ҚОРА АНДИЗНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ

Андизким, захлаган ерлардир жойи,

Далани яшнатиб турар чиройи.

Қуруқ-иссиқ бўлар мижози унинг,

Гиёхлар ичида дармонга бойи.

Андиз-русча-девясил, тожикча-андуз, занчабия, козокча-қараандуз, форсча-занжабили шоми, Қиргизча-қариндиз деб номланади.

ТУЗИЛИШИ

Қора андиз-мураккабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, бўйи 100- 150 см гача бўладиган ўт ўсимлик. Пояси битта ёки бир нечта тик ўсувчи, сертук, юқори қисми шохланган бўлади. Ўсимликнинг илдизига яқин барглари йирик, узун бандли эллипссимон ёки чузиқ тухумсимон гардишли бўлади. Барги ўткир учли бўлиб, асос қисмига қараб торайиб боради. Поядаги барглари нисбатан майда, чўзиў тухумсимон. Барг четлари тишсимон қиррали бўлиб, юқори томони сийрак ва қаттиқ тукли, пастки томони эса юмшоқ, сертук. Поянинг устки барглари бандсиз, пасткилари эса қиска бандли бўлиб, пояда кетма-кет жойлашган. Гуллари тилларанг бўлиб, саватчада жойлашган. Меваси чўзиқ, тўрт қиррали, жигарранг ёки қўнғир тусли писта. Ўсимлик июнь-июль ойларида гуллаши, меваси июль-август ойларида пишади.

ТАРҚАЛИШИ

Қора андизнинг Европа, Осиё, Африка қитьаларида юзга яқин тури 6ўлиб, шулардан 40 таси Россияда, жумладан, Ўрта Осиёда учрайди. У Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ерларда, дарё, сой, жилга, ариқ бўйларида, ўтлоқларда, тоғ этакларида, буталар орасида учрайди.

ИШЛАТИЛАДИГАН ҚИСМИ

Қора андизнинг қўлланиладиган қисми асосан унинг илдизпояси ва илдизидир. Улар кузда меваси пишиб тукилгандан сўнг ёки эрта баҳорда ковлаб олинади. Тупроқ ва лойдан сув билан ювиб тозаланади. Йўғонларини майдалаб, очиқ ҳавода-қуёшда қуритилади.

ТАРКИБИ

Қора андиз илдизи таркибида полисахаридлар: инулин 44 фоизгача, инуленин, сповинлар, озрок микдорда алколоидлар, витамин Е, эфир мойлари алантон ва прозулен кабилар бор. Барглари лсктон ва алантопикрин номи билан юритилувчи аччиқ моддаларни сақлайди.

ИБН СИНО АМАЛИЁТИДА

Қора андиз жуда кадим замондан доривор омил сифатида қатор касалликларни даволаш учун фойдаланиб келинган. Абу Али ибн Сино қора андиз ўсимлигини бўғим оғриганда, эт узилганда, беланги (радикулит) касаллигида, шунингдек балғам кўчирувчи, сийдик хайдовчи омил сифатида тавсия этган.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

Халқ табобатида қора андиз илдизи ва илдизпоялари асосида тайёрланадиган дамлама ва қайнатмалар балғам кўчирувчи, сийдик хайдовчи, иситма туширувчи, гижжа хайдовчи дори сифатида хамда нафас йулларининг шамоллаши ва ўпка сили касалликларини даволашда тавсия килинади. Шунингдек, ўсимлик илдизларидан тайёрланган қайнатма билан қўтир, гўшт яраларни даволаш мумкин.                                                                                                                                                                                                                                                                            

ГОЛИШЕНКОВ МАЪЛУМОТИ

 Рус олими П.П.Голишенковнинг берган маълумотига қараганда қора андиз нафас олиш аъзоларининг касалликларида изтиробли йўтални қолдириб, балғам кучирувчи омил хисобланади. Бунинг учун нафакат ўсимлик илдизлари асосида тайёрланган дамлама хамда кайнатмалар фойда беради, балки майда кукуни табиий асал билан аралаштирилгани хам ижобий натижани беради. Бунинг учун мазкур аралашмадан кунига 5 чой қошиқ миқдорда истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

МАРКАЗ АЪЗОЛАРИ

Бизнинг «Малҳам» халк табобат маркази аъзолари ушбу сехрли гиёхни бир неча йилдан буён хаётга тадбиқ қилиб, беморлар соғлиги учун тавсия қилиб келмоқдалар. Жумладан, тери хасталикларига, ёш болалар ва катта ёшдаги беморларни гижжаларни даволашда, буйрак ва сийдик йўли хасталикларида, ошкозон-ичак хасталикларида қўллаб келмоқдалар. Марказга келаолмайдиган беморлар учун ушбу гиёхдан олиб кетиб, ўзлари қайнатма ва дамламалар тайёрлаб ичишлари мумкин.Мурожат учун телефон: +998-74-998-5-998.ёки аbdukodir sattarov<malham53@mail.ru>

КЕКИРИШДА

Кора андиз илдизлари хамда илдизпоялари асосида тайёрланган қайнатма овқат хазм килиш суст бўлганда, бемаврид кекиришда, иштаха бўлмаганда ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг учун 20-30 г махсулотни олиб, 1 л сувга солиб, 5 дақиқа қайнатиб, сўнгра сузиб олиб чорак пиёладан истеъмол килинади.

БОЛАЛАР БУЙИ ЎСМАСЛИГИдА

Кора андиз бошқа доривор махсулотлар билан бирга болалар бўйининг ўсмаслигида хамда суст ўсишида уйғунлаштирувчи сифатида таъсир кўрсатиши мумкин. Бунинг учун бир кун мобайнида 6-10 ёшли болаларга кора андиз илдизи қайнатмасидан 2 стакан (эслатма: қора андиз илдизи, эрбахоси ўти ва боймадарон ўтидан 5 г олиб, ярим литр сув билан 10 дақиқа давомида кайнатилиб, сўнгра совитилгани) берилиши керак бўлади. Бундай қайнатма бир қатор тадкикотчиларнинг фикрича иштахани очади, одамни тетик қилади, танасига куч бахш этади.

СУРТМА СИФАТИДА

Қора андизда Қичима, қўтирга даво бўлувчи синалган суртма мавжуд. Суртмани тайёрлаш учун қайин қатрони олтингугурт кукуни хамда қора андиз илдизининг қириндисидан олинади. Бир сиқим илдиз қириндисини 4-5 қошик чўчка мойида ёки қора қўчкор мойида 15 дақиқа қайнатилади. Унга 2 ош қошиқ микдорда тоза қайин қатрони ва шунча микдорда олтингугурт кукуни қўшилади. Барчаси бир хил аралашма холига келгунча аралаштирилади. Озорланган жойларни хар куни шу суртма билан суртиб турилади. Ухлашдан олдин уни албатта ўз навбатида кора андизнинг қайнатмаси билан ювиб турилади (эслатма: 50 г масулот 1 л сувга нисбатида).

УЙ ШАРОИТИДА

1. Бир идишга 1 стакан қайнатиб совутилган сув қўшилади ва унинг устига бир чой қошик майдаланган илдиз ва илдизпоядан солиб, 8 соат дамлаб қўйилади. Кунига 4 махал овкатланишдан олдин чорак стакандан ичилади.

2. Оғзи ёпиладиган идишга 1 стакан сув куйиб, устига майдаланган илдизпоя аралашмасидан 20 г солинади ва бир оз кайнатиб, 4 соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб, кунига 3-4 махал овкатдан 20 дакика олдин 1 ош қошиқдан ичилади.

ТЕРИ ХАСТАЛИКЛАРИДА

Тери хасталикларига даво килиш учун қайнатма кўпроқ тайёрланади. Бунинг учун оғзи ёпиладиган идишга 1л сув қуйилади, устига майдаланган илдиз ва илдизпоя аралашмасидан 100 г солинади. Бироз қайнатилиб, 4 соат қуйиб қуйилади. сўнгра докадан сузилади. Мазкур қайнатма тери ва замбуруғли касалликларга даво сифатида ишлатилади.

РУС ОЛИМИНИНГ ФИКРИ

Рус олими профессор В.Кулаков фикрича қора андизнинг доривор омиллари оранизмда модда алмашинувини яхшилаб, бодга даво бўлади. Шунингдек, оғриқли хайз кўришда ва унинг бемаврид келишида, қон босими бўлганида, сил касаллигида, жигар хасталикларида, ошқозон ва ичак, асаб касалликларида ижобий натижаларни кўрсатади. Ташки муолажа сифатида ҳам оғиз ва томоқ яллиланишида ғарғара этилади. Компресс кўринишида эшакем ва қичимада фойдаланилади.

ШОДЛАНТИРИШ

Қора андиз килар одамни хандон,

Юракни бақувват килади хар он.

Меъдага, хазмга, бохга қувватдир,

Қовуқа бахшида этади дармон.

ҒАМ ВА ВАҲИМА

Хар кимда юз берса молихулиё,

Вахима юз берса, ғаму қайгу ё.

Меъда билан боғлик булса аламлар,

Кора андиздан кут ёрдам бериё.

ЖИГАР ВА ТАЛОК

Жигар ё талокда бўлса тикилма,

Қора андиз очар, куп фарёд қилма.

Совуқдан жигаринг оғриса агар,

Ундан яхширокни даво деб билма.

БЎҒИН ОҒРИҒИ

Кора андиз еллар бўлса таркатар,

Буғин оғриклари окиста битар.

Бел оғриги, никсиру ирк ун-насох  хам,

Бошка совук дардлар бирма-бир кетар.

УЙКУДА СИЙИБ ҚЎЙИШ

Сийдигинг томчилаб юрса ногахон,

Кора андиз булар сен учун дармон.

Сийиб куйиш тунда одатинг булса,

Кора андиз топ тугайди армон.

ҚИЙИН НАФАС ОЛИШ

Бир дирхам андизни солгин асалга,

Ютиш учун бергин уни касалга.

Кийин нафас олиш, йутал, хансираш,

Окиста йуколар, солма пайсалга.

ЗАРАРИ

Иссик мижозларга килади зарар,

Киздириб, уларда бош оғрик қўзғар.

Унинг ошикчаси бодни кесади,

Уругни куйдириб, қонни хам бузар.

ИСЛОХИ

Зарари юз берса сирка ич шу он,

Нордон шарбатллар хам булади дармон.

Ёки аччик анор сувини ичгин,

Унинг зараридан буларсан омон.

ТИШ КУРТИ

Буғига тишингни тутганинг замон,

Тишингда қурт бўлса, ўлади шу он.

Асал билан қўшиб доғларга сурка

Юзга хам суркасанг, юз булар хандон.

 

Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли -халк табиби рухшунос олим «МАЛҲАМ» халк табобат маркази рахбари .Фойдаланилган адабиётлар  : А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов -дардинга давоман-  Х.Х.Холматов З.Х.Хабибов -узбекистоннинг шифобахш усимликлари- Х.Зохидий-шифо хазинаси- М.Хасаний -садолардан чиққан шифолар-.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares