Қўлланма

 

Халқ  ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!

 

 Birdamlik9

 

 

Қўлланма

(биринчи)

 

 

 

“Бирдамлик”Халқ Демократик Ҳаракати

Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма

 

 

 

АҚШ

“Бирдамлик” нашри

2010 йил

2014 йил қайта ишланиб, тўлдирилди

 

Муқаддима

Ўзбекистондаги зўравонлик, порахўрлик ва адолатсизликка таянган диктатурага барҳам бериш ва халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминида, адолатли, ҳур ва фаровон давлатни, жамиятни барпо этиш кўпчилик юртдошларимизнинг орзуси бўлиб келмоқда.   Ислом Каримовнинг яккахокимликка  асосланган диктаторлик тузимининг, деярли чорак аср ҳукумронлик қилиши давлат, жамият ва инсон ҳаётининг ҳамма жабҳаларида юртимизни инқрозга, қолоқликка, қашшоқликка олиб келди.

Мустамлакачи Шўролар даврида халқимизнинг беқиёс матонати, улкан ақли, тинимсиз меҳнати ва забардаст иродаси натижасида барпо этилган юртимиз саноати, қишлоқ хўжалиги, фани, техникаси ва маданияти топталди, талон-тарож қилинди. Халқимизни дунёнинг тараққий этган Ғарб мамлакатлари сари ривожланиш умиди шу тизим туфайли узоқ орзуга айлана бошлади.

Диктатор, унинг оила аъзолари, унга яқин бир тўда тўралар ва кучишлатар вазирликларнинг раҳбарлари учунгина тадбиркорликка йўл очилди. Бозор иқтисоди, тадбиркорлик тизим сифатида жорий этилмади. Бунинг оқибатида мулкдорлар синфи шаклланмади.

Демократик  мухолифат қатоғон этилгандан сўнг, ҳар қандай дунёвий, диний  ўзгача фикрловчилар таъқиб этилди ва этилмоқда. Сиёсий махбуслар сони, инсон ҳуқуқларини поймол этиш, тадбиркорлик имкониятлари чекланганлиги бўйича Ўзбекистон дунё мамлакатларида ёмонларнинг ёмони сифатида биринчи ўнликка кирди.

Ажабо, биз ўз тақдиримизни кимларнинг қўлига бериб қўйганмиз?  Ўз келажагимиз учун,  фарзандларимиз тақдири учун масъул эканлигимизни биламизми? Ўз оиламизда,  маҳалламизда, жамоамизда, қолаверса, мамлакатимизда  адолатли, фаровон ва бахтли ҳаёт қуриш учун бизга нима тўсқинлик қилмоқда? Ушбу қўлланмада, юқоридаги саволларга баҳолиқудрат жавоб берилади ва ечимлар кўрсатилади. Зеро, бу  қўлланма, юқоридаги каби, бир қатор саволларга жавоб беради ва у ўз тақдирига ўзини жавобгар деб  билган, фуқаровий фаоллик амалиёти сари қадам ташлаётган инсонлар учундир!

Сиз сиёсат билан шуғулланмасангиз, сиёсат сиз билан шуғулланади!

 

Нафақат сиёсатшунослик фанида, балки кундалик ҳаётда  урф бўлиб  қолган бу содда кўринган ибора, барчамизнинг жиддий этиборимизга молик моҳиятга эга. Уни шоирлардан бири содда тилда шундай ифода этган:

СИЁСАТ

Чақолоқ йиғлайди ётиб бешикда,

“Жим бўл”, деб уришар уни акаси,

Аёз ҳам совқатиб ғингшир эшикда,

Ичкари қўймайди уйнинг бекаси.

Ўйланиб қарасам, бу ҳам сиёсат.

 

Паспорт янгилашга югурдим тўрт ой,

Қанча оёқ кийим йўқотди чирой.

Раҳми келиб биров аста шипшиди:

“Нафсига тиқсангчи, икки юзлик “мой”!

Ўйланиб қарасам, бу ҳам сиёсат.

 

Дардимдан тил очсам, тилгинамда гар,

Кўзини лўқ этган мутасадди кар.

Ҳаққимни сўрасам, кўтарсам ғавғо,

Бир қошиқ ошга ҳам қўшилар заҳар,

Ўйланиб қарасам, бу ҳам сиёсат.

 

“Бошинг омонлигин ўйлайсанми, ҳеч,

Уй, рўзғор десанг гар, бу шаштингдан кеч”,

Деганлар қулоғим қилишар батанг,

Этганча ўзларин обрўларин пеш,

Ўйланиб қарасам, бу ҳам сиёсат.

 

Сиёсатдан холи хилватим ҳам йўқ,

Сиёсатдан йироқ кулфатим ҳам йўқ,

Ҳатто ўлигингда сиёсат нозир,

Ўзинг ҳам сиёсат, кўнглинг бўлсин тўқ,

Ўйланиб қарасам, ҳаёт – сиёсат!

Дарвоқе, ҳаётнинг ўзи сиёсатдан иборат. Иқтисод ҳам, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари ҳам сиёсатга бориб тақалади. Сиз сиёсат билан шуғулланмасангиз, сиёсат сиз билан шуғулланади, деган сўзнинг дастлабки маъноси – бошқалар сиз учун, тўғрироғи сизнинг манфаатларингизга зид сиёсий платформалар ишлаб чиқиб, ҳолингизга маймунлар йиғлайди, дегани. Зеро, сиёсат ўзида турли синфлар, ижтимоий гуруҳлар, давлат органларининг вужудга келиши, ривожи ва инқирозини акс эттиради.

Дунёда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий эрк инликларга эришган бой, фаровон, ҳур Ғарб давлатлари фуқаролари ўз ҳаётларининг озодлиги, тўкинлиги, фарзандлари  келажаги учун кўп йиллар сиёсий кураш олиб боришган. Жамиятдаги сиёсий жараёнларда мунтазам ва фаол қатнашганлар. Лўнда қилиб айтганда, улар сиёсат билан эринмай, вақтлари, молиявий имконларини аямай шуғулланганлар. Натижада уларнинг ҳаёти эркин, фаровон ва гўзалдир.

Бизнинг кўплаб фуқароларимиз эса, “олма пиш, оғзимга туш”, қабилида иш қилишади, оила аъзоларининг биронтаси ҳақиқат учун курашиб, ҳибсхонага тушса ҳам “ўзидан кўрсин, жим юрса бўлмасмиди, дея”, ўша курашаётган кишини айблашади. Уни озод қилиш учун ҳаракат қилишмайди. Нега, десангиз,  сиёсат билан шуғулланиш бошқаларнинг иши, деб ўйлашади. Шоирлардан бири халқимиз ҳақида: бу халқ ўқимасдан олим бўлмоқчи, курашмасдан озод бўлмоқчи”, деган маънода шеър ёзганди. Буюк турк шоири Нозим Ҳикмат эса, ундайларга қарата: “Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, у ёнмаса, қандай чиқар қаронғиликлар ойдинлиқа”, деб айтиб қўйибди. Демак биз курашмаганимиз учун ойдин, дориломон ва фаровон кунларга етмаганмиз.  Ҳамиша юқоридаги амалдорларнинг қули бўлиб келганмиз ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолдик.

Бунинг устига  кўпгина замондошларимиз мухолифатдаги ҳаракатлар ёки мухолиф кишиларга қўрқув билан, баъзида шубҳаланиб қарайдилар. Бунинг боиси ҳукуматнинг мухолифатга нисбатан тоқатсизлиги ва узоқ йиллар давомида мухолифатни халқимиз кўзига ёмон кўрсатиб келганлигидир.

Тарих ва замонамиз диктаторлик тузимларининг зўравонлиги, порахўрлиги, адолатсизлиги сабабли сиёсатдан узоқлаштирилган. Шу хил мамлакатларда яшаётган фуқароларининг ҳаётлари  мусибатларга тўла, яшаш шароитлари халқ тили билан айтгандап: “Ит ётиш мирза туриш” бўлган ва бўлиб қолмоқда. Юқоридаги сабаблар ва қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш туфайли тузоқларига тушиб, сиёсатдан  узоқлашган кишилар, моҳиятан ўз тақдирини бошқалар қўлига бериб қўйган. Уларнинг аҳволи аянчли, турмуши ночор ва руҳи тушкундир.

Дунёдаги демократия қарор топган АҚШ, Канада, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Япония, Шведция, Шведцария, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа қатор мамлакатларда, фуқароларнинг аксарияти у ёки бу сиёсий, ижтимоий ташкилотга уюшган. Халқининг бошига ишг тушса, дарҳол йиғилиб муҳокама қилишади, вазиятдан чиқиш йўлларини ўйлашади ва ҳукуматга таклифларини у ёки бу шаклда айтишади.  Шу тоифа кишиларгина ўзлари истаган парламент ва ҳукуматни Конституция ва қонунлар асосида сайлайдилар.

Фуқароларнинг ўзлари ҳам жамоатчилик, партиялар қўллови билан ҳукумат тизимларининг турли олий, ўрта ва маҳаллий органларига сайланишлари мумкин. Парламентга сайланган  халқ ноиблари, миллат вакиллари умумдавлат қонунчилигини амалга оширадилар ва бу билан жамиятда мавжуд бой, ўртаҳол (энг кўп) ва кам таъминланган (жуда оз) қатламлар ўртасидаги манфаатлар мувозанатини сақлайдилар.

Улар мамлакат ривожи ва халқ фаровонлигига асос бўлаоладиган қонунлар қабул қиладилар ва бу қонунларнинг бажарилишини ҳам назорат қилаоладилар.

Демократик давлатларда иқтисодий ва сиёсий муаммолар бўлса ҳам, уларни ҳукуматлар халқнинг талаби билан ижобий бир турда ечишга ҳаракат қилади. Агар ҳукумат халқнинг талабини амалга ошираолмаса, муаммосини ҳал этмаса исътефога чиқади ва айнан сиёсий курашчилар борлиги учун ҳам ёмон ҳукуматнинг ўрнига яхшиси, албатта келади. Муаммолар шу тариқа хал этилади.

Диктатурага, зўравонликка асосланган мамлакатлар фуқаролари агар сиёсий етук бўлмасалар, ўз тақдирлари учун ўзлари курашмасалар ўзлари истаган ҳукумат ва парламентни ва президентни сайлайолмайдилар. Шу боис бундай мамлакатлар аҳолисининг қашшоқликдан, ҳуқуқсизликдан, адолатсизликлардан боши чиқмайди. Зулмкор ҳукуматлар эса халқ хоҳиш-истагини назар-писанд қилмайдилар. Ўзбекистон ҳам, минг афсуски, бугунгача, ана шундай яккаҳоким, зулмкор, диктатура ҳукм сураётган мамлакатга айланган.

Ватанимизда тобора қутириб бораётган Каримов диктатурасининг халқимиз келажагига кўрсатадиган салбий оқибатлари ҳақида ўйласанг даҳшатга тушасан киши. Ўзбекистонда деярли йигирма беш йил давомида ҳукм суриб келаётган яккаҳокимлик, диктатура шароитида мамлакатда мавжуд бўлган моддий бойликлар ўғирланди, талон-тарож этилганидан ташқари, халқимизнинг азалий: инсонпарварликка, уятга, ор-номусга, меҳнаткашликка, билимга чанқоқликка таянган маънавий бойликлари ҳам топталди.

Шўролар давридан қолган барча корхоналар ҳукуматнинг эътиборсизлиги, узоқни кўрабилмай юритган иқтисодий, ижтимоий, молиявий, кадрлар сиёсати, айнан ЯККАҲОКИМЛИК СИЁСАТИ сабабли йўқ  бўлди.

Янги, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини қуришга эса мамлакатда авж олган коррупция, порахўрлик, таниш – билишчиликлар ва энг муҳими Каримовнинг юртимиз, халқимиз манфаатларига тупириши, мухолифатнинг эса ожизланиб қолиши имконият бермади.

Бир пайтлар фаоллари кўп бўлган мухолифат ҳукуматга таъсир ўтказадиган даражада кучли эди. Бир пайтлар, халқимизнинг ўтюрак фарзанди Жаҳонгир Муҳаммад президентга: “Ўзбекистон онангизнинг маҳрига тушмаган”, деганди. 2007  йили Юсуф Жума ҳам ўз яқинлари билан плакат кўтариб чиққан ва “Каримов – муддатинг битди, кет”, деган эди. Аммо мана, қанча йил ўтдики,  бир қанча фожиаларни бошидан кечирган халқимиз орасидан президентга юзма юз туриб: “Жаноб, бўлди, иззатингиз битди ,тахтни ёшларга, демократларга бўшатиб беринг”, дегани йўқ. Унга, Сиз фалон жойда адашдингиз, халқимизни таназзул ёқасига олиб келдингиз, дейдиган зиёлилар ҳам чиқмади. Сиёсатчи шоирлардан бири айтганидек, шоирлари маддоҳ, олимлари қул бир халққа айландик.

Албатта, бу ерда И. Карим айёрлик йўли билан мухолифат лидерларини бир-бири билан уриштириб қўйгани ҳам рол ўйнади. Мухолифат лидерлари бир-биридан ҳали озод қилинмаган тахтни қизғанди, натижада катта халқ ҳаракати иккига, сўнгра уч, тўртга бўлинди ва ҳозирда улар жамиятга таъсир ўзтказаолмайдиган даражага тушиб қолди.

Аммо мухолифатга лидерман, деб кўчага чиққанлар ундан кўра айёррроқ, ақллироқ бўлишлари керак эди. Қаловини топиб қорни ёндиришлари, йўлини топиб, мухолифатнинг фаол қисмини сақлаб қолган ҳолда, курашни юрт ичида давоб эттиришлари ва халқимизни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиқишлари керак эди.

Аммо ҳозир ҳам кеч эмас…

Малумки, Ўзбекистон фуқоролари аллақачон 30 миллиондан ошган. Лекин республикада доимий яшаётган аҳоли сони нари борса 23 – 24 миллионни ташкил этади. Қолганлари турли ўлкаларда ишлаб, чор-ночор кун кўрмоқдалар, таъқиб ва тазйиқларга учраганлар, ўзларини ўлдирганлару, бошқалар томонидан ўлдирилганлар сон мингта. Эндиликда мухолифат юрт ичидаги ишсизлар, иши бўлсада, виждонига ҳам қулоқ тутадиганлар билан, қолаверса, юрт ташқарисидаги ўша 5, 6 миллионлик мардикорлар армияси билан ишлашлари керак…

Каримов 2013 йил 18 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида, ва 2014 йил 19 июнда  Жиззах вилоятига қилган сафарида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини “дангасалар”, деди. Шу битта сўз диктаторнинг фуқороларнинг муаммоларидан жуда йироқда эканини ва республика аҳолисини боқаётган кимлигини билмаслигини ёки яшираётганини кўрсатди.  5 миллиондан зиёд ўзбекистонлик муҳожир “дангасалар”  Россияда, Қозоқистонда, ва бошқа хориж мамлакатларда мардикорлик қилишади.

Бу қўштирноқ ичида ёзилиши шарт – дангасалар фақат Россиядан  2012 йил Ўзбекистонга 6 миллиард 241 миллион доллар юборганлар ва бу Ўзбекистон Ҳукуматининг пахта ва газ сотишидан келган   даромадидан кўп эканлиги иқтисодчилар томонидан таъкидланмоқда. Мухолифат эса улар билан жиддий ишлаётганлари йўқ.

Мамлакатда олий ва ўрта таълим деярли издан чиқди. Йигирма беш йил ичида мамлакат келажаги учун етиштирилиши керак бўлган илмли, зиёли ёшларнинг бир қисми пахта дaлаларида кун ўтказиб, коррупция, порахўрлик авж олган мактаб ва олий ўқув даргоҳларидаги сифатсиз таълим натижасида саводсиз оммага айланиб қолдилар. Бугун Россия, Қозоғистон, Европа, АҚШ ва Осиё мамлакатларида, асосан қора ишларда ишлаётган ёшлаpимиз, мана шунинг жонли гувоҳларигина эмас, қурбонлари ҳамдир. Ҳолбуки, янги таълим иш жойлари ташкил  этиш таълим ва ижтимоий ҳимоя йўлларини топиш ва бу ишларни амалга ошириш мумкин эди.

Аҳвол шундай экан, келажакда бизни нималар кутмоқда? Пахта далаларида ўз келажагини йўқотиб, деярли саводсиз бўлиб қолган ёшлар, бизга нималарни ваъда қила олишади? Камбағалчиликдан, иложсизликдан турли диний оқимларга ўзини ураётган ёки жиноий гуруҳларга қўшилиб кетаётган фарзандларимиздан биз нималарни кутишимиз мумкин? Фарзандларимизнинг, миллатдошларимизнинг тақдири, Ватанимиз келажаги учун масъулиятни ким ўз зиммасига олади?

Аслида давлат масъул бўлиши керак. Давлат бу ишларни бажармас экан, жамоат ташкилотлари, партия ва ҳаракатлар, умуман олганда эса халқимизнинг илғор ва виждонли зиёлилари бу ишга бош қўшмоғи лозим. Биз ўз келажагимизни ўзимиз яратишимиз лозим. Акс ҳолда халқ ҳаётига тупирганлар бизнинг тақдиримизга хўжайинликни давом эттираверадилар. Бу гаплардан хулоса шуки, биз ўша тутқин ва ҳорғин ёшлар, илғор ва виждонли зиёлилар ичига кириб, уларни тўғри йўлга бошлашимиз, сиёсатга, тинч оммавий курашга  ўргатишимиз керак.

Ўтган яқин тарихимизга назар ташланг. Шу вақтгача сиёсат билан шуғулланишдан қочиб яшадик.Фақат тинчлик бўлсин, майли машаққат бўлса ҳам чидаймиз, дедик. Бир кун келиб Ўзбекистонимизда ҳам яхши ҳаёт бўлади, деб ўзимизни ўзимиз овутдик. Аммо ҳолва деган билан оғиз чучимаслигини кеч англадик. Биз сиёсатдан қанчалик узоқлашишга ҳаракат қилмайлик, бошқалар – яъни халқ манфаатига тупирган виждонсиз кимсалар бундан ўзларининг манфур манфаатлари йўлида фойдаланишди. Улар халқимизни қандай оғир аҳволга солишгани, мана энди барчамизга маълум бўлди. Демак, сиёсатдан узоқлашиш халқни оғир аҳволга солши аниқ бўлди.

Азиз ватандошлар! Биз ўз тақдирларингизни ўзларингиз ҳал қилишингизни истаймиз. Сиёсатдан қочманг, аксинча сиёсатни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилинг. Зеро, ҳар бир жамиятда сиёсатни яхши билганларгина ўз тақдирларини ўзлари ҳал қила оладилар.

Сиёсатни яхши тушунган, мамлакат сиёсий ҳаётда фаол иштирок этган кишилар ҳаёти билан, сиёсатдан қочиб юрган одамлар жамияти ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор.

Ҳолбуки, Ғарб давлатларида бу ишлар яхши йўлга қўйилган. Уларда халқ президентнигина эмас, ҳукумат ва парламент фаолиятини ҳам қаттиқ назорат қилишади. Уларда қонунлар ишлайди ва сиёсий ҳаракат механизми яратилган. Бу тартиб-қоидаларни, уларга риоя этишни халқнинг ўзи яратган. Бу фуқаровий жамиятнинг ҳаётбахш эканини кўрсатадиган бир белгидир. Бизнинг “Олма пиш оғзимга туш” таомилимиздан эмас, турли илғор мамлакатлар тажрибасидан ўрганишимиз ўзимиз учун катта фойда келтиради.

Каримов йигирма беш йил давомида, Конституцияни бузди, уни бир парча кераксиз қоғоз даражасига туширди, Агар сиёсий ҳайт нормал бўлганда шундай одамнинг хокимиятни, президентликни ушлаб туриши мумкинмиди? Албатта йўқ.

Мамлакатимиз асосий қонуни – Конституциямизнинг қуйида келтирилган моддаларига эътибор беринг: “Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача  камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.”. (90-модда). Бу шахс эса, Конституция ва қонунларга тупириб, турли найранглар ишлатиб, 25 йилдан бери халқнинг қонини ичмоқда.

Конститутциямизда:“Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат,унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”.(15-модда), дейилган. Конституция ва қонунларнинг қатор моддаларида айтилга бу хил гаплар нега  қағозларда қолиб кетди. Айнан сиёсат билан қаттиқ шуғулланилмагани учун шундай бўлди.

Хўш, биз нега бошимизга йигирма беш йилдан ортиқ вақт давомида мусибатлар ёғдираётган Ислом Каримовнинг найрангларига, борингки, алдаш сиёсатига рози бўлишимиз керак? Ўзбек халқи шунчалик онгсиз ва гумроҳми? Биз нега Каримов ўлгунича мансабини бошқага бермайди, кетса ҳам, у ўрнига ўзига ўхшаган яна бир диктаторни қўйиб кетишга интилади”, деган хулоса билан келишишимиз керак? У ҳақиқатан ҳам ўзи яна постида қолиши ёки ўрнига ўзига ўхшаган ворисларини сайлатиши мумкин. Нега биз шунга жим қараб туришимиз керак?! Йўқ, буёғига чидаб бўлмайди…

Бу гаплардан Каримовни қурол йўли билан тахтдан ағдариш керак, деган хулоса чиқмайди, албатта. Биз қанчалик сиёсатни яхши тушунсак, нозўравон фуқаровий бўйсинмаслик курашига сидқидилдан қўшилсак ва бошқаларни ҳам шунга жалб қилсак, билингки, Каримовнинг саройдан қувилиши тезлашади.

Фуқаровий фаоллик сиёсат билан шуғулланишнинг бошланишидир!

 

Ўзбекистон президенти, у тасдиқлаган ҳукумат аҳолининг барча қатламларига, қонунга кўра нормал ўқишлари, ишлашлари ва яшашлари учун ҳаётий шароит яратиб беришлари шарт! Ишсиз кишиларга нафақалар бериш, уларнинг ижтимоий ҳимояси кафолатланиши шу Бош қонунда аниқ ёзилганку!

Ўзбекистоннинг барча ер ости ва ер усти (олтин, газ, уран, пахта, пилла, қоракўл ва бошқа) бойликлари солиқлар ва  бошқа даромадлар биринчи ўринда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун сарфланиши лозим. Хозирчи? Ҳозир ҳамма бойликларимиз бир оила ва уларнинг гумашталари манфаати учун сарфланмоқда.

Ўзбекистон Конституциясида: “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.”. (37-модда), деб ёзилган. Аммо нега мамлакат аҳолисининг ишга яроқли қисми турли ўлкаларда иш излаб юришибди? Юртимиз ичкарисида қолган аҳолининг ҳам деярли ярми ишсиз… Нега диктатор ва у бошлиқ ҳукумат буларга ҳеч қандай ёрдам бермаяпти? Давлат, ишсизлар қатламини ҳимоя қилиб, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариши керак эмасми? Бу саволга жавоб аниқ: президент, ҳукумат ва парламент ўз вазифасини мутлақо бажармаяпти.

Бош қонунимизда ёзилганидек: “Ер, ер ости бойликлари,сув,ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”.(55-модда). Юқорида ҳам айтганимиздек, бир қисм амалдорлар, Ўзбекистоннинг барча бойликларини инсофсизларча талон – тарож қилмоқда.

Табиий бойликларгина эмас, Инсон ва унинг ҳуқуқлари ҳам давлат муҳофазасида бўлиши керак. Ҳолбуки,  халқимиз вакилларининг муҳожирликда кечираётган оғир ҳаётлари ўта аянчлидир. Турмуш кечиришнинг оғирлиги сабаб халқимизнинг азалий одатларига хилоф иш тутаётган, ўғирлик, қотиллик, фирибгарлик ва бошқа жиноятларнинг кўпайиб бораётгани ҳам хатарлидир. Иқтисодий ночорлик, қашшоқлик сабаб фоҳишалик йўлига ўтишга мажбур бўлган аёлларимиз тақдири учун бугунги ҳукумат масъулдир!

          Ишсизлик, ночорлик, оғир турмуш тарзи сабаб, аҳоли орасида турли касалликлар тарқалмоқда, жамиятимиз ахлоқ меъёрлари тубан инқироз   даражасига аллақачон тушган. Лекин давлат ва жамият ҳаётида юзага келган барча муаммоларга амалдаги ҳукумат кўз юмиб келади. Гўёки, мамлакатда ҳеч қандай муаммо йўқдек.

Каримов режимининг тазйиқ ва босимлари сабабли кўплаб мухолифат вакиллари қамалди, уларнинг бир қисми эса, Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.  Шу кунларда Ғарбий Европа, АҚШ, Канада ва Туркияда юзлаб, балки, минглаб мухолифатчилар яшашмоқда.

Тўғри,  таёқнинг икки томони  бўлганидай, мухолифат намаёндалари ҳам демократик давлатлар ҳаётини ўрганишди, анча мунча тажриба орттиришди. Бошқа кўплаб меҳнат муҳожирлари ҳам ривожланган мамлакатлар ҳаёти билан яхши таниш. Улар Ўзбекистонни бу мамлакатлардан ҳар томонлама орқада қолганини, бунинг асосий сабабчиси юртимиздаги сиёсий тузум – диктаторнинг хокимлиги эканини чуқур англашди.

Диктаторнинг устомонлик билан ўз зулм, порахўрлик ва адолатсизликка таянган ҳукумронлигини “барқарорлик” рамзи деб дунё бўйлаб жар солиши маънавий тубанликдир. Эндиликда, бу хил қаллобликлар миллатга қарши амалга оширилаётган жиноят экани кўпчиликка сир бўлмай қолди.

Ҳаракатимиз Дастурида ўқиймиз: “Бирдамлик” ҳаракати диктатурага барҳам бериш учун қўллаётган нозўравон, тинч, фуқороларнинг бўйсинмаслик кураш усули қадимдан фуқоролар тарафидан, зулмга барҳам бериш учун фойдаланилган. Бунга мисол сифатида, Горбачевнинг қайта қуриш даврида Ўзбекистон халқининг мустақиллик ва ўзбек тилига давлат мақомини бериш талаби билан ўтказган кўпминг кишилик тинч, норозилик митингларини;  Маҳатма Ганди бошчилигидаги ҳинд халқининг Буюк Британия мустамлакачиларига қарши мустақиллик учун кураши; АҚШ қоратанли аҳолисининг Мартин Лютер Кинг раҳномолигида ирқий камситиш ва сегрегацияга қарши амалиётини; Польша ва бошқа Шарқий Европанинг бир қатор давлатлари халқларининг Тоталитар Шўролар  империяси зулмидан ҳалос бўлиши; Филиппин давлати икки миллион аҳолисининг мамлакат президенти истеъфосини талаб қилган намойишлари; Болтиқ бўйи республикалари, Грузия, Озорбайжон, Украина ва Молдавияда халқнинг нозўравон ҳаракатлари оқибатида улка носиёсий, ҳуқуқий ўзгаришлар ва хатто режималмашиши содир бўлганини  келтириш мумкин”.

Азизлар, фуқаровий фаоллик сиёсат билан шуғулланишни бошланиши эканини тушиниб, биз ўн йил давомида олиб бораётган нозўравон, бўйсинмаслик ҳаракатига қўшилинг! Диктатурага барҳам бериш ва юртимизда ҳур, фаровон, адолатли ҳаёт барпо этишга ўз хиссангизни қўшинг!

АҚШ ва Европа давлатлари тажрибаларидан яна бир шингил…

 

АҚШ, Канада, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Япония, Шведция, Шведцария, Жанубий Корея ва бошқа қатор мамлакатларда демократия, бозор иқтисоди амалда жорий бўлиб, шу ўлкалар фуқаролари озодлиги, фаровонлиги учун хизмат этади. Бу мамлакатлардаги демократия моделлари турлича бўлишига қарамасдан, улар моҳиятан халқ хокимиятларидир. АҚШ, биз яшаётган давр жаҳон сиёсатида энг қудратли давлат ва  дунё етакчиси  ролини бажарувчи мамлакатдир. У демократия тизимининг ҳаётбаҳшлиги ва ривожланганлиги, фуқаролари, умуман аҳолисини юқори даражадаги турмиш тарзига эгалиги сабабли кўплаб  инсонлар бу ерга кўчиб келишган ва эркин, ҳур яшашмоқда. Сал кам 240 йиллик улуғ тарихга эга АҚШ нинг демократия тизими, улкан сиёсий мактабдир. АҚШ фуқаролари ўз келажакларини ўзлари, манфаатлари, ёқтиришлари ва ишонишлари асосида сайлов жараёнида иштирок этиш йўли билан белгилашади. Улар манфаатпараст сиёсатчилар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмасдан, ўзларининг сафларидан яхши сиёсатчилар етиштириб чиқарадилар.

АҚШ  аҳолисининг барча қатлами ҳар қандай сиёсий тадбирларда, сайловларда фаол қатнашади ва ўз тақдирлари учун ўзлари курашадилар. Демократиянинг моддий замини, суяк-склет тизими мулкдорликни ривожланган кўриниши эканини, сиёсатшунослик такидлайди. Бу иддаонинг ҳақиқатлигини АҚШ  жамияти мисолида яққол кўриш осон.

Американинг барча ерлари хусусийлаштирилди. Барча ер ости ва ер усти бойликлари америка халқи манфаатларига хизмат қилади. АҚШда Каримов тўдасига ўхшаган жиноятчиларга йўл берилмайди. Чунки эркинлик, жамоатчилик ва халқ назорати етарли даражада. Кўрганингиздек америка халқи сиёсий фаол, бағри кенг, ўта маълумотли, ўта билимдон, инсон озодликлари, ҳуқуқларини олий даражада тутувчи, ҳақиқатда улуғ халқдир.

АҚШдагилар ҳам, бир вақтлар, биз каби қашшоқ ва камбағал бўлган. Улар ўзлари учун ҳам яхши замонлар келишини, дунё ўзгаришини олдиндан ҳис қилишган, ўз вақтида сиёсий ва иқтисодий фаоллик қилишган. Шу сабабдан ҳам бу “янги бойлар” замон билан ҳамнафасдирлар. Улар ҳозиргача сиёсат билан шуғулланадилар. Акс ҳолда рақобатга дош бермасликлари мумкин. Ютиш ва ютқазиш бу жараёндир, буни тадбиркорлар яхши тушинади.

Бизда бу борада нималар бўляпти? Фуқаролар сиёсатдан узоқлаштирилган,  диктатура ҳукумрон бўлган давлатларда, жумладан Ўзбекистонда, халқ тақдири бир гуруҳ кишилар, “Каримов тўдаси” тасарруфига ўтиб қолган. Аслида, Ўзбекистон Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида зарур моддалар бор. Масалан, 34-моддада: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига,сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”, дейилган. Ўзбекистонда шундаймикин? Амалда бу гапларнинг тамоман тескариси юз бермадими?! Ўзбекистон фуқароларининг ҳамма сиёсий, иқтисодий ва виждон эркинлиги зулм оқибатида йўқ қилинмадими!? Фуқароларнинг уюшиш, норозилик намойишлари қилиш ҳуқуқлари топталиб келинаётгани бутун дунёга маълумку!

Муҳтарам биродарлар, келинг, атрофимиздаги ҳаётга назар солайлик. Айтайлик, Сиз Ўзбекистондан ташқарида яшаяпсиз. Бегона юрт, бегона шаҳардасиз. Бу ерга сиз пул топгани, қўполроқ қилиб айтганда ўз кучингизни сотгани келгансиз. Сизни ҳеч ким бу давлатга таклиф қилган эмас. Сиз бу ерга йўқчилик, ишсизлик ва қашшоқлик сабаб бўлиб келгансиз.  Демак, Сиз ўз хоҳишингиз билан шу йўлни танладингиз. Сиз меҳнат қилиб келаётган жойдаги завод, фабрика, иморатлар ва бошқа иншоотлар, Сиз ишлаётган мамлакат фуқароларининг мулки, бойлигидир. Улар Сизни ишлатиб, моддий эҳтиёжингизнинг бир қисмини қондириш учун пул беради. Аслида улар Сизнинг меҳнатингиз ортидан янада бой – бадавлат бўлишади. Шу меҳнатни ўз юртингизда қилсангиз бўлдмасмиди? Сиз эса, ўзга юртда бировнинг қўлига қарам бўлмоқдасиз? Бошқаларни бойитмоқдасиз.

Албатта, сиз ҳозир соғ- саломат юрган бўлишингиз мумкин. Аммо, Худо кўрсатмасин, бирор бир касаллик ортириб олсангиз, Сизни ким ҳимоя қилади? Ким Сизнинг бошингизни силаб, доимий моддий, тиббий ва бошқа ёрдамларни узлуксиз бериб туради? Сиз учун энг яқинларингиздан бошқа, ҳеч ким ёрдам қўлини чузмайди. Яқинларингизнинг эса қўли қисқа, ҳатто вафот этган қориндошларининг ўлигини олиб кетаолмаётганлар бор.

Агар юртимизда ҳам демократик бир шароит яратилганда демократия қарор топар ва халқпарвар ҳукумат Сизга яқин қариндошларингиздан ҳам ортиқроқ ёрдам ва эътибор қилар эди. Афсус, Сизнинг тақдирингиз билан ўз давлатингиз заррача қизиқмайди.

Аслида инсонлар бир хил дунёга келсаларда, турли шароитда вояга етадилар. Ўсиб – улғайиш мобайнида атроф – муҳит, инсонлар хатти-ҳаракатлари бола онгига ижобий, салбий таъсир қилади. Минг афсуски,  ўзбек болалари, оталарининг ҳамиша иш билан банд бўлишлари сабабли, кўпинча оналарининг тарбияси таъсирида қўрқитув, катталарга бўйсуниш, итоаткорлик, ўз фикримизни айтолмасдан бошқалар фикри билан юришга ўргатиламиз.

Оталаримиз ва оналаримиз ҳам болаларга сифатли овқат бериш, уларни илмли ва малакали қилиш ўрнига катта тўй қилиб, йиллаб йиғилган пулни бир икки кунда совуриш билан овворалар. Тарбия жараёнида, ёшларимизни ҳақиқий мустақил шахслар қилиб тарбиялаш, бой-бадавлат яшашга ўргатиш, жамоа ишларида сиёсий фаоллик лозимлигини тушунтириш керак.

Ўзбеклар азалдан тадбиркорликка, билимга ўч миллат сифатида танилган. Ўзбекистон келажакда тўлиқ ва ҳақиқий бозор иқтисодиётига, эркин бозор муносабатларига, мулкдорликка, тадбиркорликка ўтади. Каримов диктатураси томонидан эркин бозор муносабатларига қарши қўйилган барча тўсиқлар олиб ташланади. Вақт келадики, мамлакатда жуда кўплаб янги бойлар пайдо бўлади, ишчилар албатта бозорга қараб ишга ёлланадилар.

Бугун Сизнинг олдингизда ҳам маълум имкониятлар пайдо бўлмоқда. Танлов эса Сиздан – Ўзбекистоннинг янги бойлари сафида бўлишни истайсизми ёки оддий бир деҳқон ёки ишчи бўлиб қолишними? Бу  Cизнинг танловингиздир. Бугун “Cиз қайси сиёсий ташкилотга аъзосисиз”, деб сўрашга ҳақлимиз. Сиз ўз келажагингиз, фарзандларингиз учун қайси сиёсий гуруҳлар билан ҳамкорликда кураш олиб бораяпсиз? Сиз қайси партияни қўллаб- қувватлайсиз? Қайси партиянинг ёки қайси сиёсий ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари, кураш услуби сизга маъқул? Шу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?

“Бирдамлик” нинг энг муҳим мақсадларидан бири эса, юртимизда мулкдорликка таянган ҳур , фаровон, адолатли давлат барпо этишдир. Мулкдорларни кўпайтириш ва тадбиркорликни   қўллаш, бизнинг Ҳаракат Дастуримиз даги асосий нуқтадир. Бизнинг сафларга қўшилинг,  ёлғонга ишонишни, лоқайдликни ва қўрқувни улоқтиринг!

Сиёсий фаоллик муаммоларни ҳал этишнинг калитидир!

 

Демократик давлатларда яшайдиган аҳолининг кўп қисми ўз ҳақ- ҳуқуқлари учун курашиш учун қайсидир сиёсий ташкилотга аъзо бўлиб киришади. Ўта фаол кишилар бир вақтнинг ўзида бир қанча сиёсий   ташкилотлар ва ҳаракатлар аъзоси бўлишлари мумкин. Албатта уларнинг дастурлари ва мақсадлари халқ учун фойдали бир йўналиш касб этган бўлса!

Масалан, ишчиларнинг аксар қисми эркин ва мустақил касаба уюшмалари, ўзаро ёрдам ташкилотларига аъзо бўлиб киришади. Бу ташкилотлар ишчилар ҳақ–ҳуқуқларини иш берувчи ва турли давлат идоралари олдида ҳимоя қилади.

Бир қанча фуқаролар эса, сиёсий партия аъзолари бўлиб, ўзларининг ва фарзандларининг  келажакда янада яхши яшаши учун фаолиятда бўлишади. Улар ўзлари аъзо бўлган ташкилотлар туман ёки вилоят маъмурий бошқармаси ва парламентда ўзларининг муаммоларини кўтариб чиқишини орзу қилишади. Сиёсий партиялардан кўтарилган арбоблар ҳам  дастур ва низомларига мувофиқ , уларнинг талаб истакларига мувофиқ ишлар қилишади.

Ўзбекистонда эса туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасидаги бошқарув идораларига шахсан Каримов, мўмайгина кўкидан олгандан сўнг,  у ёки бу амалдор тайинланади. Унга  “сайлов” тарзида ёки бевосита тайинлаш тарзида амалга ошишининг фарқи йўқ. Зеро ўзи  ҳам президентлик сайловини сиёсий фирибгарлик ўйинига айлантириб тахтида 25 йилдан бери ўтирибди.

Ўзбекистондаги мавжуд қўғирчоқ партиялар жамоатчилик ишончини қозона олмади. Улар бугунги кунда ҳеч кимга кераксиз ташкилотлар каби, жамият  ҳаётидан, халқ ташвишидан тобора узоқлашиб ўз-ўзидан этибордан қолиб, йўқолиш йўлидан кетмоқдалар. Шунинг учун Сиз, ҳозирданоқ қайси партия ва сиёсий ташкилотлар билан бирга фаолият олиб боришшингизни аниқлаб олингиз даркор.

Ўзбекистонда  “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакатидан бошқа, ўзбек халқи орзу умидлари, дард у армонларини теран ҳис қилиб, мамлакат ва жамият ҳаётидаги муаммоларни чуқур ўрганадиган, уларни ҳал қилиш йўлида кураш олиб борадиган партия ва ташкилотлар бор, деб баралла  айтолмаймиз.

Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган  “Бирлик”,“Эрк”, “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”, “Озод деҳқонлар” каби мухолифатдаги ташкилотларнинг хорижда туриб амалга ошираётган ишларини самарали дейиш қийин. Бу партиялар ҳам Каримов режими қулашини узоқдан томошабин бўлиб кутиб туришгандек тасурот уйғонади кишида. Агар биз аянчли вазиятга қул бўлиб, индамай томошабин бўлиб қараб турсак, бир ёқадан бош чиқармасак аҳвол борган сари ёмонлашиб бораверади.

“Бирдамлик” нозўравон фуқаровий бўйсинмаслик курашини режа асосида давом эттирмоқда.

Агар бошқа, халқ учун куюнадиган сиёсий ҳаракатлар, партиялар маълум иттифоқ тузиб ё биргаликда, ёки алоҳида  кураш олиб боришни истаса, биз бажонидил уларга қўл узатамиз. Зеро, бугун Сиз билан биз сиёсий ишлар билан шуғулланмасак, келажагимизни, фарзандларимиз бахти ва иқболини бой бериб қўямиз. Сиёсий фаоллик муаммоларни ҳал этишнинг калитидир! – дейди сиёсий технологлар.

Шундай экан, “Бирдамлик” ва ёки бошқа фаол, демократик ташкилотлар билан ҳамқадам ҳаракат қилинг, истасангиз, бизнинг сафларимизга қўшилинг, Ўзбекистонни “Зулимистон” га айлантирган диктаторлик тизимини нозўравон фуқаровий кураш услублари билан енгайлик. Халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистоннинг барпо этилиши, Сиз ва бизнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигимизга ҳам боғлиқ!

 

Бугунги мухолифат, эртанги ҳукуматдир!

 

Мухолифат амалдаги ҳу

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares