“Озодлик” ҳаммага ҳам насиб этмайди

09.10.14 22:21

“Озодлик” радиоси рамзи; фото: ozodlik.org

“Озодлик” радиосининг бошқа нарсани афзал кўриши, ёки ўзбек фаолларининг улардан ўзларига эътибор қаратишни талаб этиш ҳуқуқи ва журналистларга эътирозлар жамият муҳокамаси учун мавзу бўлиши мумкинми?

Галима Бухарбоева

Алишер Сиддиқов, чех пойтахти Прагада жойлашган “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати директори, муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ дея ҳисоблайди. Қолаверса, бундай қилишнинг кераги йўқ.

Унинг сўзларига кўра, у ва унинг ҳамкасблари Ўзбекистон ва унинг атрофидаги воқеаларни максимал ёритиш учун ҳамма ишни қилишмоқда. Демак, “Озодлик”, бамисоли “аждар” каби, мамлакатга таалуқли бўлган ҳар қандай аҳборотни ямлаб ютаяпти, буни шунингдек, бошқа ОАВга рақобат, ўз аудиторияси учун кураш зарурати ҳам тақозо этади.

Айнан шунинг учун Сиддиқов, Прагада эшитилган айрим Ўзбекистон фуқаролик фаолларининг эътирозлари – асоссиздир дея ҳисоблайди. “Озодлик” микрофонига мансублик ҳаммада бор, истаса ҳар ким муҳим ахборотни эфирга чиқариши мумкин, дея таъкидлайди у.

Бироқ аввалига саноқли бўлган “Озодлик” шаънига эътирозлар, яқиндан буён сезиларли булутчага айланди ва тез орада Прага устида қовоғи солиқ қора булутга айланишга тайёр. Уни тарқатиш пайти келмадими? 

“Бирдамлик”

“Биз учун бу оғриқли”, – гап “Озодлик” ҳақида бораркан, 2004 йилдан буён “Бирдамлик” мухолифат ҳаракатининг лидери Баходир Чориевнинг илк айтган сўзи шу бўлди.

У ишонч билан, бу радио давлат цензураси авж олган Ўзбекистондаги, бошқа ОАВлардан кўра аҳамиятлироқ бўлгани, ўзбек хабарларига ихтисослашгани учун фуқароларга ахборот етказишда муҳим рол ўйнайди, дейди.

Тағин унинг ишончи комилки, радио атай унинг ҳаракати акцияларини ва унинг аъзолари учун фожиали бўлган воқеаларни эътибордан қочиради. Агар ахборот тайёрланган тақдирда ҳам, кўпинча таҳқиромуз, кулги остига олинган ҳолда берилади.

Чориев, “Бирдамлик”нинг АҚШдаги қурултойини ёки америкалик Жин Шарпнинг “Диктатурадан демократияга” китоби таржимасини ёки Мустақиллик ва Конституция кунлари Ўзбекистонда ўтказилган “Оқ акциялар”ни проффессионал журналистлар арзимаган воқеа дея ҳисоблашига ишонмаслигини айтади.

У нима учун радио, 2012 йили “Бирдамлик”нинг Хоразмдаги фаоли Валерий Назаровнинг йўқолиб қолиши, кейин эса ўлгани, ёки жиззахлик фаол Саида Қурбоновага қарши жиноий иш очилгани, кейинчалик эса ҳаракатни тарк этгани воқеаларни кулги остига олди, дея савол беради. 

Йиғилиб қолган эътирозлар, Чориевнинг сўзларига кўра, уни Алишер  Сиддиқовни очиқ дебатларга ёки суҳбатга чорлашга ундади, бироқ у бу таклифни рад қилди.

Қайси пикет, Польшадами ёки… 

Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ва Васила Иноятова ўтган хафта “Озодлик” ва Би Би Си ўзбек хизматларига мактуб йўллашди.

Улар Европада Ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) умуминсоний мезонлар бўйича Варшавада ўтган анжумани чоғида улар томонидан ўтказилган акциянинг радиожурналистлар томонидан нима учун эътибор қилинмаганини тушунмаганликларини билдиришди.

Варшавадаги пикетлар серияси “Ким айбдор? Кейингиси ким?” шиори остида ўтди – у Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари – Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг ёмон аҳволи учун ким айбдор, демократик мамлакатларнинг сукут аломати ризолигидан тағин ким ўлдирилади, кимни президент Ислом Каримов зиндонига ташлашади, деган саволларни қўйишди

Белбоғ тақиб ўзбек дўпписини кийиб, қўлларида режим жабрдийдалари ва мутабидлари портретларини ушлаб нафақат ўзбекистонликлар, балки уларга ҳайриҳохлик билдирган ҳорижликлар ҳам туришди, улар орасида қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис ҳам бор эди.

Варшавадаги ўзбекистонликлар акцияси ҳақида Евгений Жовтис Қозоғистондаги “Адам” журналига ёзди; скриншот

Бироқ, Тожибоева ва Иноятованинг фикрича, конференциянинг минг нафар иштирокчиси назарига тушган уларнинг акцияси, шунингдек уларнинг инсон ҳуқуқларини талаб қилиб, ҳукумат ташвиқотини фош қилиб чиқишлари, “Озодлик” ва “Би Би Си” орқалит арзимаган миқдорда ёритилди.

Гарчи, ҳукуматпараст ҳуқуқ ҳимоячиси Исмойил Одиловнинг, қийноқлар ва калтаклашлар ўтмишда қолган, шикоят қилишни бас қилиш керак деган ҳисоботига жавобан, “Мен шикоят қиламан” дея сўзлар билан бошланган Васила Иноятованинг харизматик баёнотининг ўзи қанчалик қадрли.

…Берлиндаги пикетми?

Ўша кунлари тасодиф туфайли, 30 сентябр куни, Германия пойтахти Берлинда Ўзбекистон элчихонаси олдида флэш-моб ташкиллаштирилди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек-Герман форуми рахбари Умида Ниёзова ва тағин уч нафар аёл иштирок этди.

Ушбу акция ҳақида илгари ҳеч қаерда хабар берилмаган эди, шу сабабдан ҳатто Берлинда жойлашган Uznews.net ҳам уни ёритмади.

Бироқ дефиле атай бегоналар эътиборидан яширилгандай элчихона олдида ўтказилган акция “Озодликда кенг ёритилди – фото, видео, батафсил матн билан.

Шубҳасиз муҳим ва қизиқарли бўлган Берлин флеш-моби ташкилотчиси, “Озодлик”ка яқин одамлар – радио журналисти ва унинг рафиқаси бўлгани учун эмасми?

Журналистлар – одамлар

Алишер Сиддиқов, ҳар бир журналист ва муҳаррир ҳар куни у ёки бу хабардан қайси бири муҳимроқлиги юзасидан қарор қабул қилади. Мамлакат ташқаридагилар билан ишлашда эса, масала ахборотни қанчалик олиш мумкинлиги фойдасига ҳал бўлади. Баъзан журналист хато қарор қабул қилиши ҳам мумкин.

Унинг гапини ўҳшаш шароитда ишлаётган Uznews.netга нисбатан ҳам қўллаш адолатдан бўлади, унинг материаллари ҳам баъзан мақола босилганидан кейин таҳрирга учрайди, таҳририят эса узр сўрайди.

Хатолар баъзан ёритилаётган объектнинг узоқлиги – ахборот қатлами ёпиқ бўлган Ўзбекистондан бўлгани, баъзан шунчаки англашилмовчилик, баъзан эса шахса журналистнинг уқувсизлигидан келиб чиқади.

Масалан, Uznews.net қачонлардир Васила Иноятованинг исмини калака қилинишига қўйиб бергани каби. Бу қилиқ ҳуқуқ ҳимоячиси билан нашр ўртасидаги муносабатни мутлақо бузилишига олиб келиши мумкин эди, маълум бўлишича, буни шунчаки – гаплашиш, эътироф этиш, кечирим сўраш орқали ҳал қилиш мумкин экан.

Гаплаш, Алишер

Пайдо бўлган муаммоларни, эътироз ва шубҳаларни муҳокама этиш зарур. Бунга ўрганиш керак. Бизнинг жамиятда одамлар юзага келган муаммолар ҳақида гапиришга ўрганишмаган, бошқаларда душманни кўриш, улар билан умрбод орани очиқ қилиш ёки муммоларни қуволда билан ҳал қилишга одатланилган.

Агар американинг CNN ёки ўша BBC каналини очсангиз, ҳар дақиқада, кўп миллионли аудитория олдида айни инсоний масалалар аъло даражада муҳокама қилинишига гувоҳ бўласиз:

Васила Иноятова Варшавада: «Мен шикоят қиламан…» Орқа планда Мўтабар Тожибаева ва бошқалар акциялар ўтказишмоқда; скриншот

Кимдир нимадир деган, кимдир ниманидир ўйлаган, ва ҳаммаси агар бошқача бўлганида ва ёки бошқача тушунилган бўларди, ахир мутлақо бошқа нарса кўзда тутилгандику – ва охир оқибат ҳаммасига ойдинлик киритилади, яшаш енгилроқ кечади. Ва биз ҳечам фарқ қилмаймиз, бизнинг жамиятимиз айни оддий муносабатлардан таркиб топган.

“Озодлик” директори унинг эфирида ҳеч қандай нохолислик бўлмаётганига ишонтирмоқда. Ва фаолларнинг эътирозлари англашилмовчилик туфайлидир.

Бироқ агар шундай бўлса – бу ҳақда айтиш жоиз, аҳир очиқ осмон хафагарчиликларнинг тунд қора булутларидан афзалроқку, бунинг устига улар тағин асоссиз бўлса.

Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири 

Варшавадаги «Ким айбдор? Кейингиси ким» акцияси; фото: «Ўтюраклар клуби»
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares