Америка дипломатлари Эшонқуловага ёрдамни рад этишди

Малохат Эшонқулова қизи Зархала билан; фото: Uznews.net
04.04.14 20:33
 

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Малоҳат Эшонқуловага участка врачига учрашишни ёки «тез ёрдам» чақиришни маслаҳат берди.

«Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги рахбари ва журналист Малохат Эшонқулованинг тиббиёт ёрдами кўрсатиш талабига, АҚШ фақат маслаҳат берди.

«Ўз мутахассисларимиз маслаҳати бўйича Сизга иккита тиббиёт муассаси контакт маълумотларини берамиз, улар Сизга керакли ёрдамни беришади», – дейилади Малоҳат олган электрон почта орқали мактубда.

Кейин эса «Сафо Тиббиёт» клиникаси телефонлари ва республика шошилинч ёрдам токсинология бўлими манзил ва телефон рақамлари берилади.

Эшонқулованинг ҳамкасблари шу заҳоти бу телефонларга сим қоқишди ва «Сафо Тиббиёт» клиникасида кўрикдан ўтиш учун участка терапевти йўлланмаси кераклигини билдиришди, токсикология бўлимига, агар у ерга марказ қабулхонаси тавсия қилган тақдирда мумкинлигини айтишди, у ерга беморларни одатда «тез ёрдам» билан етказишади.

Айни пайтда америка дипломатлари, «элчихона ушбу муассаса хизмати сифатига кафил эмасликлари, шунингдек ушбу тиббиёт муассаси

Агар бизнинг Тошкентда шундай дипломатик корпус борлигини билганимда, уларга ҳечам мурожаат қилмаган бўлардим»
Малохат Эшонқулова

хизмати ёрдамини кўрсатиш ваколатига» эга эмаслигини билдиришган.

Шундай қилиб, Малохат америкаликлар тавсия қилган тиббиёт муассасаларига, фақат туман поликлиникаси шифокори ёки «тез ёрдам» чақириб эришиши мумкин, у бу ишни элчихона маслаҳатисиз ҳам қилиши мумкин.

Фақат ҳорижликларни даволашадими?

Эшонқулова, унинг соғлиғи ёмонлашгани сабаби заҳарланиш бўлиши мумкинлигидан гумонда. Шунинг учун маҳаллий тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишдан қўрқади ва АҚШ элчихонасидан уни Тошкентдаги халқаро клиникада кўрикдан ўтказишларини сўраб мурожаат қилган.
Бироқ элчихона мактубида бу юзадан шундай дейилади: «Тошкент халқаро клиникаси, уларнинг низомига мувофиқ, мутлақо ҳорижий давлат фуқароларига хизмат кўрсатади».

Малохатнинг дўстлари бу ахборотнинг самимий эканига ишонишмайди – ахир «Грин карта» ютган Ўзбекистоннинг барча фуқаролари, элчиликда суҳбатдан олдин айнан Тошкент халқаро клиникасида тиббиёт кўригидан ўтишади.

Ўша ерда зарурат юзасидан улар даволанишади, тегишли ҳақни эса АҚШ ўтайди.

«АҚШ элчисининг клиника директорига битта қўнғироғи, ва барча масалалар шу билан ечилган бўларди», – дейди бу юзадан Малоҳатнинг ҳамкасблари.

Журналист ўлим ҳозирлигини кўрганди

Эшонқулованинг ўзи элчихонанинг жавобидан таассуфда.

«Агар бизнинг Тошкентда шундай дипломатик корпус борлигини билганимда, уларга ҳечам мурожаат қилмаган бўлардим», – дейди у.

Дипломатларга журналист ёрдам сўраб 27 март куни, ўзини жуда ёмон ҳис қилган пайти мурожаат қилган.

Келаси куни Ўзбекистон Ҳақиқий Журналистлар уюшмаси унинг илтимосига кўра АҚШ, Буюк британия, Германия ва Франция элчихоналарига йўлланган петиция билан қўллади.

Петиция ва Эшонқулованинг мурожаатига фақат АҚШ элчихоналари ходимлари муносабат билдиришди, уни 31 март куни суҳбатга чақиришди, у ерда ҳамдардлик билдиришди ва тиббиё ёрдам ваъда қилишди.

Малохатнинг яқинлари, элчихона амалдорлари, тиббий ёрдамга муҳтож одамнинг иши тушаётгани, унга зудлик билан ёрдам кераклигини кўра била туриб, унга шу заҳоти рад жавоби беришмаган, жавобни бир неча кунга суришганидан ғазабда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам дипломатларнинг бу ҳатти ҳаракатини ноҳақлик деб билишади ва улар, элчихонанинг қарори остида сиёсий ғараз ётибди – улар Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатларини кескинлаштирмоқчи эмаслар, дея ҳисоблашади.

Айни пайтда Эшонқулова ҳозир мутлақо ҳолдан тойган, тўшакка михланган ва ўлимга тайёрланмоқда.

Uznews.net

Тэги: БирдамликМалоҳат Эшонқулова
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares