КИСМАТ

Абдуқодир Сатторов

“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.

Шоира ота-онасини мехрини кўрмай улғайди. Она турмуш ўртоғини ва қизини ташлаб кетиб қолганди. Бечора отаси уч ёшли қизини уддасидан чиқолмай, холаси ихтиёрига ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шунинг учун у холла-ю тоғалари бағрида ката бўлди. Улардан мехр топиб вояга етди.
Ўрта мактабни якунлагач, қариндош-уруғлар ўзаро келишиб, жиянларини узатишга ахд қилишди.
Бўлғуси куёв ёмон йигитга ўхшамайди. Уни таниганлар сипо ва вазмингина эканлиги хусусида оғиз тўлдириб гапиришди.
Қиз бола палахмон тоши, қаёққа отсанг, ўша ёққа тушади. Тақдир дейсизми, пешонага ёзилганими, хуллас, бўйи етган сулув Шоирани қариндошлар шу Халимжонга ишониб узатишди.

Ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлиб боққан тоғаси суюкли жиянини опок либосда кўриб, ўзини тутиб туролмади. Келинчакка оқ фотиха бергани ичкари уйга кирган Самадбек жиянининг пешонасидан ўпиб, «Худойим, борган жойингда тошдай қотгин», Дея дуо қилди. Ўз тақдирини, кечмишини яхши билган Шоира тоғасининг бўйнидан махкам қучоқлаб йиғлади. Ўзини аранг тутиб турган Самадбек хам шундай қизни ташлаб кетган синглиси ва куёвини лаънатлаб, унсиз нола қилди. Жияни оппоқ либосда жуда очилиб кетибди.
Хамон ёдида, ўшанда куёв ховлига удағайлаб кириб келганди. Қўлида Шоира. Бечора қиз қўрққанидан дағ-дағ титрайди.
– Хей, ака, билиб қўй, синглинг ўйнаши билан қочиб кетибди. Бузуқи Мастуранг мени хонавайрон қилди. Эллу улус олдида юзимизни ерга қаратди. Шарманда қилди. Уни ернинг тагидан бўлса хам топаман. Соғ қўймайман. Уни ўйнаши билан бир мозорга тиқаман.
Мастуранинг эри яна нималардир деди англолмади. Чунки Самадбекнинг қулоғи кар, кўзи кўр бўлиб қолганди гўё. Бехол сўрига ўтириб қолди. Боши хам бўлди икки дунёси қорайди.
– Мана бу хароми қизни хам бўғиб ўлдираман. Чунки менинг зурриёдим эмас. Унинг отаси кимлиги хам номаълум.,- деди шанғиллаб.
Жиянининг йиғлаётганини фахмлаган тоға ўзини қўлга олиб, бағрига босди. Қизчанинг бошини силади.
Шовқин-суронни эшитган қўни-қўшнилар «текин томоша» кўргани ошиқишди. Кимдир очиқ эшикдан мўралади, кимдир эса пасткам деворлардан. Шу куниёқ хама ёқда Мастуранинг бир эркак билан қочиб кетганлиги маълум-у машхўр бўлди.
Шунга хам мана 15-йилдан кўпроқ вақт ўтибди. Мастура на қишлоққа қайтди, на ундан дарак бўлди. Эри эса бошқа бир аёлга уйланди. Қизидан умуман хабар хам олмай қўйди.
Яна бир воқеа хеч эсидан чиқмайди. Шоира ўша куни мактабдан эрта қайтди. Кийимлари йиртилган бир ахволда эди. Эрталаб сочлари турмакланиб, лента тақиб қўйилган озодаю ораста қизни таниб бўлмасди.
– Тоға, тоғажон, қаердасиз ? – Дея чақирди эшикни қарсиллатиб очиб. Унинг холини кўрган тоға шошиб қолди.
-Нима бўлди, қизим ? Ким сени бу ахволга солди ? – деди.
– Жон тоға, айтинг, ойим қаерда, у мени ташлаб кетганми ? – деди у титраб-қақшаб. – Нега дадам биз билан бирга эмас ? У хам мени ташлаб кетганми ?!
Қизалокнинг саволлари уни эсанкиратиб қўйди.
– Шоира, бу гапларни Ким айтди сенга? -деди хайратланиб.
– Хеч Ким … – деди мунчоқ кўзларини олиб қочиб.
– Ха, ўртоқларинг билан уришдингми ?
– Улар мени ёмон аёлнинг қизисан, етимчасан,, отанг хам сенлардан юз ўгирган, дейишди, – деди қиз яна йиғлаб. Тоғаси унинг кўз ёшини артди, бағрига босиб юпатишга харакат қилди. Самадбек жажжигина қизалоқнинг саволларига жавоб бера олмасди. Оғир хўрсинди. Шу лахзада ичидан бир нарса узилиб кетгандай бўлди. Шоира Аброр исмли синфдоши билан уришган экан тоға эртаси куни жиянини етаклаб мактабга борди. Муаллим билан кечаги воқеа хусусида гаплашиб, бундан кейин бундай кўнгилсизлик такрорланмаслигига кафолат олди.
Мана, Шоира энди хар қандай йигитни эътиборини тортадиган ойдеккина қиз бўлиб вояга етди. Жамалак сочлари унинг хуснига хусн қўшмоқда. Кўз қошлари хам худи онасиникидек тим қора, шундай чиройлики, хар қандай бўй йигитнинг юрагига ўт ёқиши турган гап.
Бугун унинг тўйи. Ховли мехмону мезбонларга тўла. Давра тўрида келин куёви билан бахтли ва масрур холда ўтирибди. Хофизлар эса хониш қилмоқда.
Йиғлама қиз, йиғлама,
Тўй сенники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан,
Уй сенники, ёр-ёр.

Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares