Баҳодир Хон Туркистон ўзининг очлик акциясининг ўн биринчи кунини бошлади. У ўзининг фейсбук саҳифасида ёзишича унинг аҳволи анча оғирлашган. “Юришим қийинлашиб, майда қадам ташлаб қолдим. Бошимда оғриқ бор. Ҳаво ҳароратининг совуши сабабли бир оз совуқотмоқдаман. Ҳар куни икки ярим литр миқдорида сув ичмоқдаман,” – дейди Бирдамлик раҳбари.
Баҳодир Хон Туркистон сўнги маротаба 14 октябрь куни соат 19:00 да таом истеъмол қилган бўлиб, шу кундан буён таомланмаган.
Баҳодир Хон Туркистоннинг очлик акциясининг сабаби Америка овози ва Озодлик радиосининг ўзбек хизматларидаги тарафкашлик ва нохолисликларга қаршилик эканини айтиб келмоқда. Шунингдек бу радиоларда ишловчи ўн нафар журналистнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бироқ бу радионинг ўзбек хизмати ходимлари ўн бир кундан буён ўзининг бирорта ҳам муносабатини билдирмай келмоқда.
Ўзларини демократия химоячилари ва холис фикрли ҳур журналистлармиз, деб айтаётган бу радионинг муҳбирлари нима сабабдан ўзининг муносабатини билдирмай келмоқда буниси бизга қаронғу. Бироқ бошқаларнинг қоралаш, обрўсини тўкиш ўзига муҳолиф бўлганларга қарши акциялар бўлса, бир кун норозилик билдирса ўн кун ,керак бўлса ойлаб тинмай гапирадиган бу журналистлар ўзларига нисбатан билдирилган сўзларни кўтара олмаяптими ёки хизмат ўринларини бошқа профессионал журналистларга беришдан қўрқмоқдами? Ёки ишсиз қолиб, қашшоқлашиб кетишдан чўчимоқдами? Баҳодир Хон Туркистон айтганидек буларни ўзларига тек ташлаб қўйса “Озодлик”сиз ёки “Америка овози”сиз булар ҳеч ким эмас. Ўзларига тек қўйса бирор бир ишни эплай олмайди. Фақат ўзбек муҳолифатига кириб келаётган ёки ўзбек муҳолифатидаги мавжуд бўлган шаҳсларни сўз эркинликларини чеклаб, ўзларининг раҳнамоси бўлган шоир Салай Мадаминовни (Муҳаммад Солиҳ) маддоҳлардай мақташдан нарига ўта олмайди. Қарийб чорак асрдан буён сиёсий мурдага айланган бу муҳолифатчи ўзбек халқини косасини оқартирмай келмоқда. Бу журналистларни ҳомийси бўлган Солиҳ буюртмасини бажариб келмоқда.
Ўзбек муҳолифатининг келажаги учун булар кетиши шартдир. Шунинг учун мен ўз талабларим бажарилмагунича бу ердан бирор қадам ҳам кетмайман! Сўз ва матбуот эркинлигисиз ҳаётдан кўра очлик орқали ўлимни афзал!, деб биламан. Керака бўлса ўзбек халқи келажаги учун жонимни ҳам беришга тайёрман, дейди Баходир Хон Туркистон.
Бирдамлик ХДП матбуот хизмати