ҲАСАН ЧОРИЕВНИНГ САЛОМАТЛИГИ ХАВФ ОСТИДА БЎЛИШИ МУМКИН

D68F16F4-95B3-4D2A-919B-A728D9EA84B3_w640_r1_s_cx0_cy24_cw0ЎЗБЕКИСТОН ДИКТАТОРИ КАРИМОВ ҚЎЛИДА ГАРОВДА ҚОЛАЁТГАН 71 ЁШЛИ ҲАСАН ЧОРИЕВНИНГ САЛОМАТЛИГИ ХАВФ ОСТИДА БЎЛИШИ МУМКИН

Мухолифатдаги “Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Шаҳрисабзлик 71 ёшли Ҳасан Чориев Ислом Каримов қўлидаги гаров сифатида шу йилнинг 18 июнь куни провокация йўли билан сохта айблов ортидан  ҳибсга олинганлигидан хабарингиз бор.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳр суди судьяси О.Элмуродовнинг 2013 йилнинг 18 июнь кеч соат 21.45даги “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида”ги ажримига кўра Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ҳасан Чориевнинг ҳимоя ҳуқуқи айнан қонун посбонлари томонидан топталмоқда.

Гап шундаки, уч куни кам бир ойдирки ҳибсда сақланаётган гумондор Ҳасан Чориев ҳамон ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айбсизлигини исботлаш учун адвокат билан учрашиш ҳуқуқидан ноқонуний тарзда маҳрум этиб келинмоқда.

Шу йилнинг 25 июнь куни Ҳасан Чориевнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ёлланган адвокат Мели Ҳолмирзаев 24 кундирки ўз ҳимоясидаги мижози Ҳасан Чориев билан учрашиш, кўришиш ҳуқуқидан ғайриқонуний тарзда мосуво қилинмоқда.Аввалига “Тошкентда, 15 кунлик хизмат сафарида”, дейилган терговчи Рустам Новчаев  бўй кўрсатди ҳамки, бу ҳолат адвокат М.Ҳолмирзаевга ҳибсдаги Ҳасан Чориев билан юзлашиш имкониятини бермади.

“Сизнинг ўз мижозингиз Ҳасан Чориев билан кўришишингизга ҳали эрта. Камида яна 4-5 кун сабр қилишингизга тўғри келади”, деди тергвочи Рустам Новчаев адвокт Мели Ҳолмирзаевга.

-Шу ҳафтанинг охири, шанба, 13 июль куни соат 16.00да Ҳасван Чориев билан навбатдаги тергов бўлиб ўтади. Адвокат сифатида фақат менинг иштирокимдагина мижозингиз Ҳасан Чориев билан кўришишингиз ва мазкур тергов жараёнида ҳимоячи тариқасида иштирок этишингиз мумкин, – деди  тергвочи Рустам Новчаев.

Маълумки, салкам бир ой оила бошлиғи Ҳасан Чориевнинг тақдиридан бехабар қолган Чориевлар оила аъзолари вакиллари мазкур кун – 13 июнь, шанба кунини, соат 16.00 ни, Ҳасан Чориев билан бўладиган навбатдаги теговни ва ундаги адвокат иштирокини орзиқиб кутишди.

Бироқ, кутилган натижа бўлмади.

Кечга яқин адвокат Мели Ҳолмирзаев билан минг бир қўнғироқ қилиб, зўрға боғланиш бахтига мушарраф бўлган Ҳасан отанинг тўнғич қизи Зулайҳо Чориева адвокатдан қўйидагича кўнгилсиз хабар олди:

– Ҳатто катта терговчи Рустам Новчаевнинг ўзи ҳам Ҳасан Чориевни сўроқ-савол қилиш, тергов ўтказиш мақсадида маҳбус билан кўришаолмасдан турибди. Сабаби менга номаълум. Менга қоронғу бўлган сабабларга кўра, Ҳасан Чориев билан навбатдаги тергов ишлари шу йилнинг 16  июль, сешанба кунига қолдирилди. Мен ҳамон оталарингиз Ҳасан Чориев билан кўришишга прокуратурадан руҳсат ололмадим. Шу сабаб ҳозир ҳибсдаги Ҳасан Чориевнинг саломатлиги, умумий аҳволи ҳақида бирор аниқ гап айтишим мушкул, – деди ҳижолат тортган адвокт Мели Ҳолмирзаев.

– Биз 8 июнь куни вилоят прокуратурасининг катта терговчиси Рустам Новчаев билан учрашганимизда,  “Отангиз Ҳасан Чориевнинг саломатлиги жойида. Мен сафарда эканлигим сабаб адковатларингизга учрашиш учун руҳсат бериш имкониятидан маҳрум бўлгандим. Мана, энди шу ердаман. Ёллаган адвокатларингизга айтинг, бемалол ҳузуримга келавериши мумкин. Адвокатларингизга истаган вақтида Ҳасан Чориев билан кўришишга руҳсат бераман, ордерларига муҳр ураман”, деган эди терговчи Новчаев, бизни ишонтирган эди у, – дейди ҳамон ҳибсда қолаётган Ҳасан Чориевнинг тўнғич қизи Зулайҳо Чориева, – Лекин кейинги бир ҳафта давомитда негадир адвокат Мели Ҳолмирзаев отам билан учрашишга терговчидан руҳсат ололмади. Айтишларича, ҳали тергов ишларининг давоми тўхтатиб қўйилган. Терговчи Новчаеавнинг Ҳасан Чориев терговига киришмаганлиги ва бу терговда адвокат М.Ҳолмирзаевнинг иштироки таъминланмаганлиги ҳамон тергов ишлари тўхтатиб қўйилганлигидан далолат эмасми? Терговнинг тўхтатиб қўйилганлиги ва умуман, отамиз билан адвокат учрашувига изн берилмаётганлигини турлича шарҳлаш мумкин.

Эҳтимол, отамиз Ҳасан Чориевга нисбатан жисмоний куч ишлатилгандир?  Шусиз ҳам кексалик туфайли касалманд бўлиб қолган отамиз ИИБ ва прокуратура ходимлариниг руҳий ва жисмоний қийноқларини кўтара олмадсан тоби қочиб қолгандир? Ким билсин? Нима бўлган тақдирда ҳам отамизнинг саломатлигидан бир ойдирки бехабармиз. Бу ҳотлат Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг, айниқса, ҳали суд томонидан айби тўлиқ ўз исботини топмаган фуқаролар – гумонланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, ҳимоя ҳуқуқлари бузилаётганлигидан дарак беради. Энди айтингчи, отамиз Ҳасан Чориевнинг саломатлигидан бохабар бўлишимиз учун яна қай бир ҳукумат идорасига мурожаат этмоғимиз керак?!, – дейди падари бузруквори тақдиридан қаттиқ ташвишга тушган Зулайҳо Чориева.

71 ёшли қария Ҳасан Чориев мухолифат етакчиси бўлган ўғли Баҳодир Чориевнинг ортидан туҳмат йўли билан ҳисбга олиниши оқибатидан катта шов-шувларга сабаб бўлганлиги ўзингизга маълум.

Ўзбекистон қамоқхоналари – қийноқлар ороли эканлигига, қамоқхона – бу дунё жаҳаннами эканлигига гувоҳлик бергувчи собиқ маҳбусларниг фикрларига таянадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон ички ишлар тизими ходимлари фуқарони бир илож қилиб “у ёққа тиқиб олгунча”.  Ҳибсхонага тиқиб олдиларми, ундан кейни у ёқда ўзга бир олам – бу дунёнинг дўзахи бошланишини  аксарият қамоқ кўрган кишилар жуда яхши биладилар.

“Бошидан ўтганнинг – қошидан ўтма”, дейишади.

Қамоқхонанинг азоблари таъмини татиб кўрган собиқ маҳбуслар фикрига таянадиган бўлсак, айни дамда хибсда қолаётган 71 ёшли Ҳасан Чориевга нисбатан куч ишлатилган, қийноққа солинган бўлиши мумкин.

Ва ИИБ ходимларининг калтаклари зарбини кўтара олмаган 71 ёшли қария организми қийноқларга дош бера олмасдан қолган бўлиши мумкин.

Бундан хулоса чиқариш мумкинки, айни дамда Ҳасан Чориевнинг саломатлиги хавф остида эканлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Айни дамда Қашқадарё вилоят прокуратураси катта терговчиси Рустам Новчаевнинг ўз хизмат фаолиятини давом эттира олмаётганлигига қараганда, Ҳасан Чориевни тергов қилиш жараёнини давом эттириш имконсиз эканлигига 71 ёшли қария саломатлигининг салбий тамонга ўзгарганлиги ҳам сабаб бўлаётган бўшлиши мумкин.

– Мабодо, Ҳасан Чориевга жисмоний ва руҳий қиноқ қўлланилмаганида эди, қария тергов беришга яраганида, соғлиғига хавф хатар солмаганида эди, адвокат Мели Ҳолмирзаев лоақал у билан тергов жараёнларида юз кўришиш имкониятини қўлга киритган бўларди, – дейди “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова.

Бир сўз билан айтганда гаровда қолаётган Ҳасан Чориевнинг ҳимоя қилиш ҳуқуқи топталмоқда.

Навбатдаги тергов ишлари ва адвокат Мели Ҳолмирзаевнинг Ҳасан Чориев билан тергов жараёнида учрашиш имконияти яна кейинга, 16 июль кунига қолдирилди.

Ҳасан Чориев билан боғлиқ тўқиб чиқилган жиноят ишининг бу қадар чўзилишидан, Ҳ.Чориевнинг ўз адвокати билан кўришишишига монелик қилинишдан ким нима сабабдан манфаатдор эканлиги эса ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

 “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

 Ўзбекистон бўлими Матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares