Сизлар буларга ўхшаманг, булар ўзбек халқининг душманлар

Бирдамлик ХДП нинг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ўзининг очлик акциясини АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Америка овози радиоси биноси олдида давом эттирмоқда. 

Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича, Озодлик ва Америка овози радиосидаги бир қанча журналистлар ўзининг ахборотларини тарафкашлик ва нохолислик билан ёритиб бормоқда. Шунингдек улар муҳолифатдаги сиёсий исломдаги Эрк партиясининг аъзолари ва тарафдорларидир. Уларнинг мақсади муҳолифатга бошқа бирор бир партия ва ҳаракатларни қўшмаслик ва уларни бош кўтаришига йўл қўймаслик бўлмоқда.  Биз бу радиолардаги тарафкашликларга барҳам бермас эканмиз,  булар ёш сиёсатчиларнинг сиёсий майдонга чиқишларига йўл қўймайди. Иккинчи томондан эркин сўзлайдиган сиёсатчиларга бугунги диктатурани қурган ҳукумат вакиллари ҳам йўл қўймайди.  Шунинг учун мен бу очлик акциясини қилишга мажбур бўлмоқдаман, дейди Баҳодир Хон Туркистон.

Шунингдек, Бирдамлик ХДПнинг раҳбари ўз сўзида қатъий туришини айтмоқда. Мана шу журналистлар бу радиолардан кетишлари шарт, мана шулар ўзбек халқининг душманлари. Мана шу журналистлар шу радиоларда ишлар экан ўзбек халқининг келажаги йўқдир. Шунинг учун бу радиоларга ёш журналистлар зарурдир. Майли уларни биз танимайлик, улар ҳам бизни танимасин бироқ улар, “Ўзбек халқига сидқидилдан хизмат қилишини” тилаб қоламан. Биз биргаликда ўзбек халқи турмушини фаровон қилишимизга, ва халқимизни эркин фикрлайдиган, ҳақиқий озод халқ бўлишига ишонаман.

Бугун 20 октябрь куни Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон олти кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги ёмонлашишни бошлади.

Баҳодир Хон Туркистон ўз талаблари бажарилмагунича ўзининг очлик акциясини давом эттиришни ва бу йўлдан бирон қадам ҳам ортга қайтмаслигини билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Хон Туркистон Озодлик ва Америка радиосидаги 10 нафар муҳбирнинг истеъфонисини талаб қилмоқда улар қуйидаги журналистлардир:

Алишер Сиддиқ – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати директори.

Шуҳрат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Ҳурмат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Меҳрибон Бакиева – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Замира Шукур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Сирожиддин Толипов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Садриддин Ашур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Севдат Жейхан – Америка овози радиосининг ўзбек хизмати директори.

Малик Бобоев – Америка овози радиосининг муҳбири.

Навбаҳор Имамова – Америка овози радиоси муҳбири.

Баҳодир Хон Туркистоннинг очлик эълон қилишининг асосий мақсади, Америка Овози ва Озодлик радиоларининг раҳбарларининг ва бир неча журналистларнинг истеъфоси ва бу радиоларда ўзбек халқига хизмат қиладиган ҳақиқий халқпарвар инсонларни келишидир. Ана ўша ўзбек хизматининг янги раҳбарлари бу радиоларни тубдан ислоҳ қилиши, ўзбек мухолифатидаги барча партия, ҳаракат ва шаҳсларга бу радиоларда бирдек сўз бериши, шунингдек радиоларда бирорта партия аъзолари ёки бирорт партиянинг тарафдорлари бу радиоларда ишламаслиги зарурлигини акс холда бу радиоларда тарафкашлик кучайиб кетганини, Баҳодир Хон Туркистон маълум қилмоқда.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info