ОДИЛ СУДЛОВГА ҚАРШИ СУДЪЯЛАР

Muhammadqodir aka Otaxonov

              Ўзбекистон Републикаси жиноят кодексида “Одил судловга қарши жиноятлар”деб аталадиган   XYI  – боб бор. Бу бобнинг 230-моддаси айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, 231-моддаси адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқаришга   сабабчи бўлган  суриштирувчи, терговчи, суд ва прокуратура органлари ходимларига  қўлланилади.

 

          Ҳали ҳануз Ўзбекистонда ноқонуний қарор, ажрим ва ҳукм чиқарган ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари жиноий жавобгар қилинганлигига гувоҳ бўлмадик. Аммо, порахўрлик ва бошқа суистеъмолликлар юзасидан ишдан ҳайдалган, жазо олганлар ҳақида маълумотлар бор. Афсуски, одил судловга қарши жиноят содир этилиши мисли кўрилмаган даражада юқори. Аммо, одил судловга қарши жинояти учун жазоланиши шарт бўлган МХХ идораси ходимидан тортиб, оддий суд котибига қадар ими-жимида, ниҳоятда авайлаб – асраб “ковуши тўғрилаб” қўйилиши, ҳеч бўлмаганда бошқа “тинчроқ иш”га ўтказиб юборилиши мумкин. Аммо, содир этган жиноий қилмиши учун қонун доирасида жазо чоралари кўрилмаслиги оқибатида  Ўзбекистонда  одил судловга қарши жиноий қилмишлар ортиб бормоқда. Аксарияти, бундай жиноят тури суриштирув –тергов жараёнларига ўта юқори мансабдорларнинг ноқонуний аралашуви, босими, таниш билишчилик ҳамда  энг кўп тарқалгани – моддий рағбатлантириш эвазига ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакилларини оғдириб олиш орқали содир этилмоқда. Айниқса, одил судловга қарши жиноий қилмишлар Ўзбекистон Республикасидаги фуқаролик ишлари бўйича суд маҳкамаларида шундай авж олганки, амалда ишни апелляция , кассация ва назорат каби ҳуқуқий институтлар орқали биринчи инстанция судида содир этилган жиноий қилмишни  бир эмас, уч-тўрт судъялар бевосита гувоҳи бўлиб туришади. Судъянинг била туриб нотўғри тўхтамга келиши, манффатдор шахсларнинг манфаатини кўзлаб, ёки “рағбат” эвазига ноқонуний ажрим ёки ҳал қилув қарори чиқариши ҳам жиноий қасдни англатади. Афсуски, судъянинг қўпол хатога йўл қўйганлиги ишни апелляция, кассация тартибида кўрилаётганида тузатиб кетиши ва қонун доирасида тўхтамга келиниши мумкин. Аммо, судъя томонидан зиён етказилган оддий фуқароларнинг кўрган зарарлари айниқса, маънавий зарари ҳеч қачон ўрнига қўйилмайди. Хотто, юқори инстанциясида  ишни кўраётган судлар дастлабки суд ишида судъя “қуюшқондан чиқиб” кетган эканлигини, яъни хатога йўл қўймаган балки жиноий қилмиш содир этган эканлигини тушуниб туришади. Аммо, ваколатлари доирасида хусусий ажрим чиқариб, унинг ҳуқуқбузарлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан чора кўрмайдилар. Ҳудди ана шу ҳолат фуқаролар ўртасида “Қарға қарғани чўқимайди” қабилидаги нохуш иддао тарқалишига, адолатли судга ишончсизлик билан қарашга олиб келади. Процессуал талабга кўра, судлов ҳайъатидаги биронта судъя бошқа судъяларнинг тўхтами билан келиша олмаса, яъни жиноий қилмишга бош қўшмасдан ўз мустақил фикрида қолиши лозим бўлса, фикрини алоҳида ёзма баён этиб ишга тақдим этади. Мазкур хулоса ҳам албатта ишга тикилади.Аммо, ҳали ҳануз бирон бир судъянинг  алоҳида фикрда қолгани маълум эмас. Сабаби, яна ўша босим, таниш – билишчилик, маҳаллийчилик ва бошқалар.

        Суриштирувчи, терговчи ва судларнинг амалда содир этаётган жиноий қилмишларини хаспўшлаб, якунига етган жиноий қилмишларини яшириб кетишларига яна бир омил – амнистия актини қўллаш бўлиб қолгани ачинарли. Амнистия инсонпарварлик ва кечиримлилик нуқтаи назарида ўта муҳим аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистонда миллий руҳнинг ҳуқуқий институтлардаги тантанаси дегимиз келади! Аммо, хатто шу оламшумул ва таҳсинга лойиқ институтни ҳам суиистеъмол қилишларига йўл қўйиб бўлмайди. Суриштирувчи, терговчи ва хатто прокурор ва судъя ҳам бир қилмишни содир этганликда гумон қилинаётган аммо амалда ўз исботини топмаган жиноятда айбланиб  мутлақо айбсиз, ёки кам аҳамиятли қилмиш содир этгану хавфли жиноий қилмиш деб хатога йўл қўйган ҳолларда ўз айбларини ёпиб кетиш учунгина  гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини амнистия актига ариза ёзишга кўндиришга уринишади. Аксарият айбланувчилар ҳуқуқий саводсизлик оқибатида, баъзилар эса тезроқ озодликка чиқиш ва суриштирув тергов органларининг таъқиб ҳамда тазйиқларидан қутилиш учунгина, кўплар эса  ноқолай аҳволга тушиб қолганликдан ҳижолатпазликдан тезроқ қутилиш мақсадида  амнистия акти қўлланилишини сўраб ариза ёзишга рози бўлишади. Ваҳоланки, улар ўзларининг айбсиз эканликларини билсалар ва  суд тартибида  ўз айблари исботини топмаслигини тушуниб етсалар умумий суд тартибида ишни кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Афсуски, судлар унинг айбсиз эканлигини юз фоиз одил судлов орқали кафолатлай олмаяптилар. Қандай бўлмасин айбли деб топилишини ва шундан сўнг амнистия актини қўллаш билан “сихниям кабобниям куйдирмай”  қутилиш йўлини афзал билишяпти. Акс ҳолда, айбсиз шахсга нисбатан асоссиз айблов юклаганлиги учун суд хусусий ажрим чиқариш орқали суриштирувчи, терговчи ва  бошқаларга нисбатан одил судловга қарши жиноий қилмиш содир этганлик аломатлари борлиги юзасидан қонуний жазо чоралари кўрилиши учун тақдимнома юбориши шарт бўлади. Айбсиз шахсни жавобгарликка тортган, асоссиз ҳукм, ҳал қилув қарори ва ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ва бошқалар инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун 5 йилдан 8 йилга жиноий жавобгарликка тортилиши лозим бўлади.

          Энг ачинарлиси, амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлган шахсларга  сунъий равишда амнистия актини қўлламаслик ва бунга “жиддий сабаблар” борлигини рўкач қилиб ҳамда жиддий айбларни тақаб юборишини ишора қилиб  таъмагирлик талаблари қониқтирилгачгина  амнистия акти қўлланилишига ҳужжатлар расмийлаштираётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳам кузатдим. Инсонпарворлик тамойили – Амнистия актидан ўзининг шахсий даромад топиши, паст ниятда ва ғаразли мақсадларда фойдаланишга  уриниб келаётган ҳуқуқ  посбонларини ҳам кўриш мумкин. Аммо, биз мавзудан четлашиб кетмайликда, Ўзбекистондаги Одил судловга қарши жиноятлар ҳуқуқ-тартибот идораларида ва судларда қай тарзда намоён бўлаётганлиги хусусида тўхталсак.

        Андижон тумани, Ҳакан қишлоқ, Зангибобо маҳалласидаги 26-уйда  яшовчи Мамадалиев Соли Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига жавобгари 1932 йилда туғилган нуроний онахон Урайимова Адашхонга нисбатан “Уй қурилиши учун сарфланган ҳаражатларни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилади. 2014 йил 6 август кунги суд мажлисида  жавобгар онахон А.Урайимова  даъвогар С.Мамадалиевнинг судга қалбаки ҳужжатларни тақдим этганлигини ҳуқуқий асослантириб, “Даъвогар даъвосини қалбаки ҳужжатлар билан тақдим этилгани боис даъвони рад қилиш ва қалбаки эканлигини била туриб судни чалғитиш мақсадида судга қалбаки ҳисобланган ҳужжатларни тақдим этганлиги учун хусусий ажрим чиқарилиши”ни сўраб қарши даъво аризаси тақдим этган. Қарангки, онахон Ўзбекистон Республикаси МХХ Андижон вилоят бошқармасига ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳали суд ишни кўриб чиқишни бошламасиданоқ, бир неча кунлар аввал одил судловга қарши жиноят содир бўлаётганлиги ва қалбаки ҳужжатлар судга тақдим этилиб С.Мамадалиев томонидан жиноий қилмиш содир этганлиги хусусида хабар берган экан. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судъяси Б.Маҳамадулаев чамаси “моддий рағбатлантирилган” чоғи, суд залининг ўзидаёқ қарши даъвони қабул қилишдан ўзини олиб қоча бошлайди. Унинг бу саъй – ҳаракатлари ноқонуний эканлигини, айнан кўриб чиқилаётган даъво предметига қарши даъво киритилаётгани ва процессуал барча талабларига амал қилиниб, суд божлари тўланган ҳолда тақдим қилинаётганлигини баён қилиб жавобгар онахоннинг вакили М.Урайимова талаб қилади. Судъя Б.Маҳамадуллаевнинг  важи ҳаммани ҳанг-манг қилиб қўяди. “Қарши даъво ариза”нгизни эртага олиб келиб топширинг, эртага қабул қиламан”, дейди судъя. Вакил эса қарши даъво ҳам бошқа илтимослар ҳам судга бевосита суд мажлисида тақдим этилишини таъкидлайди. Судъя Б.Маҳамадуллаев жавобгарнинг “Қарши даъво аризаси”ни қабул қилиб олишга мажбур бўлади ва суд мажлисининг ўзидаёқ  тарафалардан даъвогар С.Мамадалиевга   нусхасини тақдим этиб, келгуси суд мажлисига тайёргарлик кўриб келишини айтиб, суд мажлисини бошқа кунга қолдирилганини эълон қилади.

       –   Орадан икки – уч кунни ўтакзиб, навбатдаги суд мажлиси қайси кунга белгиланганлигини билиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судъяси Ботир Маҳамадуллаевга  учрашдим, – дея ҳикоя қилади жавобгар вакили Мавлудахон  Урайимова, – бунга сабаб  06.08.2014 йил кунидаги суд мажлисида судъянинг ўзи   кейинги суд мажлиси куни ва вақти ҳақида ўзимиз маълум қиламиз, деб айтган ва бошқа кунга қолдирган эди. Судъя Б.Маҳамадуллаев менга пинак бузмасдан “2014 йил 6 август кунги суд мажлисида даъвогар Мамадалиев Солижоннинг даъвоси қаноатлантирилиб ҳал қилув қарори чиқарилган” деса бўладими?!  “Менинг қарши даъво аризамчи?”  сўрадим ундан. “Сиздан ҳеч қандай қарши даъво аризаси олганим йўқ” деб жавоб қилишига кўзларимга ишонмадим. Ваҳоланки, айнан қарши даъво аризамнинг нусхаларини илова қилиб, вилоятдаги МХХ  ва прокуратураларга  одил судловга қарши жиноят содир этилаётгани хусусида ариза киритгандим. Мазкур аризам  6 август 2014 йил кунги суд мажлисидан уч-тўрт кун аввал киритилган эди. “Суд музокораси ўтказмасдан, суд маслаҳатга кирмасдан ҳам ҳал қилув қарори чиқара оладими? Ахир суд мажлисини бошқа кунга қолдиришингизга сабаб бизнинг “Қарши даъво ариза”миз тақдим этилгани ва уни тарафларга берилиб, тайёргарлик кўриб кейинги суд мажлисига келишлари тайинлангани эди – ку?” деб сўрадим судъя Б.Маҳамадуллаевдан. “Чиқинг, менинг бошқа ишларим кўп…” деди судъя гапга ўрин қолдирмай.

         А.Урайимованинг одил судловга қарши жиноят содир этилгани хусусидаги аризаларига  жавоблардан кулгинг қистайди. “Биз суд ишларига аралашмаймиз”, дейди Ўзбекистон Республикаси МХХ Андижон вилоят бошқармаси раҳбарияти. Ваҳоланки, судъянинг ноқонуний хатти ҳаракати ва жиноий қилмиши  оқибатида фуқароларда суд ҳуқуқ тизимига нисбатан ишончсизлик, адолат қарор топишига ва юртимизда қонун устиворлигига  шубҳалари кучаяди. Бундан давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зиён етказилади. Айнан шу нуқтаи назаридан миллий хавфсизликка путур етишига  панжа орасидан қаралиши ачинарли. Андижон шаҳар прокуратураси жавоби мазмунидан эса, “Судда кўриб чиқилаётганлиги сабабли протест киритишга асос йўқ”.                  -Тавбангдан кетай болам, – дейди нуроний онахон А.Урайимова, – мен протест киритиш ҳақида илтимос аризаси ёзмаганман. Жиноят содир этилгани, одил судловга қарши жиноят юз бергани ҳақида хабар бериб,  қалбаки ҳужжатлар тақдим этган С.Мамадалиев ва  қалбаки ҳужжатларни қабул қилиб олган судъя Б.Маҳамадуллаев қилмишларига қонун доирасида жазо чоралари кўрилишини сўраганман.

           Нуроний онахон гапи мазмунидан шу нарса аён бўладики, Б.Маҳамадуллаев  даъвогар С.Мамадалиевнинг даъво аризасини қабул қилиши мутлақо мумкин бўлмаган  бунга сабаблар: Биринчидан,  100 000 000 сўмлик даъво предметига нисбатан суд давлат божи тўланмаган, атиги 48 000 сўм тўланган. Суд давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва бундай ариза билан  С.Мамадалиев мурожаат ҳам қилмаган. Судъя Б.Маҳамадуллаев аризани бож тўловидан озод қилинмаган шахснинг даъво аризасини қабул қилишни рад этиши лозим эди. Иккинчидан, судга тақдим этилган илова ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2013 йил 15 июл кунги ажрими билан ўз кучини йўқотганлиги ва бекор қилингани боис, судъя Б.Маҳамадуллаев  тақдим этилган ҳужжатни қалбаки эканлиги масаласини Ўз.Р. ФПКнинг 189-190-моддалари талабларига асосан ҳал этмоғи шарт эди. Фуқаролик процессуал кодекснинг 190-моддасида Ҳужжатнинг қалбакилиги тўғрисидаги аризани текшириш учун суд экспертиза тайнлаши ёки бошқа далиллар талаб қилиши мумкин. Агар суд ҳужжат қалбаки деган хулосага келса, уни далиллар қаторидан чиқаради. Зарур ҳолларда суд материалларни прокурорга юборади, дея  таъкидланганига Б.Маҳамадуллаев эътибор қаратмаган.

        А.Урайимованинг ҳуқуқ-тартибот идорларига қилган мурожаатларидан қўрқиб кетган судъя Б.Маҳамадуллаев иккинчи  жиноятни содир этиб юборади. Яъни 2014 йил 6 август кунида А.Урайимованинг “Қарши даъво аризаси”тақдим этилгани боис суд мажлиси бошқа кунга қолдирилгани ёдидан чиқиб, ҳудди шу кунида  суд ишни кўриб чиққанлиги ҳақидаги ҳал қилуву қарори чиқариб юборади. Бу ҳал қилув қарорида қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани ҳақидаги  хабарлар бўла туриб, ФПКнинг 189-190-моддалари талабларини бажармасдан ва хатто суд муҳокомаси ўтказилмагани ҳамда суд маслаҳатга кирмагани ҳолда, С.Мамадалиевнинг “Сарф хапражатларини ундириш” даъвосини қаноатлантириб юборадию, “Қарши даъво”ни  муҳокома қилиш тугул, иш материаллари ичидан  олиб ташлаб йўқ қилиб юборгани ҳолда, “кўриб чиқилган” мақомини бериб ажрим чиқаради. Ажримда яна одил судловга қарши такрорий жиноят содир этади. Яъни “айнан бир предмет ва айнан бир тарафларнинг  иши бошқа суд таркибида кўрилиб, қарор чиқарилгани учун”  атиги “Қарши даъво”нигина кўриб чиқилишини “Фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш”и ҳақида  ажрим чиқариб юборган. Ваҳоланки, даъвонинг ҳам қарши даъвонинг ҳам даъво талаблари янги эди! Айнан шу даъво талаби бўйича биринчи марта суд иши юритилаётганига  судъя Б.Маҳамадуллаевнинг  фаҳми етмаган.

        Ўзини ошкор этилишини истамаган Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг ходимларидан бири нуроний А.Урайимовага  бу ишларнинг бошида вилоят судининг раиси Жўрабек Қарабоевнинг шахсан  ўзи турганлигини, судъяларнинг ноқонуний  иш кўришларини талаб этиб, босим ўтказаётганини чунки бундан шахсан ўзи моддий манфаатдор эканлигини баён этди. Унинг таъбири бўйича бундай одил судловга қарши жиноий қилмишларнинг калава учи Ўзбекистон Республикаси Олий Суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Холмўмин Ёдгоровга бориб тақалади…

         Унинг иддаосида жон бор экан! Бунга далил-исбот: Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Ж.М.Карабоев  ўзининг 2014 йил 7 августдаги №1-1160-14/ 820 рақамли жавоб хати билан Урайимова Адашхонга “Сизнинг даъвогарлигингиздаги жавобгар Мамадалиев Соли ва бошқаларга нисбатан “уйдан кўчириш ҳақида”ги ҳамда даъвогар Мамадалиев Солининг Сизга нисбатан “мерос гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини белилаш ҳақида”ги фуқаролик ишини кассация инстанцияси судида кўришлик учун Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 13.06.2014 йил № 6-210-14 сонли хатига асосан фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судига юборилган” деб маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Фуқаролик ишлари бўйича  судлов ҳайъати раиси Х.Ёдгоров эса ўзининг 20.07.2014 йилдаги №12-35-3374-14 рақамли хати билан А.Урайимовага  суд ишининг фақатгина  “Мамадалиев Соли ва бошқаларга нисбатан уйдан кўчириш” ҳақидаги суд ишини Наманган вилоят судига юборилгани ҳақида хабар қилган. Андижон вилоят судининг раиси Ж.М.Карабоев билан Ўз.Р. Олий Судининг фуқаролик судлов ҳайъати раиси Х.Ёдгоров ўзаро жиноий тил бириктириб, амалда бирлаштириб кўриб келинаётган ишнинг  Мамадалиев Солининг даъвогарлигидаги “Мерос гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини белгилаш ҳақида”ги  қисмини Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига юборилганлигини яширишади. Натижада, ҳар икки вилоятда айнан   айнан бир тарафлар ва айнан битта низо  предметига оид суд иши  кўриб чиқилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 4 август, 2014 йил кунги кассация ажрими чиқарилади. Бу кассация ажримида қонун доирасида кўриб чиқилиб. тўғри тўхтамга келинган. Аммо, ФИБ Фарғона вилоят судининг кассация инстанцияси 2014 йил 28 август кунги ажримида шармандали тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2013 йил 15 июл кунги ажрими талабларига  тескари ажрим чиқариб,  одил судловга қарши жиноят содир этишган. Ваҳоланки, қуйи инстанция судлари Олий Суднинг қарорини бекор қилиш ваколатига эга эмас! Фуқароларнинг айтишларича, одил судловга қарши жиноий ишларни содир этиш ва ташкиллаштиришда  Фарғона вилоят судининг кассация судлов ҳайъатига раислик қилувчи судъя А.Салайдинов   Андижон вилоят судининг раиси Ж.Карабоевдан қолишмайди. Балки, бундай жиноий қилмишлар содир этиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судъяси лавозимида ишлаб юрган пайтиданоқ Ж.Карабоев билан мусобақалашиб келишган. Бу ҳақда Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида яшовчи, маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлиб ишлаб турган Муҳаббатхон Умарованинг  тушунтиришларидан билиб олиш мумкин. М.Умарова ўзининг манфаатдор шахс сифатида судга қатнаштирилмаслик  ва хатто апелляция ва кассация тарзидаги шикоят аризаларини  бир неча марта йўқотиб ташлаш орқали жинояти билан машҳурлигини  таъкидлаб  тушунтириб бера олади…

             Судларда одил судловга қарши жиноий қилмишлар содир этилишига олиб келадиган омиллардан яна бири – прокурорлар. Суд мажлисида иштирок этаётган прокурорнинг вазифаси фақатгина судланувчига қора чаплаш, унинг албатта жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан саъй-ҳаракатларни олиб бориш, яъни юриспруденция тили билан айтганда, “давлат қораловчиси сифатида айбловни  қувватлаш”дангина иборат эмас! Балки, судда қонун устуворлигини таъминланиши, процессуал қонунчиликка амал қилиниши юзасидан ҳам назорат кузатувини олиб бориб, тўғри, асосли ва адолатли фикрини билдириб одил судлов амалга оширилишига кўмаклашиш ҳамдир. Айбланаётган ёки судланаётган шахснинг қилмишларида жиноий  аломат йўқлиги, ёки содир этилган жиноятга даҳли йўқлиги ҳолатларини аниқлангани тақдирида  ваколати ва процессуал ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиқиб дарҳол тегишли чораларни кўриши лозим. Аммо, амалда бунинг ҳеч имкони йўқ. Чунки бугунги судларда қатнашаиб келаётган прокурорлар ўзига хос “номенклатура”га айланиб қолишган! Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида бир кунда  5-10 та суд мажлисида қатнашиб чиқаётган прокурорларни кузатиб ҳанг-манг бўлиб қолдим! Ахир прокурор робот эмас, унинг мияси атиги иккита суд мажлисини чуқур таҳлил этиши, атрофлича ўрганиши ва текшириб чиқиши мумкин. Аммо, ундан ортиқ судларда қатнашишини  тасаввуримга сиғдира олмайман! Кузата туриб уларнинг кўрилаётган жиноий иш материаллари билан мутлақо таниш эмаслигига  амин бўлдим.  Ана шу “яхши таниш эмаслик” оқибатида, дастлабки суриштирув органи (одатда учустка профилактика нозирлари) ва  тергов органи ходимлари томонидан прокурор ва судлар  боплаб лақиллатилган эканига  ҳайрон қоламан. Тушунарли бўлиши учун Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг 2014 йил 15 август кунги судланувчи Умрзақова Дилдора Алижоновна, Отажонова Нилуфар Юсуфжоновна ва Тўланбоев Достонбек Тўлқинбек ўғилларининг Ўз.Р. ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “б, в,” бандлари билан айблаб чиқарилган ҳукмни таҳлил этишимиз мумкин. Жиноят ишидан аён бўлшича, судланувчи Д.Умрзақова 2014 йил 23 феврал куни соат 09-30 ларда, 20.08.1999 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 11, 15-моддаси 1-банди  талабларини бузишиб уююшган ҳолда жиноят содир этишган. Суд ҳукмининг баён қисмидаги айблов ва судланувчи Д.Умрзақованиинг  судда “ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб” берган кўрсатмалари билан танишиб чиқиб ҳеч тушунмадик. “Айблов хулосаси”да ҳам, суд ҳукмида ҳам  судланувчи Д.Умрзақова  жиноят содир бўлган пайтгача ўзининг Мубина исмли қизининг касаллиги туфайли уни даволаш ташвишлари билан Андижонда банд бўлганлиги, уйдан мутлақо ташқарига чиқмаганлигини баён  этиб турган бўлсаю Қирғизистон Республикасида яшовчи қайноғаси Умрзақов Ғиёсиддин телефон қилиб, “Юк ўтказилган”лиги ҳақида хабар бериб, ўша заҳоти  судланувчи Д.Умрзақова уйидан чиқмагани ҳолда эрига телефон қилиб “Телевизор келгани, эгаси олиб кетиши лозим”лиги ҳақида айтгани баён этилган. Қизиқ, уйидан чиқмаган, бола тарбияси ва  касал парваришлаш билан банд – уй ташвишлари билан ўралашиб юрадиган аёл “уюшган гуруҳ” билан қачон жиноят юзасидан тил бириктра ва жиноий ҳаракатларнинг бажарилишини  тақсимлашда  жиноий шериклари билан келиша  олади? Миллий удумларга кўра, қайноғалар келин ойидан кўра, акасига  телефон қилишлари мақсадга мувофиқроқ эмасми? Айниқса, нозик иши – жиноий қилмиш юзасидан қирғисизтонлик  Ғ.Умрзақов  акаси қолиб уйда ўтирадиган  келинаяси Д.Умрзақовга телефон қилгани  шубҳа уйғотади. Ишни диққат билан синчиклаб ўраниб, ҳақиқатан ҳам суриштирувчи ва терговчи томонидан прокуратура ва суд роса лақиллатилган эканига тушуниб қолдик. Гап шундаки, жиноят содир этилаётган пайтида, яъни таъқиқланган юк чегарадан ўтказилаётган пайтида  ака-ука  қирғизистонлик Ғиёсиддин ва Зайнобиддин Умрзақовлар бирга бўлишган, ёки жиноий ҳаракатларни ҳамкорликда содир этишган. Судланувчи Тўланбоев Достонбек кўрсатмаларида айтиб ўтаётган Саид ва Нилуфар деган шахслар Қирғизистон Республикаси  фуқаролари бўлишиб, улар билан ҳамкорлик қилиб туришган. Судланувчи Нилуфар Отажонованинг эса бу жиноятга мутлақо даҳли бўлмаган. Балки, ноқонуний ўтказилган юклар судланувчи Н.Отажонова сотиб олган, аммо яшамайдиган уй олдида қўлга тушганида  жиноятчилар судланувчи Н.Отажонова томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берганликда гумон қилинишиб, унинг ўзини ҳам шерикликка  жалб этиб юборишга  киришишган.    Суриштирув-тергов жараёнларида  Н.Отажонова томонидан  хабар қилинмаган экани аён бўлиб қолгач, энди кеч бўлганини тушуниб етишган  ва Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган Нилуфар деган шахс ўрнига  ўзбекистонлик Нилуфар Отажоновани ўзларига шерик сифатида кўрсатиш хусусидаги  терговчининг  талабини бажаришга мажбур бўлишган. Асли бу жиноий қилмишларнинг ташкилотчиси ва раҳбари Зайнобиддин Умрзоқов эди. Суриштирув ва тергов органи ходимлари  З.Умрзақовнинг  муқаддам айнан шундай жинояти учун судланиб, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётганлиги, шунга қарамай яна такроран жиноят содир этганлиги учун оғир жиноий жавобгарликка тортилишидан сақлаб қолиниши мақсадида, чамаси “рағбат” эвазига  муқаддам умуман судланмаганлиги, “жазо енгил бўлиши”ни эътиборга олиб  жиноий қилмишга мутлақо даҳли бўлмаган, уйда болалар тарбияси билан банд бўлган    Умрзақова Дилдорани  айбдор деб топишга келишишган. Судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам шунга “мосланиб”  тайёрланган. Оқибатда, мазкур жиноятга мутлақо даҳли бўлмаган Нилуфар Отажоновага ҳам асоссиз равишда  бир йиллик синов муддати  жазоси  берилган. Суд бирданига икки шахс (Д.Умрзақова, Н.Отажонова)ларнинг жиноятга  даҳли бўлмаганлари ҳолда Ўз.Р. ЖКнинг 223-моддасида назарда тутилган айб билан  3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиб, сўнг ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, жазо шартли жазога алмаштирилиб, бир йил синов муддати белгиланиб  ҳукм  чиқарилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Суд ҳукми тўғрисида”ги  қарорида “судларнинг эътибори ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мамкинлигига қаратилсин” дея раҳбарий тушунтириш берилган. Асоссиз  айбланиб,  жазо қўллаш мумкин бўлмаган судланувчи  Д. Умрзақова ва Н.Отажоноваларнинг жиноят содир этилган жойда ҳам, чегарада ҳам  бўлмаганликлари, Қирғизистон Республикасига  ноқонуний ўтмаганликлари  ва хатто  уйдан чиқмаган ёки ўз оилавий ташвишлари билан банд  бўлганликларини,  таъқиқланган  тарзда юкни чегарадан булар томонидан ўтказилмаган эканлик ҳолатига  гувоҳлар  ва хатто маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг  кўрсатмалари  билан ҳам  исботини топаётганлигига суд эътибор қаратмаган. Ҳақиқий жиноятчи  (З. Умрзақов) эса жазоланмасдан четда қолган. Олий Суд Пленумининг  юқоридаги қарорида жумладан, судланувчи томонидан терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳолати у иш бўйича тўпланган ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан холисона тасдиқлангандагина  айблов хукм чиқаришга асос бўла олади, дея тушунтирилган. Жиноятга мутлақо даҳли бўлмаган  уй бекаси Д.Умрзақованинг  жон-жаҳди билан “айбига тўла иқрорлиги” дан мақсади турмуш ўртоғи З.Умрзақовнинг  жиноий жавобгарликдан  сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли шу, деб тушунтирганларнинг  алдовларига учгани эканига  эътибор қаратилмаган  ва унинг ёлғон кўрсатма бериши, ҳақиқатни яшириши каби ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келинган. Айнан бир жиноятда иштирокчиликда айбланаётган  судланувчилар Д.Умрзақова ўз кўрсатмасида  “Нилуфар Отажонова жиноий ишда иштирок этмаган” дея  судланувчи Д.Тўланбоев эса “Нилуфар  Отажонова бор эди”  деган кўрсатмаларининг бир-бирига зид эканлигига, гувоҳларнинг  кўрсатмаларида  уларнинг иштирокчиликлари  шубҳа остига қўйилганига  суд эътибор бермаган. Эксперимент орқали  ва таниб олиш учун қонун доирасида чоралар кўрилмаган. Хуллас, асоссиз суд ҳукми чиқариш орқали айбсиз шахслар ўзлари содир этмаган жиноий қилмишда айбланиб ҳукм чиқарилган.

        Яна бир одил судловга қарши жиноий қилмиш Ўзбекистон Республикаси МХХ Андижон вилоят бошқармаси маҳсус гуруҳ раҳбари, подполковник А.К. Ишанқуловнинг саъй-ҳаракатларида ўз ифодасини топган. Юриспруденцияда  исбот қилишнинг муайян тартибида, масалан суднинг ҳукми, ажрими ва қарори билан исботланган жиноий қилмиш қайта исботланишини тақазо этмайди. Ҳамма учун маълум бўлган ҳолатлар исбот қилинган деб ҳисобланади. Гап шундаки, Қўрғонтепа туманидаги 1-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси Зокиржон Зоҳидович Расулов бир гурух машинафуруш жиноятчилар билан жиноий гуруҳга бирлашиб, аввалдан режа тузиб, фуқаролардан фирибгарлик, алдов йўллари билан олиб ўзлаштирилган автомашиналарни ноқонуний равишда  ўзгаларга  расмийлаштириб, нотариал ҳужжатларни қалбакилаштириб, эгаси йўқ бўлган автомашина эгасининг имзосини қалбакилаштириш орқали мулкларни талон-тарож қилиш билан шуғилланиб келишган. 2012 йилда содир этилган уларнинг жиноий қилмиши туфайли жабрланган оддий фуқаро Давронбек Қурбонов ундан ноқонуний эгалланиб  хуфёна  ўзгага ноқонуний расмийлаштириб  юборилган “Матиз” автомашинасини талаб қилган. Нотариус З.Расулов ундан бу ҳақда ҳеч кимга арз қилмай туришини илтимос қилади ва кўрган зарарларини қайтаришига ваъда беради. Фуқаро Д.Қурбоновнинг ҳақиқатан ҳам жабрланиб қолганини тан олган ва кўрган зарарларни қайтариш билан алдаб вақт ўтказиб келган нотариус  З.Расуловнинг амакиваччаси, ўша пайтда Марҳамат туман судининг судъяси Н. Расулов орқали амалда қамоқ тарзида жазога тортиш мумкин бўлмаган, зарарлар қоплангани ва жабрланувчиларнинг  кечирганликлари мавжуд бўлгани ҳолда,  айнан 2012 йилнинг 22 ноябр куни кеч соат 17-00 га  унинг зарарларини  тўлаш учун З.Расулов келишга мажбур эканлигини билиб, зудлик билан Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а”  бандини қўллаб 5 йил муддатга қамаб юборади. Ваҳоланки, Олий Суд Пленуми қарори ва Жазоларни либераллаштириш хусусидаги қабул қилинган қонун талабларига мувофиқ,  келтирилган моддий зарар қоплангани тақдирида  қамоқ тарзида жазо тайинлаш истисно  қилинади. Судъя Н.Расулов  ўз амакиваччаси билан судланувчи ўртасида  жиноий иш юзасидан низо мавжудлиги учун ўзининг холис бўла олмаслиги сабаб, ўзи иш кўраётган суд ишини  кўришни   рад  қилиши (отвод бериши) шарт эди! Акссинча, қамоқ тарзида жазо берилиши мумкин бўлмагани ҳолда, 5 йил муддатга жиноий жавобгарликка тортиб юбориш орқали амакиваччаси, нотариус З.Расуловни жиддий жазодан асраб қолдим, деб калта ўйлаган. Маҳкум Д.Қурбонов Ҳамза туман судининг 2014 йил 27 январдаги ажримига мувофиқ, амнистия акти қўлланганлиги муносабати билан жазодан озод қилинади. Қамоқдан қайтгач, нотраиус З.Расуловдан қонуний ҳаққини, кўрган зарари ва ёки талон-тарож қилинган мулкини қайтарилишини талаб қилади. 2012 йилдан буён Расуловлар ечимини топа олмаган ишнинг, хатто ўз жиноий қилмиши фош бўлиб қолишидан қаттиқ қўрқиб ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмаслигини жабрланувчи Д.Қурбоновдан илтимос қилиб келгани ҳолда, Ўз.Р. МХХ  Андижон вилоят бошқармаси маҳсус бўлим бошлиғи А.К.Ишонқулов  билан амакивачаси  судъя Н.Расулов ва бошқалар  воситачилигида  “тил топишади”. Одатда, оддий фуқаролапр ҳам бу идорага шахсан ўзлари ёзма равишда ариза билан мурожаат қилишади. Подполковник А.К.Ишанқулов эса унга жуда катта имтиёз яратиб беради. Ариза ёзиши шарт эмас, балки А.Ишанқулов томонидан ёзиб тайёр қилиб қўйлган ва тўқиб чиқарилган важлар асосидаги  2014 йил 5 апрел кунги “Оғзаки аризани қабул қилиш баённомаси”га  “Баённомани ўқиб чиқдим, мени сўзларим билан тўғри ёзилган, унга қўшимча ва эътирозларим йўқ” деб имзо чекиб берса кифоя!  Шу ариза сабаб Д.Қурбонов ва Ф. Гозиевлар тўғридан тўғри қамоққа олиниши ва сўроқ қилиниши ҳам мумкин эди. Аммо, ИИБ га  буйруқ берилиб, гўёки бир қизга  Андижон шаҳар ИИБ идораси олдида “туртиб ўтди” деган важ билан ўн беш суткага қамоқ жазоси берилади. “Жабрланувчи” қиз  бундай туҳматдан виждони қийналиб судга келишдан бош тортганида, қўлига кишан солиниб, мажбурий тартибда судга олиб келинади ва ёлғон кўрсатма беришга мажбурланади. Милиция ходимлари эса бу ишлар миллий хавфсизлик идорасининг буйруғига асосан бажарилаётган эканлигини очиқ айтадилар.

        Одил судловга қарши жиноят қандай жирканч  амалга оширилган эканини, амалда жиноий  қилмишни содир этган жиноий гуруҳнинг  жиноий қилмиш ва жиноий фаолиятлари яшириб қолинган эканлигини суд залида менинг томонимдан сўзланган музокора нутқим билан танишиш орқали билиб олишингиз мумкин. Суд мутлақо жиноятлари ўз исботини топмаган Д.Қурбоновни  7 йил  ва Ф.Гозиевни эса 6 йилга жиноий жавобгарликка тортиб  юборади. Қуйида  суд залида  сўзланган музокора нутқимни айнан келтираман:

       Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судига Ўз.Р. ЖКнинг 165моддаси, 2-қисми “в” банди билан айбланиб судланаётган Қурбонов Давронбекнинг жамоат ҳимоячиси Отаханов Маҳамматқодирнинг

М У З О К О Р А      Н У Т Қ И

 

            Муҳтарам судлов ҳайъати раиси!

           Азиз маслаҳатчилар ва прокурор!

            Ҳурматли суд мажлиси иштирокчилари!

            Мана, судланувчилар Қурбонов Давронбек ва Гозиев Фарҳоджонларни Ўз.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2 қисми, “в” банди билан айблаш хусусидаги суд иши ўзининг якунига етмоқда. Мен судланувчи Давронбек Қурбоновнинг жамоат ҳимоячиси сифатида жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиб, гувоҳларнинг кўрсатмалари, жабрланувчи ва судланувчининг суд терговида берган жавобларини ўрганиб чиқар эканман, судланувчилар асоссиз равишда Ўз.Р. ЖКнинг 165 моддасида кўзда тутилган жиноятда айбланганлар, дея баёнот бераман! Бунга менинг қуйидагича ҳуқуқий асослантиришларим бор:

1.     Ўз.Р. ЖПКнинг 22 моддаси талабларига кўра, ҳақиқий ҳолатга баҳо бериши учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Эътибор берилишини сўрардимки, жиноят содир этилишида ким айбдорлиги масаласини ҳал этиш айнан манашу, Д.Қурбонов ва Ф.Гозиевларни айблаш лозим бўлаётган жиноят ишида ҳақиқатни аниқлашда катта аҳамият касб этган. Бунда жиноятнинг келиб чиқишида жабрланувчи Расулов Зокиржоннинг шахси, унинг жиноят келиб чиқишига сабабчи бўлган хатти ҳаракатлари ва ҳаракатсизликларига алоҳида ҳуқуқий баҳо бериш лозим бўлган. Афсуски, жабрланувчининг ўз жиноий қилмишларинигина эмас, жиноий гуруҳ фаолиятини  яшириш, уларнинг ва ўзининг жавобгарликдан қутилиб қолиш йўлида бошқа бир шахслар хусусида уюштирилган, туҳматдан иборат айб тақаш билан машғул бўлганлик ҳолатига дастлабки суриштирув ва тергов органлари эътибор қаратмаган. Суриштирув ва дастлабки тергов органи бир гуруҳга бирлашган жиноий гуруҳ  таркибида мунтазам содир этиб келинган жиноий қилмишга ҳуқуқий баҳо бермасдан туриб, жиноий фаолиятда шериклик қилган шахсларни масалан, Долимов Маҳмуджон, Абдувоҳидов Машҳурбекларни гувоҳликка ўтказиб қўйилгани билан асло келишиб бўлмайди. Жиноий шериклардан Отабек, Дилшод деганларини эса жавобгарликдан ҳам суриштирув – тергов жараёнларидан ҳам четлаштирилганлиги тергов органи ходимларининг нохолислигини аён қилиб қўйган. Долимов Маҳмуджон ва Абдувоҳидов Машҳурбеклар Зокиржон Расулов қилмишига жиноий шерик бўлганлари ҳолда, бу ишда гувоҳ сифатида ишга жалб этилишига монъелик қилади. Чунки улар ҳам жиноий шерикликда содир этилган ўз жиноий қилмишлари яширилиши учун айнан Давронбек Қурбонов ва Фарҳоджон Гозиевларнинг зиммаларига сохта айбловлар юклатилишидан шахсан манфаатдордирлар. Улар фақатгина судланувчиларнинг қораланиши, айбланиб қолиши  учунгина кўрсатма беришга тиришадилар, асло ҳақиқат юзага чиқиши учун эмас. Суд ана шунга эътибор қаратиши лозим бўлади.

2.    Суд дастлабки теров жараёнида З.Расуловни асоссиз равишда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб этироф этганига ҳамда шошма шошарлик билан ажрим чиқарганлигига  эътибор қаратиши лозим. Ўз.Р. ЖПКнинг 54 ва 56 моддаларида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб топилишининг ҳуқуқий асослари кўрсатилган бўлиб, унда жиноят, шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга нисбатан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади ҳамда ажрим чиқарилади. Судда гувоҳлик берган М.Долимов барча жараёнларда тўловларни ўзи амалга оширганлигини, барча пулларни ўзи берганлиги ва топишга мажбур бўлганлигини баёнот бериб турган бўлсаю терговчи мутлақо бошқа шахсни яъни З.Расуловни жабрланувчи сифатида эътироф этиб ажрим чиқаргани билан асло келишиб бўлмайди. Шунингдек, судланувчи Д.Қурбонов ўзининг бой берилган ҳақини, мулкини ва мулкий ҳуқуқини талаб қилиб келган ва уларни олган бўлгани тақдирида, бунинг нимасини ЖКнинг 165 моддаси билан айблаш лозим бўлади? Амалда Д.Қурбонов ишнинг хусусиятига кўра, жиноий гуруҳ томонидан таланяпти, З.Расуловнинг жиноий гуруҳ таркибида ҳаракат ва ёки ҳаракатсизлик билан жиноий қилмиш, яъни ўзганинг мулкига тажовуз қилиб, ноқонуний равишда эгаллаб, ўзгага ўтказиб юборилишига шароит яратиб бераётгани ҳолда, жабрланиб қоляптию, З.Расуловни жабранувчи сифатида эътироф этилишини адолат тамойилига мос келмайди, дея баёнот берамиз!

3.     Мазкур жиноий иш материалларида гўёки гувоҳ сифатида ўз қўли билан ёзиб гувоҳлик берган Долимов Маҳмуджоннинг “Тушунтириш хати”да ўзларининг жиноий фаолиятлари нимадан иборат бўлганлиги, унда ўзининг жиноий фаолият ташкилотчиси эканлигини батафсил, этапма этап тушунтириб очиб берганлигига хатто Ўзбекистон Республикаси МХХ Андижон вилоят бошқармаси ходими ҳам эътибор қаратмаган. Бу эса менинг муҳтарам суд ҳайъатига миллий хавфсизлик терговчилари ҳам “Феномен” эмас, улар ҳам хатога йўл қўядилар, дейишимга ва судда хушёрлик ва қонун ҳамда процессуал талабларга тўла риоя қилинган ҳолда, холис тўхтамга келинишини, суриштирув-тергов жараёнларида йўл қўйилган камчиликлар такрорланмаслигини илтимос қилишимга асос беради. Маҳмуджон Долимов иш бўйича гувоҳлик бера олмайди, балки жиноий ф

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares