Бухарбоевага қарши ЎХҲ туҳмати юзасидан баёнот

Галима Бухарбоева Travel documentи – «Ўзбекистондан бошқа барча мамлакатлар учун амал қилади»
19.02.14 16:20
 
Ёлғон қанчалик катта бўлса, уни шунчалик рад қилиш қийин, бироқ менинг яқин дўстларим ва ҳамкасбларим савол бермоқдаки, мен бундай баёнотни лозим деб биламан.

Uznews.netнинг қадрли ўқувчиларига ва барча қизиққан шахсларга,

Ўзбекистон хаоқ ҳаракати (ЎХҲ) менинг шаънимга қабиҳ ёлғонни тарқатди.

Бу уйдирмадаги, менинг исмим, фамилиям, туғилган йилим, фуқаролигим, иш жойим ва позициямдан бўлак ҳеч нарса ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мен Гулнора Каримова билан ҳеч қандай маҳфий музокаралар олиб бормаганман. 

Мен 2014 йилнинг 6 февралида Тошкентга учмаганман. Мен ўз қадрдон шаҳрим ва ойимнинг уйида 2005 йилнинг 16 майидан буён бўлмаганман.

Мен ҳеч қачон на Гулнора Каримова, на бошқа бирор шахслар билан моливий келишувлар қилмаганман.

Бу дунёда, менинг журналистикадаги 16 йиллик карьерамда, мени сотиб олганини, ва менинг ҳеч бўлмаса бирор мақолани буюртмага кўра, пул эвазига ёзганимни айта оладиган бирорта ҳам одам йўқ.

Бундан ташқари, бирор бир муҳаррир, мени ўзим ишонмаган ва мақолам учун мавзу бўлишини истамаган нарсани ёзишга мажбур қилолган эмас – бу ҳақда менинг илгариги Internews, Agence France Presse, Institute for War and Peace Reporting бошлиқларимга ва бизнинг сайтимизни қўллаб қувватлаётган халқаро донорлардан сўрашингиз мумкин.

Бироқ кўплаб одамлар борки, улар ҳақида мен, ҳамдардлик, ёрдам бериш, ҳимоя қилиш истагидан келиб чиқиб ёзганман.

Учишим мумкин эмас эди

ЎХҲ чоп этган мақоланинг ёлғонлигига далил исбот келтириш учун – мен «Ўзбек ҳаво йўллари»га, 6 феврал куни «Фракфурт – Тошкент» рейсида бўлмаганлигимни тасдиқловчи сўровни эўнатдим.

Менга компания вакили Бориса Раймишердан жавоб келди, Германия қонунларига кўра бундай маълумот фақат тегишли идора ёки муассаса талабига кўра берилади (фото илова қилинади).

Мен немис полициясига ю с просьбой добиться подтверждения авиакомпании “Ўзбек ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг тасдиғини олиш илтимоси билан мурожаат этдим. Ҳужжат олиниши билан, мен уни сайтга қўяман.

Шуни айтишни истардимки, менинг Тошкентга учишим мумкин эмас,

Бухарбоеванинг 6 феврал кунги рейсда бўлмаганлиги сўровига «Ўзбек авиалинияси» жавоби

чунки мен 2006 йилдан буён Германияда сиёсий қочқин сифатида яшайман.

Мен Германиядан чиқишим учун керак бўладиган ягона ҳужжат бу – менга қочқинлар бўйича 1951 йилги БМТ конвенциясига асосланган Travel documentдир.

Унда кўрсатилишича, мен Ўзбекистондан бошқа дунёнинг ҳар қандай давлатига сафар қилишим мумкин (фото илова қилинади). Ушбу ҳужжат билан мени рейсга қайд қилишлари ва немис чегарасидан қўйиб юборишлари мумкин эмас.

Шуни билдиришни истардимки, мен туҳматни жазосиз қолдирмайман ва ушбу ёлғонни тарқатганларга қарши тегишли ҳуқуқий ҳаракатларни амалга ошираман.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, мен бош муҳаррир сифатида, Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни таҳлил қилишга ҳақлиман ва бу вазифам. Мен буни қиламан.

Кимдир бунга қўшилиши, кимдир қўшилмаслиги мумкин. Бироқ бу менинг экспертизам. Менинг нуқтаи назарим. Ва бунга менинг ҳаққим бор.

Мен, ўз позициясини билдиришни истаган барчани – мунозарада иштирок этишга чақираман, бу юзадан махсус мавзу ёки рукн очишни таклиф қиламан. Бироқ материаллар ҳақоратлар, шахсий ғараз ва туҳматдан ҳоли бўлиши лозим.

Мен шаънимга бўлган таҳдидларга нисбатан:

Мен Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романидаги Воландга ишонаман, “ҳатто қил толасини ҳам, уни осиб қўйган шахсгина кесиши мумкин”.

Менинг ҳаётим ва қисматим МХҲ ёки Ислом Каримов қўлида эмас, менинг йўлимни улар белгилашгани йўқ ва улар ҳал қилолмайди. Эртага уларнинг ўзларига нима бўлишини ҳам била олишмайди.

Мен тағин бошқа бир устозим Хуан Карлос Кастанедага ишонаман, бу дунёда инсонга керак бўлган нарса – унинг иродасидир. Бу нарса бор.

Александр Солженициннинг «Биринчи доирада» (В круге первом) романи қаҳрамони ўз онаси кундалигидан шу ёзувларни топади, ҳамма cени сотгач, инсоннинг асосий вазифаси сотқинлик, чақимчилик қилмаслик бўлиб қолади.

Менга шунингдек Ошо ҳам куч қувват беради, у шундай деган: “Сукут сақлаб ўтир, мавжудликка, баҳорнинг келишига ва майсанинг ўзи униб чиқишига ишон».

Китоблари мен учун шу қадар улкан ва кенг қамровли бўлган буюк Федор Достоевский эса, «Ака ука Карамазовлар»даги Зосимнинг отаси оғзидан гапиради:

“Охиригача ишон, бутун курраи замин ёлғонга дўниб, ёлғиз ўзинг ишончинг билан қолган бўлсанг ҳам… Агар бундайлардан иккита бўлсанглар, – мана шунинг ўзи бир дунё, жонли севги дунёси, бир бирингни бағрингга босинглар… – зотан, гарчи сизлар фақат иккалангизда, бироқ ҳақиқат қарор топади”.

Биз ахир иккитадан кўпмиз.

менга бошқа бир кучлироқ дарсни буюк сиёсатчи Сэр Уинстон Черчилль беради:

“Ҳеч қачон таслим бўлманг – ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон, на улкан, на кичик, на йирик, на майда бир тарзда, ҳеч қачон таслим бўлманг, агар бу шараф ва соғлом ақлга зид келмаса.

Ҳеч қачон куч, душманингизнинг сиздан баланд келишига йўл берманг”.

Мен ёзаётган пайтим Виктор Цой, мен учун куйларди: “Бироқ йўл, балки юрак ва балки эшик тақиллаши каби ғаройиб товуш мени чорлар. Агар мен остонада қайрилсам, мен фақат бир сўзни айтаман – ишон”.

Ишон.

Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares