ЖУРНАЛИСТНИНГ МУАММОЛАРНИ ЁРИТИШИ ЖИНОЯТМИ?

Тӯғрисӯзликка ошуфталигим ва ҳақ сӯзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида бошладим. Ушбу сайтга  партия раҳбари ва асосчиси Баҳодир Хон Туркистон (Баҳодир Чориев) ҳали партия Ҳаракат сифатида фаолият юритаётган чоғдаёқ ишга таклиф қилган эдилар. Таклифни сидқидилдан қабуд қилдим. Чунки ёшлигимдан журналист бўлишни орзу қилганман. Демак  азалий орзуларим рӯёбга чиқишига Баҳодир ака имкон яратиб берди. Шу фурсатдан фойдаланиб ӯзимни синаб кўришни мақсад қилдим. Атрофдаги муаммоларни, ўзим тушуниб етган мавзуларни завқ билан ёза бошладим. Мақолаларим “Мулкдор” сайтида чиқа бошлади. Биринчи мақоламни сиёсий маҳбус, журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат жанри асосида тайёрладим. Сӯнгра “Мулкдор”да бирин-кетин мақолаларим ҳамда бир неча ўнлаб аудио-видео шаклдаги суҳбатларим ёруғликка чиқди.
Хўш, мана шу мақолаларимда, интервьюларимда жиноят аломатлари ёки жиноятчиликка даъват борми? Ёхуд “Бирдамлик” ХДПга аъзо бошқа фаоллар ҳаракатларида қандай жиноят аломатлари мавжуд? Тӯғри, улардан кўпчилиги ҳаётдаги сунъий тӯсиқларни ечолмай келаётир.
Давлат, ҳукумат кӯпчиликнинг муаммоларига қулоқ тутмагач, улар ӯз муаммоларини ёлғиз ӯзлари ҳал қила олмаслигини теран англаган ҳолда ҳар хил ҳаракат ва партияларга жипслашаётир. Масалан,  “Бирдамлик” ХДПнинг раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг сиёсий ҳаракати замирида Ўзбекистон Республикаси давлатчилигига қандай таҳдид бор?! Боз устига Партия раҳбари фаолиятида нозӯравон кураш усули танланганлигини расман эълон қилган бӯлса?! Ёки “Бирдамлик” ХДҲнинг 15-16 ноябрь кунларида Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида ӯтказилиши режалаштирилган навбатдаги Қурултойига тӯсқинлик қилиш замирида нималар яширинган? Ахир Ӯзбекистонимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардаёқ ӯзини демократик давлат дея эълон қилмаганмиди?! Қани бу ерда демократия? Айни пайтда сиёсий сабабларга кӯра АҚШда яшаётган “Бидамлик” ХДП раҳбарини на Ӯзбекистонга ва на Қозоғистонга киритилмаганини қандай тушуниш мумкин? Қурултойда иштирок этиш учун тўрт нафар фаолларимизни Қозоғистондан мажбурий тарзда чиқариб юборишини қандай изоҳласак бӯлади? Ёки Қурултойда иштирок этишга тайёргарлик кӯраётган менга қилган ҳужумларини оқлаб бӯладими? ИИБ ходимларининг Самарқанднинг Иштихон туманида яшовчи укамни мен Тошкентда яшаётган уйга етаклаб келиши, паспортимни зӯравонларча олиб кетиб қолиши қайси қонунга тӯғри келади?
Айтингчи, Партия раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг неча йиллардан буён амалга ошириб келаётган фаолиятларида давлатга нисбатан қандай ёвуз ҳаракатлар бор?! Фурсатдан фойдаланиб куч ишлатар тизимларни, тегишли органларни Баҳодир Хон Туркистоннинг ҳаракатлари тартибини  сиёсий жиҳатдан таҳлил қилиб беришга чақираман. Партиянинг Лойиҳа ва Дастурлари билан сиёсий экспертлар танишиб, Баҳодир Хон Туркистон билан музокара ӯтказиши керак деган фикрдаман. Агар амалдаги ҳукумат бундай эзгу ишга қӯл уришса, у ҳолда Ўзбекистоннинг юзи бутун дунёда ёруғлашишига хизмат қилган бўлар эди. Шунингдек, одамларнинг муаммоларини ёритиш билан шуғулланаётган, сиёсий позициясини намоён қилиш учун Партия атрофига жипслашган мен каби фуқаролардан жиноятчи яратишга интилишга ҳам чек қӯйилмоғи даркор! Зеро, кишиларнинг муаммоларини юзага чиқариш жиноят эмас!

Гулзамон Акбар

Марказий Қўмита аъзоси

Copyright © 2018 Birdamlik.Info