Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги диктатор Каримов режимига қарши нозўравон кураш йўлидаги муаммолар ва уларни бартараф қилиш усуллари

 

Ўтган асрнинг 90 йиллари охирида Совет тузумининг қулаши натижасида Ўзбекистонга собиқ тузумидан жуда катта иқтисодий мерос қолган эди. Ўша вақтларда аҳолси 19 миллион киши атрофида бўлган Ўзбекистон халқи 100% иш билан таъминланган, аҳолининг ойлик маоши халқнинг эҳтиёжини тўлиқ қоплар эди. Ўзбекистон Мустақилликка эришиш арафасида бирор бир киши қўшни Қозоғистон,  Россия ўлкаларида ёки ҳорижий мамлакатларда мардикорлик қилмас, ёки бирорта бир аёл иқтисодий қийинчиликлар ортидан фохишалик йўлига кирмас эди. Халқнинг  турмуш тарзини фаравон этиш мақсадида, мисол учун биргина электр энергиясини оладиган бўлсак,  Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан минг чақирим олисда жойлаган қишлоқ ва овулларга қадар электр токлари узлуксиз берилар, узилиш ҳолатлари бўлмасди. Тўғри, Республиканинг айрим қишлоқларига табиий газ кириб бормаган бўлишига қарамасдан,    иситиш тизимининг ўзга имкониятлари мавжуд  эди. Мактаб, боғча, тиббий хизмат, кутубхона   ҳар бир  қишлоқ хўжлиги, ҳамда корхоналарда мавжд бўлган. Марказий йўллардан тортиб, олис қишлоқ кўчаларига қадар доимий таъмирдан чиқарилганлиги сабаб, равон бўлган.

Собиқ Иттифоқ даврида аҳолининг ҳаёт фаравонлиги талаб даражасида бўлишига қарамасдан, фуқаролар эркинлик, демократия деган тушунчаларидан ниҳоятда узоқ бўлишган. Ўзга халқлар қаторида бизнинг Ўзбек миллати ҳам Қизил Империя  томонидан олиб борилган кучли мафкуравий сиёсат туфайли тобора йўқлик сари юз тутиб бораётган ўз қадриятлари, урф-одатлари, тили, дини, маданиятини тиклаш, асраб-авайлаш каби эзгу мақсадларда мустақилликни орзу қилган,   эркинликни, демократияни истаган, талаб қилган эди. Ўша вақтларда 25 йилдан кейин Ўзбекистонда иқтисодий қашшоқлик, ночорлик ҳум суришини, ҳақ-ҳуқуқлар топталиб,  эркинлик буғилишини, демократия деган сўз  эса фақат қоғозларда қолиб кетишини,  порахўрликнинг авж нуқтасига чиқиб, адолатсизлик тантана қилишини, қонун устуворлиги оёқ ости бўлишини,  ишсизлик,  қашшоқлик ортидан қарийиб 5-8 миллион фуқаро оиласини боқиш илинжида  қўшни ва бошқа ҳорижий давлатларда мардикорга айланишини  ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди.

Ўзбекистон диктатор Каримов бошқаруви давридаги  23 йили давомида тамомила иқтисодий таназзулга юз тутди. Шу йиллар давомида  мамлакатнинг деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқ хўжлиги касодга учради. Бунинг оқибатида ишсизлик болалади, натижада, аҳолининг турмуш тарзи чидаб бўлмас даражада оғирлашди. Мен омманинг қийиндан-қийин ҳаёти, турмуш тарзига узоқ тўхталиб, вақтингизни олмоқчи эмасман. Ўйлайманки, ҳақ-ҳуқуқи паймол бўлаётган Ўзбекистон халқининг бугунидан,  ачинарли тақдиридан интернет сайтларида бериб борилаётган турли мазмундаги мақола ва хабарлар орқали яхши танишсиз, маълум бир тасаввурга эгасиз.

Ўзбекистон мамлакатининг иқтисодий таназзулга юз тутишига оддий бир мисол: “иқтисодчи” Президент Каримовнинг қўштирноқ ичидаги “одилона иқтисодий сиёсати” туфайли   пулнинг қадрсизланиш даражаси  бир неча мингдан  ошиб кетди. Маклакатда иқтисод собиқ  коммунистик рахбар бўлган Каримов томонидан ҳамон режали бошқарилмоқда, бунинг оқибатида бугунги кунда Ўзбекистонда 3 турдаги чет ел валюта курси вужудга келган.

Биринчиси: Давлат курси. Бу курс билан сиз истаганча давлатга доллар сотишингиз мумкин, аммо давлатдан ўз ихтиёрингиз билан эркин тарзда 1 сент ҳам   сотиб ололмайсиз. 1 АҚШ доллари расмий курс бўйича 1984 сўм!

Иккинчиси: Давлат Бозор курси. Бу давлат томонидан ташкилот ва корхоналарга белгиланган ва бошқарилаётган валюта алмаштириш курси. Бу ерда ҳам корхоналар давлатга истаганча ўзларига зиён қилган ҳолда валюта сотишлари мумкин, аммо исталган корхона ёки ташкилот давлатдан валюта сотиб ололмайди. Чет эл билан савдо-сотиқ қилаётган корхоналар валюта тушумининг  35 %  давлатга  арзон нахда сотишга мажбур этилади Ушбу валюта курси фақатгина президент яқинларининг корхоналарини гуллаб яшнатиш мақсадида амалга оширилаётган  усул ҳисобланади. Бу курс давлат расмий курси билан, қора бозордаги валюта курси орасида давлатнинг марказий банки орқали мувофиқлаштириб борилаётган валюта курси. Бу курс бўйича фақат белгиланган корхона ва ташколотлар валюта биржасида қатнашиши ва валюта олди-сотди ишларини амалга ошириш мумкин.  “Бегона” ташкилотларнинг ушбу валюта олди-сотди ишларига қатнашишига йўл  қўйилмайди.  Корхонасини ушбу валюта операцияси деб аталмиш “ўйинлар”да иштирок этишини истаган раҳбар, албатта,  президент оиласига яқин бўлиши шарт.

Учинчиси: қора бозор курси. Сиз бу ерда истаганча бозор нархида валюта сотишингиз ва сотиб олишингиз мумкин, аммо шуни доим эсда тутингки, сиз бу қора бозордан фойдаланиб, қонунни бузяпсиз. Агар Ўзбекистон хукумати сизнинг бу амалиётингиздан хабар топса, қўлга тушгудек бўлсангиз, қонун олдида жавоб беришингизга тўғри келади. Провардида,  сизнинг  қўлингиздаги барча валюталар давлат фойдасига мусодара қилинади, ўзингизни эса узоқ муддатли қамоқ жазоси кутади.  1 АҚШ доллари қора бозор курси бўйича 2890 сўм.

Бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишда турли  иқтисодий муаммолар, ҳар бир соҳада ўзига хос қийинчиликлар бўлиши, табиий.  Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистонда юзага келган улкан муаммолар 23 йилдирки, ўз ечимини топиш, ижобий ҳал бўлиш  ўрнига, тобора орқага, салбий томонга қараб кетмоқда.  Ўзбекистонда ҳукм сураётган  сиёсий таназулнинг асосий моҳияти  Каримов режимининг яккахокимлигида, диктаторнинг Ўзбекистон равнақи учун эмас, ўз оиласининг ҳузур-ҳаловати учун  “тер тўкаётганлигида” деб хисоблайман.

Совет тузуми даврида Прибалтика давлатлари: Эстония, Латвия, Литва иқтисодининг ривожланиши бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринларда эди. Совет империясининг тугатилиши ортидан ушбу давлатлар ҳақиқий демократия, эркин матбуот ва сайловлар йўлини танлади. Бу давлатларнинг ҳар бирида   эркин сайловлар орқали камида 3 бор   янги Президент сайланди. Бугунги кунда Прибалтика давлатлари Европа иттифоқининг тенг хуқуқли аъзосига айланди ва бу  халқларининг фаравонлиги Ўзбекистон аҳолисининг  турмуш тарзидан  камида 20-30 баробар юқорилаб кетди.

Каримов  бошқарувдаги Ўзбекистон иқтисодининг таназзулга юз тутиши  хақида жуда кўп гапириш ва мисоллар келтириш мумкин. Қаранг, юқорида эслатиб ўтганимиздек, 23 йил олдин Ўзбекистоннинг барча узоқ туманларидаги қишлоқ, овулларига электр қуввати 12 ой узлуксиз бериларди дедик. Афсуски, бугунги кунда электр тақчиллиги вужудга келди. Натижада, вилоят қишлоқ аҳолиси бир суткада бор йўғи 1-2 соат мобайнида электр ёруғлигидан баҳраманд бўлмоқда. Сунъий равишда келтириб чиқарилаётган электр тақчиллиги мамлакатдаги бошқа соҳаларга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Чунончи, туманларда барпо этилган юзлаб коллеж дарсхоналаридаги компьютер тармоқларининг электрсиз ишламаслиги оқибатида, талабалар дунёвий илимлардан бебаҳра қолишмоқда. Пахта йиғим-теримига, деҳқончилик ишларига мажбуран жалб этилаётган мактаб ва коллеж ўқувчилари ёз ва куз кунларида мактаб даргоҳига қадам қўйишмаётганлиги етмаганидек,  3 ой қиш мавсумида ҳам ўқиш, илим олиш бахтидан бебаҳра қолмоқда. Табиий газ ва электр токининг камёблиги сабабли иситиш тармоқларининг қувватсизлиги, носозлиги синф хоналарни иситиш имкониятини бермаётир. Бунинг натижасида боласининг касалликка чалинишдан чўчиган ота-оналар қиш фаслида фарзандларини мактабга юборишдан бош тортишмоқда. Ўқувчилар қиш мавсумида мактабга, коллежга боришдан бўйин товлашмоқда. Энг ачинарлиси,  электр тармоғидаги бу узулишлар ҳатто мамлакат пойтахти Тошкентга хам етиб келган. Шунингдек, айни дамларда мамлакат бўйлаб аҳолига газ етказиб бериш деярли бутунлай тўхтатилган. Халқ, айниқса, қиш мавсумида   газсиз, электр энергиясисиз, кўмирсиз, ўтинсиз ниҳоятда азоб чекмоқда. Янаям ачинарлиси, айни дамда вилоят ва туман шифохоналарида ҳам электр манбаларининг узулиши кузатилмоқда. Бунинг оқибатида, шифокорлар шам ёруғида зарурий жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлишмоқда. Натижада, жарроҳнинг тиғи остида юзлаб беморлар жон бермоқда. Туғриқхоналарда минглаб гўдаклар шамнинг хира ёруғида дунёга келмоқда.  Кези келганда. Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, жаноб Каримов мамлакатда ҳукм сураётган  иқтисодий буҳронларнинг олдини олишни ўзига хос, айтиш мумкинки, геноцед, қирғин усулини ўйлаб топган. Яъни, иқтисодий таназзулдан талвасага тушиб қолган Ўзбекистон раҳбари молиявий муаммоларни бартараф эситшининг асосий омили бу – аҳоли сони  ўсишининг олдини олиш дея баҳоламоқда.   Айни мана шу мақсадда Ислом Каримов туғилишни чеклаш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизларини мажбурий тарзда бичиб-тикишга фатво берган.  Президентнинг енг ичидаги ғайриинсоний      кўрсатмасига мувофиқ, мана, бир неча йилдирки Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёллар бачадонини “боғлаш” билан машғул.

Бугунги кунда Ўзбекистонни бу ёруғ оламнинг жаҳаннамига, дўзахга қиёслаш мумкин бўлиб қолди. Ушбу эшитганларингиз 23 йилдирки Ўзбекистон аҳолиси тортаётган азоб-уқубатлардан бир шингили холос. Мен диктатор Каримов раҳнамолигида авж олган ижтимоий тенгсизлик, порахўрлик, адолдатсизлик, ҳақсизлик каби иллатларга тўхталиб қимматли вақтларингизни олмоқчи, масаладан узоқлашмоқчи эмасман. Энди эса, эътиборларингизни ўзга бир  масалага, яъни сиёсий кураш жабҳасига қаратмоқчиман.

Хўш,  ишсизлик, иқтисодий ночорлик, қашшоқлик, адолатсизлик, порахўрлик, зўравонлик авж олган,  сўз, матбуот эркинлиги, ҳуқуқ, ҳаракат каби   эркинликлар чекланган,   инсон хуқуқлари мунтазам равишда оёқ ости этилаётган Ўзбекистон деб аталмиш  мамлакатда нега фуқаролар бош кўтариб чиқмайди? Халқ нега жим? Шундай бир савол туғилиши, ўртада кундаланг бўлиши табиийми? Табиий.

Бу саволга жавоб бериш учун биз, аввало,  Каримов режиминг табиатини тўғри баҳолай олишимиз,  Каримов бошқарувига тўғри ташҳиз – “диагноз” қўя билишимиз керак.

Дунёдаги аксар давлатларда раҳбар ҳукумат тепасига  халқининг ишончи орқали эркин, ҳалол сайловлар орқали келади. Бундай пайтда халқининг ишончига сазовор бўлган йўлбошчи ўз фуқароларининг ишончини доим оқлашга харакат қилади, хукумат ҳамиша халқ билан яқиндан алоқада бўлади, аҳолининг фикри билан ҳисоблашади,  омманинг истак ва ҳохишлари  инобатга олинади. Демократия йўлидан борган давлатларда хукумат алмашинуви ҳам тинч, осойишта ўтади. Халқ фаровонлигини асл мақсад қилган давлат раҳнамолари  мамлакатни ривожлантириб, фуқароларига тинч, осойишта, фаровон турмушни, ҳақиқий  ҳаётини инъом эта оладилар, фақат ана шу эзгу  мақсадда тер тўкадилар.

Дунёдаги энг қаттиққул, Франция суди томонидан диктатор сифатида тан олинган Каримов режимига келсак, ушбу режим Ўзбекистон халқи билан мутлақо ҳисоблашмайди. Диктаторга халқ фикрининг сариқ чақалик қиймати йўқ. Каримов фуқароларнинг  фикри, истак-ҳоҳишини эшитиш, халқнинг кўнглига йўл топиш орқали эмас, аксинча, диктатор ўз истак-ҳоҳишини 23 йилдирки халққа зўравонлик ўтказиш, кўнгилларга қурқув солиш  орқали ўтказиб келмоқда. Мамлакатда тоталитар давлат бошқаруви ҳукмрон. Интернет, матбуот қаттиқ назорат остида. Фуқароларнинг  сиёсий ташкилотларга кириши, ёшларнинг мачитларга бориши, ҳур фикрли бўлиш, мавжуд режимга нисбатан танқидий  фикр билдириш,  ҳатто тинч йўл билан норозилик намойишлар ўтказиш,  иштирок этиш режим томондан қаттиқ назорат остига олинган ва кескин таъқиқланган. Кимда ким режим томонидан маън этилган юқорида санаб ўтилган ҳаракатларни амалга оширишга журъат этса, қаттиқ жазога тортилади.  Ўзбекистонда  Совет тузумидан қолган бюрократик бошқарув, хақиқий бозор иқтисодига хос бўлмаган режaли(плановый) иқтисод, қонун устуворлиги мавжуд бўлмаган адолатсиз бошқарув хукм сурмоқда.

Ўзбекистон бугунги кунгача катта аграр давлат бўлиб қолмоқда. Асосий хом ашё бўлган пахта мактаб ўқувчилари ва талаба ёшлар мажбурий жалб қилинган холда териб олинади. Тўғри, 2012 йилда Ўзбекистон Ҳукумати  дунё ҳамжамияти олдида гуё вояга етмаган болаларнинг меҳнатидан воз кечган бўлиб кўринишга уринди ва бу ёлғонларига барчани ишонтиришга интилди. Бироқ, масаланинг яна бир томони борки, бу жиҳатни тилга олиб ўтмаслик мумкин эмас. Маълумки, Ўзбекистонда умумий ўрта таълим 9 йиллик. Агар боланинг 7 ёшдан 1-синфга қабул қилинишини инобатга оладиган бўлсак, ўқувчи 15 ёшида ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлаб, леций ёки коллежнинг 1- курс талабасига айланади. Бу дегани, коллеж ёки лецийнинг 1-2- курс ўқувчилари 15-16 ёшга кирган, вояга етмаган ўспиринлар ҳисобланади. Шундай экан, Ўзбекистон ҳукуматининг пахта мавсумида  коллеж ва леций ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишга жазм этаётганлигининг ўзиёқ,    Ўзбекистонда ҳамон вояга етмаганлар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлигидан далолат эмасми?  Яна бир эътиборли томони шундаки, болалар пахта далаларида эксплуатация қилинади-ю,  уларнинг меҳнатига деярли хақ берилмайди. Берилаётган пахта пуллари болаларнинг транспорт, озиқ-овқат ва турар жой харажатларига ушлаб қолинади. Ҳатто баъзи болалар пахта йиғим теримидан қарздор бўлиб чиқадилар.

Ишонтириб айтишим мумкинки, қарийиб 30 миллионлик ахоли қаттиқ қўрқув ва террор орқали бошқариб келинмоқда.

Каримов террори қандай ишлайди?

1989 йилда давлат тепасига келган Каримов бошқарувнинг биринчи давриданоқ ўз ўтирган амалини мустахкамлаш учун ҳаракатни кўчайтирди. Ўзига ишончли яқинларини ҳукумат тепасига чиқарди ва уларга халқни  қўрқув ва тазйиқлар  остида ушлаб туриш учун катта имкониятлар бериб қўйди.  Баъзи  молиявий имкониятлар, дин ва шу каби арзимас  эркинлигу ёлғон ваъдалар бериш орқали Ўзбекистон аҳолисини аврашга муваффақ бўлган   Каримов пропагандаси, энг аввало,  мухолифатни ўз нишонига олди. Мухолифатдаги инсонлар қўрқитилди, иш жойларидан бадарға қилинди, калтакланди, сохта жиноий ишлар ортидан қаматилди,  баъзилари эса жисмоний йўқ қилинди. Босим ва тазйиқлар исканжасида мамлакатдаги мухолифат фалаж ҳолатига келтирилди.  Уларнинг мамлакат ичида сиёсий фаолият олиб бориши чеклаб қўйилди. Халқимиз эса Каримов оғиздагина ваъда қилган  озгина эркинлик ва тадбиркорликка, қолаверса, Каримов пропагандасига ишониб мухолифатнинг яксон қилинишига жимгина томошабин бўлиб қолаверди.  Мамлакатдаги барча касаба қўмиталари тугатилиб юборилди. Фақат номигагина баъзи ташкилот касаба қўмиталари сақланиб қолинди, холос.

Навбатдаги  тазйиқ ва тақиблар номозхонлар ва диний ташкилотларга қаратилди. Улар ҳам мухолифат вакиллари қатори турли зўравонликларга дучор бўлдилар. Каримов пропогандаси номозхонлар ва диний ташкилотлар  қатламини ҳам катта босим остига  олди. Сохта айблов қўйилган номозхон ва диний ташкилот вакиллари судда ўз фикрларини айта олиш имкониятидан маҳрум этилди, судлар томонидан одил ҳукм чиқарилмади.

Учунчи босқич мамлакатдаги бой ва тадбиркор инсонларга қарши қаратилган эди.  Аксар бойлар ва тадбиркорлар қамоққа ташландилар, уларнинг мол-мулклари мусодара қилинди. Бойлар ва тадбиркорлар шу қадар қисувга,  қўрқувга солиндики, ҳатто бирор бир жойга арз, шикоят қилишга ҳам ўзларида журъат топа олмадилар.

Мухолиф ташкилотлар, диндорлар,  тадбиркорлар бирин-кетин тазйиқ ва кучли таъқиб остида батамом йўқ этилгач, навбат оддий халқ вакилларига етиб келди. Охирги 10 йил ичида мамлакатдаги инфратузилмалар бутунлай ишдан чиқди. Иқтисодий таназзул исканжасида қолган завод ва фабрикаларда иш тўхтади, нафақат тўхтади, бутунлай ёпилди. Халқимизга ўзбек сўми эвазига сотиш учун ажратилган электр энергияси, табий газ ва бензин маҳсулотлари аҳолига эмас,  чет эл валютаси ҳисобига бошқа давлатларга пулланмоқда, ундан тушаётган валюта қийматидаги даромадлар эса  президент оиласига қарашли махсус банк ҳисобларда, Ўбекистондан ташқарида сақланмоқда. Каримов ана шу ноқонуний даромадлари эвазига оиласини боқмоқда. Ҳақсизлик жон-жонидан ўтиб кетган аҳоли эса  ҳамон қўрқув ва тазйиқ исканжасидан чиқаолмаётир.

Ўзбекистондаги барча тазйиқ ва зўравонликлар ортида Ҳукуматнинг Куч ишлатар тизимлар турибди. Аслида, асосий юмуши халқнинг тинчлигини,  давлат хафсизлигини таъминлашдангина иборат бўлган  Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички ишлар идоралари ходимлари ўз бурчлари, вазифаларини батамом унитиб,  бутун фаолиятларини, фикр-эътиборларини  ноқонуний ишларга қаратишган.  Улар халқнинг  тинчлиги, хавфсизлиги учун эмас, ҳокимият тепасида турган биргина “президент Каримовнинг” шахсий хавфсизлиги, тинчлиги учун хизмат қилмоқдалар. Тинч йўллар билан Каримовнинг истеъфосига эришмоқчи бўлган барча сиёсий ташкилотлар, шунингдек,   бизнинг “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатимиз  ҳам Ўзбекистон Ҳукуматининг куч ишлатар тизимлари томонидан қаттиқ босим ва тазйиқларга олинган.

 

Куч ишлатар тизими ходимлари  истаганча инсонларни тахқирлаши, устиларидан ҳукмронлик қилиши, ноқонуний молк-мулк ортиришлари, ноқонуний харакат ва фаолиятлар олиб бориши мумкин. Бир жиҳатдан, уларга режим томонидан қўрқув солиниши, иккинчи жиҳатдан,  ноқонуний фаолиятлари учун чексиз имкониятларнинг инъом этилиши, буларнинг бари  Каримовга сўзсиз итоат қилишга олиб келмоқда. Каримовнинг тазйиқ ва босимидан юрак олдириб қўйган, шунингдек, катта имтиёзларга эга бўлган   Куч Ишлатар тизимлар эса, ўз навбатида,  Каримовнинг топшириғига асосан,  Ўзбек халқини аёвсиз қийнамоқда, бегуноҳ одамларга жабр етказмоқда.   Халқимиз Куч ишлатар тизимлардан шунчалик қаттиқ қўрқадики, бунининг натижасида, ҳар қандай қийинчилик ва адолатсизликлар хусусида чурқ этмасликка, жимгина бош эгиб, жамики жафоларга бардош беришга ҳам тайёр. Халқ ичидаги кўп сонли айғоқчилар эса ҳур фикрли инсонларни зимдан кузатиб, уларни Куч Ишлатар тизимлар орқали “тарбиялашга”, ўз фикридан қайтмаганларни  эса қамоқ орқали қўрқитишга уринмоқда, агар истасалар, жисмоний йўқ қилишгача бормоқда.

 

МХХ ва Куч ишлатар тизимлар соҳаларида ўқиб, бир пайтлар ватанимга, халқимга, президентимга хизмат қиламан деб ишга кирган  ёш йигит-қизлар бугун улкан қўрқув машинасининг кичик бир мурватига айланиб қолдилар. Куч ишлатар тизимлар сафига кирган ёш кадрларнинг онги ва шуурига мухолифат – “норасмийлар” ҳақида шунчалик салбий тушунчилар синдирилганки,  демак, улар норасмий бўлса, халқ душмани, уларга қарши албатта, шафқатсизларча курашиш керак, деган ғоя куч ишлатар тизимларининг ёш кадрларини ҳам режимни қаттиқ ҳимоя қилишга ундайди. Йиллар давомидаги фаолияти давомида ёш кадрлар ҳам адолатсизликларга кўз юмиб, кўникма ҳосил қилиб улғаядилар.  Кунлар келадики, улар қачонлардир раҳбарият томонидан берилаётган ноқонуний    топшириқларнинг мағзини чақиб, хатоларини тушуниб етадилар. Мухолифат ҳақидаги фикрлари ижобий томонга ўзгариши ҳам мумкин. Аммо бу пайтда режимнинг ғайриинсоний буйруқларини бажариш ортидан уларнинг қўллари аллақачон қонга ботган, ноқонуний бойлик орттирган бўладилар. Уларнинг халқ дарди, миллат келажаги учун курашаётган мухолифатга кўмак бериш, биз томонга ўтиш истагини, бир томондан,  Каримов режими солаётган қўрқув тўхтатиб қолса, иккинчи жаҳтдан, мухолифатнинг ўзидан ҳайиқиш ҳисси бу тизим ходамларини “зомби”лаштириб қўяди.

 

МХХ ва ИИБ раҳбарияти ўз ходимларининг  фикри,  қобилияти билан ҳисоблашиш нималигини билмайди.            Эзилаётган халқ манфаати учун ўз рахбариятга қарши фикр билдирган,  ҳаракат қилган ҳар қандай хизматчилар дарҳол қийноқларга гирифтор қилинади, уларга қўштирноқ ичида “тарбия” бериш,  “тўғри” йўлга солиш борасида етарлича “сабоқ”, яъни жазо  берилади.   Раҳбариятга қарши борган кимсанинг қаттиқ қийноққа солиниши, ўз навбатида, раҳбариятни нотўғри сиёсат олиб бораётган президент Каримовга қарши бош кўтаришдан,  режимга қарши курашдан тўхтатиб қолади. Ҳамма қатори улар ҳам қурқув машинасининг бир мураватидек халққа ва мухолифатга қарши зўравонлик  қўллашга мажбур этилади. Норози кайфиятдаги ходимлар гарчи  Куч ишлатар тизимлардан ишдан четлаштирилган бўлса-да,  тегишли органлар уларни  тинч қўйишмайди.  Улар доимий кузатув остида бўладилар ва  жим юришлари талаб этилади. Буйруққа буйсунмаганлари эса  жисмонан йўқ қилинади. Иложликсиз, қўрқув, қутқу ва таҳдид  Куч Ишлатар тизими ходимлари онгида ҳам мавжуд воқейликка, адолатсизликка нисбатан  қўникма ҳосил қилмоқда.

 

 

Ўзбекистон халқини қурқувга солиб бошқариб турган Куч ишлатар тизимларининг ўзлари хам президент ва унинг ишончли командаси томонидан қаттиқ кўрқув ва босим остида. МХХ ва ИИБ ходимлари айнан ана шу кўрқувнинг таъсирида ўз халқига қарши борадилар, Каримовнинг ҳар қандай ноқонуний топшириғини сўзсиз амалга оширадилар.  Ҳа, Каримов ўзбек халқни террор ва қўрқувда ушлаб туриш учун халқимизнинг бир бўлаги бўлган Куч Ишлатар тизимларга таянади, бу ҳақиқат.  Куч ишлатар тизимлари ходимлари Каримовнинг оғзаки ноқонуний фармойишларини амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунга қадар   МХХ ва Милиция фаолияти хақида Ўзбекистон Республикасида бирор бир  Қонуннинг мавжуд эмаслиги, йўқлиги, фикримизнинг исботи.

Мамлакатдаги барча Куч ишлатар тизимлар фаолиятини қаттиқ назоратга олган, уларга доим қурқув солиб турган президент Каримов ва унга яқин бўлган командаси  Ўзбек халқининг сиёсий онги ўсишидан манфаатдор эмаслар. Сиёсий ташкилот тузиш, жамоа бўлиш, тўрт одамнинг бир жойга тўпланиши, йиғилишлар,  гарчи кичик бўлса-да,  халқнинг норозилик намойишларини ўтказишга бўлган ҳар қандай уриниши Каримов режимини қўрқувга солади.  Оддий халқнинг сиёсий онгини ўсиши, шаклланиши,  сиёсий фаоллиги Каримовни даҳшатга солади. Эзилган ва хўрланган халқнинг эртами кеч бош кўтариб қолишидан эса, аслида,  Президент Каримовнинг ўзи ниҳоятда ҳайиқади.  Халқдан чўчиганлиги   учун ҳам фуқароларни қўрқув ва қутқу тузоғида тутиб туришга интилади. Бу ҳолатда   катта бир занжир вужудга келганки, бу занжирнинг узилиши, кўнгиллардаги қўрқувни йўққа чиқаради. Бу эса Каримов режимини тугаши, барҳам берилиши деганидир.

Куч ишлатар тизимлари ходимлари ичида мухолифат ҳақида салбий фикирлар талайгина. Улар мухолифатга ишонаолмайди. Агар мухолифат ҳукумат тепасига келса, барчамиз жазога тортилишимиз табиий, деган ўйдан ҳавотирга тушадилар. Мухолифат қаршисидаги қўрқув Куч ишлатар тизими ходимларини Каримовнинг пинжига киришга, режимнинг қулига айланиб қолишга ундайди.

 

Демак, бир томондан, диктатор Каримовнинг “қанд ва қамчи” кўмагидаги бошқаруви, иккинчи жиҳатдан, мухолифатнинг ҳукумат тепасига келишидан қўрқишлик  Куч ишлатар тизимларини диктатор томонидан берилган ҳар қандай ноинсоний топшириқларни сўзсиз бажаришга ундамоқда. Бунинг оқибатида ўзбек халқи улар томонидан террор ва қўрқув орқали бошқарилмоқда.

Бугунги кунда мухолифат олдида турган энг асосий вазифа бу – ўзбек халқининг кўнглидаги ўша қўрқувга барҳам бериш. Халқ кўнглида ҳақсизликларга қарши курашга журъат ҳиссини уйғота билиш. Ўйлайманки, фақат  ишончли, ҳолис, эркин  матбуотгина бизнинг, “Бирдамлик” Халқ Демократик  ҳаракатининг ана шундай эзгу мақсад йўлидаги мақсад, ғоя ва режаларини оммага етказишда энг асосий кўмакчи бўла олади.  Қачонки. Бизнинг ғояларимиз халққа етиб борсагина МХХни Каримов режимининг қуллигидан озод қилади, диктаторга таянч бўлишдан узоқлаштира олади. МХХнинг халқ билан бирга бўлиши мухолифатни қўллаши ёки тарафдорига айланишига олиб келади.  Ана шундагина таянч устунисиз Каримов режими узоққа бора олмайди.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатига кураш йўлида  нима зарур?

Мухолифат Каримов режимига қарши курашар экан, шу бугунги кунга қадар  жуда катта хато ва камчиликларга йўл қўйди. Бунинг ортидан ҳукумат Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатидан бошқа барча сиёсий ташкилотларни сиёсат майдонидан узоқлаштира олди, ёки уларни назоратга олаолди.

Биз, Бирдамлик Халқ Демакратик ҳаракати пайдо бўлгунга қадар  ва ундан кейин ҳам барча  мухолиф ташкилотлар Каримов режимига қарши турли туман усуллар билан курашиб келди. Афсуски, уларнинг кураши натижасида Каримов режими кучайса кучайдики, аммо кучсиз бўлиб қолган эмас.

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатига 2004 йилнинг апрель ойида асос солинган бўлса, биз фаолиятимизнинг дастлабки кунлариданоқ,  ўз кураш услубимизни – тинч ва нозўравон йўлни танладик. Ўз кўзлаган манзилимизга, орзу ва муддаомизга тинч, нозўравон йўллар орқали эришишни мақсад қилиб қўйдик. Мана, 9 йилдирки,  ўз танлаган йўлимиз  –  нозўравон курашдан чекинмасдан Каримов режимига қарши курашиб келмоқдамиз.

Диктаторлик режимга қарши курашда, айниқса, нозўравон йўлдан боришда эркин ва мустақил матбуотнинг ўрни жуда катта. Бизга ҳам Ал Жазира каби “Ўзбек Ал Жазира” матбуотлари керак.

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати  бирор бир давлат ёки ташкилотдан 1 доллар ҳам моддий ёрдам олмасдан ўз кучи ва аъзоларининг  молиявий  кўмаги ёрдамида мустақил сиёсий фаолият олиб бораётган сиёсий ҳаракатдир.

Ўтган,  қарийиб, 9 йил ичида ҳаракат 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий кўмак тўплади ва деяли барча молияни Ҳаракатнинг мақсад ва муддаоси йўлида сарфлади.   Шундан 138 минг долларини менинг ўзим, Ҳаракат етакчиси Баходир Чориев  “Бирдамлик”ни оёққа қўйиш, ривожлантириш мақсадида  ўз шахсий маблағим ҳисобидан, халол ишлаб топган пулимдан, оилавий бюджетимдан сарфладим.

Биз, Каримов режимига қарши қандай қилиб курашишни ва уни қандай қилиб тинч ва нозўравон усуллар билан ҳукуматдан кетказиш йўлларини, диктатура ўрнида демократия қуриш сирларини яхши биламиз.

Афсуски, бизнинг ҳам моддий базамиз жуда чекланган. Ҳаракат  фаолият бошлагандан буён “ўзбек Ал Жазира”сига – эркин матбуотга жуда муҳтож бўлмоқда. Кучли эркин  матбуотни вужудга келтириш ва уни шакллантириш учун жуда катта сармоя керак, бизда бундай имконият мавжуд эмас.

2005 йил, Андижон воқеасидан кейин Каримов режимига қарши курашни кескин оширдик.  Молиявий имкониятларимиз жуда заиф бўлганлиги учун “Озодлик” радиосининг хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Ўша вақтлар “Озодлик” радиоси  бизнинг ғоя, кураш усулларимиз ва сиёсий фаолиятимизни Ўзбекистон халқига етказишда    энг  самарали матбуот ҳисобланарди. Қолаверса, “Озодлик”  ва “Америка Овози” радиоларининг АҚШ Конгреси томонидан молиялаштирилиши биз, демократия тарафдорлари учун ажойиб имконият деб билдик.

Биласизки,  “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари бир неча йиллик тажрибага эга бўлган  эркин, мустақил оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Тўғри, бизнинг, “Бирдамлик” Халқ Демократи ҳаракатининг ушбу отахон радиоларнинг ички ишларига аралашишга ҳаққимиз йўқ. Зеро, бундай мақсаддан ҳам йироқмиз.  Бироқ, шуни афсус билан таъкидлашим керакки, кейинги пайтларда, хусусан,  “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати бўлимидаги айрим журналистларнинг ноҳолислиги, бирёқламаликка берилиши,  касб этикасига зид ҳатти-ҳаракатлари бизни баъзи бир танқидий фикрларни билдиришга мажбур қилмоқда.

Агар “Озодлик” ва “Америка овози” радиоларида эфирга узатилган  сиёсий эшиттиришларнинг барчасини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак,  улар ўзбек халқининг сиёсий онгини ўстириш ва сиёсий фаолликка олиб чиқиш учун бирор бир тайинли дастурни амалга ошира олмаганлигига гувоҳ бўламиз.  Зеро, юқоридаги номлари тилга олинган радиоларда фаолият олиб бораётган  “журналистлар”  қандай қилиб сиёсий савияни оширишга хизмат қиладиган дастур тайёрлашлари мумкин, қачонки, ўзлари Каримовнинг эркатойи Гулнора – Гугушанинг рекламасидан ортишмаса? Мазкур радио журналистларининг ўзлари  қачонки  мухолифат устидан мунтазам масхара қилса, кулса, ўзларида сиёсий стратегия хақида тушунча бўлмаса? Мазкур радио журналистларининг  биргина билганлари диний фанат Муҳаммад Солиҳ ва унинг рекламаси, холос.  Улар журналист бўла туриб, касб қоидасига, журналист этикасига риоя этишмаса, “Бирдамлик” каби ўзга  сиёсий ташкилотлардан сиёсий майдонни, радио минбарини  қизғанишса, бадарға қилишни исташса?  Биз эса, афсуски,   Ҳаракатимизнинг мақсад-муддаоси, режаси, фаолияти, амалга ошираётган ишларини ушбу радиолар минбаридан туриб халқимизга етказиш бахтидан мосуво бўлганмиз, аниқроғи, мазкур радиоларнинг ўзбек хизмати  бўлими журналистлари томонидан бадарға қилинганмиз. “Озодлик” ва “Америка овози” радио ‘журналистлар”и бизни цензура қилмасдан, маҳаллийчиликга берилмасдан,  ўзбек ҳукуматига хизмат қилмасдан,  Гулнора Каримованинг ноғарасига ўйнамасдан, бизга  ҳолис ва эркин матбуот минбарини берганларида эди, ўйлайманки, эфир орқали биз ўзбек халқини аллақачонлар  қурқув факторидан озод қилган бўлардик. Бир сўз билан айтганда, ўзбек халқини Каримовнинг қўрқув ва қутқусидан ҳолос этиш жараёни тезлашган бўларди. Тинч ва нозўравон кураш усули тарғиботининг узлуксизлиги  халқимизнинг  сиёсий  фаоллигини кучайишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида,  Каримов режимининг заифлашувига, халқнинг зулмкор диктатор жабрларидан озод бўлишини тезлаштирган бўларди.

Биз ўз эзгу орзу мақсадларимизни “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати бўлими минбарининг кўмагида  амалга ошириш йўлидаги уринишларимиздан, англадикки, бу жамоада муҳит аянчли аҳволда экан. “Бирдамлик” ҳам “Озодлик” радиосидаги айрим маҳаллийчиликни ўзларига касб қилган журналистларнинг қаршисида таслим бўлиб қолган эмас. “Озодлик” радиосидаги камчиликларга, нохолислик ва тарафкашликларга қарши 2006 йил Вашингтон ДСнинг олдида шахсан ўзим  5 кун давомида   оилавий  очлик акциясини ўтказдим. Яқинда, 2012 йилнинг 10 декабрида Вашингтондаги Оқ уйнинг олдида ўтказилган намойишимизда ҳам “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати бўлимидаги мазкур камчиликларга нисбатан бўлган норозилигимиз  ўз аксини топди.  Шу йиллар давомида   мен турли  тадбирлардаги иштирокимда   “Озодлик” радиосининг ноҳолислик каби қатор нуқсонларини мунтазам равишда танқид остига олиб келдим.  Афсуски, АҚШ маъмурияти бизнинг талаб ва чақириқларимизни эътиборга олмаётир. Бугунги кунгача “Озодлик” радиоси  танқидлардан тўғри хулоса чиқарган эмас, аксинча, ўзбек хизмати ҳамон ўз фаолиятини сариқ матбуот сингари  давом эттирмоқда. Агар биз “Озодлик” радиосининг барча эшиттиришларини ғалвирдан ўтказадиган бўлсак,  мухолифат фаолияти учун атиги  5% гина эфир вақти ажратилганлигига гувоҳ бўламиз. Шундан 4.5% “Озодлик”да фаолият олиб бораётган  журналистлар, ака-ука  Бобожоновлар аъзо бўлган ЭРК партиясига бағишланган бўлса,  “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатига эса бор-йўғи 0.03%, “Бирлик”  партиясига эса  0.4% гина, ўзга сиёсий ташкилотларга эса қолган 0.07% миқдорида эфир вақти ажратилганини кўришимиз мумкин.

Кези келганда, Озодлик радиосининг Каримов режимига хизмат қилишини  исботловчи бир мисол келтириб ўтишни истардим:              Ўтган йилнинг ноябрь ойида биз “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати  ЎЗбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билан 10 кунлик “Оммавий Шодлик”, “ОШ” тадбири ўтказиш режамизни эълон қилдик. Ҳаракатнинг ушбу эълон хусусида  барча оммавий ахборот воситалари қаторида “Озодлик” ва “Америка овози” радиоларига ҳам хабар берилган эди.  Бироқ, негадир “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати 10 кундирки  давом этаётган мазкур тадбиримизни 8- ва 9- декабрь саналарида, атиги 2 кунгина ёритишни лозим топдилар. Мана ўша хабар линки:           «Бирдамлик» ҳаракати фаоллари ҳибсга олинди

http://www.ozodlik.org/content/article/24793117.html .

«Бирдамлик» фаоли Саида Қурбонова 15 кунга қамалди

http://www.ozodlik.org/content/article/24793328.html

Каримов режимидан навбатдаги топшириқ олишган шекилли, таассуфки, журналистлар “ОШ” тадбири ҳақида хабар ва эшитириш тайёрлашни дарҳол тўхтатиб қўйдилар.  Аниқроқ қилиб ай      тадиган бўлсак, “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати журналистлари Ўзбекистонда кечаётган сиёсий воқеликларни ҳолис ёритишдан тамоман юз угирдилар.

27 декабрь куни “Озодлик”да мана шундай  сарловҳа остида хабар тарқатилди:  Қурбонова иши Жиззахга қайтди, Назаровбедарак

http://www.ozodlik.org/content/transcript/24810184.html

Мақола сарлавҳасига кўзи тушган киши, ушбу хабарда “ОШ” тадбиридаги фаол иштироки учун  15 сутка ноҳақ  қамалган,  режимнинг хўрлик ва ҳақоратларига, қийноқларига гирифтор этилган “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонова ва 7 декабр куни Тошкентдаги Олой бозоридаги “Оммавий Шодлик” тадбирида иштирок этиш учун йўлга отланган чоғида Куч ишлатар тизими ходимлари томонидан уйи қуршовга олинган, провардида, бир ойдирки бедарак кетган, изсиз йўқолган Ҳаракатимизнинг Хоразм вилоят бўлими етакчиси Валерий Назаровнинг  аянчли қисмати ҳақида гап боради деб ўйлаши, табиий. Ваҳоланки, мазкур хабарда мухолифат жонкуярларининг тақдирига оид бирор бир ибора йўқ. Наҳотки, Ўзбекистоннинг Куч ишлатар тизими ходимлари томонидан тайзиққа олинган бир эмас, икки мухолифат вакилининг хавфу хатар остида қолган ҳаёти “Озодлик”да хабар шаклида тилга олинишга арзимаса? Бири бедарак кетган, бирининг ҳуқуқлари қонун идоралари ходимлари томонидан аёвсиз топталган – икки мухолифат вакилининг, Ўзбекистон фуқаросининг қисмати фақат “Бирдамлик” ташкилотининг аъзоси бўлганлиги учунгина наҳотки “Озодлик” радиоси журналистларини қизиқтирмаса, ташвишга солмаса? Шудай муносабатни, бундай бефарқликни ҳолислик деб аташ мумкинми? Қани бу ерда ҳолислик?  Қизиқ, илк кунларидан то охирги дақиқаларга қадар “ОШ” тадбирининг жараёни нега “Озодлик “  радиоси эшиттиришларида ўз аксини топмади?   “Америа овози” радиосининг ўзбек хизмати журналистлари эса “Оммавий Шодлик” тадбири ҳақида бир оғиз ҳам сўз дейишни ўзларига эп билишмади. Бу радио журналистлари учун Ўзбекистонда “Бирдамлик” мухолиф ташкилотга аъзо бўлганлиги учун ҳаёти хатарда қолаётган инсонларнинг тақдири муҳим  эмас, уларга узоқ Миср мамлакати Конститутциясининг тадбирлари-ю, Миср халқининг келажаги  қизиқроқ.  Ҳарҳолда, Ўзбекистонда қизғин сиёсий жараён кетаётган бир пайтда, “Америка Овози” радиоси журналистлари нуқул Миср мамлакати ҳақида оғиз кўпиртиришди.  Ўзбек халқини менсимаслик, кўзига чўп суқиш, алдаш эмасми бу?   “Америка овози” радиосининг ўзбек хизмати журналисти Навбаҳор Имомовага то шу кунга қадар оз бўлса-да  ишончим, ҳурматим  бор эди.  Бор йўқ ишончу ҳурматим ҳам суниб бўлди. Бугунги кунда “Америка овози” радиосининг жамики журналистлари Каримов режимига хизмат қилади деган иддаони ишонч билан илгари сурмоқчиман. Мабодо, “Америка овози” радиосининг журналистларида менинг фикрларимга эътирозлари бўлса, марҳамат, халқнинг олдида улар билан очиқ мулоқот қилишга, баҳслашишга  тайёрман. Агар улар адашаётганлигимни исботлай олсалар,   халқнинг олдида кечирим сўрашдан уялмайман.  Мазкур радио журналистларида озгина инсонийлик, адолат бўлса, Каримов

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares