ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИЙНОҚЛАР ФЕНОМЕНИ

Матндан кўринганидай ушбу доклад 2004 йилнинг бошида ёзилган ва Ўзбекистондаги қийноқлар феномени ҳамда Ўзбекистон пенитенциар (қамоқхоналар) системасини инспекция (текшириш) мақсадида 2002 йилнинг 26 ноябрь – 6 декабрь кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган БМТнинг “Қийноқларга қарши комитети”нинг қийноқлар бўйича Махсус Докладчиси жаноб Тео ван Бовеннинг Доклади ва унда берилган Тавсияларига ҳукумат қандай муносабатда бўлади, деган масалага бағишланган.

 

Махсус Докладчининг доклади чоп этилганидан (2003 йил, февраль) деярли 7 йил ўтган бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати нафақат унинг Тавсияларини бажармади, аксинча, ҳукуматнинг изни билан ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатни ИНКВИЗИЦИЯ деб аталувчи шафқатсиз “одил”судига эга бўлган ўртаасрлар Европасининг эгизагига айлантирдилар.

 

Қуйида келтирилган докладни ўқигач, ўқувчи нега қийноқлар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини тушуниб етади, деган умиддаман.

Толиб Ёқубов

 

Толиб  Якубов
Толиб Якубов

7 январь, 2004 йил

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти доклади

(БМТ Комиссиясининг 2002/38 рақамли резолюциясига биноан қийноқлар бўйича Махсус Докладчи Тео ван Бовеннинг доклади бўйича)

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

«… германлар, византияликлар ва муғуллар томонидан бунёд этилган бу шарқий славян империяси, ўзининг  охирги ўнйилликлар умрини ўтамоқда … . Бироқ у парчалангандан кейин ҳам Ўрта Осиёда узоқ вақт ўзида коммунистик ғоя, фразеология1) ва расм-русмларни  шарқий мустабидлик билан уйғунлаштирган давлат мавжуд бўлади» (1969 г.)

Андрей Амальрик, 60-чи йиллар совет диссиденти

1-қисм

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти узоқ йиллар давомида дунё демократик ҳамжамияти, дунёдаги демократик ташкилотлар диққатига қийноқлар Ўзбекистон пенитенциар муассасаларида нафақат қўлланилиши, балки у давлат сиёсати даражасига кўтарилгандиги ҳақидаги маълумотни билдириб келди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихидаги бу “феномен2)”ни тушуниш учун “Горбачёв қайтақуриши” даврининг охирги йилларида юзага келган вазият ҳамда мустақиллик йиллари ва ўша пайтларда Ўзбекистоннинг қаттиққўл коммунистик раҳбари бўлган шахсга эътиборимизни қаратайлик.

Советлар бошқаруви даврида давлат тан олганидан бошқа бирорта ғоя аҳамиятга олинмаган. Айни пайтда ҳукумат структуралари ҳар қандай шахсий фикрга, айниқса эътиқодга ўта чидамсизлик кўрсатар эди. Миллионлаб бегуноҳ ўлдирилганлар ҳаёти жамиятни гўёки коммунистик қайтақуришни бошлаган бошлиқлар виждонидадир. Халқ ўртаасрлар Европасининг инквизиция3) си давридаги ахлоқий-психологик ҳолатига туширилган эди. Бу ҳолат – миллий суд ишюритуви асосида АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ4) ётади, деб тараққийпарвар дунёга қатъий ваъда берилганига қарамасдан – амалга оширилган эди. Бироқ, аслини олганда, миллий юриспруденциянинг синкретизми5) ва юзага келган янги амалдорларнинг юридик саводсизлиги исбот базаси алмисоқдан қолган, бир вақтлар инквизиция ўз айблов ҳукмларини чиқаришга асос қилиб олган АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ6) дан нарига кета олмади.

Советлар бошқаруви пайтида, айниқса унинг мавжудлигининг охирги ўнйилликлари даврида амал пиллапоясининг турли зиналарида турган барча раҳбарларни коммунистик ғоя ёки эътиқоднинг ўзи эмас, бешйиллик7) лар билан йўлга қўйилган режим қизиқтирар эди. Партиявий номенклатура8) нинг қатъий иерархия9)си “амалга қараб”, яъни яккаҳокимлик олдида бўйин эгиш асосида қурилган эди. Амал пирамидаси10) ва унга тескари бўлган имтиёзлар пирамидаси ўзининг орқа томони билан йўқ қилиб бўлмайдиган порахўрлик, коррупция, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва натижада шахсга сиғинишни келтириб чиқаради.

Табиий, режимнинг барча бу иллатлари янада баттарроқ шаклда Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа совет республикаларининг ажралмас хусусияти эди. Ақлий ва айниқса бошқарувда “Кремль амалдорлари”га бас кела олиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда бу республикаларнинг барча турдаги раҳбарлари соф осиёча, яъни халқ орасида миллий амалдорларнинг мафия деб аталувчи клан11)ларга  бирлашиш усул билан ўзларини ҳимоя қилишар эди. Унинг яширин иқтисодий ричаг (пушанг)лари давлатнинг марказий идораларида маҳаллий манфаатлари йўлида яхшигина таъсирчан бўлган.

Бундай иккиюзламачилик “халқ хизматкорлари”га ўз республикаларининг СССР Конституциясида кўрсатилган суверенитет ва мустақиллигини етарлича талаб қилишга имкон бермаслиги тушунарлидир. Ҳокимиятга ёпишиб олган кечаги партия номенклатурасига кирувчилар бугун бутунлай бошқа имиж12) кўрсатаётган бўлсалар-да, миллий раҳбарларга ана шундай мерос қолган эди. Шунирнг учун мустақиллик деб аталаётган даврда бу иллатлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўз-ўзидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари олдида уларнинг ҳар бири учун ўта муҳим бўлган: ҚАНДАЙ ҚИЛИБ Конституцияда белгиланган муддатга эмас, УМРНИНГ ОХИРИГАЧА ҲОКИМИЯТДА ҚОЛИШ КЕРАК деган, масала пайдо бўлди. Табиий, уларнинг ҳар бири янги юксак сиёсий амални эгаллар экан, ўз мамлакатида инсон ҳуқуқлари ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қиладиган ҳуқуқий демократик давлат қуришга қасам ичгандилар. Шу пайтнинг ўзида, Конституцияга ҳам, Қуръонга ҳам қўлларини қўйиб қасамёд қилаётганларида, улар ўзларининг иккиюзламачилигини халққа намойиш қилдилар. Бошқача айтганда, ўзларининг ички мазмунига содиқ бўлган бу раҳбарлар ҳам дунёвий, ҳам диний давлатчиликка содиқ эканликларини урғуладилар. Бироқ, бу урғулашлар уларнинг ҳокимиятни доимий эгаллаб олишга йўналтирилган ҳақиқий режаларига мос эмас эди.

Бу зиддиятни қандай ечиш мумкин? Бу “ҳаёт-мамот” масалани биринчи бўлиб Туркманбоши ҳал қилди. Унинг ечими ўта содда бўлди – у ўзини доимий президент деб эълон қилиб қўяқолди. Коммунистик “найранг ўйинлари”да суяги қотган ўзбек Юртбошиси бошқача йўл танлади. Унинг ўйлагани ҳам янгилик эмас эди, бироқ ўзбек жамияти ва шу билан бирга дунё демократик ҳамжамияти онгига БИР ДАСТА АФСОНАни қатор йиллар давомида тинимсиз “юқтириб бориш” эффекти бўлиб, улардан бири гўё-ки Ўзбекистонга исломлаштириш менталитети хавф солмоқда, деган фикрни сингдириш эди. Бу ўй бошқа динлар ҳукм сурган ҳудудларга кириб бораётган Исломнинг сирли кучайиб бориши олдида Ғарб ва Россиянинг маълум доираларининг ўлгудек қўрқуви устига қурилган эди.

“Горбачёв қайтақуриши” Марказий Осиё республикаларига ғоявий, шу жумладан диний соҳага ҳам, бир мунча эркинлик киритди. Ўтган асрнинг 80-чи йилларининг охири ва 90-чи йилларининг бошида қисқа вақт ичида халқ ўз ҳисобидан 5000 дан ортиқ мачитлар қурди ва эскиларини таъмирлади. Ўзини халқпарвар қилиб кўрсатган аксилхалқ Совет тузуми моҳиятини чуқур тушунган, мустақил фикрлайдиган ёш исломшунос олимлар – имом-хатиблар етилиб чиқди. Уларнинг маърузалари мачитларга кўпсонли тингловчиларни йиғди.

Мухолифатнинг дунёвий демократик қанотини “Бирлик” халқ ҳаракати, “Туркистон” халқ ҳаракати, “Бирлик” ва “Эрк” партиялари ташкил қилдилар. “Бирлик” ичида “Тумарис” хотин-қизлар ташкилоти, талаба-ёшлар ҳаракати, “Озод деҳқонлар” партияси, биринчи Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти нодавлат ҳуқуқбонлик ташкилоти пайдо бўлди. Ўша йилларда сиёсий майдонда яримдунёвий-яримдиний “Адолат” (Наманган), “Одамийлик ва инсонпарварлик” (Қўқон), диний “Ислом лашкарлари” (Наманган) ташкилотлари пайдо бўлди.

90-чи йиллар бошида сиёсий майдонда 1994 йилда ўтказилажак сайловда тўнини ўзгартирган “коммунистлар”ни ҳокимиятдан кетказишга қодир бўлган кучлар пишиб етилаётганидан белги бераётган вазият ойдинлаша бошлади. Бироқ бундан олдин Ўзбекистонда репрессив-сиёсий режим шаклланиши учун муҳим бўлган бир қатор воқеалар юз берди. Ҳокимиятни эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги президенти Қашқадарё вилояти коммунистик партиясининг лидери сифатида 1989 йил ўртасида ўзини воқеалар гирдобига урди. Унинг келажакдаги сиёсий мансаб пиллапояларидан юқорига кўтарилишига жиддий монелик қиладиган ҳазилакам мухолифат кучайиб бормаётган эди. У, табиий, бошқа партократ13)лар каби ҳеч қачон ғоявий коммунист бўлган эмас, балки мансаб пиллапояларини эгаллаш туйғуси кучи катта бўлгани учун бу ғоя йўлидан борган. Аслини олганда у Маркс фалсафасидан муҳит онгни белгилайди ва ҳокимият мажбурлаш институтидир, деган ақидаларни ўзлаштирди, холос.

Кечаётган муҳит борган сари ноаниқлик томон силжир эди, – демак, иккиюзлама Янус14)га айланиб, мансабга эришишда куч салоҳиятига таянган ҳолда ҳокимият зўравонликлари жамият учун меёр (норма) деб қаралган тотал (оммавий) мажбурлаш муҳитини яратиш керак бўлади. Референт муносабатлар15)психологиясининг таъкидлашича, бирор ғоявий йўналиш жамиятда илдиз отиши ёки ғоявий йўналишлар алмашуви учун камида ИККИ ЎНЙИЛЛИК вақт керак бўлади. Шу сабабли ҳам реал демократик қадриятлар шаклланган давлатларда давлатчилик яккаҳокимликка айланиб кетмаслиги учун президентлик мансабини эгаллаш муддатини 4 йил қилиб, ва мансабни икки мартадан ортиқ эгаллаш мумкин эмас, деб белгилайди. Демак, мақсадга эришиш учун умрбод президентлик талаб қилинади.

Қандай бўлмасин, Молия вазирлигидан чиққан бўлгани учун мухолифатни бостиришда у асосий куч сифатида КГБ16) ва бошқа кучишлатар муассасаларини танлади. КГБда ишлашда Гейдар Алиевдек тажрибаси бўлмаса-да, у бир неча йил ичида ундан “Давлат ичидаги давлат” тузди ва бу “давлатча” қонун устиворлиги оҳангида манфаатлар бирлиги нималигини билганлар қоидасига кўра ишлай бошлади. У ‘Ўзбекистон Республикаси’нинг ёрқин келажаги орқа томонида парламент республикасини “кучли” президентлик республикасига айлантириши учун бир йил ҳам вақт кетмади, 95-чи йилга келиб эса мамлакатда масонлик17) типидаги репрессив-полиция давлати вужудга келди.

 Бу эса 1991 йилнинг 24 мартдагина Республика Конституциясига зид равишда ўша пайтдаги Олий Кенгаш коммунистик лидерни Ўзбекистон президенти қилиб тайинлаганидан бошланди. Бу – СССРни сақлаш учун овоз берган халқ иродасини гўё тасдиқлаган референдум натижаларига бўлган миллий амалдорларнинг киши билмас жавоби эди. 1991 йил 5 майда “Известия” газетасига берган интервьюсида Республика президенти: “Биз бу Иттифоққа катта қийинчиликлар билан эришдик, ва биз унда қоламиз” – деди. Бироқ ўша йилнинг ўзида унинг ташаббуси билан яна битта референдум (декабрь) ўтказилди ва у мутлоқ тескари, қарама-қарши натижани, яъни Иттифоқдан чиқишга бўлган иродани кўрсатди. Ораси тўққиз ой бўлган икки умумхалқ сайлови битта масалага тамоман қарама-қарши қарашларни туғдирди. Бунинг устига ҳар иккаласида “Иттифоқда қолиш”га ҳам, “Иттифоқдан чиқиш”га ҳам овозлар 95% дан юқори бўлган.

Бу ерда ҳеч қандай ижтимоий-психологик зиддият йўқ: аслида ҳукумат “Сайлов системаси” институти тўлиқ ўзининг қўлида эканлигини ва натижалар халқнинг иродаси эмаслигини, демократизм ва плюрализм18) ўйини остида халқнинг ҳукуматга мойиллигини синаш учун дамба-дам сайлов кампанияларини ўтказиб туришини “билмасдан гапириб қўйгандай бўлди”, холос. Бир йил ичида бўлиб ўтган сиёсий айқаш-қуйқашлик эса 1991 йил 19 августдаги авантюра19) – давлат тўнтаришини содир этган Янаев тўдаси [СССР фавқулодда ҳодисалар бўйича давлат комиссияси]ни Ўзбекистон президенти сўзсиз қўллаб-қувватлагани билан боғлиқ эди. Бу “путч”20) атрофида бўлаётган воқеалар шиддат билан ривожланди ва 26 августда ўтган Ўзбекистон ССР коммунистик партиясининг съезд21)ида Каримов М.Горбачёвни қўллаб-қувватлаган ҳолда Борис Ельцинни “обориб-обкелди”.

“Шоҳ”нинг ҳали қанақалигини аниқлаштириш лозим бўлган тахтдан қуруқ қолишдан  қўрқувининг натижасида мамлакатни ғаддорлик билан эгаллаб (босиб) олиш амалга оширилди. Ўзбекистон президенти сентябрнинг бошида Москвада ўтажак СССР халқ депутатлари Съездига бормади, чунки бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаган юқори лавозимли шахслар фаолиятини тергов қилиш бўйича Комиссия ташкил қилиш масаласи Съезд кун тартибига киритилган эди. У Горбачёв ва депутатлар кўзи олдида ким бўлиб кўриниши ўз-ўзидан маълум эди. Ўзбекистон президентининг қўрқувдан СССР халқ депутатлари Съездига бормаслиги уни Ўзбекистон Республикасининг СССР таркибидаги мустақиллигини эълон қилишга мажбур қилди. Ўзбекистон Республикаси президентини умумхалқ сайлови саънаси – 1991 йил 29 декабрь – белгиланди. “Эрк” демократик партияси (3 сентябрь) ва “Бирлик” халқ ҳаракати (11 ноябрь) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қизиғи, президент сайлови ўтгунга қадар ҳокимият томонидан дунёвий ва диний мухолифатнинг ҳуқуқ ва эркинликларини паймол қилиш ҳоллари сезиларли эмас эди. Қувғин сайловдан, аниқроғи президентга мойилликни “аниқлангандан” кейин бошланди. 1992 йил 16 январда талабаларнинг тинч намойиши ўққа тутилди. Бу қотиллик учун ҳеч ким жазога тортилмади. “Адолат”, “Ислом лашкарлари”, “Одамийлик ва инсонпарварлик” ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари оммақий равишда қамоққа олина бошланди. Жавоб тариқасида одамларнинг чет элларга чиқиб кетиш оқими келиб чиқди. Чет элларда қуролли ўзбек мухолифати шаклланди. Баъзи маълумотларга қараганда унинг таркибида МХХнинг анча-мунча сингдирилган жосуслари бўлган. 1992 йилнинг ўзида ҳукумат дунёвий мухолифатга қарши сиқувни бошлади ва йил охирида мухолифатнинг баъзи раҳбарлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. 1993 йилнинг охирига келганда “Бирлик” ва “Эрк” ўзларининг қонуний давлат қайдидан маҳрум қилинди ва улар фаол ҳаракатларини тўхтатдилар.

1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати ўзининг асосий мақсадини ижро қилишга киришди: диний эътиқод бўйича оммавий тозалаш ўтказиш, яъни Конституция бўйича давлатдан ажратилган динлар фаолиятига ноқонуний аралашиш. 1998 йилга келиб ўта катта ишлар амалга оширилди, шулардан қуйидагиларини санаб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

А1) “Ваҳҳобийлик”ка бағишланган биринчи мақола 1994 йилда бир журналда чоп этилган бўлиб, уни тарихчи ёки исломшунос олим эмас, Фарғона водийсидаги бир вилоят прокурорининг муовини ёзган эди. Ҳажми жуда катта бўлган бу мақолада прокурор исломдаги бу оқимни ипидан-игнасигача “таҳлил” қилиб, бу оқим Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга нақадар катта хавф солиши мумкинлигини “кўрсатган”. Тез орада Ўзбекистоннинг деярли барча журнал ва газеталари мазкур мақолани ўз саҳифаларида қайта чоп этишди. У моҳиятан фуқароларнинг диний ҳуқуқларини бостириш учун сигнал бўлди [1917 йилда большевиклар “Аврора” крейсери замбаракларидан отилган ўқ овозини Россияда амалда бўлган сиёсий режимни қуролли қўзғолон билан ағдаришга сигнал сифатида фойдаланганлар];

А2) Деярли шу пайтнинг ўзида мачитларда мусулмонларни намозга чақирувчи азон айтишда овозкучайтиргичлардан фойдаланишга қарши кампания бошланди. Мачитларда овозкучайтиргичлардан фойдаланишни тақиқлашни сўраб миллиондан ортиқ фуқаролардан ҳукуматга ёзма талабнома тушди, деб эълон қилинди;

А3) Милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари сони ўнлаб марта оширилди. Таққослаш учун: Ўзбекистонда 15 йил илгари милиция ходимлари сони 40.000 дан ошмаган, ҳозирги пайтда эса фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 50.000 дан ортиқ милиция ходими ишламоқда;

А4) МХХ ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ходимлари томонидан бир неча йил ичида 250.000 дан ортиқ, ёши 20 дан 45 гача бўлган “ишончсиз одамлар” рўйхати тузилди ва бу одамлар жиноий айблар билан қамоққа олиниши кўзда тутилган; бу рўйхатни тузишда мачитларга махфий сингдирилган маълумот йиғувчилар, милиция участка нозирлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари бошлиқлари, турли ташкилотлар ва фуқаролар гуруҳлари ичидан “сотиб олинган” ёки сингдирилган хуфъялар ва ҳоказолар жалб қилинди; “ишончсиз одамлар” рўйхатига қуйидагилар киритилди:

а) танқидий фикр юритадиган имомлар, мустақил исломшунос олимлар, диний ўқув юртлари талабалари ва ҳатто араб тили ўргатиладиган мактаблар ўқувчилари;

б) исломнинг диний-ҳуқуқий кўрсатмалари ва одоб-ахлоқий меёрлари, араб тили ва исломнинг бошқа адабий меросларини ҳужраларда ўтганишга интилувчи шахслар;

в) ислом ҳар бир мусулмон учун фарз қилган жума намозларини мачитларда адо этувчилар, яъни ислом анъаналарига мойил бўлган шахслар;

г) исломнинг одатий тадбирлари, яъни намозни уй шароитида ўқийдиган шахслар ва бошқалар.

А5) Президентнинг “ислом экстремизми” ва “халқаро терроризм”га қарши “кураши” сиёсатига хайрихоҳлиги бўйича судьялар, милиция, прокуратура, МХХ ходимлари махсус қайта тайёргарликдан ўтказилди; бу репрессив малакани кучайтиришдан истамаганларнинг барчаси ишдан бўшатилди ёки қамалди; хизмат мажбуриятларига киритилган, айбланувчилардан қийноқлар воситасида иқрорлик кўргазмаларини оладиган, қийноқлар ва одамларнинг азобланишидан ҳузурланадиган терговчиларнинг махсус гуруҳи тузилди; худди шундай, қамоқхона муассасалари (турмалар, жазони ижро этиш колониялари ва ҳ.) учун қийноқлар ва одамларнинг азобланишидан ҳузурланадиган назоратчи ходимлар тайёрланди;

А6) Диний эътиқодга қарши киритилган жазоларни кучайтириш йўналишида Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия ва бошқа Кодекслар қайта ишлаб чиқилди (1994 йил сентябри ва ундан кейин); репрессиялар даражаси кучайиши давомида ЎзР Жиноят Кодекси жиноятлар, хусусан эътиқод бўйича жиноятлар,  соҳасини анча кенгайтирган янги моддалар билан тўлдирилди;

А7) Жаслиқ (Қорақалпоғистон) ва Зангиота (Тошкент вилояти) посёлкаларида виждон тутқунларига мўлжалланган концентрацион лагерь22) лар ташкил қилинди;

А8) Махсус хизматлар ходимлари, терговчилар, юристлар, тарихчилар, ёзувчилар, диний уламолар ва бошқа соҳалар вакиллари кирган, айблов хулосалари, суд ҳукмлари ва бошқа типовой23) ҳужжатлар версия24)ларини ишлаб чиқувчи мутахассислар гуруҳлари шакллантирилди

А9) Баъзи бирларидан ташқари     “ислом экстремизми”, “халқаро терроризм” ва бошқа “изм”ларга қарши “кураш” сиёсатига хайрихоҳлиги бўйича барча адвокатлар “обработка”дан ўтказилди. Худди шундай “обработка”дан суд-тиббиёт, суд-баллистик ва бошқа экспертиза ходимлари ҳам ўтказилди; махсус суд-адабий тахлилчилар гуруҳлари тузилди;

А10) Ҳуқуқтартибот органлари ходимларига жиноий ишлар қўзғатишда асос сифатида яширин ҳатти-ҳаракатлар, хусусан наркотик модда, ўқ-дори, кесма милтиқ, автоматларни уйларга, автомашиналарга ёки кийим чўнтакларига ташлаб (солиб) қўйиш нақд ушланганлик сифатида қаралиши уқдирилди;

А11) Жамият хавфсизлиги ва тартибига хавф солаётган экстремизм, фундаментализм ва бошқа “изм”лар атрофида аксилислом васвасасини кучайтириш учун матбуот, радио ва телевидениедан кенг фойдаланишга рухсат берилди;

А12) 1991 йилдан бошлаб барча давлат бинолари (президент қароргоҳидан тортиб туман милицияси биносигача) баландлиги уч метр бўлган темир панжара билан ўраш йўлга қўйилди; мамлакат йўлларида зудлик билан ДЎОН (давомли ўт очиш нуқтаси) билан таъминланган блокпостлар ўрнатиш бошланди. Ҳарбий амаллар нуқтаи-назаридан бундай “ҳимоя” воситалари амалий маънога эга эмас.

Шундай қилиб, айбланувчидан “айбга иқрорлик”ни фақат қийноқларни қўллаган ҳолда олиш мумкин эди ва уни кейинчалик суд исботининг асосига қўйилар эди. Шу йиллар давомида Ўзбекистон жиноят одил суди АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯга асосланган эди – ўз вақтида ўртаасрлар Европасида инквизиция ўз айблов ҳукмларини айнан шу “қонун” асосида чиқарган. Милиция, МХХ, прокуратура, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ) қиёфасидаги улкан бостирувчи (эзувчи) машина

–             инсонлар онгида ҳукумат олдида қўрқувни шакллантириш;

–                 гўёки жамият хавфсизлиги ва тартибига хавф солаётган экстремизм, фундаментализм, терроризм ва бошқа “изм”лар атрофида аксилислом васвасасини кучайтириш;

–                 жамоатчилик фикрини фақат давлатнинг ҳозирги раҳбари ўз сиёсати билан ҳар қандай экстремизм, терроризм ва бошқа хавфларга қарши тура олиши мумкин ва шунинг учун ҳатто Конституцияни ўзгартиришга тўғри келса ҳам у ўз мансабида қолиши лозим, деган фикрга олиб келишга ишлаган эди.

Худди шундай бўлиб чиқди. Ўзбекистон парламенти ноконституцион равишда, референдум ёрдамида давлат бошлиғининг ваколатларини 2007 йилгача чўзди. Бу – унинг умрининг охиригача президент бўлиб қолиш йўналишидаги биринчи қадами бўлди.

* * *

            Бу – ўша йиллар “ютуқлари”нинг бир урвоғи эди. Балки бу айсберг25)нинг кўриниб турувчи, одатда унинг массасининг 1/100 бўлаги бўлиб, у унинг сув тагидаги баҳайбат 99/100 қисмини яшириб турган бўлиши мумкин. Бироқ юқорида санаб ўтилганларнинг ўзи уларни амалга ошириш учун қанчалик катта маблағ сарфланганини кўрсатади. Мамлакатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳажми санаб ўтилган репрессив ишлар учун сарфланган баҳайбат маблағдан қолишмайдиган бир пайтда бундай маблағлар қаердан олинди? Ҳозирча буни ошкор қилишгани йўқ.

            Катта-кичик давлатларнинг сиёсий системалари тарихни алдаб ўтиш ва унинг тузилма-сиёсий клоака26)сидан усталик билан чиқиб кетиш умидида  “веспасианлик” деб аталувчи даврнинг “фойдаси”га енгилтаклик билан учган бу сиёсий системаларининг ўлими мисолларидан тарих бизни огоҳлантиради. СССР ва Югославия мисоллари бу масалада айниқса яққолдир. Одатда масонлик типидаги давлат бошқарувининг сиёсий ўлимолди ғарғараси унинг барча тармоқлари “инквизиция”га бирлашиши, яъни фискал27)-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда одил суд институтидан фойдаланган ҳолда ўзаро манфаат йўлида ноқонуний, ғаразли келишувдан бошланади ва унинг барбод бўлиши билан тугайди. СССРнинг, яъни улкан славян-осиё империясининг парчаланиши “веспасианлик даври”ни якунлади, бироқ у янги вужудга келган постсовет28) давлатларига мерос бўлиб ўтди – улар эса амалий демократик қайтақуришга халқ менталитети (зеҳнияти)ни пеш қилишни, яъни “халқ ҳали демократияга тайёр эмас” дейишни афзал кўришди.

            Афсус-ки, раҳбарияти “социализм” даврининг ўғринча (яширин) сиёсий-иқтисодий ботқоғидан чиқаолмаган ва жамиятни “демократлаштириш”ни бозор иқтисодига ўтишни “ўз йўлимиз” дея атаб фақат гап-сўз билан реклама қилишдан нарига ўтмаган Ўзбекистон ҳукумати ҳозирги пайтда “веспасианлик даври”нинг кульминация29)га кирди. РЕАЛ ОДИЛ СУДнинг мутлоқ йўқлигини кўрсатувчи давлат сиёсатидаги ЁЛҒОНнинг димоғдорлиги, давлат ва уюшган жиноятчилик (мафия)нинг бирлашиб кетиши, ошна-оғайничилик коррупциясига айланиб кетган порахўрликнинг баҳайбат юқори чўққига чиқиши – Ўзбекистон бошидан ўтказаётган даврнинг асосий қирралари анашулардир. IV-асрдаёқ румлик файласуф Августин Аврелий давлатчиликнинг ана шундай ҳолатини “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади” дея тушунтирган эди. Умид қиламиз-ки, биз “Даҳшатли ижтимоий иллат ҳисобланган ҚИЙНОҚлар нега давлат сиёсати даражасигача кўтарилди ва бу “феномен”нинг бошида ким турган эди?” деган саволга жавоб бера олдик.

2-чи қисм

            Маълум-ки, 2002 йилнинг 24 ноябридан 6 декабригача БМТ Инсон ҳуқуқлари комитетининг Махсус Докладчиси Тео ван Бовен Ўзбекистонда бўлиб, у бир қатор пенитенциар муассасаларни инспекция қилди, қийноқлардан жабрланган кўпсонли одамлар ёки уларнинг қариндош-уруғлари билан сўҳбатлашди, давлатнинг юқори лавозимли шахслари билан учрашди. 2003 йил февралида унинг Ўзбекистон сафари давомида қилган ишлари натижаси бўйича Доклади эълон қилинди.  Бу Докладда Махсус Докладчи ҳукуматга Ўзбекистон тергов органлари ва бошқа пенитенциар муассасалари амалиётида қийноқларга барҳам бериш юзасидан 22 та тавсия таклиф қилди.

Бир йилга яқин вақт ўтишига қарамай Ўзбекистон ҳукумати тергов органлари ва бошқа пенитенциар муассасаларда қийноқлар оммавий равишда қўлланилаётганини тан олишга шошилаётгани йўқ. У буни қилмайди. 2003 йил 3 сентябрда  БМТнинг инсон ҳуқуқлари Комиссиясининг қийноқлар бўйича Махсус Докладчиси тавсияларини амалга ошириш масаласида ишлаб чиқилган “МИЛЛИЙ РЕЖА”ни муҳокама қилинган мажлисда Акмал Саидов (Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори ва мазкур РЕЖАни ишлаб чиққан комиссия раиси) бу ҳақда очиқ-ойдин сездириб ўтди. У айнан ушбуни айтди: “Бизда оммавий қийноқлар йўқ, улар онда-сонда қўлланилган бўлиши мумкин. Жаноб Тео ван Бовен бизда қийноқлар оммавий тусда қўлланишини қаёқдан олди, қандай критерий (меёр)га кўра у буни аниқлади?”.

Докладнинг 70-чи бандида барча 22 та санаб чиқилган (“а”дан “v”гача). Шундай қилиб:

70 (а): “биринчидан ва аввало, ҳукуматнинг олий органи ҳар қандай турдаги қийноқларни қоралаши керак. Ҳукуматнинг олий органлари, хусусан ҳуқуқтартибот фаолиятга жавобгар шахслар, давлат амалдорлари томонидан қийноқлар ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомала қилинишига чидаб турмасликларини очиқ-ойдин айтишлари ва қийноқлар вақтида рахбарлик қилган шахслар бу ҳуқуқбузарликлар учун шахсан жавоб беришлари керак. Бундай қоралашларга ишонч пайдо бўлиши ва жиноят учун жазоланмасликка чек қўйилиши ойдинлашиши учун ҳукумат жиддий чоралар кўриши лозим”.

БМТ Махсус Докладчисининг бу тавсиясининг биринчи қисми докладимизнинг 1-қисмидан келиб чиқадиган тушунарли сабабларга кўра бажарилмайди. Буни Ўзбекистон президентининг Европа қайтақуриш ва тараққиёт банки сессиясидаги чиқиши тасдиқлаб турибди. 70 (а) тавсиянинг бошқа қисмлари ҳам бажарилмайди, чунки ҳуқуқтартибот фаолиятга масъул бўлган лавозимли шахслар (З.Алматов, Р.Иноятов, Р.Қодиров ва б.) келажакда жиноий жавобгарлик бўлишини яхши тушунган ҳолда мамлакатда қийноқлар оммавий тарзда қўлланилиши ҳақида ҳеч бир баёнот беришмайди.

70 (b): “ҳукумат ўзининг жиноятлар бўйича ички қонунчилигига ўзгартиришлар киритиши ва унга таърифи қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёки жазога қарши Конвенциянинг 1-моддасига тўлиқ мос келадиган қийноқ жиноятини киритиши ва уни тегишли жазо билан мустаҳкамлаши лозим”.

Жиноятлар бўйича ички қонунчилик (ЎзР ЖК)да 235-модда (Кўргазма беришга мажбур қилиш) мавжуд бўлиб, унда: қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш, учун жазолаш кўзда тутилган.

70 (с): “яна ҳукумат ўзининг жиноятлар бўйича ички қонунчилигига ўзгартиришлар киритиши ва унга хибсга олиниш ёки ушланиш натижасида озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахсга озодликдан маҳрум этишнинг қонунийлиги ҳақида зудлик билан қарор қабул қилувчи ва озодликдан маҳрум этиш ноқонуний бўлса  уни озод этишга кўрсатма берувчи мустақил суд органига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи хабеас корпус ҳуқуқини киритиши лозим”.

 Жиноятлар бўйича ички қонунчиликда (ЎзР ЖК ва ЖПК) хибсга олиниш ёки ушланиш натижасида озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахсга мустақил судга ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи моддалар мавжуд. Бироқ бу тавсия ҳам Ўзбекистонда МУСТАҚИЛ ОДИЛ СУД тамоман йўқлиги туфайли бажарилмайди.

70 (d): “ўз вазифасини бажаришда халқаро меёрларга, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг суд органлари мустақиллиги Асосий принципига мос келувчи суд системаси мустақиллигини жорий этиш ва таъминлаш учун ҳукумат зарурий чоралар қабул қилиши лозим. Бундан ташқари жиноят ишини қараш жараёнида айбловчи ва ҳимояловчи томонлар тенглиги принципига ҳурматни таъминлаш учун чоралар қабул қилиш зарур”.

Энг мудҳиш авторитар сиёсий тузумлардан бири шароитида бу тавсиянинг бажарилиши мумкин эмас.

70 (e): “қийноқлар ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомалалар ҳақидаги барча аризалар ўз вақтида, мустақил равишда прокуратура системасига кирмаган ва айбдорларни суд орқали жазолашга қодир орган томонидан тергов қилинишини  ҳукумат таъминлаши лозим”.

Бундай орган Ўзбекистонда мавжуд эмас, ва ҳукумат қийноқлар оммавий тарзда қўлланилаётганини тан олмаётган пайтда бундай орган ташкил этилмайди.

70 (f): “қонунбузарликда ёки қийноқлар қўллашда айбланаётган ҳар қандай лавозимли шахс суд қилинмасданоқ зудликда ўз лавозимидан бўшатилиши лозим”.

Бу тавсия бажарилиши мумкин, бироқ унинг бажарилиши вазиятни ўзгартирмайди.

70 (g): “ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ўз ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва тартибини ички назорат қилиш бўйича, хусусан қийноқ ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомалаларни қўллаш амалиётини йўқ қилиш мақсадида самарали қонун-қоидалар ишлаб чиқиши лозим. Бундай қонун-қоидаларнинг ишлаши расмий шикоятнинг бўлишига боғлиқ бўлмаслиги керак”.

Айтилган ташкилотлар “ўз ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва тартибини ички назорат қилиш бўйича самарали қонун-қоидалар” ишлаб чиқиши мумкин, бироқ бу “ҳужжат” ўлик туғилган Миллий режага ўхшаш бўлади.

70 (h): “бундан ташқари, нодавлат мустақил терговчиларга барча ҳибсда ушлаб туриш жойларига, жумладан милициянинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари, судгача сақлаш ҳибсхоналари, хавфсизлик хизмати вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, маъмурий ҳибсга олинган шахсларни сақлаш жойлари, тиббиёт ва психиатрик муассасалари ва турмаларда қамоқда сақлаш жойларига тўсиқсиз ва ўз вақтида киришни ва сақланаётган шахслар билан бўлаётган муомалани ҳамда уларни сақлаш шароитларини назорат қилишларини ҳукумат таъминлаши лозим. Уларга озодликдан маҳрум этилган барча шахслар билан яккама-якка суҳбатлашиш имкони берилиши керак”.

Ўзбекистонда мустақил нодавлат терговчилар йўқ. Уларни танлаб олишнинг ҳам имконияти мавжуд эмас.

70 (i): “суд ходимлари ва судьялар ҳамда прокурорлар ИИВ ва МХХ органларининг ҳибсда ушлаб туриш жойларидан олиб келинган одамлардан ҳамма вақт улар билан қандай муомалада бўлганликларини суриштиришлари керак, уларнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратишлари, агар асос бўлса, айбланувчи томонидан расмий шикоят бўлмаганда ҳам, медиклар кўригидан ўтказилишларига буйруқ беришлари керак”.

На суд ходимлари ва судьялар, на прокурорлар бу ишларни қилмайдилар. Бироқ улар бу тавсияни бажарганлари ҳақида “ҳужжатлар” тайёрлаб қўйишлари мумкин.

70 (j): “халқаро меёрлар ва Олий суднинг 1997 йил майида қабул қилган қарорига мувофиқ қийноқлар остида одинган исботларнинг қабул қилинмаслик принципига мутлоқ ҳурматни амалда таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши зарур”.

Охирги 8-10 йилда айбланувчи ёки судланувчи айбининг исботи сўзсиз дастлабки тергов пайтида айбланувчи ёки судланувчининг қийноқлар воситасида олинган иқрорлигига асосланган эди. Бу амалиёт ҳозиргача давом этмоқда. Ҳуқуқтартибот органлари терговчилари бошқача ишлашга ўргатилмаган, уларга нафақат қийноқлар остида одинган исботларнинг қабул қилинмаслик принципига мутлоқ ҳурмат бегона, балки мазкур принципга нисбий ҳурмат ҳам бегона.

70 (k): “ИИВ ёки МХХда ҳибсда сақланган шахсларнинг адвокат/ҳимоячининг олдида олинмаган ва судда тасдиқланмаган иқрорлари бу иқрорларни берган шахсларга қарши йўналган исбот сифатида қабул қилинмаслиги керак. ИИВ ва МХХ органларининг тергов хоналарида видео ва аудиоёзувлар қилиш масаласини жиддий қараб чиқиш лозим”.

Бир неча йил илгари Буюкбритания элчихонаси суд мажлиси пайтида олинган информация сохталаштирилмаслиги мақсадида суд мажлисларини компьютерга ёзиб олишни ташкил қилиш учун бир қатор вилоят ва шаҳар (шу жумладан Тошкент шаҳри) суд органларини компьютерлар билан жиҳозлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бирорта ҳам суд мажлисида бу нарса қилинмади – компьютерлар бошқа мақсадларда ишлатилди. Лойиҳанинг кейинги қисми тўхтатилди.

70 (l): “ҳибсга олинган шахс 24 соат ичида адвокат ва ўз яқинлари билан назорат қилинмайдиган учрашув ўтказиш ҳуқуқини таъминлаш ҳақида қонунчиликка ўзгартириш киритиш лозим. Бундан ташқари, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар ҳимоячи олишга ҳақли эканликлари ҳақида ҳуқуқтартибот органлари маълумот беришга кўрсатма олишлари керак”.

Ўзбекистон қонунчилиги мазкур тавсияда келтирилган процессуал ҳаракатларни назарда тутган, бироқ улар ҳеч қачон бажарилган эмас, бажарилиши тамоман гумон.

70 (m): “давлат тайинлаган адвокатлар томонидан кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам малакасиз бўлаётгани ҳақидаги билдиришномаларнинг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юристларга таалуқли асосий принципларига мос келувчи ҳуқуқий ёрдамни яхшилаш учун чоралар қабул қилиш зарур”.

Давлат томонидан тайинланган адвокатларнинг бераётган ҳуқуқий ёрдами малакасизлиги А9 (4-чи бет) дан келиб чиқади. Бу ҳолатни тузатишнинг имкони

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares