Анҳор, сой, дарёлар муаммоси

Анҳор, сой

Тошкент шаҳрини оралаб Салар оқади. Суви қоп-қора.

Қиргоқларида юриб бўлмайди. Бутун атрофини сассиқ тутган. Қаровсиз. Ташландиқ, Салар ахлат бўговида бўғилади.

Темир – терсак, тахта, қути, шоҳ, шабба, латта – путталар ҳар ёнини босган.

Ишонмасангиз, ўз кўзингиз билан Саларни келиб ку’ринг. Унинг холига маймунлар йиғлайди.

Умуман, бу фикрим Ўзбекистондан оқиб ўтгувчи ҳамма ариқ, , ирмоқ,  сой,  анҳор, дарёларига ҳам тааллуқ,ли.

Масалан: Чирчиқ дарёси. У Ўғам, Чотқол , Кўк сув, Писком сойларидан вужудга келган. Сирдарёга қўйилади.

Бу сойлару дарёни аҳволини  кўриб юрак – бағринг эзилади. Жуда ифлосланиб кетган. Шаҳарлардан чиққан чиқинди сувлар шу сойлару дарёга оқади.

Чирчиқ дарёсини бошланиш ери – Чорвоқ, шаҳарчасидан то Сирдарёга қуйилиш жойи – Чинозгача чиқиндилар билан лиқ тўла. Унда ишдан чиққан трактор, экскаватор, машиналар,  йиқилган дов – дарахтлар турли ахлатлар сувга ярим кўмилиб ётибди.

Агар давлатда пул бўлмаса, уни ҳашар йўли билан тозалаб бўлмайдими?

Менинг қаътий фикримча, дарёнинг бошланишидан то қуйилиш жойигача камбагал -қашшоқ одамларга бўлиб бериш керак. Шу тақлидда дарё тоза, гўзал, файзли дарёга айланади. Дарё бўйлари обод бўлади.

Ўзбекистондан оқиб ўтувчи бошқа сой, анҳор, дарёларни очликдан инграётган кишиларга бўлиб бериш керак.

Бундан давлат ҳам катта фойда кўради.

 

ОЙДИН

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares