САРИОСИЁНИНГ СИРЛИ ҚАРОҚЧИЛАРИ – ҚОНУН ҚЎРИҚЧИЛАРИ

                            

122 бош чорва моли2004 йил 31 август  кечаси Сариосиё тог-яйловидан  уйига  20 июл куни кайтиб келиб дам олаётган Охунбобоев номли ширкат хўжалигининг бош чўпони Хўжамуродов Рахматиллони Сурхондарё вилояти ИИБси бош терговчиси Баҳодир Мирзаев ва терговчи Мурод Ашуров Шўрчи туман ИИБси қамоқхонасига олиб бориб, қамаб кўяди.

Эртасига у билан бирга келган ёрдамчи чўпон Бахтиёр Жўраевни ҳам қамоққа олишади.

Яйловда моллар билан бирга келган ёрдамчи чўпонлардан Элдор Бекмуродов ва Санжар Мардоновларни эса, ички ишлар ходимлари яйловдан ушлаб олиб, Кашкадарё вилояти Китоб тумани ИИБсига олиб келиб, сўрок қилади ва уларни Китобдан Тошкент шаҳрига олиб боришиб, махсус орг техника воситаси орқали сўроқ қилишганда уларнинг айби йўқлиги исботланади.

Лекин шунга қарамай тергов гуруҳи жабрланувчиларни ёлғон кўрсатма беришга мажбур қилишади ва қонуний исм-шарифларини ўзгартириб, Термиз шаҳрининг номаълум манзилсиз изоляторига олиб келиб қамаб қўйишади.

Улар яйловда, Китобда, шунингдек Тошкент шаҳрида, ҳамда Термез шаҳрида ички ишлар органи ходимлари томонидан калтакланадилар, ўзларини таништирмайдилар, асл фуқаролик исм-шарифларини яширишга мажбур бўладилар.

Ниҳоят яйловда 962 бош қўй ва эчки билан бирга қолган Урол Юсупов ва Фахриддин Тўраевлар 30 август 2004 йилда моларни Хандиза йўли орқали уйга қайтариб келишаётганда уларни Шўрчи тумани ИИБси ходими Жўра Умаров Хандиза йўлидан бошқа йўналишга қайириб, Тўпаланг дарёси бўйлаб Сариосиё тумани Тўпаланг патрул постига олиб келишади ва уларнинг раҳбари Мурод Ашуров, Бойтўра Турақулов, Ш.Мелиқулов, Ш.Сафарқуловлар ва бошқалар 2004 йил 9 сентябр куни молларни саноқдан ўтказиб, Охунбобоев ширкат хўжалигига тегишли бўлган 122 бош қоракўл қўйларни бош чўпон амакиси Хужамуродов Уролга топшириб ширкатга ҳайдаб кетишни буюради.

Қолган фуқароларга тегишли  бўлган 510 бош ҳисори қўйлар ва 225 бош эчкиларни ҳамда Рахматилло Хужамуродовга камомад ҳисобланган 105  ҳисори қўйларни жами 840 бош молни қайта-қайта санаб олиб, фуқароларга номаълум бўлган шахсларга топширади.

Бу жараён тўлиқ Мурод Ашуров томонидан видеотасвирга туширилади ва ўзларича баённома тузиб, мол сонини 536 бош қилиб кўрсатиб, баённомага қўл қўйдираётганда  мол эгалари ва чўпон болларга: «агар биронтанг молга яқинлашсанг итдек отиб ташлайман» деб, Бахтиёр Жўраев, Фахриддин Тўраев, Урол Юсуповларга: «Агар баённомага қўл қўймасанг Раҳматиллонинг ёнига олиб бориб, қамаб қўяман» деб, шунингдек, «Молларингни 3-4 кундан сўнг ўз эгаларига топширамиз, унгача Шўрчи тумани, Охунбобоев ширкат хўжалиги яйловида боқиб турасанлар» деб қўрқитиб ва алдов йўллари билан имзо чектириб олгач, моларни ўзининг одамларига топширади.

Жанжал кўтарилгач Уролни ва Фахридинни ҳам қўшиб ҳайдайди ва молларни Тўполанг кўли томон ҳайдатиб юборади.

Баённомани ҳеч кимга кўрсатмасдан Термез тарафга жўнаб колишади.

Орадан икки кун ўтгач милиция ходимлари формада Урол ва Фахриддинни таниб бўлмайдиган даражада хўрлаб, калтаклаб, уйига ҳайдаб юборишади.

«Агар бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз ҳақида бировга айтсаларинг ёки касалхонага бориб ётиб олсаларинг, бизнинг одамларимиз ҳамма ерда бор, улар сенларни уша ерда итдек отиб ташлашади» деб босим ўтказишади.

Шу-шу дардини ҳеч кимга айтолмаган Юсупов Урол 2004 йил 31 октябрда қийноқларга чидай олмай вафот этади.

Унинг уч нафар фарзанди ва аёли боқувчисини йўқотиб, зор-зор йиғлаб қолаверади.

Марҳум Юсупов Уролни жонига қасд қилган ички ишлар бўлими ҳодимларига қонун ҳеч қандай чора кўрмайди.

Терговчилар ширкат хўжалигининг 105 бош қўйини Раҳматилло Хужамуродовга камомад ҳисоблаб, ҳар бир бош қўйни 7 минг сўмдан нархлаб, 735 минг сўм пулнинг ярмини Раҳматиллодан ундириб олади.

Очкўз бош терговчи Б.Мирзаев ҳаттоки хўжалик ҳисобидаги 3 миллон сўмлик компьютерни ҳам ўзиники килиб олиб, машинасига ортиб кетади.

Терговчи Б.Мирзаев қабулига мол эгалари бориб кирганда «Молларингнинг ҳар бирига 50.000 сўмдан берсак, сенлардан қутиламизми?» деб уларни масхара қилишади, инсоний ҳуқуқларини камситишади.

Шундай қилиб  Баҳодир Мирзаев 2006 йилда  2 тонна  спиртни чегара орқали олиб ўтаётган шахслардан катта миқдорда пора олганлиги учун 11 йил-у 4 ойга қамалиб кетади.

Ўша даврда молидан айрилган фуқаролар нажот излаб Сурхондарё вилояти ИИБси тергов бўлимининг бошлиғи Мурод Жабборовнинг қабулига боришганда, бошлиқ молларни эгаларига тез фурсатда қайтарилишини ваъда бериб, фуқароларни алдаб юборади.

Кейинчалик бу фуқароларни умуман қабул қилмай қўйади.

Шундай қилиб, Сурхон воҳасида ички ишлар бошқармаси амалдорлари оддий халққа тегишли бўлган чорва молларини талон-тарож қилишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишончини оқлаш ўрнига, халқнинг осойишталигига соя солишади.

Элдор ва Санжарларнинг ота-онаси излаб боришган пайтда қамоқхона ходимлари улардан фарзандларини кўрсатиш учун 20.000 сўмдан пора олиб, ўз хизмат вазифаларини суистеъмол қилишади.

Қамоқхоналарда калтакланган, хўрланган ҳали 20 ёшга тўлмаган болалар касалланиб қолди.

Ҳаттоки, Элдорнинг икки кўзи ҳам милиция ходими калтагидан кўр бўлиб қолади.

Хўрланган фуқаролар ўша даврдаги вилоят ҳокими А.Эшмуродовнинг олдига қатнавериб, ҳоли–жони қўйишмайди.

Шу сарсон-саргардончилкда фарзандини айбсизлигини исботлайман деб 2004 йил 5 октябр куни Ватан уруши фахрийси Қушбок Тўраев ҳақсизликка чидай олмай Термиз тракти йўлида ҳалок бўлди.

Бош чўпон қамоқхонадалигида униг онаси Болхин Хўжамуродова ҳам касалланиб вафот этди.

Ўша талончилар қўлида 30 бош қўйи бўлган иккинчи гуруҳ ногирони Абдурасул Раҳимов молларини ўз хонадонига файтара олмай вафот этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қабулхонаси мудирлари Эшқувватов ва Шопўлатовлар ҳам қўй-қўзиларидан айрилган фуқароларнинг аризаларни олиб, уни оқибатсиз қолдиришади.

Бу ҳақда жабрланувчилар мурожаат қилиш учун Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи Мавлонов ҳузурига боришганда, бошлиқ уларни қабул қилмайди.

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни талаблари умуман бажарилмайди.

Ваколатли идоралар томонидан давлат қонунчилиги асослари паймол этилади.

Молини ички ишлар ходимларига олдириб қўйган  жабрдийдалар Сурхондарё вилояти прокуратурасига 4 йилдан буён қатнайвериб, бирон бир натижага эришмайдилар ва уларнинг мурожаатида келтирилган жиноий ҳаракатлар қонун даражасида текширилмайди.

Вилоят прокурорлари Ҳайиталиев, Эргашев, Абдураҳмоновлар номига йўлланган биронта ҳам ариза ва телеграммалар урганилмайди ва жавобсиз қолади.

Бу ҳолат ҳуқуқий демократик жамият барпо қилаётган Ўзбекистон давлати учун жуда оғир фожеа дейди жабрланувчилар.

Уларнинг айтишича, молидан айрилган жабирдийдалар адолат сўраб Ўзбекистон Президенти номига 14 маротаба, Ўзбекистон Республикаси МХХ қўмитаси раисига 13 марта, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номига 5 марта, Ўзбекистон Республикаси Сенатига 7 марта, Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасига 5 марта, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига 12 марта, Ўзбекистон республикаси Ички Ишлар Вазири номига 5 марта, Ўзбекистон Республикаси Олий судига 4 марта хат ёзиб, расман мурожаат қилишади.

Юқоридаги нуфузли ташкилотлар шикоят хатини ўрганиб чиқишни Сурхондарё вилояти қўйи давлат органларига топширган, лекин  фуқаролардан тушган аризаларга вилоят вакиллари «Сизларга тегишли бўлган чорва моллари махфий жойда боқиляпти, хавотир олманглар» деган жавобдан нарига ўтишмаган.

Лекин ички ишлар ходимлари томонидан мажбуран, жисмоний куч ишлатиб олиб кетилган моллар ҳамон йўқ.

Юқорида баён этилган важлар бизнинг ташкилотга ариза йўллаган фуқароларнинг иддаоси эди.

Энди  аҳолига тегишли бўлган майда  шоҳли молларнинг ном-нишонсиз  йўқ бўлиб кетиш ҳолатлари бўйича аниқ мулоҳаза қилиб кўрсак:

Ҳақиқатдан ҳам, 2004 йил 9 сентябр  куни Сариосиё туманидаги «Тўполонг» йўл патрул хизмати маскани яқинида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими терговчиси майор М.Ашуров, жиноят-қидирув бўлимининг тезкор вакиллари Б.Турақулов, Ш.Мелиқулов, холислар Ф.Мамадиёров, У.Янгибоев ҳамда Охунбобоев ширкат хўжалиги тафтиш комиссияси раиси Н.Боймирзаев, чорва ҳисобчиси К.Нурманов, Сурхондарё вилояти «Мустақиллик» адуиторлик МЧЖ аудиторлари И.Арапов, Ж.Холмуродовлар, Шўрчи тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси вакили М.Йўлдошев ҳамда У.Юсупов, У.Хужамуродов, Б.Жўраевлар иштирокида Раҳматилло Хўжамуродов жавобгарлигида бўлган майда шоҳли моллар саноқдан ўтказилганда хўжаликка тегишли 16 бош эчки, 14 бош улоқ, 70 бош кўй, 22 бош қўзи – жами 122 бошли майда шоҳли мол борлиги аниқланган.

Хўжаликнинг саноқдан ўтган 122 бош чорва моли Шўрчи туманига, қолган қўйлар эса яна ортга «Ҳирсхона» ва  «Шотрут» яйловларига қайтарилган.

Ўша даврда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокчиларга чорва 3-4 кунда қайтиб келишини айтиб кетишади.

Мана орадан сал кам тўққиз йил ўтибдики, фуқаролар Х.Раҳимовнинг 35, Р.Хўжамуродовнинг 40, Б.Шоҳимардоновнинг 40, Х.ҳужамуродовнинг 31, Ф.Муҳаммадиевнинг 20, Ш.Тошбоевнинг 30, А.Мамадиевнинг 27, Б.Жўраевнинг 38, Э.Бекмуродовнинг 43, С.Мардоновнинг 38, Э.Бекмуродовнинг 43, С.Мардоновнинг 44, У.Юсуповнинг 32, Ф.Тўраевнинг 40, Х.Қаршиевнинг 53,  Ф.Шоҳимардоновнинг 63, жами – 735 бош, шунингдек, хўжаликнинг камомад деб кўрсатилган 105 та қўй ва эчкилари ном нишонсиз кетган.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ва терговчилари оддий фуқаролардан қўй-қўзиларни тортиб олиш мақсадида уларни қийноқларга солишган.

Ҳатто тергов азобларига чидай олмаган айрим фуқаролар ҳозир орамизда йўқ.

Ваҳоланки, Бирлашган  Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга  ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган ҳаракат учун жазолаш, шунингдек уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида, ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс, ёки уларнинг гижгижлаши билан, ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.

Бу усулни қўллаган милиция ходимларига ҳеч қандай чора кўрилмади.

Халқ ҳалигача норози.

Қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ҳамда  инсонга нисбатан бошқача шафқатсиз  ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини  камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек,  қонунга хилоф бошқа чоралар  қўллаш, шу жумладан, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузиш натижасида олинган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.

Суриштирувчи, терговчи, қамоқ жойларидан келтирилган  шахсдан ҳар доим суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказилган пайтда унга нисбатан қандай муносабатда бўлишганлиги ҳамда сақлаш шароити тўғрисида сўрашлари шарт бўлса-да, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими терговчиси майор М.Ашуров, жиноят-қидирув бўлимининг тезкор вакиллари Б.Турақулов фуқароларни кийноққа солган.

Ёлғон кўрсатма бердиришга мажбур қилган.

Суриштирувнинг ёки терговнинг қийноққа солиш ёхуд қонунга хилоф бошқа усуллари қўлланилганлиги тўғрисидаги ҳар бир мурожаат факти бўйича арз қилинган важларини синчиклаб текшириш, шу жумладан тиббий гувоҳлантириш ўтказиш орқали синчиклаб текширишлари ва натижасига қараб, тегишли мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзгатишга қадар процессуал ёки бошқа ҳуқуқий чоралар кўришлари шарт эди.

Шаҳри ЁР

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares