Тошкентлик шифокорлар, оғир касал журналистнинг анализларини ўрганиб, унга ташхис қўя олишмаяпти, бироқ саратон ва эндокринологик касаллик борлигини инкор этишган.
Оғир касал журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати вакили Малоҳат Эшонқулова ўзининг оғир аҳволи сабабири Тошкент тиббиёт муассасидаги кўрикдан кейин ҳам топа олгани йўқ.
У республика Эндокринология илмий марказига анализ топширди. У ерда анализларни синчковлик билан ўрганиб чиқиб, ҳеч қандай эндокринологик касаллик аломатлари унда йўқлигини қатъий билдиришди.
Айни пайтда Марказ мутахассислари Эшонқулова касалига ташхис қўя олишмади ва гемотолог ва гастроэнтеролог билан маслаҳатлашишни таклиф қилишди.
Human Rights Watch Малоҳат Эшонқулова аҳволидан “ташвишда” 23.05.14
Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари Атаеванинг муносабатидан ғазабда 17.05.14
Надежда Атаева – туҳмат эмас, ҳамдардликка лойиқлигингни исботла 16.05.14
Шаҳрисабзда Чориевлар «туғилиб ўсган уй»ни йўқ қилишга қарор қилишди 05.05.14
Саратон биопсияси аниқланмади
Журналистнинг республика гемотология ИТИга топширган қон анализи, мутахассислар учун жумбоқни келтириб чиқарди: ҳаддан ташқари паст гемоглобин – 56 даража, нормадаги 120-140 – фонида жуда катта темир миқдори.
Айни пайтда қонда қанча темир кўп бўлса, гемоглабин шунча кўп бўлиши керак.
ИТИ гематология институтида, онкологиядан шубҳаланиб, шу заҳоти Эшонқуловага биопсия тайинлашди – “патологик процесс ҳоссасини аниқлаш” анализи, дея билдиришди шифокорлар.
Бироқ биопсия ҳам журналистда ҳеч қандай нуқсонни топмади, шунингдек институт мутахассислари ҳам ҳеч бир ташхис қўя олишгмади.
«Менда қон саратони йўқлигини билдиришди, витамин уколлари ёзиб беришди, улар ҳам гемоглабин миқдорини оширади ва менга ўн кундан кейин келиб анализга қон топширишимни таклиф қилишди», – дейди Эшонқулова.
Аноним врач ва унинг ташхиси
Эшонқулованинг касаллиги номаълум сабабларга кўра Европадаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Атаева каби айримларга, шунингдек Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизматидагиларга ҳеч тинчлик бермайди.
Уларнинг бири Малоҳат ҳақида туҳмат тарқатган бўлса, иккинчиси – буюртма материалларини чоп қилмоқда.
dunyouzbeklari.com сайтида қайсидир эндокринолог-шифокорнинг мақоласи чоп этилди, у тўсатдан журналист диффузиял токсик бўқоқ бўлган ва ҳасталикнинг оғир турини кечираяпти дея билдирди.
Малоҳатнинг заҳарлашганини гумон қилиб, маҳаллий шифокорларга ишонмаслигидан ҳақоратлангани етмагандек, шифокор худбинлик билан унинг тиббий сирини фош қилади, эндокринологик касалликлар Эшонқуловалар оиласида туғма ва унинг акаси шу касалдан ўлганини ёзади.
Эшонқулова бу мақола махсус хизмат вазифаси юзасидан ёздирилган дея ишонади.
«Улар аллақачон менинг ўлимим сабабини ҳар эҳтимолга қарши топиб қўйишган – агар ўлса ҳайрон бўлманг, у туғма касал бўлган деган маънода», – дея тахмин қиладипредполагает журналистка.
Малоҳатнинг яқинлари, унинг жуда ҳолсизлангани, Ўртача бўйи билан бор йўғи 46 килограммга тушиб қолганини айтишади. Зўрға юради, «ҳар қадамда нафаси қисади».
«Малоҳат, уни заҳарлашганини айтаркан, бу ҳақиқатдан узоқ эмас», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов.
АҚШ, Буюкбритания, Германия ва Франция элчихоналарига уни Тошкент халқаро клиникасида кўрикдан ўтказишлари ҳақидаги илтимоси юзасидан гапираркан, «оддий бир нарса бўйича аёлни рад қилишгани учун улар уялиши керак» дейди.
Uznews.net