OzodlikOnline: Ҳукуматдан қочганлар учун таҳликасиз жой қолдими?

Ҳуқуқ тизимлари томонидан диний экстремизмдан тортиб то иқтисодий жиноятларга қадар айблангач¸ қийноқларга тўла тергов ва қамоқ эҳтимолидан қочиб кетаëтган ўзбекистонликлар учун бехатар бошпана топиш тобора қийинлашиб бормоқда. Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Таъқиб ва қийноқлардан қўрққан ўзбекистонликлар қочиб борадиган "запасной аэродром"лар кўламининг тобора кичрайиб бораëтгани айтилмоқда.

Таъқиб ва қийноқлардан қўрққан ўзбекистонликлар қочиб борадиган «запасной аэродром»лар кўламининг тобора кичрайиб бораëтгани айтилмоқда.

16.11.2014

11 ноябрь куни Тошкентда Бирлашган Араб Амирликлари Адлия вазири ҳамкасби Неъматилла Йўлдошев билан амирлик ҳудудида юрган Ўзбекистон фуқароларини расмий Тошкент талабига кўра экстрадиция қилишни кўзда тутувчи келишувни имзолади.

Kелишув “ Жиноятчиларни экстрадиция қилиш¸ жазога ҳукм қилинганларни бериш ва жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ëрдам” ни кўзда тутади.

Имзоланган ҳужжатлар¸ айтилишича¸ БАА қамоқхонасида жазо ўтаëтган Ўзбекистон фуқаросининг жазонинг қолган қисмини Ўзбекистон қамоқхонасида ўташи учун ҳуқуқий асос яратган.

Келишув Ўзбекистон судлари тарафидан жиноий жазога тортилган¸ лекин БАА ҳудудида бекиниб юрган Ўзбекистон фуқароларини БАА адлия тизимлари кўмагида экстрадиция қилинишига ҳам ҳуқуқий база яратган.

Сешанба куни имзоланган келишув Ўзбекистон сўровига кўра БААда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароларини ортиқча бюрократиясиз бериб юборилишини кўзда тутади.

Ўзбекистонда катта ва ўрта бизнес эгалари қора маскалилар рейдларию турли иқтисодий жиноятлар нишонига айланганидан сўнг юзлаб тадбиркор Дубайда қочиб юргани инобатга олинса¸ бу ҳужжат асосида БААдан яқин кунларда қўлига кишан солиниб Тошкентга олиб келинадиган “қочоқ”лар сони кўпайишини тахмин қилиш мумкин.

Амирликнинг иқтисодий жиноятларда айбланиб қочган ўзбеклар учун бехавотир маскан мақомидан ажраши¸ уни Россия¸ Қозоғистон ва Туркия каби хавотирли давлатлар сафига қўшди ва қочаëтганлар учун яқин ва осон (визасиз) жуғрофий харитани торайтирди.

Фундаментал инсон ҳақлари тамойилига кўра¸ ҳатто энг оғир жиноятни содир этганлар ҳам қийноқ ва босимлардан холи тергов ва адолатли маҳкамага ҳақли. Ўзбекистонда мутлақ ҳамма (ҳатто президент қизи)нинг айнан шу фундаментал ҳақдан мосуво қолаëтгани¸ мамлакат ҳибсхоналаридан жазони ўташ муассасаларига қадар қийноқларнинг систематик тус олгани ҳақидаги инкор қилиб бўлмас факт-далиллар ўзбек ҳуқуқ тизимлари таъқибидан қочган ҳар қандай жиноятчини ҳам билвосита сиëсий қочқинга айлантиради. Шу боис уларни қийноқлар қўлланиладиган мамлакатга экстрадиция қилиш инсон ҳақларига оид БМТ конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларга зид кўрилади.

Шунга қарамай¸ Ўзбекистон расмий идоралари қидирувга берганларни БАА билан имзоланган келишувда қайд этилган каби «ортиқча бюрократиясиз» Ўзбекистонга бериш юборишга рози бўлаëтган давлатлар сони кўпаймоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати ўзаро ҳуқуқий ëрдамга оид 1993 йилги Минск келишуви ва асосан 90-йилларда имзоланилган икки томонлама келишувлар асосида Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Туркманистон¸ Озарбайжон¸ Болгария¸ Чехия¸ Грузия¸ Украина¸ Латвия¸ Литва¸ Туркия¸ Жанубий Корея¸ Хитой¸ Ҳиндистон¸ Эрон ва Покистондан ўз фуқароларини олиб келишга эришиши мумкин.

Бу рўйхатга 2014 йил ноябрига келиб Бирлашган Араб Амирликлари қўшилиши сабабларини тақозо қилган омиллар¸ Сизнингча¸ нималар?

Ўзбекистон ҳукумати бугун қочиб кетганлардан айнан қайси тоифани мамлакатга қайтаришга уринмоқда?

Катта ўғирликларда айбланаëтганларнинг Ўзбекистонга топширилишига шахсан Сиз қандай қарайсиз – бу жиноятга яраша жазоми ëки адолатсиз қурбонлик?

Ўзбекистон ҳукумати тазйиқидан қочганлар учун бугун қайси давлатлар¸ Сизнингча¸ бехавотир?

Душанба¸ 17 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

 

 

 

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvozOzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovozOzodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни саралаш

Бу форумда шарҳ қолдиринг (26)

Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Мухаммадшариф қаердан: Тошкент

18.11.2014 17:50
Жавоб ëзиш
Узбекистон хукумати Араб Амирликларидан уз кулларини кайтариш учун жон куйдуришларини биринчи сабабларидан бири,давлат мафияси ичида иктисодий жиноятларга шерик булган кочкинлар ,давлат тепасига урнашиб олган каламушларни кирдикорларини фош килиб, гувохлик бериши мумкун булган шахслар. Албатта хозирча у кочкинлар жонларини,угирлаб орттирган бойликларини саклаб колиш учун беркиниб, овоз чикармай утиришлари мумкун. Лекин барибир вакти келиб, улардан бирортаси албатта узларини химоя килиш учун ёвуз тузум, жиноятчи мафияга карши курсатма беришлари аник. Иккинчидан эса бугунги кунларда кочувдаги иктисодий жиноятчилар ,Узбекистон хукуматига худди самосвал юк ёки ахлат ташувчи машина каби зарур . Чунки каламушлар хамма ахлатларни яни жиноятларни уларга юклаб, узларини хайрон булиб, хеч нарсани билмаган айбсиздак курсатишлари керак. Угрилик ва жиноятлар хеч качон, хеч каерда окланмайди , Лекин угрилар тудаси, узлари ичидан кочиб чиккан шерикларини ёки югурдак «чёрт»ларини кувлаб , кайтаришларини талаб килишлари бошка бир масала., хар бир жиноий гурух гувохларни гумдон килишга харакат килади. Колган кочувдаги пулдор ишбилармон, тадбиркор, бизнесчилар масаласига келсак , уларни орасида жуда катта маблаг ва кудратга эга кишилар булиб, диктатор тузуми улардан хавотирда.Чунки улар бу тузумга карши иктисодий ва бошка кескин карши харакатлар килиш имкониятларига эгадирлар. Бугунги кунга келиб бу тузумдан барча, бою-камбагал , ишбилармонлару-оддий давлат хизматчилари зарар курмокдалар. Шунинг учун хамма бир булиб диктатор Каримов тузумига карши харакат килиш зарур. Кочиб беркиниб юриш билан иш битмайди. Энг яхши химоя, бу хужум ! Кеча жиноятчиларга куллик килиб, халкимизга моддий зарар курсатишда уз хиссасини кушганлар, уз гунохларини бугунданок ювишлари вакти келди. Бир кунлик дунёда факат яхши амаллар оркали, яхши ном колдириш мумкун. Акс холда уларга угри-муттахам номи битилган тамга босилиб, шарманда булиб утиб кетадилар. Хали хам булса кеч эмас. Золимга хизмат килувчилар хам золимдурлар ва факат зарар курадилар !

муаллиф: Аноним

18.11.2014 00:19
Жавоб ëзиш
-Asl zodalar tanho yashashadi, tentaklar esa bir biriga suyanishadi.

G’ G’ulomning Shum bola asaridan.

og’ir botgan bolsa uzur-aa.


муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:26
Жавоб ëзиш
7
амалдорнинг декларацияда кўрсатилган мулкини топиб, суд орқали қонунлаштириб олган киши ҳам ўз навбатида ушбу бойликлардан 10 йил давомида Ўзбекистон ичида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш мақсадида фойдаланиши шарт.
Биз бошида ёзиб ўтганимиздик, жиноят қилган барча амалдорлар қамаладилар. Биз ҳукуматда бўлсак улар ҳар йилги амнистия актларига тушиб, жазо муддатидан илгарироқ озод қилиниши мумкин. Аммо амалдорга ҳатто бир даъвогар қолса ҳам у қамоқдан амнистияга тушмасдан жазо муддатини тўлиқ ўтаб чиқади.
Шуни алоҳида такидлашим керакки, бугун Каримов амалдорларининг олдида катта синов турибди. Улар Каримов изидан боришиб, келажакларини бутунлай барбод қиладилар ёки биз, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатига қўшилиб, қўллаб ўз бахтли келажакларини яратадилар. Сизларга очиқ мурожаатимиз, шуки, имкон қадар бизнинг ҳам молиявий, ҳам маънавий қўллашга шошилинг. Бу сизлар учун катта имконият. Сафларимизга кириб, ёки кирмасдан ҳар қандай моддий ва маънавий кўмагингиз биз томонимиздан юксак баҳоланади. Келакажда сизнинг ҳар қанча топган бойликларингиз ҳеч бир муаммосиз, юқорида келтирилган схемасиз, фоизсиз тўлиқ сизнинг номингизга қонунийлаштирилиб берилишига ёрдам қиламиз. Агар сиз билиб ё билмай, оғир жиноят қилган бўлсангиз ҳам биз сизни жиноятингизни кечиришни халқимизда сўраймиз ва судларда сизнинг ҳимоянгиз тарафида бўламиз.
Эртангиз ҳақида бир ўйлаб кўринг, бугун кеч эмас, мухолифатга, бизга ўтинг. Ўтмасангиз ҳам режим топшириқларини кўр-кўрона бажаришдан тийилинг.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати сиз ва яқинларингиз, сизнинг мол-мулкингиз ҳақида қайғурмоқдамиз. Ўйлаймизки, сиз ўз келажагингизни ўзингиз яратасиз. Эзгу ишларни эртага қолдирманг, эртага кеч бўлади?

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раиси,Баҳодир Чориев

Жавобан
муаллиф: узбек қаердан: узбекистон

18.11.2014 14:50
Жавоб ëзиш
Жаноб чориев бу Билан порхорларни оклаябсизми бу гапдан кейин Яна канака демократик фаровон давлатга дават килишларингга хайронман аллохга шукурким сизларсиз хам узбекистон келажаги буюк булади экстрадиция хакидаги шартномаларни куллаб куватлайман бу Билан барча рахбарларга эслатма Давлат мулкини умарганлар учун сичконни уйяси бир тангалигини билишиб камрог иктисодий жиноятларга кул уришади шу шархларни укиётган узбекистон фукароларига мурожат килмокчиман Бирдамлик харакатига ишонманг буларнинг барча шархларини эшитиб укиб билдимки булар Гирт муттахамлигига ишонч хосил килдим буларнинг асосий максади давлатдан кочган порохорларни угирлигини узларига конунийлаштириб бериш эвазига тинч узбекистон тинчлигини бузиш ва талон тарож килиш
Жавобан
муаллиф: Борон қаердан: Хоразм

18.11.2014 02:27
Жавоб ëзиш
Сиз узи кимсиз жа ошириб юбормадингизми сизде онги пасла давлат тепасига кемайди Шахсан ман овоз бермайман
Жавобан
муаллиф: Бокивой қаердан: Бодомзор

17.11.2014 21:35
Жавоб ëзиш
Урток Баходир ака бу пропагандангизни билмадим-у аммо шунга ухшаш гаплар ОАВ да 1991 йил узбекистон каналлари оркали янграган , лекин кани резултати орадан 23 йил утди ! Мана опахон хам уй камогида утирибди агар уни урнида бошка бировга шу статья куйилганда давно суд килиб тоштурмага тикишарди , тиши ботмайди опага унча-мунча одамни ! Сизлар хам хукумат тепасига келгунча вадани бераверасизлар а власть уже кулга киргандан кейин узингизни найрангингизга уйнатасиз кани биттаси уйнамай курсинчи ! Так что акахон курук сафсата бу хаммаси 90-йиллар булганида яьни СССР энди булинганда ишонишарди бу гапларингизга хозир ишонишмаса керак !
Жавобан
муаллиф: Doda қаердан: Oqsaroy

17.11.2014 19:18
Жавоб ëзиш
endi bitta ornizdan turip yuzizi yuvip kelip, yozganlarizzi oziz oqip korin….
Жавобан
муаллиф: uyqudagi sher қаердан: andorra

17.11.2014 19:46
qunduz amaki «otdixaet». LOX lar uchun davomli seriyali ertak.

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:25
Жавоб ëзиш
6
ҳамда сотиб олган миқдорда давлат ёки даъвогарларга сотиши шарт. Бу
тоифадаги кишилар 10 йилгача хом ашё, стратегик ишлаб чиқариш сохаларига қўйилмайди. Қолган барча соҳаларда уларнинг фаолияти эркин бўлади.
“Халқ Кредит” остидаги тадбиркорларга фақат ишлаб чиқаришга йўл берилади. Ерларни хусусийлаштириш жараёнида улар фуқаролар қўлларидан ваучерларни сотиб олишга изн берилмайди. Уларнинг ер сотиб олиши ваучерларни қўлга киритган фирма ва ташкилотлардан фақат Қимматбаҳо қоғозлар биржаси ортидан сотиб оладилар.
Маблағлари “Халқ Кредити” остида қонунийлаштирилгач, барча амалдорлар 10 йилдан кейин, барча устама фоиз ва асосий кредитлари давлатга, халққа қайтарилгач уларнинг бойликлари ва пуллари эркин ва озод ҳисобланади, улар истаган соҳада, истаган йўналишда, истаган давлатларида барча Ўзбекистонликлар қатори тадбиркорлик қилиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда назоратсиз, эркин сиқлашлари мумкин. Истасалар 10 йилдан кейин барча бойликларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетишларига изн берилади.
Декларация тўлдирилгач, у матбуотда эълон қилинади. Ундан кейин исталган журналист, изқувар, ёки солиқчиларга амалдорнинг декларацияда қолиб кетган бойликларини излаб топишига изн берилади. Агар кимки амалдорнинг декларацияда кўрсатиб ўтилмаган, яъни яшириб қолинган моддий қийматни аниқласа, уни судда келиб исботласа, суд қарори билан ушбу қиймат “Халқ Кредити” остида амалдорнинг кредитига 3 карра жарима ҳисобида қўшилади. Топилган миқдордаги бойлик декларацияда кўрсатилган 10 йиллик “Халқ Кредити” остида эмас, балким 3 карра миқдорда жазо қўлланилиб, шундан ушбу мулкни топиб, судда асослаб берган кишига ушбу мулк 1 карра ҳисобида қолади, қолган 2 карра ҳисобида амалдор давлатга жарима ва фоиз тўлайди.
Мисол учун, амалдорнинг декларацияда кўрсатилмаган Ўзбекистон ичида ва ташқарисидаги молк-мулклари, бойликлари 5 миллион доллар бўлса, унда 5 миллион миқдорда ушбу мулкни топиб, судда асослаб берган кишига суд қарори билан қонунийлаштирилиб берилади, амалдорга жарима сифатида яна 10 миллион жарима фоизи билан қўшилади. Жарима қўлланилган амалдорга нисбатан давлат ҳам ўз даъвосини доим кўрсатиб келади, бунинг оқибатида жавобгар бир умр қамоқда қолиши мумкин. Ўз навбатида
Давоми бор

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:23
Жавоб ëзиш
5
чиқилади. Агар давогарнинг даъвоси қониқтирилса, унда даъвогар 10 йил жавобгар даъво мулк учун тўлаётган фоизини олиб туради, ҳамда 10 йил ўтгач мулкини тўлиқ қайтариб олади. Ёки даъвогар амалдор декларацияда кўрсатган нархда амалдордан АҚШ доллари ҳисобида мулкини сотиб олади. Ушбу пул амалдорнинг “Халқ Кредити”га тушади. Амалдорнинг тўлаётган 10% устамасининг бир қисми судда даъвоси қондирилган даъвогарларнинг фоизини тўлашга йўналтирилади. Бу ишлар марказлашган ҳолда қилинади. Амалдор фоизини давлатга тўлайди, давлат эса ўз навбатида суд қарори асосида даъвогар фоизини тўлаб боради, хамда 10 йил муддат ўтгач даъвогарнинг мулкини тўлалигича амалдордан олиб, даъвогарга қайтаради.
Амалдорлар томонидан тўлдирилган декларациялардаги моддий қийматлар аниқ ва ҳаққоний бўлиши талаб қилинади. Декларация фақат $ ҳисобида тўлдирилади. Демак, барча моддий бойликлар декларацияда АҚШ доллари ҳисобида кўрсатилади. Декларацияда кўрсатилган бойликлар “Халқ Кредити” сифатида қонунийлаштирилгач, давлат томонидан ёки мол-мулкига даъвогар кишилар томонидан декларацияда кўрсатилган миқдордаги қиймати, баҳоси АҚШ доллари ҳисобида бир йўла тўлиқ тўланиб, амалдордан уни рози қилиб олиниши мумкин. “Халқ кредити” остидаги бойликлари легаллашган амалдор бу мулкларни ўз ихтиёри ва қўли билан нархлаган нархларда даъвогар ва давлатга сотиши шарт. Амалдорга “Халқ Кредити” қонунлаштирган кундан 2 йилгача даъволар ҳисобга олинади. 2 йилдан кейин на давлат, на фуқаролар амалдорга мулк декларация нархида сотишни даъво қилолмайдилар. Амалдор ўз ихтиёрида бўлган, қонунийлаштириб берилган барча кўчмас мулкларни 2 йилгача сотиш, гаровга бериш, совға қилиш ва ҳокозаларни амалга ошириши мумкин эмас. 2 йилдан кейин барча кўчмас мулкларни у ўз билганича ишлата олади, яъни сотиш, гаровга бериш, совға қилиш ва ҳокозлар.
Амалдор барча декларацияда кўрсатилган бойликларини, пулларини барчасини Ўзбекистон ичида ишлатиши шарт. Ўзбекистон ташқарисидаги мулк ва пулларини 2 йил ичида Ўзбекистон ичига олиб кириши, Ўзбекистон ичкарисида тадбиркорлик, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши лозим.
“Халқ Кредити” олган кишилар хом ашё, стратегик ишлаб чиқариш корхоналарининг қимматбаҳо қоғозлари ва улушларини ўзлари нархлаган,
Давоми бор

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:20
Жавоб ëзиш
4
$50 минги “Халқ Кредити” остида қонунийлаштириб берилади. Шундан $50 минг йилига 10% (5 минг)устамасини ҳар йили тўлаб боради. 10 йил ўтгач, қолган $50 мингни “Халқ Кредити”ни қоплаш мақсадида қайтаради. Демак, биз амалдорга 10 йил муддат беряпмиз. 10 йил ичида у 10% устамаси билан қонунийлаштирган “Халқ Кредити”ни % ва кредитни ўзини тўлалигича давлатга қайтариб тўлайди. Бу вақт ичида амалдор ишлаб чиқаришга қўл уриб, қўлидаги сармояни бир неча баробар ошириш имконияти бор, биз ҳам ўз навбатида амалдорларни ноқонуний бойлик ва пулларини қонунийлаштирамиз ва уни фоизи билан тўлиқ давлат хазинасига қайтарамиз.
Бошқа бир мисол: агар амалдорнинг барча бойликлари 1 миллион 300 минг доллар бўлса, унда $1300000-$100000=$1200000. Демак, амалдорнинг “Халқ Кредити” остида қонунийлаштираётган кредити 1 миллион 200 минг доллар бўлади.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати кечиримли, бағрикенг жамоамиз. Лекин шунинг билан бирга қонун устиворлигига риоя қиламиз, ислоҳатларни қаттиқ назорат этамиз ва бошқалардан ҳам шуни талаб қиламиз. Биз мамлакатмизни эркин бозор, лебериал иқтисодга ўтиши ва унда ислоҳатларни бошқарувчиси сифатида жуда қаттиққўллик билан ёндашамиз. Шу билан бирга аввалом бор сафимизда, ҳукуматда қолаверса барча соҳаларда порахўрликка қарши аёвсиз курашиб борамиз. Мақасадимиз, биз бошлаган барча ислоҳатлар поёнига еткизилиши, натижада халқимиз фаравонликка эришиши шарт.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ҳукумат бошқарувига келгач режимга хизмат қилган барча тоифадаги инсонларга барча бойлик, қимматбаҳо тақинчоқ, пул, уй-жой, кўчмас мулклари, Ўзбекистон ташқарисидаги барча актив бойликларини декларацияга киритишларини талаб қиламиз. Декларацияда баҳолар аниқ кўрсатилиши шарт. Агар кимдир Декларацияда кўрсатилган мулкдан бирини “Шу менинг мулким” деб даъво қилса, судларда исботлаб берса, демак, бу мулк 10 йил ичида сотилмайди, шу баҳода декларацияда қайд қилинганча “Халқ Кредити” остида қолади. Агар даъвогар фуқоралар ишлари бўйича судга мулкини қайтариб олиш ҳақида даъво киритса, унда судда даъвогарнинг даъвоси адолатли кўриб
Давоми бор

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:18
Жавоб ëзиш
3
диққатимизни қаратамиз. Келажакда Мулкдорликка асосланган, демократия тамойилларга таянган эркин фуқаровий жамиятини шакллантирамиз. Мулкдорлик фуқаровий жамияти эркин бозор иқтисодиётига таянган лебериал иқтисоддир.
Биз инсонлар хатокормиз, гоҳида адашамиз, гоҳида алданамиз. Каримов режими атрофидаги кўплаб амалдорларнинг ҳаммаси ҳам ўзбек халқининг душмани, улар хақлимизга қарши деб бўлмайди. Қолаверса бу инсонлар моддий эҳтиёжлари ортидан каримов режимига хизмат қилганлар ва бойлик ортирганлар. Биз келажакда Мулкдорликка асосланган демократик, эркин фуқаровий жамиятни шакллантирак эканмиз, аввалом бор адолат юзасидан ўзбекистонлик ишбилармон ва тадбиркорларга катта йўл очишимиз, шунинг билан бирга имкон қадар каримов режими амалдорлари томонидан ўзлаштирилган бойликларни ўзбек халқи равнақига хизмат қилдиришимиз керак. Бу ишларни амалга ошириш учун ушбу амалдорларга ҳам озгина имкониятлар берилиши, уларнинг ҳар ҳил йўллар билан топган бойликлари легаллаштирилиши керак деб ҳисоблаймиз.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати қуйидаги схема бўйича амалдорларни ўзлаштириб олган бойликларни қонунийлаштиришни режалаганмиз:
Маълумингизким, Ўзбекистонда Каримов режимининг тарафдорлари томонидан ўзбек халқи, шунинг билан ўзбек мухолифати фаоллари иқтисодий томондан тутдай тўкилдилар. Иқтисодий қийинчилик, ишсизлик, режим хизматчилари томонидан қатағон, тақиблар кўпчиликни камбағал ва қашшоқликка маҳкум этди. Уларнинг кўпчилигида ҳечвақо йўқ.
Шундай бўлса ҳам биз “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати режим амалдорларини кечирамиз ва бағрикенглигимиз ортидан улар учун, халқимиз учун ўртаҳол деб белгиламоқчи бўлган $100 минг ставкани оламиз. Бу $100 мингача амалдорнинг уй ёки, машинаси, пули ва барча мол-мулки баҳоланишида амалдорга нисбатан чора кўрилмайди. Унга барча бойликларини легаллаштириш, қонунийлаштиришга ҳожат қолмайди.
$100 мингдан зиёд бўлган барча бойликлар, моддий қийматлар 10 йилга, йилига 10% устамаси билан “Халқ Кредити” номи остида кредит сифатида қунунийлаштирилади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, агар, амалдор махсус декларацияни тўлдиргач, унинг барча бойликлари $150 мингни ташкил этди. Ундаги $150000-$100000=$50000. Демак, унинг бойликларини
Давоми бор

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:16
Жавоб ëзиш
2
қасд олишни мақсад қилиб қўймаганмиз. Шу билан бирга халқ ва давлат мол-мулкнини талон-тарож қилганлар, инсонларни қийноққа солиб, ноҳақ қамаганлар, урганлар, зўравонлик қилганлар, ўлдирганлар, халқимизни хор ва зорликка маҳкум этганлар, қашшоққа айлантирганларнинг барчаси ўз қаро қилмишларига яраша одил суд олдида жавоб берадилар ва ўз жиноятларининг тавонини қамоқ муддати билан тўлайдилар. Биз уларни одил судга топширар эканмиз, ўз навбатида судларни адолатли ўтишини, адвокат ва ҳимоячиларни эркин фаолиятини таъминлаб берамиз. Ҳар бир айбланувчининг тақдирига адолатли ёндашилади. Адолат тамойилларига тўлиқ риоя этилишига имконият яратилади ва бу қаттиқ назоратга олинади.
Айбсизлик призумсиясига биноан суднинг қароригача ҳеч бир гумондор ва судланувчи айбдор деб ҳисобланмайди. Тергов ва суд жараёнларида уларнинг барча ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашинилади, улар адолатли тергов ва суд қилинади.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати нозўравон кураш усулини танлаганмиз. Бу кураш усули машққатли, оғир йўлни босиб ўтиши аниқ. Нозўравон кураш фаоллари ана шундай маъсулиятни чуқур ҳис этган ҳолда доимо яхшилик, кечиримлилик, бағрикенглик ва сабр-тоқат билан фаолият олиб бормоқда. Биз юқорида таъкидлаганимиздек, жиноятчилар қонун ва адолатли судланиб, жазо муддатларини ўташ учун қамоқда ўтирар экан, ушбу судланганларни оила аъзолари, рафиқалари, шириндан-ширин фарзандлари, набиралари, ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, яқин қариндош ва дўстларига нисбатан ҳеч бир усулда тазйиқ ва тақиб ўтказилмаслигига кафолат берамиз.
Биз ҳозирги ҳукумат арбобларининг қўл урган жиноятлари кўламидан қатъий назар, уларга Ўзбекистон халқининг бир вакили сифатида қараймиз, ва инсон сифатида барчасининг ҳурматларини жойига қўямиз. Шунингдек, жиноятчиларнинг қамоқ муддатини ўташ даврида уларнинг яқинлари, оталари, акалари, укалари, фарзандлари билан қонунда белгиланган тарзда учрашувлар уюштириш таъминланади. Маҳбусларга озиқ-овқат, кийим-кечак, пул ва шу каби бошқа ёрдамларини бериш борасида бирор бир тўсиқ ҳоил бўлмайди деб ишонтирамиз.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ҳукуматга келгач Мамлакатимизда улкан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий, технологик тармоқларда ислоҳатларни изчил амалга ошириш масаласига бор
Давоми бор

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi

17.11.2014 18:14
Жавоб ëзиш
Бизнинг йўлимиз тоқатлилик, бағрикенглик ва кечиримлиликдир!
1.
Шуни ачиниш билан айтишимиз керакки, Каримов ҳукумати халқ, миллат равнақини кўзламади, аксинча, ҳукумат арбоблари ўз шахсий манфаатлари устида ўлиб-тирилдилар. Айнан ана шундай ўзибўларчиликнинг ортидан Ўзбекистон ижтимоий, иқтисодий, қўйингчи, ҳар бир жабҳада ўта абгор ҳолатга келиб қолди. Мамлакат ва халқ бойлиги мавжд режим раҳбар ва амалдорлари томонидан таланди, ўғирланди, ўзлаштириб олинди ва бу жиноий ишлар ҳамон давом этмоқда. Ўзбекистон халқи учун юз миллионлаб доллар миқдорида ташқаридан қилинган инсонпарвар ёрдамлар аҳолига эмас, тўғридан-тўғри “элита”нинг чўнтагига тушди. Ўзбекистон давлатининг ташкил этувчиси, ҳақиқий эгаси ўзбек халқи қарийиб 25 йилдан буён хорлик ва зорликда яшамоқда.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати мавжуд ноинсоний режимни тугатишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймоқдамиз ва келажкда ҳукуматга келишимиз ортидан мамлакатда Мулкдорликка асосланган, экин бозор иқтисодиётига таянган демократик давлат бошқарувини тадбиқ этишни режа қилмоқдамиз.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг 2014 йилнинг 26-27 апрел кунлари бўлиб ўтган Қурултойнинг якуний қисмида уюштирилган Матбуот анжуманида мустақил журналистлар томонидан “Мавжуд режим амалдорлари томонидан ўзлаштириб олинган бойликларга қандай қарайсизлар?” деган мазмундаги саволлар ҳам бўлди.
Юқоридаги саволга матбуот анжуманида қисқа жавоб беришимга тўғри келганди. Яъниким, “Биз “элита” ўзлаштирган бойликларини легаллаштириб берамиз, аммо жиноятчилар албатта қамоқда ўтиради” дея қисқача жавоб билан чекланишга мажбур бўлдим. Сабаби, Матбуот анжуманида берилаётган саволларнинг барчасига атрофлича жавоб беришга вақт етмасди.
Шу боис мен ушбу мақоламда Каримов режимининг амалдорлари тўплаган ҳалол ва харом бойликлар тақдирига батафсилроқ тўхталишни лозим топдим. Ва ўйлайманки, ушбу мақолам орқали ўқувчилар “Биз ҳукуматга келсак амалдаги ҳукумат раҳбарларига муносабатимиз қандай бўлади?” деган саволга бирмунча атрофлича ва батафсилроқ жавоб олишга муваффақ бўладилар.
Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ҳукуматга келсак ўз олдимизга
Давоми бор

муаллиф: Ganisher қаердан: Chimkent

17.11.2014 11:24
Жавоб ëзиш
Кизик Сурияда уруш болаетган болса Ха одам оладида! Битта Америкалик олса бутун ОАВлар тревога килишади канча мусулмон олябди а? Шу кунгача Сурияда 100000 дан ошиб кеттию Афгонда канча еш годакларни бомбардимон килишди, Сектор газда канча мусулмон кирилди 2001 йил Ирокда Жорж Буш бошчилигида 23 кун килинган бомбардимонди ким айтади. Бирмадаги мусулмонди тириклайин екишганда нимага жим турдилар хурматли ОАВлар? Сомалидаги мусулмонларди кирганда еки Худосиз Хитой хукумати Шаркий Туркистондаги мусулмонларди оммавий геноцид килганда Бмт кайокдайди а? ИККИ КУЛОКЛАРИНГ БИЛАН ЭШИТВОЛЛАРИНГ ОАВЛАР СУРИЯДА ХЕЧ КАНАКАНГИ ФУКОРОВИЙ УРУШ ЭМАС 1000% ИШОНИБ АЙТАМАН СУРИЯДАГИ УРУШ БУ ОЧИК ИДЕОЛОГИЧЕСКИ УРУШ СУРИЯ ХАЛКИ ИСЛОМ ШАРИАТ БИЛАНГИНА ЯШАЙМИЗ ДЕБ ТАЛАБ КИЛМОКДА ХУДОСИЗ ХУКУМАТ ВА У БИЛАН АМЕРИКА БОШЧИЛИГИДАГА ЕВРОПА ВА РОССИЯ БИРГАЛИКДА ХАЛИФАЛИК КАЙТИШИГА ТИШ ТИРНОКЛАРИ БИЛАН КАРШИЛИК КИЛМОКДА ОЗОДЛИК ХОЛИС ТУРУШ БОЛМАСА ИСЛОМГА КАРШИ ПРОПАГАНДА КИЛИШМАГИН ХУДО ХОХЛАСА ЭРТАГА ХАЛИФАЛИК ТИККАЛАНГАНДА ХАР БИР ГАПЛАРИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАНЛАР!
Жавобан
муаллиф: Борон қаердан: Хоразм

18.11.2014 02:34
Жавоб ëзиш
Отвали придурок Сен дака онги паслар дин деб бошкаларни бошни огритмангла
Жавобан
муаллиф: Musofir қаердан: Uzoqdan

17.11.2014 16:12
Жавоб ëзиш
Sanlarga qo’ysa o’zing bilmagan Hudoga hush kelaman deb eng yaqinglaringni ham qirasanlar, insonlarni qurbon qilasanlar. Jihod bu insonlarni o’ldirish emas balki har bir inson ma’nan o’zgarishi kerak degan oddiy haqiqatni an’lab etmaysanlar…. hulosa esa senlar bir to’da podasanlar… kim hohlasa senlarni ana shu tomon haydaydi….. senlar esa ergashaverasanlar chunki senlar manqurtsanlar musulmon emas!!!!!
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares