“Ворислик” амаллари ва қизини бу ролда кўриш Каримовнинг жонига тегди

Гулнора Каримова – қачонлардир гўзаллик ва салтанат чўққисида бўлган; фото: Каримова Твиттеридан

Гулнора Каримованинг аҳволи – Ўзбекистон “вориси” ҳақида спекуляциялар бас қилиниши лозимлигига ишорадир, дея ҳисоблайди россиялий сиёсатшунос Алексей Малашенко. 

Карнеги маркази Москва илмий кенгаши аъзоси, “Дин, жамият ва ҳавфсизлик” дастури раиси Алексей Малашенко Тошкентда Гулнора Каримова тарафидан, унинг яхши даврларида уюштирилган тадбирларда иштирок этган.

Бугун у унинг аҳволи – етти ойдан бери Тошкентда уй қамоғида ҳимоя ҳуқуқисиз қолаётгани ҳақида – ҳамдардлик билан, айни пайтда вазият ҳали ечимдан анча узоқ экани ҳақда гапирмоқда.

Яқинда Каримованинг Лондондаги матбуот котиби Локсли Райан унинг уй қамоғидаги фотосуратларини тарқатди. Чарчаган ва қийналган Каримованинг расми камуфляждаги соқчилар қуршовида акс этган, улар ундан бир қадам ҳам узоқлашишмайди, улар билан афтидан тез-тез жанжал келиб чиқмоқда.

Райаннинг сўзларга кўра, бунинг сабаби ўзи ва қизи Имон учун овқат талаб қилаётганидадир. Матбуот котибининг айтишича, уларни муттасил оч қолдиришмоқда.

Отасининг қўлида

Малашенко, Гулноранинг тақдири тўлиқ унинг отаси Ислом Каримовнинг қўлида. Унинг сўзларига кўра, уларнинг ўртасидаги зиддият чегарадан ошган, бироқ йилнинг бошида улар орасида айрим илиқлик ҳам кузатилган. “Гулнора ҳатто ота онасининг туғилган кунида куйлаган ҳам”, – дея эслайди у.

Гулнора ўз қилиқлари билан отасини ранжитганига, Ўзбекистондаги фикрдан фарқли, унинг тўғрисида Ғарбда нима дейишларига бефарқлигига шубҳа қилмаган ҳода, сиёсатшунос, унинг кулфати режиссери Миллий ҳавфсизлик хизмати бўлганига ишонади.

“Тўғри, Гулноранинг №1 рақиби, унинг қулатилиши учун бор амалини ишга солган МХҲ раҳбари Рустам Иноятовдир, – дея мулоҳаза қилади сиёсатшунос, – ва оҳир оқибат у ўз мақсадига етди. Бироқ Каримовни эзиш Иноятовга нега керак бўлганини мен тушунмайман”.

Каримованинг ҳозирги аҳволи – отасининг ҳуқуқсиз асираси; фото: “Davidson-Ryan-Dore”

Кўринадики, Каримовнинг асосий ғазабига қизининг президентлик амбициялари сабаб бўлган, кейинги пайтларда яширишга ҳам интилмаган.

Эҳтимол шунинг учун Каримованинг матбуот котиби кечаги баёнотида, мижозининг сиёсий амбициялари бўлмагани ҳақида билдирган, гўёк отаси олдида уни оқлашга интилиб.

Ворис йўқ – тамом вассалом

Малашенко шунингдек, Ислом Каримовга унинг номи атрофида муҳтамал “ворис” ҳақидаги гаплар жонига теккан, хатто ворис дея унинг қадрдон қизини айтишаётган бўлишсада.

Каримов, ҳатто шахсий ҳавфсизлигини тўла таъминлаш кафолати берилган тақдирда ҳам кўнгилли тарзда ҳокимиятдан кетадиган одам эмас, дейди московлик сиёсатшунос.

“Унга мамлакат ички ва ташқи сиёсатига таъсир қилувчи маслаҳатчи, пенсионер роли етарли эмас, – давом этади Малашенко, – шунинг учун у оҳиригача туриб беради”.

Каримованинг соқчилар билан жанжали сабаби овқат устидан келиб чиққан бўлиши мумкин, дейди унинг матбуот котиби; “Davidson-Ryan-Dore”

Афтидан ворис мавзуини «ёпиш» истаги Гулноранинг қулатилиши сабабларидан бири бўлди, бундан ташқари, Каримов унинг мамлакатида қонун олдида ҳамма, жумладан ўз пушти камаридан бўлган қизи ҳам тенг эканини кўрсатмоқчи, дея ҳисоблайди у.

“Агар узоқ вақт экспертлар шу ролга лойиқ деб келган Гулнора ворис бўла олмаса, Ислом Каримов тириклигида на Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев, на молия вазири Рустам Азимовга бу раво кўрилмайди”, – ҳулоса қилади Малашенко.

Тубандаги шахслар айрим тахлилчилар томонидан ушба марказий осиё давлатининг бўлажак рахбарлари сифатида айтилиб келинган.

Uznews.net

 

http://www.uznews.net/uz/politics/27640-vorislik-amallari-va-qizini-bu-rolda-korish-karimovning-zhoniga-tegdi

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares