ДЕПУТАТЛАР ТАРИХНИ ЎЗГАРТИРИШГА ҲАҚЛИ…(МИ)?

ёки “Зарафшон” газетаси нега “Самарқанд” газетасига меросхўрликни даъво қилаяпти?

Камтар Шижоат

 

Образец Web-страницы

senat.jpg
ДЕПУТАТЛАР

Инсоният ҳаётида турли фотиҳ ва ҳукмдорлар томонидан тарих солномасини ўзгартиришга уринишлар бўлиб келган. Александр Македонский, Чингизхон, Гитлер сингари мустабид-ҳукмдорлар тарих саҳифаларида халоскор сифатида қолишни истаган бўлсаларда, улар инсоният умрига зомин бўлган босқинчи сифатида солномаларга қайд этилди.
Ёлғон сиёсат асосига қурилган шўро салтанати пароканда бўлгач, унинг темир панжалари остида эзилиб ётган мамлакатлар мустақилликка эришди, тарихий ҳақиқат тикланди. Гап дунёни ўзгартиришга уринган фотиҳлар ёки тарихни сохталаштиришга ҳаракат қилган ҳукмдорлар ҳақида эмас. Гап тарихий ҳақиқатнинг устиворлигида. Зеро, тарихни ҳеч қачон сунъийлаштириб ҳам, ўзгартириб ҳам бўлмайди.

Ҳуқуқий демократик тараққиёт йўлидан бораётган, ижтимоий адолат устивор бўлган Ўзбекистонда бу қонун йўоситалари, ана шу ишлар ва хизматларни адо этаётган жисмоний ва юридик шахснинг маµсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг розилиги билангина фойдаланишлари мумкин”,-деб ёзиб қўйилган.
Лекин яіинда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг XIV сессиясида вилоят “Зарафшон” газетаси томонидан берилган таклифга кўра, депутатлар унинг қарийб бир аср давомида қайд қилиниб келинган “1917 йил май ойидан чиқа бошлаган” деган илк санасини Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан чоп қилина бошланган “Самарқанд” газетаси санаси билан, яъни “1913 йил апрел ойидан чиқа бошлаган” деб белгилаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шундан кейин “Зарафшон” газетасининг 2008 йил 20 май сонида таҳририят номидан “Зарафшон” “Самарқанд”нинг меросхўри” сарлавҳали баённома чоп этилди. Бу сатрларни ўқиган газетхон: “Хўш, “Зарафшон” “Самарқанд”нинг меросхўри бўлса нима бўпти? У ҳам газета, бу ҳам газета, осмон узилиб ерга тушмабди-ку!” дейиши табиий ва тўғри айтади. Гап газетанинг санасини ўзгартириш ҳақида қабул қилинган қарорда эмас. Гап шу қарорнинг қабул қилинишига ҳуқуқий асос борлиги ёки йўқлигида. Модомики, биз ҳуқуқий-демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бораётган эканмиз, аввало бу тамойилга жамиятнинг илғор қатлами бўлмиш зиёлилар, фан, маданият ходимлари, олимлар ва журналистлар амал қилиши ва оммага ўрнак бўлиши лозим.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан шу масала сессия кун тартибига қўйилишидан олдин унинг қанчалик ўринли ёки ўринли эмаслигини аниқлаш ва ўрганиб чиқиш учун махсус комиссия тузилдими? Тузилган бўлса, комиссия қандай ҳуқуқий хулоса берди?

Муҳтарам вилоят депутатлари-халқ вакиллари мазкур таклифни маъқуллаб овоз берганларида унинг туб моҳиятини англаб етдиларми? Қолаверса, депутатлар томонидан қабул қилинган битта қарор билан тарихий ҳақиқатни ўзгартириб бўладими? Амалдаги қонунларга биноан меросхўрлик ва ворислик ҳуқуқи фақатгина ваколатли суд идоралари томонидан кўриб чиқилиб, ажрим асосида берилиши мумкин.
Тарихий ҳақиқат шундан иборатки, Самарқандда яшаган рус зиёлилари томонидан 1904 йил 10 апрелдан бошлаб чоп этилган «Самарқанд» газетаси ўша пайтда шаклланиб келаётган социал-демократларнинг қарашларини акс эттирган ва чор Россиясининг кирдикорларини, маҳаллий амалдорларнинг халққа нисбатан адолатсизликларини аёвсиз фош қилган. М.Авшарова, И.Мавлоний, Ю.Алескеров, В.Епифанов, Т.Эрназаров, А.Акбаров, Соли
Ҳалимов, Ҳасан Аминов, Соли Акрамов, Абдурайим Убайдуллаев сингари тадқиқотчи олимлар унинг Туркистон матбуотини ривожлантиришдаги аҳамияти ва ўрни ҳақида номзодлик ва докторлик ишларини ёзганлар.

Туркистон миллий матбуоти шакллана бошлаган бир даврда Тошкентда 1906 йил 27 июнда И.Обидов муҳаррирлигида «Тараққий», Мунавварқори Абдурашидхонов раҳбарлигида «Хуршид», 1907-1908 йилларда Абдулла Авлоний бошчилигида «Шуҳрат», А.Бектемиров таҳрири остида «Осиё» газеталари чиіиб турган. Чор маъмурлари улар фаолиятини ман этганидан сўнг 1913 йилдан бошлаб турли жойларда дунёга келган «Садои Туркистон», «Садои Фарғона», «Эл байроғи», «Кенгаш», «Улуғ Туркистон», «Турон» газеталари қаторида Самарқанд шаҳрида ўзбек маърифатпарвари, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси Маµмудхўжа Беҳбудий томонидан “Самарқанд” газетаси чоп этила бошланди.
М.Беҳбудий газетанинг дастлабки сонларидан бирида шундай деб ёзади: “Самарқанд” жаридаси ўзбек, форсий, рус тилларида ва Туркистоннинг ўрта шевасинда таъсис этилиб эди. Мундан мақсад шул эдики, Русия культури, илми, ҳунари ва саноатига ошино бўлишлариға ташвиқ этмоқдин иборатдир. Мактаб бўлсин, мадраса бўлсин, ислоҳ ва тараққиётға ёрдам учун халқни даъват қилмоқ эди”.

Бироқ, мустамлака ва мустабид тузум сиқуви ва қолоқ муҳит туфайли газетанинг чиқиши 44-сондан кейин тўхтади.
1989 йилда таниқли журналист Нормуҳаммад Сайфиддинов томонидан “Самарқанд” номи билан ўзбек, тожик, рус ва қрим-татар тилларида ахборотнома ташкил қилинган ва 1991 йилдан бошлаб Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг газетаси сифатида мунтазам равишда уч тилда чоп қилиниб келинмоқда. 2004 йил, 29 мартда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва Республика Миллий матбуот маркази томонидан берилган хат асосида, Республикамиздаги бир гуруҳ давлат арбоблари, ижод аҳли тавсиясига биноан Самарқанд шаҳар ҳокими “Самарқанд” газетасининг 100 йиллигини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди ва катта тантаналар билан ўтказилди.

“Зарафшон” “Самарқанд”нинг меросхўри бўлаоладими? Нима учун “Зарафшон” газетаси 1917 йил 18 апрелдан Самарқанд жадидлари томонидан нашр қилина бошланган “Ҳуррият” газетасига эмас, айнан 1913 йилдан Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан уч тилда чиқарилган “Самарқанд” газетасига ворисликни истаб қолди? Буни ва газета муҳаррири Ф.Тошев яқинда вилоят матбуот марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий-ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Ж.Ҳакимов ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломовнинг фонд томонидан грант олган маҳаллий матбуот нашрлари вакиллари билан ўтказилган учрашувида шундай изоҳлади.
-Биз,-деди Ф.Тошев йиғилишда,-анчадан буён Самарқандда миллий матбуот қачондан буён бошлаб шаклланганлиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келганимиз йўқ эди. М.Беҳбудий томонидан 1913 йилда чоп қилинган “Самарқанд” газетаси айнан шу масалага аниқлик киритди. Чунки бу газета Туркистоннинг кўплаб шаҳарларига тарқалган ва унда жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндалари ўз мақолалари билан қатнашиб турган. Шунинг учун “Зарафшон” газетаси унинг меросхўри ҳисобланади.
Мантиқнинг кучлилигини қаранг! 1913 йилда чиққан “Самарқанд” газетаси бошқа шаҳарларга тарқатилиб турилганлиги ва унинг саҳифаларида жадидчилик ҳаракатининг намояндалари қатнашганлиги учун “Зарафшон” газетаси унинг вориси ҳисобланар экан. Унда “Зарафшон” газетанинг тарихи 1906 йил 27 июнда Исмоил Обидий томонидан чоп қилинган “Тараққий” газетаси билан боғланса, обрўлироқ бўлармиди? Чунки бу газета ҳам Туркистонга тарқалган, унда ҳам жадидлар чиқиб турган. Ёки бўлмаса биратўла 1904 йилда чоп қилина бошлаган социал-демократларнинг “Самарқанд” газетасига даъвогарлик қилинганида мақсадга мувофиқроқ бўларди.
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти томонидан чоп қилинган 12 томлик энциклопедиянинг 7-томида Самарқанд вилояти матбуоти ҳақида шундай маълумотлар берилган: “Самарқанд вилоятида 3 та вилоят газеталари (“Зарафшон” 1917 йилдан чиқарилади, адади 5000, “Самаркандский вестник”, 1917 йилдан чоп қилинади, адади 1200-1300, “Овози Самарқанд” тожик тилида 1989 йилдан чиқарилади, адади 3500) бор. …1904 йил 1 майдан “Самарқанд” газетаси чиқарилади”,-дея оқ қоғозга қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Худди шу энциклопедиянинг 2005 йилда чоп іилинган 11-томида 1917 йилда Самарқандда чоп қилина бошлаган “Ҳуррият” газетаси ҳақида маълумот берилади. Ундан иқтибос келтирамиз: “Ҳуррият”-1917 йил 18 апрелдан Самарқанд жадидлари томонидан нашр қилина бошлаган газета. Газета адабий, иқтисодий-сиёсий йўналишда бўлиб, ҳафтада 2 марта чиқиб турган. “Ҳуррият”га Акобир Шомансуров, Мардонқул Шомуҳаммедов, Абдурауф Фитрат, Ҳожи Муин Шукрулло муҳаррирлик қилишган. Самарқанд жадидлари томонидан ташкил этилган “Зарафшон” ширкати кутубхонасининг асосий сармояси шу газетага сарф қилинган. “Ҳуррият” 1917-1918 йилларда Туркистон ўлкасидаги, жумладан Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги сиёсий жараёнларни ёритишда асосий манбалардан бири ҳисобланган.

Газета миллий ишлар комиссарлиги томонидан 1918 йил апрелда тўхтатилиб, унинг ўрнига “Меҳнаткашлар ўқи” номли большевиклар мафкурасига мос янги газета нашр қилина бошланган”.
Мамалакатимиз мустақилликка эришгач, 1996 йил декабрдан Республикамизда ҳафтада бир марта чоп қилинадиган ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий йўналишдаги “Ҳуррият” газетаси чиқарила бошланди. Орада 80 йиллик узилиш бўлишига қарамасдан, ушбу газета ўзини 1917 йилда чоп қилина бошланган “Ҳуррият” газетасининг маънавий ва мантиқий вориси, деб ҳисоблайди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares