарларга кўра¸ шу кунларда солиқ идоралари банкротликни қайд этиш учун келаëтган юзлаб тадбиркорлар билан тўлиб-тошган.
▶0:00:00⇱
▶
Сўмнинг кейинги тақдири¸ унга боғланган миллионлар турмушига бундан сўнг нима бўлади?
Ҳукумат миллий пул бирлигининг узоқ давом этаëтган сурункали касалини даволашга ниҳоят киришадими ëки бундан сўнг ҳам ўзини кўрмаган-билмаганга олишда давом этадими?
26 октябрь куни Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Мулоқотда Skype манзилларимиз орқали Сиз ҳам қатнашишингиз мумкин.
OzodlikOnline: Ўзбек сўми қулашдан қачон тўхтайди?
Файллар рўйхатиЮклаб олиш
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!
Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!
Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.
Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!
Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!
Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.
Чоп этиш
Шарҳлар (19)
Ўртоқлашинг
0
Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (19)
Шарҳлар
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
26.10.2015 22:15
Жавоб ëзиш
Ozodlik radisodida fikrimni jamlab, gapirishga imkon bo’lmayapti. Shu erda fikrlarimni izoh tariqasida qoldirishga majbo’rman.
Ozodlik radiosida gapirayotgan iqtisodchilar deyarli siyosat haqida gapirishmaydilar. Ular siyosatni tushunmaydi deyishdan yiroqnman, ammo qo’rqishmoqda. O’zbekiston iqtisodiyotining tanazzuli, o’zbek rejimining siyosiy faoliyatligiga chambarchas bog’likligi haqida gapirishdan qo’rqishmoqdalar.
Men O’zbekistondagi siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy ahvolni imoratha o’xhstaib, tushuntirib berishga harakat qilmqochiman. Har qanday imorat asosan 3 qismdan iborat, poydevor, devor va tom. O’zbekiston deb ataluvchi imorat deyarli 100 yillik poydevorning ustiga xom g’ishtdan qurilgan ikki qavatli, tomi shefir bilan yopilgan, har yili ta’mirtalab imoratdir. Agar biz iqtisodiyotni imoratning devorlari, iqtisodiyotning rivojlanishi uning qavatiga mos keladi deb tushunsak, o’xshatishimizdan ko’rinib turibdiki, biz ko’p qavatli, imoratni ushbu eski poydevor va xom g’ishtdan iborat qavatlarning ustiga qurolmaymiz. Chunki bizning poydevorimiz va devorlarimiz ortiqcha yukka bardosh berolmaydi.
Rivojlangan davlatlar allaqachon kapitalizm iqtisodiyoti, bozor iqtisodiyoti tizimiga o’tib olgan. Kapitalzmni biz zamonaviy imoratlarning karkaziga o’xshatishimiz mumkin. Karkaz bilan qilingan imoratlar juda mustahkam bo’ladi. Agar biz imoratning poydevori, ya’ni siyosiy platformani mustahkam qilib qursak, qavatlar zamonaviy karkaz tizimi, yangi konstruktsiyalar bilan qurilsa, biz qurgan imoratlar ham osmono’par, ko’rkam imoratga aylanadi.
Demak biz almisoqdan qolgan, asoratda yotgan karimov rejimini-poydevorini butunlay imorati bilan buzib tashlab, o’rniga inson huqulari va erkinliklari bilan qorishilgan, msutahkam demokratik poydevorni qurishimiz kerak. Mustahkam poydevor ustiga esa bugungi bozor iqtisodiyotining asosini tashkil qilayotgan kapitlizm-karkazini qad ko’tartirishimiz lozim. Shundagina biz o’zimiz ko’zlagan maqsadga erishamiz.
O’zbekistonning iqtisodiyoti tanazzulga botib, brogan sari chukib bormoqda, biz tubga etib kelmadik, tubgacha taxminim bo’yicha yana 2-3 yil bor. Ungacha O’zbekistonda axvol yana og’irlashib boraveriadi, so’mning qadri tushib, dollarning qadri oshib boraveradi. O’zbekistonda iqtisodni yaxshilash uchun davlat zahiralari umuman yo’q. Boshqa davlatlardan olgan qarz-kteritlar ham ahvolni o’nglab berolmaydi. Xalqning axvoli yanada abgor bo’lishi afsuski juda achinarlidir.
Safarbay akaning savoliga bahs tashkil qilinsa javob bermoqchiman.
Жавобан
муаллиф: Mongol қаердан: UK
27.10.2015 22:03
Жавоб ëзиш
Choriep aka, traktor qonnay enni? Tarillatib jotibsizma?
муаллиф: Тролль
26.10.2015 19:13
Жавоб ëзиш
Менимча у’збек пулини тиллага бриктириб куйса ушанда инфлация тухтайди,пулни кадри хам тушмайди.Масалан 1 грамм 585 пробадаги тиллани нархи бугунги кунда 200 минг сум булса,шу нархда тиллаларни банкларга плитка килиб таркатсинлар.Факат чет элга тиллани экспорт килиш такиклансин.Кимки пулини сакламокчи булса уша тиллалардан олиб банк ячейкаларида сакласинлар.Факат банкларда доимо тилла плиткалари нархи узгармаган холда савдода булиши керак
муаллиф: Amir Olimxon қаердан: Buxoro xonligi
26.10.2015 16:41
Жавоб ëзиш
Oxiri baxayr bo’lsinda ishqilib..! Oddiy xalqni eshitadigan, eshitadigan 1 ta ham rahbar topilmaydi..! Kimga etishni bilmaysan dardingni.. Tepadagilar hammasi »o’zim bo’lay» deydigan MESHPOLVONLAR.. Ularni ko’zini tuproq to’ydirmasa, bilmadimda..!! Qonunlar ham shu meshpolvollar uchun ishlaydi.. Yoshlar chala-savod, qayga boqsang yulg’ichlarga ko’zing tushadi…. Pulni qanday topganing bilan hech kimni ishi yo’q, ber-ber deb turishaveradi… Neft narxi dunyoda tushib borayotgan vaqtda ham O’zbekistonda doim tepga ko’tarilaveradi-ko’tarilaveradi, nafaqat benzin, hamma narsani narxi faqat tepaga qaratib qo’yilgandek.. Bu ketishda xalqni sabri to’lib qolmasa deb qo’rqaman….!!!!
муаллиф: xalq
26.10.2015 16:37
Жавоб ëзиш
Bulishi kerak bulgan ish bulyapti qani yana nimalar bularkan bu turishimizda
муаллиф: FOZIL
26.10.2015 15:51
Жавоб ëзиш
Менимча Ҳукумат бу муаммони ечишга жиддий киришмайди. Эсингизда бўлса, 2008 йил молиявий инқироз бошланганида Ўзбекистон ҳамма давлатларда инқироз, биз эса пухта иқтисодий сиёсатимиз орқали бунга юз тутмадик деган маънодаги баёнотларни берган эди. 1994 йил 1 Июль ўз валютамиз муомалага киритилганида унинг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 7 сўм қилиб белгиланган эди, ҳозирга келиб унинг миқдори 3000 сўмга қараб боряпти. Ҳали қора бозорни ҳисобга олмасак ҳам расмий курсдан ўз валютамизнинг қадри қанчалик тушиб бораётганини кўриш мумкин. Энди бошқа расмий макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил этадиган бўлсак, сўнгги 15 йил ичида ЯИМнинг йиллик ўсиши ўртача 8-9 атрофида, шу йилларда ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми импортга нисбатан доимий юқори бўлган, инфляциянинг йиллик даражаси эса жуда паст ва ишсизлик даражаси ҳаттоки 1 фоизни ҳам ташкил этмайди. Бу ерда расмий статистика маълумотларини ҳар йил бўйича кўрсатиш мушкул. Лекин умумий аҳвол ўша юқорида кўрсатилганидек. Энди қани биронта ҳақиқий иқтисодчи чиқиб бундай номутаносибликни ҳам назарий ва ҳам амалий томондан тушунтириб берсинчи. Қандай қилиб ҳамма кўрсаткичлар олий даражада бўла туриб, миллий валюта қадри йилдан-йилга тушиб бормоқда. Демак, қисқача айтадиган бўлсак, расмий маълумотлар холис эмас ва буни нохолислигини расмий Ҳукумат ҳеч қачон тан ҳам олмайди. Миллий валютамиз қадрини ошириш ҳам ташқи ва ҳам ички омилларга боғлиқ албатта. Ташқи бозор омилига биз ҳозирги аҳволимизда сезиларли таъсир кўрсата олмаймиз, шунинг учун ички имкониятларимизни ишга солишимиз керак. Биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларга эркинлик бериш, иккинчидан, порахўрлик, коррупцияни ҳеч бўлмаса қисқартириш, учинчидан, қўшни давлатлар билан интеграциялашиш, тўртинчидан, монополияларга барҳам бериш, бешинчидан, ҳамма давлат структураларида билимли, ўз соҳасининг устаси бўлган компитентный ва ҳалол, принципиал кишилар ишлашини таъминлаш, олтинчидан, солиқ сиёсатининг рағбатлантирувчи усулини қўллаш, еттинчидан, валюта биржаси фаолиятини тубдан ўзгартириш, валюта жиноятчилигига чек қўйиш, валюта конвертациясини очиш, саккизинчидан, қишлоқ хўжалигини амалда ислоҳ этиш, тўққизинчидан, саноатлаштиришга устувор аҳамият бериб, хориж инвестициялари кириб келишини рағбатлантирувчи чоралар кўриш керак. Бизда ҳаммаси зўр деган баланпарвоз гапларни, шиорларни йиғиштириб, сохта маълумотлар ва қўшиб ёзишларга батамом чек қўйиш шарт.
Жавобан
муаллиф: Bo’ston қаердан: Uzb
26.10.2015 19:20
Жавоб ëзиш
Hop, shu aytganliringizna qanaqa qilib qilish kerak? Rahmat. Bo’ston
Жавобан
муаллиф: FOZIL
26.10.2015 20:16
Хўш,бизда умуман олганда кўрсатилган ишларни қилиш учун ҳуқуқий база мавжуд, ҳамма муаммо шундаки, қонунлар ишламайди. Бу ишларни қилиш учун энг аввало каттаю-кичик раҳбарларимиз ўз халқини, миллатини севиши, ватанпарвар бўлишлари керак, ўз нафсу-ҳаволарини йиғиштириб ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришлари керак. Фақат муваффақиятлар ҳақида гапирмасдан, камчиликларни тузатишга киришиш керак. Жамиятнинг ҳамма соҳаларида шаффофликни таъминлаш керак. Энг асосийси, жамиятимизни ботқоқликка олиб борувчи порахўрлик ва коррупцияни кескин қисқартириш керак. Бизда ҳанузгача бозор муносабатларига ўтиш элементлари кўринмаяпти ва буни ҳеч ким муҳокама қила олмайди, эркин фикрга йўл йўқ, эркин матбуот шаклланмаган. Гўёки эркин фикр деб қайсидир маиший муаммоларни кўрсатишдан нарига ўтмаймиз. Ҳаммамиз бир-биримизни алдаш билан овора. Қора бозор ҳамма жойда бемалол фаолият кўрсатяпти, лекин у ҳақида бирон жойда расмий айтилмайди. Марказий Банк раҳбарияти ўша Совет давридан қолган дебитор-кредитор, пул муомаласи, касса планини назорат қилишдан бошқа нарсани кўролмайди. Пул-кредит сиёсати шунчаки расмиятчилик учун ишлаб чиқилади ва агар уларни йиллар бўйича ўқиб чиқсангиз деярли бир-биридан фарқ этмайди. Раҳбарият қаттиққўллигини ана шу камчиликларни тузатишга сарфласа шунда кўрсатиб ўтилган ишлар амалга ошади. Хавфсизлик, терроризм деб бутун кучни назоратга ташлаб қўйдик. Ҳар қайси ҳурфикрли инсонларга шубҳа билан қараймиз, мамлакатда дипломли чаласаводлар армияси шаклланди, олимлик пул билан, таниш-билишчилик ва ҳоказолар билан қўлга киритиляпти, асосий соҳаларни муайян гуруҳ ёки ҳудуд вакиллари монополия қилиб олишган. Сиз ўйлайсизки Ҳукумат бундан бехабарми? Агар ҳақиқатда улар хоҳласалар ва камчиликларни тузатишга жиддий киришсалар, албатта яхши натижа бўлади. Агар ҳозир ичкаридан ёки ташқаридан бу камчиликлар айтилса, биз уларни тузатиш ўрнига ё ўша танқид қилганларни ғийбатчи, фалон-пистон деб ҳақоратлаймиз ёки ҳа, Россияда ундоқ бўляпти, Қозоғистонда мундоқ бўляпти, Сирияда уруш, Тожикистонда бундоқ бўляпти деб яна пропаганда машинасини ишга соламиз. Иқтисод эса яна чўкиб бораверади.Сизни саволингизга жавобим шу. Эркинлик, демократия, ошкоралик, ҳалоллик, виждонлилик, ватанпарварлик, сўз ва иш бирлиги. Буларни аввало раҳбарлар ўзларига дастур қилиб олсалар кейин халқ ҳам уларга ишониб эргашади. Шундагина биз ҳақиқий маънода ривожланамиз.
муаллиф: Gulnor
26.10.2015 12:02
Жавоб ëзиш
O’zbek so’mi bir tiyinga qimmat; odmlar bemalol unga yozadilar…. Shu paytgacha birorta yozilgan (xo’rlangan) evro yoki dollar ko’rgani yoq. O’zbek puli o’z yurtida hurmatsizku, dunyoda qanday obro’ topsin? Battar xorlikka qarab ketaveradi!
Yaqinda aeroportda ‘ajoyib’ manzara guvohi bo’ldim: passport nazoratida turibmiz, mandan oldingi odam passport varag’iga bir narsalarning hisob kitobini yozgan (yaxshiyam qalamda). Nazoratchining kapalagi uchib ketdi- bu raqamlar nima deb so’radai (biror maxviy kod deb qo’rqib ketdi chog’i).
Haligi o’zbek- eeeh, uhh, qo’limda qof’ozyoq edi, shunga yozib oldimda, qalam bilan yozilganku, o’chirib tashlayman deydi. Mana sizga passportga bo’lgan munosabat.
Hammasiga o’zimiz aybdormiz. Mana shunday omadsizligimizga ham, obro’sizligimizga ham, qulligimizga ham, go’ligimizga ham. So’mni avaylamaymiz, mensimaymiz, be’etibormiz…yana nimaga noliymiz?
муаллиф: Нодир қаердан: Ўзбекистон
26.10.2015 11:50
Жавоб ëзиш
Афсуски, ҳукумат то охиригача ўзини кўрмаган-билмаганга олишда давом этаверади.
муаллиф: Аноним
26.10.2015 05:27
Жавоб ëзиш
qizil otning dumi yerga tekkanda :))
муаллиф: ABU MUSLIM
26.10.2015 03:02
Жавоб ëзиш
G’IYBATDAN BOSHQA QO’LLARINGDAN BIROR ISH KELMAYDIKU BEKORGA VAQTLARINGNI SARFLAGUNCHA IBODATINGNI QILIB OL! O’LGANINGDAN KEYIN BU RADIO STUDIYANGDAGILAR HAM YORDAM BEROLMAYDI!
Жавобан
муаллиф: Amir Olimxon қаердан: Buxoro xonligi
26.10.2015 16:22
Жавоб ëзиш
Senga radio yoqmasa nima qilasan bu yerda, daydi itday burningni suqib..? Birovga aql berish, da’vat qilish senga qopdimi..? Har kim bilganicha yashasin, sendaqa orqasi yuvilmagan chala mullalar deb islom dini ham yomon otliq bo’b bo’ldiyu..! Birov bilan nima ishlaring bor senlani..? Sendaqalar ko’cha xotinlariga o’xshab qolgansanlar..Hukumat tepasidagilar ham sendaqa g’iybatchilar, senlaga birovni kiyinishiyu, qo’shiqchilarni yurish turishidan zaril mavzu yo’q, aqling kaltaligini tan ololmaysanlar.. Birov ibodat qiladimi-yo’mi, senlarga qopdimi..? u dunyoda sen uni go’riga tushib yotmaysanu.. ! Senga qiziq bo’lmasa mana menga qiziq bu mavzular, oilangdan uzoqda musofirchilikni nonini qiynalib topganingda bilarding, meni gaplarim mazmunini..
Жавобан
муаллиф: насридин
26.10.2015 07:11
Жавоб ëзиш
Топпа тогри айтасиз,,булар факат гийбат танкид килади. Ва факат Узбекистонни.хечам курмадим,укимадим,эшитмадим,,АКШ хакида танкид мавзуларини,,ёки европа хакида танкидларини,,чунки коркишади..ха ,,хаа куркишади.нима болгандаям тинчлик болсин узбекистонимизда.
Жавобан
муаллиф: Шум бола қаердан: Беш-ёгоч (Арпапоя)
26.10.2015 05:42
Жавоб ëзиш
ABU MUSLIM, деган ном куйиб олибсан, аслида бирор бир сержант булсанг керак.., Ёки лохмачларданмисан ? Халкни муаммосини, дардини уйлаб бош котириш сандака чаламуллалар учун гийбат булиб колдими, сутак ? Ким вактини нимага сарфлаганини хисоблаб, думингни таги ачиб кетаётган булса, бошингни иштонингни ичига тикиб олгинда, аклинг етмаган ишларга аралашма. Йукса биринчи маротаба урганда тиззангача, иккинчи маротаба урганда белингача, учинчи маротабасида эса гардонингача , уз ахлатингда коришиб кетурсан ! Яна билмаснг билиб олгин, жохил .., ибодатга, иймонга даъват килувчилар, ширин суз билан , узлари ибрат булиб, мехр билан чакирадилар. Сандакалар эса , узини мусулмон курсатмокчи булиб, инсонларни Исломдан совутишга харакат киладилар. Командиринга айтиб куйгин, урдак ! Операция барбод булди !
Жавобан
муаллиф: Bo’ston
26.10.2015 04:22
Жавоб ëзиш
Mavzu bo’yicha. Menimcha sabablari ko’p analiz qilindi.
Жавобан
муаллиф: Bo’ston қаердан: Uzb
26.10.2015 19:24
Abu Muslim, men taqvodorman deganim yo’q. Tanbehim shundan iborat ediki mavzuga umuman aloqasi bo’lmagan sharhni Islom dinimizni tilga olgan holda qoldirdingiz.
Odamgarchilikdan chiqmagan holda baxs yuritaylik, farqi yoq bu onlayn baxs mi yoki yuzma yuz.
Omon bo’ling.
Жавобан
муаллиф: ABU MUSLIM
26.10.2015 17:47
JUDA DINIZGA SODIQ EKANSIZ, TAQVODOR EKANSIZ SIZGA NIMA BOR BU YERDA? MAN MAYLI SIZLARCHALIK EMASDURMAN JOHILDIRMAN LEKIN SANDAQA CHALASAVODLARNI DEB SHU MUOMALANI ORTTIRDIM
Жавобан
муаллиф: Bo’ston
26.10.2015 04:20
Жавоб ëзиш
Johillikdan o’zi asrasin. Bu erni o’qib, bu erda sharx qoldirgandan ko’ra johillingizni ko’rsatmasdan, va musulmonlarga begordan yomon otliq qilmasdan, ko’proq ilm o’rganib, ibodat wilganingiz ma’qul edi. Ushanda balki g’iybatning shar’iy istelohini o’rgangan bo’larmidingiz. Fi amanillah.