Пикетга йўл қўйилмади

6 -май 2010- йил соат эрталабки 9.00 да,Қашқадарё вилоят жиноий ишлар бўйича суди биноси олдида, Чироқчи тумани А.Ҳамраев кўчаси 1- қатор 1-уйда яшовчи Абдиназаров Ўктам бошчилигида 20 киши пикетга иштирок этиш учун Қарши шаҳрига ташриф буюришди.
Ушбу кунда суд биноси кўчаси, ички иш ходимлари билан тўрт томони ўраб олинган экан. Мени 6- май куни пикетчилар билан учрашмаслигим учун ички иш ходимлари уйдан чиқишимга йўл беришмади. Мен фақат телефон орқали Ўктам Абдиназаров билан боғланиб туришга мажбур бўлдим.
Пикет иштирокчиси Ўктам Абдиназаров билан Қашқадарё вилоят жиноий- ишлар бўйича судининг раиси Хасанов музокара қила бошлаган,яьни Олий суднинг ҳукмини,ўзгартира олишмаса-да ёрдам берамиз деб ваьда қилишган. Ўктам Абдиназаров қайтадан,Чироқчи туман прокуратурасига даъво аризаси билан мурожаат қилса ҳаммаси жойига тушиши мумкинлигини уқтиришган.
Ўктам Абдиназаров адолат топа олмагани учун пикет қилишга жазм қилган эди, Ўктам Абдиназаровнинг айтишича агар ишлари ижобий томонга силжимас экан, келаси сафар Президент Девони ёнида пикетга чиқишлари мумкинлигини билдирганини маьлум қилди.
Умид қиламиз хукумат ДАН ходими Нодир Холбоевни силаб қўймаса керак,чунки унинг орқасидан жабрланганлар пикетга чиқворса борми, бутун дунёга жар солинса чакки иш бўлишини ҳам яхши билишади. 6- май куни намойишга келганларнинг барчасини исм, фамилияларини бирма-бир қора рўйхатга киритиб қўйишгани ҳақида хабар беради Ўктам Абдиназаров.
Пикетчиларни ички ишлар ходимлари Чироқчи туманигача кузатиб олиб боришган экан.
Адолат қарор топармикан, буниси ҳозирча номаьлумлигича қолмоқда.Буни вақт кўрсатса ажаб эмас.

6-май, 2010- йил.
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares