2 январ, 2001 йил. Эрталаб соат 7-30 да Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида жойлашган, чорвачиликка ихтисослашган “КEШ” очиқ турдаги ҳиссадорлик (акциядорлик) жамияти идорасидаги ишхонамга кирдим. Иш кунимни режалаб бўлгач, ҳар доим иш бошлайдиган жамият авто-трактор паркига бордим. Соҳалар мутахасислари, дала бригадирлари, ишчилар билан салом-алик қилиб, уларни янги йил билан қутладим. Кунлик техникаларни фермаларга, дала бригадирлари ва бошқа соҳаларга тарқатиб, уларга кунлик ажратиладиган ёқилғи ва бошқа кундалик зарурий масалаларни муҳокама қилиб тургандик. Соат 8-30 лар атрофида жамият авто-трактор паркида бир нечта Шаҳрисабз тумани ИИБ тезкор ходимлари мени сўраб келишди. Уларнинг каттаси ўрта ёшлардаги Марат исмли офицер эди. Улар мен турган хонага бостириб кириб, ҳамманинг олдида мени намойишкорона қамоққа олди. Тезкор ходимлар бошида мени Шаҳрисабз туман Ички Ишлар бошқармасига олиб боришиб, кейин дарҳол Қарши шаҳрига жўнатишди. Мени Қарши шаҳрига қарашли ИИБнинг Вақтинчалик Сақлаш Изолятори (ИВC-Изолятор Временного Содержания) ларининг бирига ташлашди.
Мени тушунишим қийин бўлган вазият рўй берди. Қамалишим ҳақида умуман ўйлаб кўрмаган эдим. Чунки фаолиятим доирасида заррача ҳам жиноят аломатлари йўқ эди. Қамалган куним Қарши шаҳрига томон кетишда маҳбуслар ташийдиган ИИВ юк машинаси (Воронёк) тирқишидан ўзим эктирган, бир текис ўниб чиққан ғалла майса далаларини томоша қилишга ўлгурдим.
“КEШ” ОҲЖ ғалла далаларини экинга тайёрлаб, далалар учун уруғлик, ёқилғи, ўғит, керакли техника билан таъмирлаш, экиш ишлари осон кечмаган эди. Арпа экини учун уруғликни жамиятнинг имкониятидан амалга оширдик. Жамият иқтисодий томондан юксалиб, ривожланаётган ва қадди 10 ой ичида анча кўтарилиб қолганди. Бироқ, буғдой экини учун уруглик топиш осон кечмади.
Мен жамиятга 2000 йил, 25 февралдан раҳбар бўлиб ишни бошлаган бўлсам, 2000 йилнинг март ойидан бошлаб жамиятни давлат буюртмалари бўлган ғалла ва пахтадан буткул озод қилиш учун туман ва вилоят ҳокимлиги билан курашни бошладим. Улар билан йил давомида давлат буюртмаларидан жамиятни озод қилиш йўлидаги курашим ўз самарасини берди. Менинг курашим натижасида, 2000 ингчи йилнинг ноябр ойининг оҳирида Шаҳрисабз туман ҳокимлиги “КEШ” ОҲЖ ни пахта ва ғалла экиш бўйича давлат буюртмасидан бутунлай озод қилди. Бу Ўзбекистонда мисли кўрилмаган янгилик эди. Менгача ва мендан кейин ҳам қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган ҳеч бир ширкат, фермер хўжалиги, акциядорлик жамиятлари, фермерлар уюшмаси давлат томонидан мажбурий белгиланган пахта ва ғалла давлат буюртмасидан мен каби ҳокимиятларга талаб қилиш ортидан озод қилинмаган.
“КEШ” ОҲЖ давлат буюртмасидан буткул озод бўлгач, жамиятнинг унумдор, сувли 680 Га еридан 300 Га ерини арпа ҳосилига, 50 Га ерини жамият ишчи ходимлари учун буғдой экинига ажратишга Жамият Бошқарув Кенгаши қарор қилди. Шаҳрисабз туман ҳокимлигидан “КEШ” ОҲЖ давлат буюртмаларидан озод қилинганлиги ҳақидаги қарорини олгач, дарҳол кўзги ғалла экинига киришиб кетдик. Экин ерларига ўғитлар сепилиб, ерларга ишлов берилгач, жамиятимизни ўзида етиштирилган, жамият омборхонасидан 60 тонна арпа уруғи 300 Га ерга сепилди.
Буғдой учун ажратилган экин далаларига буғдой уруғи тезда топилмади. Бозордан нархи 100 сўм бўлган ҳар ҳил буғдойларни экин учун мулжалланган далага сочиб бўлмасди. Давлат буюртмасидан бизни озод қилинишимиз ҳақида қарор чиқариб берган Шаҳрисабз туман ҳокимлиги бизни ўз маблағимизга ҳам бўғдой уруғи ажратишдан бош тортди. Ноилож, мен қўшни туман хўжалик раҳбарларидан буғдой уруғлигини сотишни сўраб чиқдим. Шулар ичидан фақат қўшни Болта Фозилов ширкат хўжалиги раиси Эшдавлат Бозоров 10 тонна сараланган, дориланган боғдой уруғини бизга шартномасиз, фақат нақд пулга сотишга жазм қилди. Унинг шарти бўйича биз 10 тонна уруғлик буғдойни қабул қилиб оламиз. Пулини унга нақд тўлаймиз, ўртада ҳеч қандай ҳужжатлар қилинмайди, акс ҳолда уруғ сотолмаслигини айтди. Аслида бу Болта Фозилов ширкат хўжалиги раиси Эшдавлат Бозоровнинг амалга ошираётганган иқтисодий жинояти эди. Чунки у ширкат мулкини, яъни ширкат аъзоларининг бойлигини ўғирлаш, ўзлаштириш жиноятини содир қилаётган эди. Мен эса ноиложликдан, жамият манфаатидан келиб чиқиб у билан келишишга мажбур бўлган эдим. Қўшни хўжалик омборида 9 тонна бўгдой уруғлиги топилди. Ноилож мен декабр ойининг бошларида қўшни Болта Фозилов хўжалигидан нархи 100 сўмдан бўлган 9 тонна буғдой уруғини жамият учун сотиб олдим. Пулини нақд бердим. Биз 45 гектар ерга ўртача 200 килодан уруғлик сепдик. 5 Га дала майдонига буғдой уруғи етмай қолди. Мен яна қўшни ширкат хўжалиги раҳбари Эшдавлат Бозоровдан қўшимча, нархи 100 сўмдан 1000 Кг буғдой уруғини сотиб олдим. Раис Эшдавлат Бозоровдан нақд 100 минг сўм қарздор бўлиб қолдим. Пулни имкониятим бўлиши билан қилиб беришга ваъда қилдим. Жаъмиятда вилоят прократураси терговчиси Шермат Тўрақулов томонидан қизғин текширув кетарди. Прократура менинг устимдан аллақачон ноқонуний жиноят иши қўзғатган, мени ҳар қадамимни кузатиб, тирноқ ичидан кир қидириб юрарди. Жамиятдаги олиб борилаётган ноқонуний текширувлар бизнинг ишимизга катта ҳалақит берарди. Ноқонуний текширувни тўхтатиш ҳақидаги мурожаат, шикоятларимиз беэътибор қолаётганди. Шундай бўлсада катта таваккалчиликка бориб жамият экин ерларининг 350 Га майдонига ўзимни ва жамият кучи билан кўзги ғалла септирдим.
Экин ерлари инсонлар ишини битириб олишини кутиб ўтирмайди. Ўшанда мен дарҳол уруғлик буғдой учун жамиятга бир йиллик ижарага берилган ерлардан тушган пуллардан тўлаб юборган эдим. Кейинчалик синглимни номига маҳсулот чиқариб, аслида маҳсулотни бозорга соттириб, ер ижаралари учун олинган пулларни жойига қўйишни режалаган эдим. Ўша пайтда мен учун ғалла экинини тезда амалга ошириш қолган ишлардан муҳим эди. Ғалла тўлиқ экиб бўлингач, синглим билан жаъми 10 тонна уруғлик буғдойга ҳужжат қилинди. Синглимдан ҳужжатларни олдик, аммо бозорга маҳсулот чиқариб сотишга улгурмадик унга бериладиган пул, яъни мен буғдой учун ишлатган пулни жойига қўйишга улгурмадим. Зулойхо синглим бу амалиётдан бир сўм ҳам фойда кўргани йўқ, сенглим менинг илтимосимга биноан менга ёрдам қилди холос. Жамият ҳисобчиси ва идоранинг баъзи бир ходимлари ижара учун олинган пулларнинг бир қисми менга турганини билишарди, аммо мен уларни уруғлик буғдой учун сарф қилиб юборганимни билишмасдилар. Кейинчалик тергов ва судларда ер ижараси учун олинган пуллар масаласи кўтарилди. Мен бу ишга қўшни ширкат хўжалигинг раиси Бозор Эшдавлатов қўшилиб кетишини истамадим. Бу эпизодни ҳаммадан яширдим. Орадан 20 йил ўтиб бу ишларни кўтаряпман, чунки Болта Фозилов ширкат хўжаликлари тугаб кетди.
2000 йил тугади. 2001 янги йил бошланди. 1 январ куни негадир мени Бозор Эшдавлатовнинг ҳайдовчиси йўқлабди. Ота ҳовлимга 3 сафар, ижарада турган уйимга 2 сафар келиб кетибди. Мен жамият ишларини битириб, уйга келгач менга шу ҳақда айтиб қолишди. Ваъдага вафо деганларидек мен идорадаги сейфимда Бозор Эшдавлатов учун тайёрлаб қўйган 100000 сўм пулни олиб, кеч соат 21 лар атрофида ҳайдовчим билан Бозор Эшдавлатовнинг уйига бордим. Уни ўзи дарвозаси олдига чиқиб келди. Қўлига 100 минг сўм пулни тутқазиб, раҳмат деб миннатдорчигимни билдирдим. Пулни олиб, менга бир пас қараб турди, нималар демоқчи бўлдию, кейин индамади. Мен уйга қайтдим.
Эртаси, 2 январ куни мен қамоққа олиндим. Қамоққа олиниб, Қарши шаҳридаги 5 сонли тюрмада сақланаётган вақтимда уни қилган ҳатти ҳаракатини таҳлил қилдим. Мен 2000 йил мобайнида фақат “КEШ” ОҲЖни оёққа қўйиш, уни ривожлантиришни ўйлаб жуда қаттиқ ишладим. Жамиятни ноқонуний босган, уни текшираётган Қашқадарё вилоят прократураси терговчиси Шермат Тўрақулов ва унинг ёрдамчиларининг олдиларига дастурхон ёзиб, ҳатто бир пиёла чой ҳам ичирганим йўқ. Кўнглим уларни ёмон ишларини сезган бўлсада, ўзимни иш билан чалғитдим. Агар Эшдавлат Бозоров менга бир оғиз эртага қамоққа олинишим ҳақида гапирганда эди, тезда хушёр тортиб, ўша кечани ўзида Тошкентга бориб, ўзимга кучли адвокатлар топиб, қамалмай қолиш чораларимни кўрар эдим. Қамоққа ўтиргач пўшаймонликка кеч бўлган эди.
Режаларим улкан эди. Биргина 2001 йилда ғалла ҳосилидан 1750 тонна ғалла ҳосилини қўлга киритган бўлар эдик. Агар ғалланинг бозордаги нархи 100 сўм деб олинса, жумладан ғаллани ўзидан 175 миллион сўм, ўша пайтда бозор нархидаги доллар $1=1000 сўм эканлигини ҳисобга олганимизда $175 минг АҚШ долларини ташкил қиларди. 2000 йилда қилинган иқтисодий таҳлил бўйича жамиятнинг ғаллачилик, чорвачилик ва бошқа соҳаларидан 2001 йил кутилаётган даромади 350 миллион сўм, яъни 350 минг АҚШ долларини ташкил қиларди. Кейинги йилларда жамият қошида сут ва гўш маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарадиган цехларни қуришни, бир қанча фаолиятларни жумладан жамиятга қарашли савдо дўконлари тармоғини йўлга қўйишни режалаштираётгандик. Жамиятимиз қошида ем-ҳашак бозорини ташкиллаштираётгандик.
Мени жиноий ишим бўйича, суд ҳукмидан кейин жамиятга 2000 йил келтирган зарарим (аслида ҳеч қандай зарар келтирмаганман) 1800 минг сўм, 1800 АҚШ долларини ташкил қилганди. Бу зарарни мен жамиятдан 1999 йил чиқан 3 ярим миллион девидентидан тўлаб юборганман, тўламасдан иложим йўқ эди, чунки менинг нексия автомобилимни ҳам менинг ортимдан тортиб олинишиб, қамаб қўйишганди.
Мана орадан 20 йил ўтиб, мен ҳеч кимга очиқламаган баъзи ишларим ҳақида батафсил ёзяпман. Аслида ўша вақтлари мен жамиятни ривожлантириш учун ўлиб-тирилиб юрган пайтларим эди. Мен жамиятдан бир сўм ўзлаштириш у ёғда турсин, жамиятни кўтараман, иқтисодий ривожлантираман деб ўзимни бор маблағимни, вақтимни, билимимни, меҳнатимни сарф қилдим. Агар ўшанда мени устимдан ноқонуний жиноят қўзғатмасдан, мен адолатсизлик билан ноқонуний ҳукм қилинмаганимда эди, ўтган 20 йил ичида “КEШ” ОҲЖ нинг активлари камида 600 миллион АҚШ долларига етган, менинг “КEШ” ОҲЖдаги бойлигим эса 350 миллион АҚШ долларига атрофида бўлар эди. Бу орада жамият мамлакат ҳазинасига ўн миллионлаб АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган, жамият ишчиларининг сони 450 кишидан 10 минглаб кишига етган бўлар эди. Жамиятнинг чорвачилик соҳасида қўлга киритган билимим, тажрибаларим мамлакат бўйлаб ёйилган, ўрганилаётган, ўзлаштирилаётган бўлар эди. Бу эса ўз навбатида ҳозирги кунда танқис ҳолатда бўлган гўшт маҳсулотлари ва сут маҳсулотларинининг муаммоларини аллақачон ечиб, элимиз, юртимиз дастурхонига анча арзон ва сифатли гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бераётган, халқимизнинг ҳаёти бир қанча яхшиланган бўлар эди.
20 йил ичида менинг “КEШ” ОҲЖ дан олган дивиденд пулларим камида 60 миллион АҚШ долларини ташкил қилар эди. Ўзбекистондаги жаъми менинг бойлигим 420 миллион АҚШ доллари атрофида бўларди.
Энди менинг асл мақсадимни тушунгандирсизлар? Шунча катта жамиятни 60% акциясини, йиғилиш кворумини, жамият бошқарувини қўлга киритган, жамиятнинг тақдири қўлида бўлган инсон наҳотки оддий ўғрилар каби ўзини тутиб, майда талон-тарожликларга қўл урса, ахир жамиятни ривожлантириб юз миллион долларлаб қонуний фойдани кўзлаб турган, қолаверса бир умрлик, етти пуштига етадиган мулкка эгалик қилган киши жамиятни вайрон қилиши мумкинмиди?
Бугунги кунда чорвачиликка ихтисослашган “КEШ” ОҲЖ катта агрокомлекси бутунлай талон-тарож қилиб юборилди. Туман прокурори, ҳокимияти ушбу талон-тарожликни олдини олмасдан, талон-тарожликка шерик бўлди. 2001 йил 2 январида бозор нархи тахминан 10 Миллион АҚШ долларига эга бўлган “КEШ” ОҲЖ буткул хонавайрон бўлиб, яксон қилинди. 2005 йилда мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёэв томонидан чиқарилган ноқонуний фармон асосида “КEШ” очиқ турдаги акциядорлик жамияти тугатилиб, ширкат хўжалигига ва кейин фермерлар уюшмасига айлантирилиб юборилди. Ваҳоланки мен ҳануз “КEШ” ОҲЖнинг 60,05% акциядориман. Мен мулкдорман.
“КEШ” ОҲЖ учун жавобгар бўлган шахслар қонун олдида жавоб бериши жамиятга ва шахсан менга қилинган зарарлар тўлиқ қоплаб берилиши шарт!
“КEШ” ОҲЖ учун жавобгар шахс ва раҳбарлар. Рўйхатда уларнинг 2000-2003 йиллардаги вазифа ва амаллари кўрсатилган :
- В. Назаров- Ўзбекистон Республикаси Олий Суди судяси
Қ. Тоғаев – Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси
3. Р. Қушоқов – жиноят ишлари бўйича вилоят суди судяси
4. Б. Суюнов- жиноят ишлари бўйича вилоят суди судясии
5. Б. Рустамов- жиноят ишлари бўйича вилоят суди судяси
6. Р. Т. Бекназаров- Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судяси
7. Рашитжон Қодиров- Республика Бош прокурори
8. 2001 йилда Қашқадарё вилоят прокурори. Бирор жойда исми- фамилияси келтирилмаган, бироқ менинг қамалишимга хисса қўшган амалдор
9. Э. Т. Жўраев- Вилоят прокурори ўринбосари
10. Шермамат Турақулов- Вилоят прократураси терговчиси, марҳум
11. Маҳмуджон Ўзбеков- Шаҳрисабз туман прокурори
12. Акмал Муҳаммадиев- Шаҳрисабз туман прокурори ўринбосари
13. Тўра Эшниёзов- Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи
14. Тиловов- Шаҳрисабз туман ИИБ ходими, терговчи
15. Мирзоулиғбек Абдусаломов- Олий Хўжалик Суди раиси. Жамиятни хўжалик ишлари бўйича судларида адолатсиз қарорлар чиқартирган
16. C. Таниқулов- Олий Хўжалик Суди судяси
17. А. Дўстбоев- Олий Хўжалик Суди судяси
18. И. Алимов- Олий Хўжалик Суди судяси
19. И. Солиев- Олий Хўжалик Суди судяси
20. И. Есемуратов- Олий Хўжалик Суди судяси
21. У. Баҳриев- Олий Хўжалик Суди судяси
22. М. Насуллаев- Қашқадарё вилоят хўжалик суди раиси
23. Г. Игамов- Қашқадарё вилоят хўжалик суди судяси
24. М. Асқаров- Давлат Мулк Қўмитасининг раис ўринбосари. Қонунларга эмас, шикоятчиларига ён босган, жамиятнинг тугатилишига катта хисса қўшган собиқ амалдор. 2002 йил 25 июлида КEШ ОҲЖга нисбатан 210-к-ПО ноқонуний буйруқ чиқарган
25. М. С. Юнусматов- Давлат Мулки Қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази раҳбари. Жамиятда ноқонуний қўшимча эмиссия чиқарган. Жамиятнинг тугатилиши ва талон-тарож бўлишига катта хисса қўшган амалдор
26. Ўктам Нусуров- Давлат Мулк Қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи
27. C. Раҳмонов- Давлат Мулки Қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи
28. Шавкат Маматов- Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг Қашқадарё вилояти бўлим бошлиғи
29. Ботир Амирқулов- Қашқадарё вилояти “Ўшгўшсутсаноат” ишлаб чиқариш компанияси бошқаруви раиси
30. Шуҳрат Алланазаров- Шаҳрисабз туман ҳокими, марҳум
31. А. Эрдонаев- Шаҳрисабз туман ҳокими
32. Абдуманнон Примов- Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи
33. Келдиёр Шоназаров- КEШ ОҲЖга ҳокимият томонидан тайинланган ноқонуний бошқарув раиси
34. Жума Сафаров- “КEШ” ОҲЖ бошқарув раиси
35. А. Султонов- КEШ ОҲЖ бошқарув раиси. Туман ҳокими А. Эрдонаев томонидан ноқонуний тайинланган бошқарув раиси
36. Равшан Комилов- “КEШ” ОҲЖ ферма мудири (кейинчалик Чироқчи ва Баҳористон туманлари ҳокими вазифасида ишлади)
37. Акбар Ишов- Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими, “КEШ” ОҲЖ иқтисодчиси
38. Искандар Ишов- “КEШ” ОҲЖ чорва бухгалтери
39. Зайниддин Боқиев- фермер хўжалиги раҳбари, Ботир Амирқулов томонидан тайинланган “КEШ” ОҲЖнинг бошқарув раиси, марҳум.
Юқорида номи келтирилган шахс ва амалдорларга қонуний чора кўрилиши, ҳукумат мени зараримни тўлиқ давлат хазинасидан қоплаб бергач, хазинадан кетган пулларни ўрнини ушбу 39 кишидан ўндириб олиши лозим. Марҳумларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда зарарни қоплатиш қаратилиши керак. Судлар адолатли қарор чиқариб, менга келтирилган моддий ва маънавий зарарлар қилган жиноятчиларга, жиноий ишларига мос равишда ушбу 39 кишига тақсимланиши керак.
Мен имкон қадар адолатни ва ҳақиқатни қарор топиши учун курашдим ва яна курашишда давом этмоқдаман.
20 йил ичида “КEШ” ОҲЖининг 2001 йил 2 январ ҳолатидаги бозор нархи $10 миллион бўлган мулки, 2021 йилга келиб $600 миллион, яъни шундан 60% менга қарашли мулки $360 миллионни ташкил қиларди. Шундан ўзим учун жамиятдан тўланадиган дивиденд миқдори эса 60 миллион АҚШ долларини ташкил қиларди. Менга нисбатан қилинган туҳмат, ноҳақ қамоқ, адолатсиз ҳукм, бошимга тушган пулсизлик, ишсизлик, қашшоқлик, тазйиқ, таъқиб, ватандан қувилиш, чет элларда сарсонгорлик, қийинчиликлар менга оғир зарба бўлди. Мамлакатни Мирзиёев бошқарадими ёки бошқаси келиб бошқаришидан қаттий назар қўлимга киритолмай қолган соф $60 миллионни ва маънавий зарар учун $60 миллион, жаъми $120 миллион пулни Ўзбекистон ҳукумати менга тўлиқ тўлаб бериши ҳамда 2001 йил 2 январ ҳолати бўйича “КEШ” ОҲЖни тўлиқ ўз ҳолати бўйича тиклаб бериши шарт!
Мени тўлиқ оқланишим, менга келтирилган моддий ва маънавий зарарларни Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат қоплаб бермаслигини яхши биламан. Агар Мирзиёев ўз қўлида имконият борида мени ишимни ижобий ҳал қилмас экан, Мирзиёевдан давр ўтгандан кейин Ш. Мирзиёев менинг рўйхатимдан биринчи ўринни олади. Мен эса ўз ҳақ-ҳуқуқларим учун, адолатни ва ҳақиқатни руёбга чиқариш учун кескин курашни олиб боравераман.
Агар Ш. Мирзиёев менинг ишимга ақл билан ёндашса, мени ишимни ўз назоратига олса, мен тўлиқ оқланиб, менга келтирилган зарарлар тўлиқ қопланиб берилса, менга тўланган пулларни ҳаммаси 100%ни Ўзбекистонда қолдириб, ватан равнақи учун бизнес ишларимни йўлга қўяман. Шавкат Мирзиёевни адолатли қарорини қадрлайман.
“КEШ” ОҲЖнинг собиқ бошқарув раиси,
Баҳодир Хон Туркистон (Баҳодир Чориев)
2021 йил. 2 январ. АҚШ