Валерий НАЗАРОВ, «Бирдамлик»нинг Хоразм вилояти буйича раиси

НОМИ БОРУ ЎЗИ ЙЎҚ, ЎЗИ БОРУ КЎЗИ ЙЎҚ, ЁХУД СОПИНИ ЎЗИДАН ЧИҚАРИШ

Касални яширсанг,  иситмаси ошкор қилади, дейдилар. Ислом Каримов Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланганидан кейин бир талай фармону қарорлар мажмуасини эълон қилди. 1991 йил сентябрда халқ турмушига ғамхўрлик туйғуси сифатида ил бор фуқаролар эътиборига манзур бўладиган Фармон юзага чикди. Ҳар бир хонадон томорқа ерига қўшимча равишда устама ер майдони ажратилиб, 2,5 минг квадрат метрга тўлдириб ҳисобланадиган бўлди. Натижада, халқда Президентга ижобий қараш пайдо бўлиб, унинг қайта сайланишига пухта замин яратилди.

Аммо бу Фармондан ким қандай ҳисса олди? Амалдорлар бешикдаги авлоди, ит-мушугигача рўйхатга киритиб, хатто камбағал қариндошларига хам ердам берган бўлиб, уларнинг хисобларига ҳам кўп микдор ер майдонларини ўзлаштириб олди. Ҳозирда ҳам шу катта миқдор ер майдонлари уларнинг измида. Оддий деҳқонга эса пудрат шарти билан 1 гектар пудрат ичига 10 сотих ер майдониберилиб,  ўша  1 гектар ер майдонига мўлжалланган давлат буюртма режасини бажариш шарти юклатилди.  Шаҳарликларга қаровсиз, шўр, сув етиб бориши амри-маҳол бўлган ерлар ажратилди. Натижада, улар ерга эгалик қилишга имкон топалмай, ерни ташлаб қўйдилар. ХБугунгилик кунда ҳам у ерлар қаровсиз ҳолда қолган.

Биз ҳам уч оиламиз. Юқорида айтилган  қўшимча томорқа ерига эришаман, деган хаёлда қишлоқ фуқаролар йиғини раисига ариза бердим. Ҳеч натижа бўлавермагач,  туман хокимлигига мурожаат қилишга мажбур бўлдим.  Жавоб бўлмади. Фармоннинг ҳали ҳам  ўз кучида эканлигини аниқлаш мақсадида «Даракчи» газетаси таҳририятига мактуб йўлладим. Газета муҳарририяти мактубим нусхасини вилоят ҳокимига  жўнатди. Шу аснода мактубим ўз манзилини ўзгартиди.  Хатим яна аризамни қаноатлантиришга мойиллик бермаётган Хива тумани хокимлиги қўлиша қайтди. Оқибатда, Ҳокимиятдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  2010 йил 18 октябрдаги 3512-рақамли Фармонига асосан барча ерлар фермер хўжаликларига ажратиб берилганлиги сабабли ҳозирда ер фонди мавжуд эмаслигини ифодаловчи жавоб олдим.

Холбуки, туманимизда сув танқислиги рўкач қилинганлиги саба юзлаб гектар ерлар экилмасдан, бўш қолди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори 8-иловасининг 4-бўлими 17- бандида ер участкаси давлат ва жамият эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фермер фондидан қирқиб олинади, дейилган тақриз бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 октябрдаги ПФ-3512-сонли фармонида эса бу ҳолат борасида бирор бир гап айтилмаган. Мантиқан фикр юритилса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хонадонларга қўшимча томорқа ажратиш тўғрисидаги Фармонига асосланиб, хонадонидаги ит-мушугигача рўйхатга киритиб, гектарлаб ерларни давлат ерларидан ажратиб олган  томорқалари амалдорлар мулкига айланиб қолаверди.

Эндиликда қўшимча ер билан таъминлашни сўраган оилага мавҳум ва тугунакли асослар билан рад жавоби берилса, қани бу ерда мантиқан тенглик?! Ўзбекистон Президенти фармонлари бир марталик чиптадек амалдорлар наздида ўз тароватини ўзгартириб, аҳамиятини йўқотаверадими? Агарда ўзгартиш ҳолати юз берадиган бўлса, фақатгина халққа тушунарли асосда Президентунинг ўзигина ўзгартиш киритиши мумкин, деб ўйлайман. Эшитиишмча, Хива туманида қўшимча томорқа ери олишни истаган хонадон ҳар 10 сотихга ҳар йили 50 минг сўм «шапка» тортиқ қилиш  асосида эришади. 

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда тупроқ тузилмасини  шўртобликдан қутқариш, ариқ, зовурларни тозалаш, сув иншоотларини янгилаб, таъмирлаш учун давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар ажратилди. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси халқи бундай иноятдан қувончини ичига сиғдира олмади, шодликдан кўзлари ёшланди. Аммо мазкур масалага оида фармон ва қарорлар ижроси кўнгилдагидек амалга оширилмади.

Амалдорлар, жумладан, Хива тумани хокими Даврон Аллоқулиев ота-боболардан қолган мақолга амал қилиб, «Сонини ўзидан чиқариш» услубини афзал кўрди. Суғориш тизимини изга қўйиш ишларида фермерларнинг ўз маблағларини зўравонлик билан сарфлатиш мақсадида  ирригация, мелиорация тизимида пуллик хизматни йўлга қўйди. Провардида, пул тўлаган фермернинг даласидагина сув етаклагич каналлар, мелиорация зовурлари, иншоот тузилмалари таъмирланадиган бўлди. Бу каби муҳим юмушга давлат томонидан ажратилган маблағлар эса ушбу ҳаракатга бош қўшган хокимлик хизмати томонидан хокимлик бюджетига ўтказилиб, узлаштириб юборилди. Яъниким, ушбу ишларни амалга ошириш учун бюджетдан тушган маблағни талон-тарож  қилиб,  фермерларни  ғафлатда қолдирмоқ истагида  эди.

Бироқ унинг бу ниятини пайқаб қолган фермерлар ҳисоб рақамларидаги маблағларни бошқа ҳаражатларга сарфлаб, маблағлар тузилмасини пасайтиришга эришди. Ҳисоб рақамларини деярли бўшатиб қшйишди.  Оқибатда хокимнинг нияти амалга ошмай қолди. Икки ўртада ариқ, зовурлар қазилмай қолиб кетди. Кутилмаганда  тўлиб-тошиб келган  сув қазилмаган каналлардан тошиб, ҳамма ёқни сув босди.  Таъмирланмаган сув тутгичларнинг ёриқ-тешикларидан сизиб чиққан сув оқибатида ерлар захлаб кетди.  Буни кўрган хоким айбини яшириш мақсадида зудлик билан, гарчи каналлар ичида сув тўпланганини билса-да,  ҳечдан кўра кеч, дегандек, қазув ва иншоотларни таъмирлаш ишларини бир нави амалга оширгандай бўлди.

Бироқ шошилинч бажарилган иш сифатсизлиги туфайли далаларга сув етарлича етиб бормади. Ола-була суғорилди. Экинларнинг ҳосилдорлигига путур етди. Пахта ниҳоллари бўй чўзмай, пакана бўлиб қолди. Хокимнинг айёрона устомонлигидан халқ азият чекди. Ўқувчи-талабалар, ишчи-хизматчилар ўз асосий вазифасини адо этиш ўрнига то ноябрь ойининг бошига қадар далада аслида мавжуд бўлмаган пахтани теришга мажбур қилинди. Устига устак давлат буюртмаси бажрилмай қолди. Сўнги терилган пахталар ўз харжатни ҳам қопламайдиган даражада  энг баст навларга топширилди.

Жабр, жабр яна деҳқонларга жабр бўлди. Барча зарарлар мажмуаси фермерлар гарданига тушди. Далага ҳашарчиларни ташиш учун  катнаган автобус ҳақи, бир кунда бор-йўғи 3-4 килограмм пахта терадиган ёрдамчиларнинг қорнини тўйғазиш ташвиши фермер  зиммасига юклатилди. Далаларга бўғдой экиш ҳам кечикди. Хуллас, фермерлик фаолияти кони зарарга айланди. Хоким эса ҳамон пинагини бузай демайди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares