ЎЗБЕКИСТОН: ТАБИБ ВА ТИББИЁТ ҚИЗИМНИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИ!

ТАБИБ ВА ТИББИЁТ

Аризамнинг мазмуни  шу ҳақдаким, Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурларида аҳолини безарар, самарали дори воситалари билан таъминлаш, мавжуд дори воситаларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ҳозирги замон тиббиёт амалиётида ишлатиладиган кучли таъсир этувчи дори воситалари салмоғининг ортиб бориши, уларнинг ножўя таъсири, самарали фойдаланиш бўйича объектив маълумотлар етарли даражада бўлмаслиги дори воситаларини қўллаш амалиётида бир қатор ножўя ва қўшимча таъсирларни келтириб чиқармоқда.

Жумладан, дори воситаларининг назорати, сифатини таъминлаш, стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш муаммоларига кўпроқ эътибор қаратилмокда.

Лекин шунга қарамасдан дори-дармон тайёрлаш ва уни реализация қилишга ҳуқуқи бўлмаган шахслар била туриб жиноятга қўл уришмоқда.

Фикримнинг тасдиғи сифатида шуни айтмоқчиманки,  1988 йилда туғилган кизим, Қулбекова Зиёда Шовкатовна 2013 йил 28 июн куни ана шундай ноҳақликнинг қурбони бўлди.

Қизимнинг озгина шамоллаши борлиги пайтида одамларнинг гапига кириб,  дастлаб Бахмал туманида фаолият кўрсатаётган, ўзини халқ табобати академияси аъзоси деб таништирган фирибгар   «Отахон-эшон»  тайёрлаган гиёҳли доривор суюқликдан 5 баклашка сотиб олиб, табибнинг кўрсатмасига биноан фарзандимга ичирдим.

Бир ҳафта деганда қизимнинг аҳволи оғирлашиб, ўпкасида кучли оғриқ пайдо бўлиб, йўтал кучайди.

Шундан кейин ДОТС дастури бўйича ишлаётган Жиззах вилояти ССБ га қарашли Сил касалликлари диспансерига бориб, Акмал деган врачга кўрсатдим.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунида давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилиши белгиланган бўлишига қарамай, Акмал исмли шифокор қизингизни ДОТС дастури асосида даволаймиз ва Обидов номли илмий текшириш институтига юбориб, Тошкент шаҳрида жойлашган Республика Ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмоноология илмий-амалий тиббиёт марказида текширтирамиз, танишларга қаратамиз деган шартларни қўйиб, мендан 3 млн. 500 000 сўм пул олди.

Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳада янги, замонавий илғор тажрибаларни татбиқ этиш, энг асосийси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш сингари устувор йўналишлар негизи Конституциямизнинг 40-моддасида белгилаб қўйилган.

Мамлакатимизда дастлаб 1998 йил 10 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Тизимда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилиш, замонавий қишлоқ врачлик пунктларининг қад кўтариши ва янги технологиялар билан жиҳозланиши, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари ҳамда ихтисослаштирилган марказлар, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, кўплаб тиббиёт муассасаларининг замон талаблари даражасида фаолият юритаётганлиги ислоҳотларнинг муайян мақсадларга қаратилганлигини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита раҳнамолигида олиб борилаётган соҳадаги бундай туб ўзгаришлар, янгича такомиллашув ва тараққиёт дастурлари 2007 йил 19 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорда янада мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг  1998  йил  10   ноябрдаги   ПФ-2107   сонли   Фармони   билан   тасдиқланган   «Соғлиқни   сақлаш   тизимини   ислоҳ  қилиш Давлат Дастури»га  асосан  давлат томонидан  кафолатланган  бепул  тиббий   хизматлар доирасига кирадиган ижтимоий    ахамиятга    эга    ва    атрофдагилар    соғлигига    хавф    туғдирувчи    сил касаллигига дучор бўлган қизимни шу аҳволга солишди.

Шифокор ва  табибларнинг айби билан касалманд бўлиб қолган Зиёданинг онаси Қулбекова

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares