САМАРҚАНД: МАХСУС САНАТОРИЯ МАКТАБИ АВАРИЯ ҲОЛАТДА

САНАТОРИЯ   МАКТАБИ

    Самаранд вилояти халқ таълим бошқармасининг 2005 йил 19 февралдаги 77-сонли буйруғининг 7- бандида туман хал таълими мудирларига  бир ой муддат ичида соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда вилоятдаги мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлиғини ташҳис қилиб, касаллик турларига қараб махсус гуруҳлар ёки санатория типидаги МТМларни ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу буйруққа асосан Пахтачи тумни халқ таълими бўлимининг 2005 йил 18 июлдаги 109-сонли буйруғи, туман хокимининг 2005 йил 21 декабрдаги “Қарнаб ота ширкат хўжалиги ҳудудида махсус мактабгача махсус таълим муассасаларни очиш тўғрисида”ги 478-К-сонли қарори, Самарқанд вилояти хокимлигининг 2006 йил 2 февралдаги 17-К сонли қарори асосида 42-сонли мактабгача таълим муассасаси “ Санатория типидаги МТМ”га айлантирилиб, 2006 йил 01 апрелдан фаолият бошлаган.

Ушбу мактаб биноси 1959 йилда қурилган.1997 йил 24 январда ўз фаолият Низомига эга бўлган.Хал таълими ҳузуридаги “васийлик ва хомийлик” комиссиясининг хулосалари хамда шу комиссиянинг қарори асосида ўқувчилар қабул қилинади.Мактабда 9 та синф мавжуд бўлиб, 2013-2014 ўқув йилида 254 нафар бола қабул қилинган.

Бугунги кунда ушбу таълим муассасасининг қуввати 40 ўринга мулжалланган бўлиб, унга мактабгача ёшдаги тиббий кўрик натижалаирга кўра камқонли “Д” назоратига олинган 40 нафар болалар  Пахтачи туман марказий поликлинаксинининг йўлланмаси асосида 6 ой муддатга қабул қилинади.

Мазкур санатория типидаги таълим муассаси штатлар жадвалига кўра 0,5 ставкада врач, 1,0 ставкада ҳамшира штаталари ажратилган.Ушбу мактабгача таълим муассасаси мослаштирилган бинода жойлаштирилган бўлсада, талаб даражасидаги шароитлар яратилмаган.Иккита гурух ётоқхоналари тоза, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаса-да, мавжуд бундан 50 йил олдин сотиб олинган сим кроват, кўрпа-тўшак ва боша кундалик жиҳозлар муддатини ўтаб бўлган, замонавий зарурий қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, эмаль идиш-товоқлар билан таъминланган бўлмаса-да мактаб жамоаси имконият даражасида фаолият олиб боришмоқда.

Муассасанинг врач-педиатри М.Бегматованинг айтишича ҳар бир боланинг Ф№ 63 шаклидаги профилактик эмлаш ва тиббий хариталари юритилган, хар 6 ойда болаларнинг қони текширилиб борилади.Ҳеч қандай тиббий диагностик асбоб-ускуна ва лабаротория жиҳозлари бўлмаса-да туман поликлиникаси кўмагида текшириш хулосалари олинмоқда.

Тарбияланувчиларни чиниқтириш-соғломлаштириш муолажалари ўтказиб борилмоқда.Лекин камқон болалар бир кунлик бир нафар болага овқатланиш учун ажратилган маблағ ниҳоятда паст бўлиб, Сан ПиН мъёрларига асосан овқатлантириш учун 5-5, 5 минг сўм ўрнига 2,5-3,0 минг сўм сарфланмоқда. Маблағ етарли бўлмаганлиги учун махсус таълим мактабида 2-чи нонушта ташкил қилинмаган.

2014 йил- “Соғлом бола йили” Давлат дастурида касал болаларга эътиборни кучайтириш, махсус ва санатория типидаги муассасаларни сақлаб қолиш ва келгусида болаларни белгиланган муддатларда соғломлаштириш учун СанПиН  меъёрлари асосида маблағ ажратилиши лозимлиги муаммолигича қолмоқда.Камқонли болалар ва чўпон оилалари фарзандларини ўқитиш мўлжалланган ушбу мактаб бугунги кунда авария ҳолатида турибди.Чор Россияси давридаги ўзбек мактабларини эслатади.Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” романидаги эпизодларни эсга солади.Қарийиб бир аср мобайнида нураб қулаш ҳолатига келиб қолган мактабни қишда тасаввур қилиш мушкул.

1997 йил Пахтачи тумани хокимининг 1997 йил 24  январдаги 24-Қ-сонли қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган ушбу мактаб Самарқандга қўшни бўлган Бухоро ва Қашқадарё вилояти қишлоқларидан келган 254 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини таълим олишига ихтисослашган бўлиб уларга 34 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар  таълим-тарбия беради.Мактабда 9 нафар чин етим, 43 нафар ярим етим, 202 нафар кам таъминланган оила фарзандлари таҳсил олишади. Ушбу мактабда алоҳида ҳуқуқий –меъёрий ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, “мактаб-интернат” мақоми негизида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10-декабрдаги  “Чет тилларни ўрганиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорига асосан бугунги кунда чет тилларни чуқурлаштириб ўқитишга иихтисослаштирилган синфлар тармоғини кенгайтириш, босқичма-босқич ихтисослаштирилган умумтаълим муассасларини ташкил этиш вазифалари режалаштирилган.

Лекин давлат бюджети ҳисобидан ушбу мактаб спорт залини қуриш учун ажратилган 700 000 000 сўм маблағ қаерга кетган ҳеч ким билмайди.Бино тўла қуриб битказилмаган ва фойдаланишга топширилмаган. Қурувчи фирманинг иши терговда.Айтишларига қараганда ушбу маблағ собиқ туман хокимининг буйруғи билан Самарқанд шаҳридаги стадион қурулишига ишлатиб юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Холбековнинг 2013 йил 06 январдаги 03-53-сонли хамда, Самарқанд вилояти хокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Умаровнинг Пахтачи тумани хокимлиги молия бўлими бошлиғи Ш.Қудратовга берган  2014 йил 23 январдаги 124-сонли жавоб хатига кўра, ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига кўра таълим муассаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш ваколатидан келиб чиқиб юқоридаги камчиликларни инобатга олиб, 2014-2015 ўқув йилидан бошлаб, маҳаллий хокимлик билан келишилган ҳолда  кам таъминланган оила фарзандлари хамда чўпон-чўлиқларнинг боллари ва кам қонли касал болалар учун мўлжалланган мактаб-интернет базасида ўрнатилган тартибда чет тиллари ёки ҳудуддаги долзарб фанларни ўқитишга  мўлжалланган ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан ўтказилган текшириш бўйича тўпланган хужжатларга назар ташласангиз аҳвол жуда ачинарли.Жумладан мактаб-интернат биноларининг жойлашганлигига доир паспорт мавжуд бўлсада, бироқ паспорт ваколатли идорлар ходимлари ва мутахассилари томонидан имзо ўйиб тасдиқланмаган.

Ушбу паспортга кўра мактаб 1959 йилда кон ишчиларининг ётоқхоналари негизида ташкил этилган,  дастлаб қуввати 250 ўқувчига мўлжалланган, эгаллаб турган майдони 2 гектар, ўқув биноси 320 м.кв, ётоқхона 524 м кв. Ва спорт зали 288 м.кв ташкил этган.

Ўқувчилар ётадиган ётоқхоналар сони 9 тани ташкил этиб 130 ўринга мўлжаланган ва мазкур ётоқхоналар 1947 йилда қурилган.Унинг девори лой ғиштдан, бетон асоси тошдан қурилиб, устки том қисми шиферланган.Ётоқхонанинг поли ва устки том қисми қурилгандан буён ўтган 67 йил давомида алмаштирилмасдан келинган. Ўтган 10 йилликда қайд этилган биноларни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш учун бюджет маблағлари умуман ажратилмаган.

Фақат оқлаш ва охаклаш ишлари учун 5 000 000 сўм ажратилган деб акт ҳужжати қилинган. Муассаса худудидаги спорт зали 2012 йилда қурилган ва фойдаланишга олинмаган қурулиши тўлиқ тугалламаганлиги боис,  мактаб балансига ўтказилмаган.

Мазкур мактаб кўздан кечирилганда, мавжуд ошхона ва спорт зали биносидан ташқари барча бинолар деярли авария ҳолатида лой ғишт деворлари ёрилган, устки том қисми болорлари емирилган, термит қурлари кемирган ва чириб кетган. Бинонинг электр энергияси таъминоти тизимининг иш фаолияти текширилганида, биноларнинг электрлаштириш лойиҳа смета ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, кир ювиш хонаси, ҳаммомда электр симлари очиқ ҳолатда бўлиб ҳаёт учун хавфли бўлганлиги сабабли узиб ташланган.Барча биноларнинг монтаж симлари эскириб муддатини ўтаб  бўлган. Очиқ монтаж йўли билан улаб қўйилган. Симлар профилактик синовдан ўтказилмаган.Ҳаво линияси 0,4 кв. Ёғоч таянчларида бажарилган бўлиб, таянчлар чириган ва электр энергиясидан фойдаланиш талабларига жавоб бермайди.

Мактаб-интернат санаториясининг газлаштириш лойиҳа смета ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, буйруқ асосида табий газ бўйича газ хўжалигида доимий тарзда жавобгар шахс тайинланмаганлиги, биноларда мавжуд 1947 йилда қурилган голланд печлари 22 йилдан буён ишламаслиги, занглаб чириб қолганлиги, бироқ уларнинг ишламаслиги    ҳақида газ ва ёнғиндан сақлаш идорлари тегшили ҳужжатларни расмийлаштирмаганлар.Ўт ўчириш шитлари бўм-бўш.

Барча биноларда жами 11 та иситиш қозонлари мавжудлиги, шундан ўғил болалар ётоқхонаси 1 дона АГВ-80 русумли, қиз болалар  ётоқҳонасида 1 дона АГВ120 русумли, бошланғич ўқув корпусида 1 дона АГВ-120 русумли, янги қурилган спорт залида АКОТ-31,5 иситиш қозонлари мавжудлиги, ошхонада 1 та, тиббиёт хонасида 1 та, иккинчи ўқув корпусида 2 та, ҳаммомда 1 та иситиш қозонлари жами 5 та қозонлар ҳужжатсиз ясама қурилган ёнғин чиқиш хавфи остида ишлайди. Қайд этилган иситиш воситаларининг 10 таси   2013-2014 ўқув йилида қиш даврида умуман ишламаган. Ўқувчилар ётохонада ўқитилган дейди мактаб директори О.Асроров.

Иситиш қозонлари қиш мавсумида синовдан ўтказилмаган.Туман газлаштириш идораси ходимлари томонидан 31 нафар бола ётадиган ётоқхона биноси орқа томонидан резина шланкларда яширинча газ тортилиб очи холдаги ўл бола печларга монтаж қилиб берилган. Пахтачи туман газ идораси томонидан етказиб бериладиган газ ҳажми юзасидан юридик шартнома тузилмаган. Барча хоналарда ясама горелка ва ўчоқлардан фойдаланиб келинмоқда.


Хабарни Омон АСРОРОВ тайёрлади 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares