Реал альтернативалар мавжуд

Реал альтернативалар мавжуд

 

Жин Шарп
Альберт Эйнштейн Институти

 

1-боб

Уруш ва бошқа турли зўравонликларга реал альтернативаларни ишлаб чиқиш.

Жамиятда ва сиёсатда уруш, терроризм, диктатура, жабр-зулм, узурпация ёки геноцид каби зўравонликнинг шакллари жиддий муаммо деб ҳисобланади.

Ушбу зўравонлик ёки унинг махсус турларининг муаммосини ечиш барча таклифлари муваффақиятсиз бўлган. Балким шу муаммонинг хислатини тушунилиши етарли даражада бўлмагани учун бу таклифлар муаммони ҳалигача ҳал қилмаган. Муаммони тушунмай туриб ҳал қилиш қийин ёки умуман ҳал қилиб бўлмайди.

Ушбу ишнинг мақсади жамият ва сиёсатда кенг тарқалган зўравонлик муаммосининг хислатини бошқача нуқтаи назардан ўрганиб чиқиб шу муаммонинг ҳал қилинишига керак бўлган таклифларни ишлаб чиқариш.

Биз тўқнашувда ҳарбий ва бошқа зўраки воситаларни ишлатилишини қатъий камайтириш имкониятини яратадиган шароитларни таҳлил қилишимиз керак. Биз зўравонликнинг яхши ва ёмон мақсадларда кенг ишлатилиши сабабини ва шу синдромсиз чуқур ўзгаришларга эришиш йўлларини текшириб чиқишимиз керак.

Бу ишдаги ишлатилаётган нуқтаи назаримиз оддий, аммо сиёсий ва халқаро тўқнашувларда зўравонликнинг муаммосини ҳал қилиш учун жуда муҳимдир.

Шуни тан олишимиз керакки жамият ва сиёсатда тўқнашувлар албатта юз беради ва кўп холларда юз бериши лозим. Баъзи тўқнашувлар енгил услублар орқали ҳал қилиниши мумкин, булар сафига музокара, суҳбат ва ярашиш, ўзаро келишувни ўз ичига оладиган услублар киради. Буларни талаш масалалар фундаментал бўлмаган ҳолда ишлатиш мумкин. Шундай ҳолда ҳам тўқнашувнинг музокара орқали ҳал бўлишида биргаликда ҳаққониятни аниқлаш эмас, балким душманлар кучлари нисбати таъсир этади.

Бироқ кўп тўқнашувларда фундаментал масалалар туради. Булар “жиддий” тўқнашувлар деб ҳисобланади. Булар ҳеч қандай ўзаро келишув орқали ҳал қилинмайди.

Жиддий тўқнашувларда камида бир томон душманига қарши тўқнашувни лозим деб топади. Жиддий тўқнашувлар кўпинча эркинликни, ҳаққониятни, динни ёки бировлар маданиятини кенгайтириш учун, ёки душманлар зўравонлигига қарши чиқиш ва уни барбод этиш мақсадида ишлатилади. Душманларча зўравонлик жабр-зулмни, адолатсизликни ёки диктатурани ўрнатиш учун ишлатилиши мумкин. Душманларча зўравонлик бировларнинг ахлоқий ёки диний қоидалари ёки инсон қадр-қимматига қарши, ёки бировлар ҳаётини хавф остига солиш учун ҳам ишлатилади.

Жиддий тўқнашувларда камида бир томон бўйсуниш, таслим бўлиш, ёки енгилишни принциплари, эътиқоди, бутун жамият ва ҳаттоки ҳаёти учун ҳалокатли деб билади. Бундай ҳолларда одамлар тўқнашувни лозимлигига қаттиқ ишонадилар.

Тўқнашувларни бошқариш воситалари лозимлиги

2

Уруш ва бошқа зўравонлик ҳар хил мақсадларга эришиш учун ишлатилган, аммо жиддий тўқнашувларда сиёсий ёки халқаро зўравонлик яхши ва олижаноб деб топилган ҳолларни ҳимоя қилиш ёки ривожлантириш учун кўтарилган тўқнашувларни олиб бориш воситаси сифатида хизмат қилган. Зўравонлик катта ёвузликка бўйсунишга керакли альтернатива деб топилган.

Кўп сиёсий тузумларда уруш ва бошқа зўравонлик “сўнгги чора” сифатида хизмат қилади. Бу дегани, зўравонлик шакллари охирги чора, ишлатиб бўладиган энг кучли фаолият, ҳамма енгилроқ чоралар муваффақиятсизликка учраганда ёки улар муваффақиятсизликка учраши равшан бўлганда тазйиқ, жазолаш ёки куч ишлатиш охирги чораси деб билинади. Шундай қилиб зўравонликнинг барча яхши ва қадрли нарсаларни ривожлантириш ва ҳимоялаш учун ишлатилишига ишонч пайдо бўлган.

Зўравонлик аҳамиятини тушунмай туриб жиддий тўқнашувларда уруш ва бошқа зўравонликни ишлатиш меъёрини пасайтира олмаймиз.

Муҳим масалалар устида бўлган тўқнашувларда музокарани ёки суҳбатни таклиф қилиш тўғри бўлади деган фикр ва ҳаракат соддадиллик ҳисобланади. Душманлар курашсиз мақсад ва воситаларидан воз кечиши даргумон. Икки томонлама ютуққа келтирадиган битимга интилишнинг маъноси йўқ. Шафқатсиз диктаторлар ва геноцид жиноятчилари ҳеч нарсани ютиб олишига ҳақи йўқ.

Кўп ўн йилликлар давомидаги гувоҳликлар шуни англатадики, тўқнашувларда зўравонлик унга қаршилик кўрсатиш орқали йўқ қилинмайди. Жиддий тўқнашувларда одамларнинг кўпчилиги зўравонлик ахлоқий ёки диний қонун-қоидаларни бузишига ишонгани учун, ёки биров уларга шуни айтгани учун урушдан ва бошқа зўравонликдан ҳеч бош тортишмайди. Бунинг тескарисини кутишнинг маъноси йўқ.

Бундан қирқ йил олдин психиатр Джером Франк бизга одамларнинг кўпчилиги тинчликнинг қадрини баланд баҳоламаслигини эслатган.

Халқлар, гуруҳлар ва ҳукуматлар зўравонликдан бош тортишмайди, чунки улар учун ишончи ва жамиятининг асосларига зиён келтирилганда бундай ҳаракат кучсиз ва нотавон бўлиб қолишдай туюлади.

Жиддий тўқнашувларда бировларнинг принципларини, идеалларини, жамиятини ёки ҳаётини ривожлантириш ёки ҳимоя қилиш сўнгги чораси бўлиб уруш ва бошқа зўравонликни ишлатмаслик учун кучли ҳаракатнинг бошқа турлари бор бўлиш керак. Зўравонликнинг ўрнини босадиган ва унга нисбатан каттароқ ёки баравар муваффақиятга эришув эҳтимоллиги бор тўқнашувни кучли равишда бошқариш воситаси мавжуд бўлиши керак.

Бундай фаол альтернатива олдинги замонлардан келиб зўравонлик ишлатилган “оғир вазиятда” ҳам қониқарли равишда ишлаши керак. Бундай “оғир вазиятлар” диктатурага, хорижий бостириш ва оккупацияга, ички тортиб олишларга, геноцидга ва оммавий сургун ва ўлдиришларга қарши бошланган тўқнашувларни қамраб олади.

Шу альтернатива мавжудлигига муҳим ишонч шундай асосдан келиб чиқадики, ҳаттоки диктатуралар кучи жамиятдаги ҳокимият манбаларига боғлиқ, булар эса ўз ўрнида кўп институтлар ва одамларнинг ҳамкорлигига боғлиқ, ва шу ҳамкорлик давом этиши ёки этмаслиги мумкин. Буни биз кейин батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Курашнинг бошқа усули мавжуд

3

Тўқнашувда зўравонликнинг ўрнини босадиган имконият мавжуд. Жиддий тўқнашувларни олиб боришда уруш ва бошқа зўравонликлар ҳамиша ишлатилмаганлиги кўпинча унутиб юборилади. Хар хил асрлар ва маданиятларда жуда кўп вазиятларда курашнинг бошқа усули ишлатилган. Бу бошқа усул юзнинг бошқа томонини тутишда асосланмаган. У қатъийлик қобилиятида ва кучли душманларга кучли равишда қаршилик кўрсатишда асосланган.

Одамзод тарихида кўп тўқнашувларда бир томон зўравонлик орқали эмас, психологик, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий усуллар ёки уларнинг бирикмаси ёрдамида курашган. Тўқнашувнинг бу тури фақат талаш масалалар нисбатан чекланган ва душманлар нисбатан инсофли бўлганда ишлатилмаган. Кўп ҳолларда муҳим масалалар турганда ва шафқатсиз душманларда қаттиқ жазоларни ишлатишга хоҳиши ва қобилияти борида шу курашнинг альтернатив шакли қўлланган. Бу жазолар қатл этиш, уриш, ҳибсга олиш, қамоқхонада ушлаш ва оммавий қириб ташлашларни ўз ичига олади. Бундай жазоларга қарамасдан курашчилар улар танлаган нозўравон қуроллар билан курашни давом эттирганда баъзан ғалаба қозонган.

Бу усул нозўравон ҳаракат ёки нозўравон кураш номини олган. Бу “бошқа сўнгги чорадир”. Жиддий тўқнашувларда бу усул уруш ва бошқа зўравонликларга альтернатива сифатида хизмат қилиши мумкин.

Нозўравон кураш ҳоллари

Нозўравонл кураш фарқи катта турли маданиятларда, тарих даврларида ва сиёсий шароитларда пайдо бўлган. Бу ҳам “Ғарбда” ҳам “Шарқда” пайдо бўлган. Нозўравон ҳаракат саноатлашган ва саноатлашмаган мамлакатларда пайдо бўлган. Шу усул конституциявий демократияларда қўлланган ва империяларга, хорижий босқинчиларга ва диктаторлик тузумларга қарши ишлатилган. Нозўравон кураш сон-саноқсиз ҳолларда ва гуруҳларда олиб борилган, ҳаттоки кўпчилик рад этадиган мақсадларга эришиш учун ишлатилган. Бу усул ўзгаришларни олдини олиш учун ҳам киритиш учун ҳам қўлланилган. Бу усулни ишлатганда баъзан чеклаган зўравонлик ҳам ишлатилган.

Талаш масалалари ҳар хил бўлган. Буларни ичига ижтимоий, иқтисодий, этник, диний, миллий ва сиёсий масалалар кирган, ва муҳимлиги оддийдан то фундаментал масалаларгача бўлган.

Тарихчилар умуман олганда курашнинг бу турини эътиборсиз қолдирган бўлса ҳам, бу қадимги феномен бўлганлиги равшан. Шу усул тарихининг кўп қисми шубҳасиз йўқотилган ва қолганнинг кўпи маълум даражада эътиборсиз қолдирилган.

Нозўравон ҳаракатни ишлатиш кўп мисоллари ҳукуматларга кам тааллуқли бўлган ёки умуман тааллуқли бўлмаган. Бундай ҳоллар маъмурият ва касаба уюшмалар орасидаги тўқнашувларни ва ижтимоий бўйсундириш учун тазйиқ кўрсатишга ёки унга қаршилик кўрсатишга интилишларни қамраб олади. Нозўравон ҳаракат этник ва диний тўқнашувларда, студентлар ва университет маъмурияти орасидаги тортишувлар каби бошқа вазиятларда ҳам қўлланган. Бир томон нозўравон ҳаракатни ишлатган ноҳарбий аҳоли ва ҳукумат орасидаги муҳим тўқнашувлар жуда кўп жойларда пайдо бўлган. Қуйидаги мисолларнинг кўпи шу турдан.

Ўн саккизинчи асрдан бошлаб йигирманчи асргача нозўравон ҳаракат усули бир биридан катта фарқ қиладиган тўқнашувларда кенг ишлатилган: мустамлака қўзғолонларида, халқаро сиёсий ва иқтисодий тўқнашувларда ва қуллик тузумига қарши

4

курашда. Бу усул ишчиларнинг бирлашиш ҳуқуқини, аёллар ҳуқуқларини, умуминсоний овоз бериш ҳуқуқини ва аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш учун ишлатилган. Курашнинг бу тури миллий мустақилликка эришиш учун, иқтисодий фойдаларга эришиш учун, геноцидга қаршилик кўрсатиш учун, диктатурага путур еткизиш учун, фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш учун, яккалатиб қўйишни тугатиш учун, хорижий босқинчиларга ва тўнтаришларга қаршилик кўрсатиш учун қўлланилган.

Йигирманчи аср бошида шу усулнинг қўлланилиши 1905 йилда юз берган Россиядаги қўзғолоннинг бош элементларини қамраб олган. Кўп мамлакатларда ўсаётган касаба уюшмалар иш ташлаш ва иқтисодий бойкотни кенг ишлатишган. Хитойда япон маҳсулотининг бойкотлари 1908, 1915 ва 1919 йилларда юз берган. Немислар нозўравон ҳаракатни 1920 йилда Капп Путчга қарши ва 1923 йилда Рурни эгаллаб олган француз ва бельгиялик босқинчиларга қарши ишлатган. 1920 ва 1930 йилларда Ҳиндистон озодлиги курашчилари Мохандас К. Ганди бошчилигидаги Британия ҳокимлигига қарши курашларида нозўравон ҳаракатни ишлатишган.

1940 йилдан 1945 йилгача турли Европа мамлакатларида айниқса Норвегия, Дания ва Голландия халқлари нозўравон курашни нацистлар истилосига ва ҳукмронлигига қарши ишлатишган. Нозўравон ҳаракат Берлинда, Болгарияда, Данияда ва бошқа жойларда яҳудийларни холокостдан сақлаб қолиш учун қўлланган. 1944 йил баҳорида Эл-Сальвадор ва Гватемалада ҳарбий диктаторлари нозўравон кураш орқали қисқа вақт ичида ҳайдалган эди. Ирқий ажратишга қарши олиб борилган Америка фуқаролик ҳуқуқлари учун нозўравон кураши, айниқса 1950 ва 1960 йилларда, АҚШ жанубидаги қонунларни ва қадимдан жорий қилинган сиёсатни ўзгартирди. 1961 йил апрелда Франциянинг Алжир деган мустамлакасида мобилизация қилинган француз аскарларнинг ҳамкорликни рад этиши Франциядаги кўпайган демонстрациялар ва Дебре-де Голь ҳукумати бўйсунмаслиги билан бирга Парижда содир этиши мумкин тўнтаришни олдини олиб Алжирда тўнтаришни йўқ қилган.

1968 ва 1969 йилларда, Варшава аҳди мамлакатларига ҳужум қилинганидан сўнг, чех ва словаклар саккиз ой давомида совет назоратига тайёргарликсиз уюштирилган нозўравон кураш ва ҳамкорликни рад этиш орқали қаршилик кўрсатган. 1953 йилдан 1990 йилгача муртадлар коммунистлар ҳукмронлиги остидаги Ғарбий Европа мамлакатларида, айниқса Шарқий Германия, Польша, Венгрия ва Балтика мамлакатларида эркинликни кенгайтириш учун кўп марта нозўравон курашни ишлатишган. Польшада оқилона бирдамлик кураши 1980 йилда эркин касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги иш ташлашлар билан бошланди ва 1989 йилда Польшанинг коммунистлар режими барбод бўлиши билан тугади. Нозўравон кураш 1989 йили Чехословакияда ва 1991 йили Шарқий Германия, Эстония, Латвия ва Литвада коммунистлар диктатурасининг барбод бўлишига олиб келган.

1991 йили Москвадаги “қаттиқ сиёсатдаги” тўнтарилишга уриниш ҳамкорликни рад этиш ва бўйсунмаслик орқали муваффақиятсизликка учраган. Нозўравон норозиликлар ва оммавий қаршилик апартеид сиёсатига ва айниқса 1950 ва 1990 йиллар орасида Жанубий Африкадаги Европанинг ҳукмронлигига путур етказган. Филиппинда Маркос ҳукмронлиги 1986 йилда нозўравон қўзғолон ёрдамида барбод этилган.

1988 йили июл ва августида Бирмадаги демократлар ҳарбий диктатурага маршлар ва бўйсунмаслик орқали норозиликларини билдиришган, учта ҳукуматни четлашган ва охирида бу кураш янги ҳарбий тўнтаришга ва оммавий ўлдиришларга бой берган. 1989

5

йилда Хитой талабалари ва бошқалар уч юздан ортиқ шаҳарларда (буларни ичига Пекиндаги Тянанмин майдонидаги ҳам киради) ҳукуматнинг коррупция ва жабрига қарши рамзий норозиликларини билдиришган, лекин бу эътирозлар ҳарбий кучлар томонидан оммавий ўлдиришлар билан тугаган.

Косовода албан халқи 1990 ва 1999 йиллар орасида серблар репрессив ҳукуматига қарши нозўравон кампанияларни уюштирган. Косово ҳукумати озодликка эришиш учун нозўравон стратегияси етарли даражада йўқ бўлганида Косовонинг Озодлик Армиясининг партизанлари зўравонликни бошлаб юборишди. Бундан кейин сербларнинг “этник тозалаш” номи берилган ашаддий репрессиялари ва оммавий қириб ташлашлар бошланган. Булар эса НАТОнинг бомбардимон қилишларига ва бостириб келишига олиб келган.

1996 йил ноябрдан бошлаб серблар президент Милошевич автократик ҳукмронлигига қарши Белград ва бошқа шаҳарларда хар кунги парадларни ва норозиликларни уюштиришган ва 1997 йил январ ойи ўртасида бўлган сайловнинг сохталанишига йўл қўймади. Аммо ўша пайтда серб демократлар курашни ривожлантириш стратегияси йўқ бўлган ва Милошевич ҳукмронлигини барбод этишга кампанияни ташкил қила олмаган. 2000 йил октябрида Отпор (қаршилик) ҳаракати ва бошқа демократлар батафсил режаланган нозўравонл кураш орқали яна Милошевичга қарши чиқишди ва диктатура барбод бўлди.

2001 йил бошида коррупцияда айбланган президент Эстрада филипинларниг “Ҳалк Кучи Икки” кампанияси натижасида четланган эди.

Ўша тўқнашувларни ва уларнинг натижаларини яхшироқ тушуниш учун бу усулнинг хислатларини тушуниш керак.

Нозўравон курашнинг хусусиятлари ва усуллари

Курашнинг бу турида зўравонлик ишлатиш ўрнига одамлар ҳаракатнинг учта бош турини ишлатишган. Биринчидан, улар рамзий норозиликларни уюштиришган, буларни ичида маршларни, пикетларни, варақаларни тарқатиш ёки бирон нарсани қўллаб-қувватлашини ёки бирон нарсага қаршилигини билдириш учун махсус ранглардаги қийимларни кийишдир.

Иккинчидан, қаршилик кўрсатувчилар душманлари билан ёки айрим амалиётлар билан мавжуд ҳамкорликни давом эттиришни ёки янгисини бошлашни рад этишган. Улар ҳамкорликни рад этиш усулини қўллашган. Бу усулнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шаллари ривожланган. Масалан, қаршилик кўрсатувчилар душманларига қарши ижтимоий бойкотни ишлатган ёки маросимларда ёки байрамларда иштирок этишни рад этишган, ёки душманларини қўллаб-қувватлайдиган учрашувларга ёки мактабларга қатнашдан бош тортишган.

Қаршилик кўрсатувчилар баъзан иқтисодий ҳамкорликдан, бу деганда молларни ва хизматларини ташиб беришдан ёки етказиб беришдан ёки материал ёки молларни сотиш ёки сотиб олишдан бош тортишган. Айрим ҳолларда душман мамлакат билан иқтисодий муносабатлар ҳукумат томонидан бошлаб тўхтатилган. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий бойкотнинг шакллари бўлган.

Ишчиларнинг иш ташлаши кўп шакллари мавжуд, буларнинг ичига қисқа рамзий иш тўхтатиш, битта корхона иш ташлаши, катта умумий иш ташлаш ёки бутун шаҳар ёки мамлакатнинг иқтисодиёти тўхташи киради.

6

Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш сохталанган сайловларни бойкот қилишни, ҳукуматнинг қонунийлигини рад қилишни, бевосита назоратсиз бўйсунишдан бош тортишни, ҳукумат хизматчиларининг ҳамкорликдан бош тортишларини ва ахлоқсиз қонунларга бўйсунмасликни ўз ичига олади.

Учинчидан, тузумнинг одатдаги ишига фаол аралашиш ва уни бузиш турли психологик, ижтимоий, иқтисодий, жисмоний ва сиёсий шаклларда қўлланилган. Нозўравон аралашиш кўп усуллари идораларни эгаллаб олишни, кўчаларда ўтиришни, очликларни, янги иқтисодий институтларни ташкил қилишни, нозўравон ҳужумларни, маъмурий биноларга ортиқ даражадаги одамлар сони билан кириб олиш, ҳибсга олиниш имкониятларини қидиришни ва параллель ҳукуматни қамраб олади.

Нозўравон ҳаракат уни қўллаётган одамларнинг сабаб ва маслакларига қараб эмас, балки ишлатилаётган ҳаракат турига қараб аниқланади ва таснифланади. Муҳим томони шундаки, бу усулни ҳар хил маслакдаги одамлар ишлатган ва у бошқа феномен бўлган этник ёки диний нозўравонликка ишонишни аниқ талаб қилмайди. Кўпинча иштирокчилар ва бошчилар (бор бўлган ҳолларда) зўравонликни кераксизлиги ва фойдасизлиги туфайли рад этишган. Нозўравон ҳаракатнинг 198-та таснифланган усуллари 2-чи иловада берилган, ва тарихий мисоллар билан тўлиқ Жин Шарпнинг “Нозўравон ҳаракат сиёсати, Иккинчи Қисм, Нозўравон ҳаракат усуллари” китобида таърифланади. (Учинчи илова: ўқиш учун бошқа адабиётларни кўринг).

7

Тушунмовчиликлар

Нотўғри тушунишлар ва тушунмовчиликлар кенг тарқалгани учун нозўравон курашни тўғри тушунилишига зарар келтирган. Қуйидагилар бир неча тушунтиришлардир:

  • Кўп жойларда зўравонлик тез мақсадга келтиради, нозўравонл кураш эса ҳамиша кўп вақт олади деб ўйлашади. Иккала даъво ҳам нотўғри.
  • Кўпинча нозўравон кураш кучи кам деб ҳисобланади, лекин у жуда кучли бўлиши мумкин. Репрессив ҳукуматни у ишдан чиқариши ва ҳатто барбод этиши мумкин.
  • Нозўравон кураш харизматик етакчини талаб қилмайди.
  • Нозўравон кураш ҳар хил маданиятларга оид феномен
  • Гарчи нозўравон кураш баъзан диний сабаблардан ишлатилган бўлса ҳам, ҳечқандай диний маслакларни талаб қилмайди (ва албатта ҳеч қандай махсус

    диний маслакларни).

  • Нозўравон кураш диний ёки этик қоида бўлган нозўравонлик билан ўхшашэмас, бу бутунлай бошқача феномен. Бу фарқ тушунарли бўлиши керак ва

    эътиборсиз қолмаслиги керак.

  • Кўпчилик бу усул фақат инсонпарвар ва демократик душманларга қаршимуваффақиятга келтириши мумкин деб ўйлайди, лекин баъзан у золим ҳукумат ва диктатураларга буларнинг ичида нацист ва коммунистлар ҳукмронлигига ҳам қарши муваффақият билан ишлатилган.
  • Баъзи шахслар ва гуруҳлар нозўравон кураш фақат золимларнинг юрагини эритиш туфайли муваффақиятга эришиши мумкин деб айтишади. Бироқ бу усул мажбурлашда самарали бўлган ва ҳаттоки ашаддий диктатураларни барбод этган.Муваффақият учун талаблар

    Курашнинг бу турини танлаш муваффақият кафиллигини бермайди, лекин зўравонликнинг ҳам муваффақиятга кафолати йўқ. Бу усул билан муваффақиятга эришиш талаблари бор, зўравонликда хам бор. Зўравонликни оддий равишда рад этиш ва “нозўравон” сўзини қайтариб айтиш керакли натижаларга олиб келмайди.

    Нозўравон ҳаракатнинг ўтмишдаги баъзи мисоллари мақсадига эришмаган. Баъзилари эса кичик ғалабаларга эришди. Баъзан ғалаба қисқа вақтли бўлган, чунки одамлар ундан бирлашиш учун ва балким натижаларини институтларга айлантириш учун фойдаланмаган ва эркинликнинг янги хавф-хатарларига самарали қаршилик кўрсата олмаган. Бошқа мисолларда битта кампаниянинг ғалабасидан муросаларга эришилган эди, аммо тўлиқ мақсадларга эришиш учун янги курашлар лозим бўлган.

    Баъзи ҳолларда эса энг муҳим ғалабаларга эришилган эди ва буларга зўравонлик ишлатадиган курашда эришиб бўлмас эмас эди. Шу натижаларни тушуниш учун бу усулнинг хислатини тушуниш лозим.

    Гарчи нозўравон курашнинг ишлаш йўллари бир биридан фарқ қилса ҳам, маълум бир нозўравон тўқнашувларда учрайдиган иккита аҳамиятли махсус жараённи аниқлашимиз лозим. Булар қуйидаги: (1) жазоларнинг таъсирига бардош бериш ва баъзан

8

уларни йўқ қилиш қобилияти ва (2) душманларнинг ҳокимияти манбаларига зарар етказиш ва улардан ажратиб қўйиш қобилияти.

Жазолар ва сиёсий жиу-житсу

Диктаторлар хоҳлаганини қилиш кучини хавф-хатар остига соладиган ҳаракат ва фикрларга сезгир бўлиши табиий. Шунинг учун золимлар одатдан бўйсунмайдиган, иш ташлайдиган ёки ҳамкорликдан бош тортадиганларни қўрқитади ва жазолайди. Лекин жазолар ва ҳаттоки шафқатсизликлар режим ишлашига керак бўлган бўйсуниш ва ҳамкорликни керакли даражасига ҳамиша қайтармайди.

Баъзи шароитларда қаттиққўл жазолар “сиёсий жиу-житсу” деб номланган махсус жараённи бошлаб юбориши мумкин.

Душманларнинг нозўравон ҳаракат билан муомала қилиш қийинчиликлари биринчи навбатда бу усулнинг махсус динамикаси ва жараёнлари билан боғлиқ. Бу усул зўравонликни ишлата оладиган ва ишлатишни хоҳлайдиган душманларга қарши қўлланиш учун яратилган. Зўравон жазоларга қарши нозўравон ҳаракатни ишлатадиган сиёсий кураш махсус асимметрик тўқнашув ҳолатини яратади. Нозўравон курашчилар Япония кураш усули жиу-житсуга ўхшаган сиёсий ҳаракатни душманларига қарши ишлатиш учун зўравон ҳаракатга қарши нозўравон кураш воситалари асимметриясидан фойдаланиши мумкин. Қўлланилган ҳаракат турларининг фарқи душманларни сиёсий мувозанатдан ағдаради ва жазоларининг таъсирини ўзларига қайтаради ва кучларини заифлантиради. Кураш давомида зўравонликни ишлатмайдиган курашчилар ўзларининг кучларини мустаҳкамлайди. Бу жараён сиёсий жиу-житсу деб аталади.

Сиёсий жиу-житсу қуйидаги учта жоиз гуруҳларнинг биттаси ёки ҳаммаси душманлардан бегоналашиб кетишига ёрдам беради: душман ўз гуруҳларининг аъзолари, воқеаларга тегишли одамлар ва тўқнашувда иштирок этмаган шахслар. Бегоналашиш оқибатида душманлар ичидаги қаршиликларни ўстириши мумкин. Бу жараён курашчиларнинг сонини кўтариш мумкин ва курашни кенгайтириш мумкин. Иштирок этмайдиган шахсларни ҳам душманларга қарши курашчилар томонига олиб келиши мумкин.

Душманнинг кучига путур етказмоқ

Сиёсий жиу-житсу ҳамма вазиятларда ва ҳамма нозўравон ҳаракатларда ишлатилиши мумкин эмас. Нозўравон курашнинг бошқа кучли йўли бу душманларга, ва ҳаттоки диктатураларга керак бўлган ҳокимият манбаларига зарар етказишдир. Бундай жараён биринчи навбатда мақсади ҳукуматни бирон нарса бажаришга ёки бажармасликка мажбур қилиш ёки режимни барбод этиш бўлган курашларда ишлатилади.

Принцип оддий. Диктаторлар бошқарилаётган одамларнинг ҳамкорлигига муҳтож, акс ҳолда улар талаб қилган сиёсий ҳокимият манбаларини хавфсизлантира олмайди ва сақлаб қола олмайди. Сиёсий ҳокимият манбалари қуйидагилар:

  • Ваколат, ёки қонунийлик
  • Иш кучи ресурслари, ҳукуматга бўйсунадиган, у билан ҳамкорлик қиладиган ваёрдам берадиган шахслар ва гуруҳлар;
  • Билим ва қобилиятлар, булар ҳукуматга керак ва ҳамкорлик қиладиган шахсларва гуруҳлар орқали таъминланади;

9

  • Номоддий омиллар, булар одамларни ҳукуматга бўйсунишга ва ёрдам беришга ундайдиган психологик ва идеологик омиллардир;
  • Моддий ресурслар, мулк, табиий ресурслар, молиявий ресурслар, иқтисодий тузум, ва коммуникация ва транспорт воситалари устидан назорат ёки улрдан фойдаланиш ҳуқуқи; ва
  • Санкциялар, режимга ҳаёт кечириш учун ва сиёсатини ўтказиш учун керак бўлган бўйсуниш ва ҳамкорликни таъминлаш йўлида қўрқитадиган ёки ишлатиладиган жазолар.Аммо бу манбаларинг ҳаммаси режимнинг қабул қилинишига, яшовчиларнинг бўйсуниш ва қулоқ солишига, жамиятинг кўп одамлари ва институтлари ҳамкорлигига боғлиқ.

    Шунинг учун сиёсий ҳокимият кучи ва ҳаёти кўп одамлар ва институтларнинг ҳамкорлигида манбаларининг тўлишига боғлиқ ва бу ҳамкорлик давом этиши ёки давом этмаслиги мумкин. Шунинг учун сиёсий ҳокимият ҳамиша нозик ва ҳамиша остидаги жамиятга боғлиқ.

    Бу керак бўйсуниш ва ҳамкорлик кафолати берилмайди ва ҳокимият манбаларининг ҳар биттаси тезда камайиши ва йўқ бўлиши мумкин. Бир неча омилларга боғлиқ бўлиб, бу манбалар ҳокимиятни таъминлаши камайтирилиши ва ҳатто узилиши мумкин.

    Ҳамкорликни рад этиш ва қаршилик ҳокимият манбаларини таъминлайдиган керакли бўйсуниш ва ҳамкорликни йўқ қилади. Мисол учун, ҳукуматнинг қонунийлигини рад этиш ёрдамчилари ва бутун халқнинг бўйсуниш муҳим сабабини камайтиради. Кенг тарқалган халқ бўйсунмаслиги ва қаршилиги катта мажбур қилиш муаммосини туғдиради. Оммавий иш ташлашлар иқтисодиётни ишдан чиқариши мумкин. Бюрократининг кенг тарқалган маъмурий бўйсунмаслиги ҳукумат ишига тўсқинлик қилади. Полиция ва ҳарбий кучларнинг исёнлари душманнинг режимни сақлаш ва нозўравон курашчиларни жазолаш қобилиятини йўқ қилади.

    Ўша ҳокимият манбаларсиз душманларнинг кучи камаяди ва оқибатда ғойиб бўлади. Режим сиёсий зорликдан барбод бўлади.

    Кенг тарқалган фикрга қарши айтиб ўтишимиз керакки, ҳаттоки тоталитар диктатуралар ҳукмронликлари остидаги жамиятларнинг ва яшовчиларнинг ҳамкорлигига боғлиқ, буни сиёсат олими Карл В. Дойч 1953 айтиб ўтган.

    Муваффақиятга эришиш тўртта йўли

    Муваффақиятли нозўравон курашлар тўртта йўл орқали “ишлаган”. Бу бир биридан фарқ қиладиган ҳаракат усуллари махсус тўқнашув вазиятга, талаш масалаларга, курашчилар аҳолисининг ижтимоий тузилишига, душманларнинг хислатларига, танланган бош стратегияга (мавжуд бўлса), маъқул кўрилган ўзгариш механизмига, қўлланилаётган махсус усулларга ва курашчиларнинг қобилият, тартиб ва қатъийлигига боғлиқ. Ишлатилган тазйиқлар психологик, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий бўлиши мумкин ва ҳар бири турли даражаларда.

    Бундан ташқари, нозўравон кураш ижтимоий ёки сиёсий тизимнинг мустаҳкамлигини заифлаштириши ёки ишлашини ўзгартириш мумкин. Бу қураш душманнинг махсус сиёсатни давом эттириш қобилиятига зарар етказиши мумкин. Аниқ тўқнашувларда нозўравон ҳамкорликни рад этиш ва бўйсунмаслик душманларнинг давлатни бошқариш қобилиятига путур етказиши мумкин ёки ҳатто уларнинг ҳокимиятини барбод этиши мумкин.

10

Ҳар хил тўқнашувларда нозўравон кураш ишлашида катта фарқлар бор. Масалан, маҳаллий ишчиларнинг иш ҳақини кўтариш учун иш ташлаши динамикаси камчилик гуруҳларнинг ҳуқуқлари учун тўқнашувлари ёки диктатурани барбод этиш курашининг динамикаларидан фарқ қилади.

Муваффақиятли ҳолларда ўзгаришлар тўртта механизмнинг биттаси натижасида эришилиши мумкин. Кам ҳолларда нозўравон кураш натижасида душманларнинг нуқтаи назари ўзгариши ихтиёрий равишда муросага келишига келтирган, чунки улар бундай қилишни тўғри деб билган – қарашни ўзгариши (конверсия). Бундан анча кўпроқ ҳолларда иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликнинг рад этилиши душманларни битимга келишига мажбур қилган – мослашиш (аккомодация).
Баъзи пайтларда бўйсунмаслик ва ҳамкорликдан бош тортиш жуда кучли ва доно мўлжаллаш ва душманларнинг ҳокимият манбаларини етарли даражада заифлаштириш натижасида душманлар таслим бўлишдан бошқа имконияти қолмаган эди – нозўравон мажбур қилиш. Камдан кам ҳолларда бўйсунмаслик ва ҳамкорликни рад этиш жуда кенг тарқалган эди ва душманлар ҳокимият манбаларидан бутунлай четланган эди ва бунинг натижасида режим барбод бўлди – дезинтеграция.

Мукаммаллаштирилган усул қўлланишлари

Нозўравон кураш усули жамият ва сиёсатдаги зўравонлик муаммосининг ҳал бўлишига катта ҳиссани қўшиш ва қўшмаслиги шу усул жиддий тўқнашувларда зўравонликка бўлган ишончни камайтиришига боғлиқ. Бу усул жиддий тўқнашувларда зўравонлик ўрнига ишлатилиши учун керакли даражада самарали қилиниши мумкинми? Баъзи ҳолларда бир хил шахслар аниқ “ҳа” жавобини беришади, лекин бошқа ҳолларда жавоблар “балким”, “шубҳали” ёки “йўқ” бўлиши мумкин. Бундай жавоблар ўша шахсларнинг бу усулни тушуниши чуқурлигига ва нозўравон курашнинг жиддий тўқнашувларда зўравонликнинг ўрнини босиши баҳоланган самаралилигига боғлиқ.

Курашни бу турининг ўтмишдаги тайёргарликсиз ўтган ҳолларига нисбатан самаралилигини ошириш йўлларини ўрганиш мумкин. Буни биз бу усулнинг талабларини билиш даражасини ошириш, бу билим ва тушунишни кенг тарқатиш ва келажак жиддий тўқнашувларда бу усулни ишлатиш учун бош ва махсус режалар ва стратегияни ривожлантириш орқали қилишимиз мумкин.

Зўравонлик муаммосининг қониқарли даражадаги ечимини ишлаб чиқиш учун ва нозўравон курашнинг келажак сиёсий ривожланишини текшириш учун биз бу усулнинг ҳозирги ва келажакдаги потенциал аҳамиятига эътиборимизни қаратишимиз керак. Бу хусусан кўп одамлар ва ҳукуматлар ҳарбий воситалар ва бошқа зўравонлик талаб этилишига ишонган жиддий тўқнашувлар учун муҳим. Саволлар қуйидагича: қандай даражада биз бу усулни тушунишимиз ва мукаммаллаштиришимиз мумкин ва қандай даражада бу усул зўравонликнинг ўрнини самарали босиш мумкин?

Нозўравон курашнинг келажак сиёсий ривожланиши қуйидаги тўқнашувлар турларида зўравонликка нозўравон альтернативаларни қамраб олиши керак:

  • Диктатурани барбод этиш
  • Янги тўнтаришларга тўсқин қўйиш ва янги диктатураларнинг олдини олиш
  • Хорижий босқинчилик ва истилолардан ҳимоя қилиш
  • Маҳаллий халқнинг ҳаётини ва одатларини сақлаб қолиш

11

  • Ижтимоий ва иқтисодий адолатсизликларни бартараф этиш
  • Демократик амалиётни ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш, сақлаб қолишва кенгайтириш
  • Демократик жамиятларга қўшимча нозўравон воситаларни жорий қилишУруш ва бошқа зўравонликка ишонишни камайтириш

    Шу ва бошқа бош умумий мақсадларда ва махсус тўқнашувларда нозўравон воситаларни самарали ишлатиш учун амалий стратегик режа тузилиши керак. Бу нарса доимо бажарилса, кундан кунга мукаммаллаштирилган нозўравон курашни жиддий тўқнашувларда зўравонлик ўрнига ишлатиш мумкин бўлади.

    Бундай вазифани бажариш учун, бу дегани жиддий тўқнашувларда ишлатиладиган нозўравон курашнинг куч-қудратини ўрганиш ва ривожлантириш учун кўпдан-кўп тадқиқотлар, таҳлиллар, стратегияни ўрганиш, сиёсатни ўрганиш, режалаштириш ва довюрак ҳаракатлар талаб этилади.

    Тарихчилар, ижтимоий психологлар, жамиятшунослар, ижтимоий ва сиёсий назариячилар, сиёсат олимлари, стратеглар ва бошқалар қуроллари керак. Фақат нозўравон курашни эмас, балким бошқа мавзуларни ҳам ва буларнинг ичида диктатура ва бошқа жабр- зулм тизимларининг камчиликлари ва нозик жойларини ўрганиш керак.

    Булар билан бирга стратегик фикрлаш ва келажакда нозўравон курашларнинг стратегияларини режалаштириш қобилиятларини ривожлантириш ва тарқатиш керак.

    Бу мақсадларни бажаришда замонавий жамиятда жорий этилган ва бақувват халқаро ва миллий кучларнинг йўналишларидан юқорироқ, баъзида уларга қарши бўлган ҳаракатларни талаб қилади. Ҳокимиятнинг марказлаштирилиши, давлатлараро сиёсатнинг ҳарбийлаштирилиши, олдиндан қўлланиб келаётган муаммоларни ҳал қилиш усулларинг устунлиги каби ва бошқа омиллар нозўравон курашнинг потенциал заруриятини ўрганиб чиқишга қарши турибди.

    Лекин аниқ бир жиддий тўқнашувларда жамиятнинг фақат зўравонликни ёки нозўравон курашни танлаши оқибатда ижтимоий ва сиёсий структураларнинг ўзгаришига таъсир этади деб айтишимизга сабаб бор. Зўраки тўқнашувлар натижада кўпроқ марказлашган ва потенциал репрессив сиёсий тузумга олиб келиши, нозўравон курашлар эса кўпроқ марказлашмаган ва халқ назорати остидаги сиёсий тузумга келтириши маълум. Ҳарбий кучлар ички масалаларда халқга тазйиқ кўрсатиш учун ишлатилиши мумкин, нозўравон кураш эса халқ томонидан эркинликларга эришиш учун ва уларни ҳимоя қилиш учун ва марказлашган зулмга қарши кураш учун ишлатилиши мумкин.

    Мукаммал маълумот асосида нозўравон мажбур қилиш ва куч воситаларининг келажакдаги кераклиги ва бардошлилиги тўғрисида фикрлаш ҳозиргача тенг равишда кўриб чиқилмаган реал имкониятларни аниқлаши мумкин. Бундай ёндашиш зўравонликка ишонишни камайтириш орқали замонавий сиёсат ва халқаро муносабатларда ўзгаришларни киритиш кучига эга.

    Тўқнашувнинг зўраки шаклларини нозўравон шаклларига ўзгартириш муваффақияти ва шу билан бирга ҳарбий ва бошқа зўраки чораларга ишонишни кескин камайтирилиши тўқнашувнинг самарали нозўравон альтернативаларни ривожлантиришимиз ва ишлатишимиз миқдорига боғлиқ.

    Тўқнашувларда зўравонликнинг энг кескин ифодаларига қарши чиқишда, уни самарали ва кучли ҳаракат билан алмаштиришда ва йўқ қилишда ишлатиш учун бу усулни

12

ривожлантириш, мослаштириш ва ўзлаштириш ҳаракатига тушамизми йўқми деган савол туриши муқаррар.

13

Иккинчи боб

Нозўравонлик курашда стратегик режанинг аҳамияти

Стратегиянинг аҳамияти ҳарбий тўқнашувларда энг яхши билинган. Асрлар давомида ҳарбий офицерлар ҳарбий кампанияларнинг стратегик режалари билан шуғулланган ва Сун Цзи, Клаузевитц ва Лиддел Харт каби улуғ мутафаккирлар ҳарбий стратегияларни таҳлил қилган ва мукаммаллаштирган. Классик ҳарбий урушларда ва партизанлар урушида оқилона стратегия самарадорлик учун асосий талаб бўлмоқда.

Самарали ҳарбий курашлар оқилона стратегия, режа ва амалга оширишни талаб қилганидек, нозўравон кураш ҳам ишончли стратегик режа асосида энг самарали бўлади. Оқилона стратегияларни ифода қилиш ва мослаштириш орқали нозўравон курашнинг кучини ниҳоят даражада кўтариш мумкин.

Стратегиянинг аҳамияти

Агар биров бирон нарсага эришмоқчи бўлса, унда бор ресурсларини ишлатиб уларнинг самарадорлигини энг юқорига кўтарганида мақсадига эришиш эҳтимоли энг баланд бўлади. Бу дегани ҳозирги (мақсадга эришилмаган) замондан келажак (мақсадга эришилган) замонга ҳаракат қилиш стратегик режаси бор бўлиши керак. Стратегияда ҳозирги замондан келажакдаги исталган вазиятга келтириши мумкин бўлган ҳаракатларнинг кетма-кетлигини режалаштириш назарда тутилади.

Масалан, биров битта жойдан бошқа жойга боришни хоҳласа, буни у қандай қилишини режалаштириш керак. Пиёда борадими? Поездга чиқадими? Машинада борадими? Учадими? Шунда ҳам режа ҳали тўлиқ эмас. Унда сафар ва бошқа харажатларни тўлашга етарли пули борми? Сафар узоқми, у қаерда уҳлайди ва овқатланади? Сафар ҳужжатлари, паспортлар ёки визалар талаб қилинадими, уларни қандай қилиб олса бўлади? Сафар вақтида унинг йўқлиги учун олдиндан қандай ишларни бажариб қўйиш керак?

Бир хил одамлар бундай фикрлаш ва режалаштириш йўлини хар кунги ҳаётида оддий мақсадларда ишлатади, ижтимоий ва сиёсий ҳаракатларнинг раҳбарлари ҳам шуларни ишлатиши керак. Афсуски бу ҳаракатларда стратегик режалаштиришга кам эътибор берилади.

Баъзи одамлар соддалигидан агар мақсадини керакли қатъийлик ва куч билан керакли вақт давомида даъво қилишса унга эришади деб ўйлашади. Бошқалар агар улар қоидаларига ва олий мақсадларига содиқ қолишса ва мусибатда ҳам уларни даъво қилишса улар мақсадларига эришиш учун ҳамма нарсани қилган деб ишонишади. Исталган мақсадларни тасдиқлаш ва идеалларга содиқ қолиш жуда яхши, лекин буларнинг ёлғиз ўзи вазиятни ўзгартириш ва белгиланган мақсадларига эришиш учун етарли эмас.

Албатта жамиятни ўзгартириш ёки жамиятдаги ўзгаришларни олдини олиш, ёки хорижий босқинчиларни чиқариб юбориш, ёки жамиятни ҳужумлардан ҳимоя қилиш каби мақсадларнинг ҳаммаси сафарни режалаштириш мақсадидан анча мураккаб. Бунга қарамай бундай мақсадларга эришмоқчи бўлган одамлар ҳаракат қилишидан олдин хар тарафлама пухта ўйлаб чиқилган стратегик режани ортиқ даражада кераклигини камдан кам тан олишади.

Кўпинча ижтимоий ва сиёсий ҳаракатларда иштирок этадиган одамлар ва гуруҳлар ҳаракатлари режасини кераклигини билади, аммо уни чекланган, қисқа вақтли ёки тактик

14

равишда тузади. Улар чуқурроқ, узоқ вақтли ёки стратегик ҳаракатлар режасини тузишга интилмайди. Улар шундай режанинг кераклигини кўра олмайди. Баъзан уларда шундай муддатларда ўйлаш ва таҳлил қилиш қобилияти йўқ. Ёки улар душманларининг уринишларига такроран жавоб берган ва шошилинч равишда қисқа вақтли ҳаракатларни бажарган ҳолда фақат кичкина масалаларга доимо эътиборини қаратиб ўзларини такроран олий мақсадларидан чалғитишга йўл беради. Улар ҳамма кучларини мақсадларига эришиш учун йўналтирадиган стратегияни тузишга ёки бир неча альтернатив стратегияларни ишлаб чиқишга вақтини ва кучини ажрата олмайди.

Яна шуни тан олиш керакки, баъзи пайтларда одамлар дилларида мақсадларини эришиш мумкинлигига ишонмагани учун стратегияни тузишга уринишмайди. Улар ўзларини бақувват кучларнинг кучсиз ва бечора қурбони деб кўришади ва шундай шароитда энг катта амал бу ўзлари ҳақ бўлишларига ишонишни даъво қилиш ва тасдиқлаш ва ҳаттоки шу ишонч учун ҳалок бўлиш деб ўйлайди. Бунинг натижасида улар мақсадларига эришиш учун стратегик тарзда фикрлаш ва режалаштиришга уринишмайди.

Сратегик режани тузмасликнинг натижасида муваффақият эҳтимоллиги қаттиқ пасаяди ва баъзан умуман йўқ қилинади. Кучлар йўқ қилинади. Ҳаракатлар фойдасиз бўлади. Қурбонликлар бекор бўлади ва иш яхши амалга ошмайди. Стратегик режасиз мақсадга эришиб бўлмайди.

Ҳаракатларни батафсил стратегик режасининг аниқ ифодасисиз:

  • амалий куч унча аҳамияти бўлмаган масалаларга бурилади ва фойдасиз ишлатилади
  • ишнинг ривожланишига хизмат қиладиган имкониятлардан фойдаланилмайди
  • душманнинг ташаббуслари воқеаларни йўналтиради
  • бир томоннинг камчиликлари кўпаяди ва мақсадга эришиш уринишларигасалбий таъсир кўрсатади
  • мақсадга эришиш эҳтимоллиги паст бўладиЗўр стратегиялар аниқ ифода қилиниб мослаштирилганда эса муваффақият эҳтимоллиги кўтарилади. Стратегик режага мос қилиб йўналтирилган ҳаракат кучларни тўплаб исталган мақсад томон аниқ йўналишда ҳаракат қилиш қобилиятини беради. Кучлар энг муҳим мақсадларга хизмат қилиш ва душманларнинг камчиликларини улғайтириш учун тўпланиши мумкин. Кўнгилсиз воқеалар ва бошқа чиқимлар сони пасайиши мумкин ва қурбонликлар бош мақсадга фойда келтириб хизмат қилиши мумкин. Нозўравон курашнинг муваффақияти эҳтимоллиги кўтарилади.

    Оқилона стратегияларни ифода қилиш

    Оқилона стратегияни танлаш ёки ифода қилиши қуйидагиларни талаб қилади:

    • кураш олиб бориладиган бутун вазиятни аниқ идрок этиш
    • ҳозирги вазият билан исталган вазиятнинг орасидаги фарқнингхусусиятларини аниқлаш
    • мақсадга эришиш тўсиқларини ва вазифани бажаришга ёрдам берадиганомилларни баҳолаш

15

• душман гуруҳнинг, ўз гуруҳининг ва кампанияга ёрдам бериши ёки тўсқинлик қилиши мумкин бўлган учинчи томон куч ва камчиликларини баҳолаш

16

  • бир неча потенциал ҳаракат йўналишларнинг афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш
  • бор йўналишларнинг ривож топадиган биттасини танлаш ёки бутунлай янгисини ишлаб чиқиш
  • бош мақсадга эришиш учун кичик (тактик) режалар ва айрим ҳаракат усулларини белгилайдиган тўлиқ ҳаракат режасини аниқлаш (масалан, тўлиқ стратегик режани амалга ошириш учун қандай махсус чекланган ёки қисқа вақтли ҳаракатлар ёки қадамларни бажариш керак).Режалаштириш ва ҳаракат қилиш даражалари

    Стратегик режани тузаётганда режалаштириш ва ҳаракат қилиш турли даражалари борлигини тушуниш керак. Энг олий даражада бош стратегия туради. Кейин стратегиянинг ўзи келади ва ундан сўнг тактикалар ва усуллар.

    Бош стратегия бу тўқнашувда мақсадига эришиш учун миллатнинг ёки бошқа гуруҳларнинг ҳамма тўғри келадиган ва бор ресурсларини (иқтисодий, инсоний, ахлоқий, сиёсий, ташкилий ва бошқа) мувофиқлаштириш ва йўналтиришига хизмат қиладиган тўлиқ концепция.

    Бош стратегия вазиятнинг маъқуллигини аниқлаш, вазиятга бошқа таъсир қилувчи омилларни баҳолаш, ишлатиладиган ҳаракат усулини танлаш (масалан, нозўравон кураш, одатдаги сиёсат, партизан уруши, ёки классик уруш), мақсадга эриши йўлини ва узоқ муддатли оқибатларни аниқлашни қамраб олади.

    Бош стратегия курашни олиб бориш чекланган стратегияларининг асосий доирасини белгилайди. Режалаштиришнинг бу даражаси айрим гуруҳларнинг бош вазифаларини аниқлаш ва уларга курашда ишлатадиган ресурсларни олиб беришни ўз ичига олади. Бундан ташқари, унинг ичига олиб борилаётган тўқнашувнинг сабаби бўлган мақсадларнинг эришилишига курашнинг муносабатини аниқлаш вазифаси киради.

    Стратегия – бу тўқнашувда мақсадларга эришиш энг қулай (зўраки ёки нозўравон) йўлининг концепцияси. У аниқ натижаларга эришиш учун курашнинг кераклигини, қачон ва қандайлигини ва энг катта самарадорликни келтириш учун нима қилиш кераклигини белгилайди. Стратегия – бу исталган мақсадга эришиш учун бор воситаларни амалий тақсимлаш, мослаш ва ишлатиш режаси.

    Очиқ курашсиз муваффақият келтирувчи қулай стратегик вазиятни ривожлантириш ҳаракатлари ҳам стратегияга кириши мумкин. Курашнинг ўзини олсак, стратегия – бу кампания қандай ривожланишини ва мақсадларга эришиш учун унинг алоҳида қисмларини бир бирига мослаш йўлини белгилайдиган асосий фикр.

    Стратегия айрим ҳаракатларнинг мумкин оқибатларини, кенг ҳаракатлар режасини тузишни, кичик ҳаракатларда тўқнашган гуруҳларнинг авж олдиришини оқилона аниқлашни, танланган усулнинг ишида муваффақият талабларини ва муваффақиятдан яхши фойдаланишни ўз ичига олади.

    Стратегия бош стратегиянинг доирасида иш юритади. Тактикалар ва ҳаракатлар усуллари стратегияни амалга ошириш учун ишлатилади. Энг самарали бўлиш учун стратегиянинг амалга ошишига ёрдам берадиган ва муваффақият талабларига жавоб берадиган тактика ва усулларни танлаш керак.

    Нозўравон курашнинг стратегиясини белгилаганда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш керак: ўз мақсадлари, ресурслари ва кучи; душманнинг мақсади, ресурслари ва

17

кучи; учинчи томоннинг ҳозирги ва мумкин бўлган моҳияти; душманнинг турли ҳаракат йўналишлари ва воситалари; ўзининг турли ҳаракат йўналишлари ва воситалари (ҳимоя қилиш ҳам ҳужум қилиш); бу усулнинг муваффақият талаблари, унинг ҳаракатлари динамикаси ва ўзгартириш механизми.

Тактика – бу чекланган ҳаракатлар режаси. У кенгроқ стратегиянинг қисми бўлган чекланган мақсадларга эришиш учун бор кураш воситаларидан энг яхши фойдаланиш концепциясига асосланган. Тактика стратегиянинг бош стратегия ичига кирганидек кенг стратегиянинг ичига кирадиган чекланган ҳаракатлар йўналиши билан шуғулланади. Айрим тактика фақат тўлиқ жанг ёки кампания стратегиясининг қисми бўлиб тушунилади.

Тактика айрим ҳаракат усуллари ишлатилиши ва жангчиларнинг айрим гуруҳлари махсус вазиятдаги ҳаракатлари билан шуғулланади. Тактика стратегиядан қисқароқ муддатларда ёки кичикроқ доираларда (географик, институционал), ёки кичикроқ одамлар сони орқали, ёки чекланган мақсадларда, ёки буларнинг комбинациясида ишлатилади.

Метод бу нозўравон курашнинг ичидаги махсус ҳаракат воситаси. Бунинг ичига иш ташлаш, бойкот, сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш ва ҳоказолар кўп турлари каби ўнлаб махсус ҳаракат шакллари киради. (Нозўравон ҳаракатнинг тарихда ишлатилган 198 турининг рўйхатини кўриш учун Иккинчи иловани кўринг.)

Нозўравон курашга масъулиятли ва самарали стратегик режани тузиш учун бош стратегияни, стратегияларни, тактикаларни ва усулларни батафсил ифода қилиш ва танлашга боғлиқ.

Нозўравон стратегиянинг муҳим қисмлари

Нозўравон курашнинг ҳамма вазиятларга тўғри келадиган ягона стратегияси йўқ. Чиндан ҳам, нозўравон ҳаракат усули ҳар хил тўқнашув вазиятларига тўғри келадиган ҳар хил стратегияларни ривожланишига имкон беради. Бундан ташқари, нозўравон кураш кўпинча бошқа ҳаракат воситаларини ҳам ишлатадиган бош стратегиянинг ичига кириши лозим.

Лекин нозўравон кураш бошқа ҳамма усулларга мос келавермайди. Масалан, нозўравон кураш билан бирга зўравонликни ишлатиш нозўравон курашнинг натижасидаги жараёнларни бузади ва камида самарадорлигини пасайтиради ва кўпида натижаларини йўқ қилади.

Аммо тергов қилиш, ошкоралик, оммавий таълим, душманларга мурожаат, музокара ва ҳоказолар каби воситалар кўп вазиятларда нозўравонл кураш билан бирга самарали ишлатилишининг мумкинлиги шубҳасиз. Масалан, бу воситалар иқтисодий бойкотлар ва иш ташлашлар билан бирга ишлатилган.

Нозўравон курашнинг кампанияларини режалаштиришда бир асосий қоида жуда муҳим: курашнинг режасида тўқнашувнинг муваффақияти фақат ўз кўчларингга суяниши лозим. Чарльз Стюарт Парнелл 1879-1880-йилларда Ирландиянинг чекланган мустақиллик учун олиб борилган кампаниясида деҳқонларга шундай деган: “фақат ўзингизга суянинглар, бошқа ҳеч кимга.

Қудратли нозўравон кураш режалаштирилган бўлиб олиб борилганда чекланган ва нозўравон кўмак қидириш албатта яхши, лекин курашда енгиб чиқиш фақат ўзининг гуруҳларига боғлиқ бўлиш керак. Чунки ҳеч ким ёрдам бермаса аммо стратегик режа тузилган бўлса муваффақиятга эришиш эҳтимоллиги ҳали бор. Агар муваффақиятнинг масъулияти бошқа бировга берилса, улар ҳаракат қилмаса кураш барбод ютқазилади. Ҳар

18

ҳолда масъулиятли ташқи ёрдам кўпроқ жабрланган халқ тўғри ҳолда ғалаба ёки ютқизиш фақат ўзининг ҳаракатига боғлиқ бўлганидек кучли нозўравон кураш олиб борилганда келади.

Оқилона стратегия ва тактикаларни тузиш учун нозўравон курашнинг динамика ва механизмларни ҳамма томонлама тушуниш керак, булар “Нозўравон ҳаракат сиёсати” китобида кўрсатилган. (Учинчи иловани кўринг: Бошқа адабиётлар). Кампанияни ривожлантирадиган режа ҳаракатларни тузишга эътиборни қаратиш керак ва қўлланилаётганда самарадорликни оширадиган омилларни йўқ қиладиганлар режа ва ҳаракатларни рад этиш керак.

Бундан ташқари психологик элементлар ва одоб, географик ва жисмоний элементлар, вақт тақсимланиши, сонлар ва куч, интилишнинг ривожланиши ва стратегия ва тактиканинг мақсадлари эришилишига ёрдам берадиган махсус ҳаракатлар усулларини танлаш каби қўшимча омилларни назарда тутиш керак.

Нозўравон курашда стратегик режанинг зарурлигига ортиқча баҳо бериб бўлмайди. Бу ижтимоий ва сиёсий ҳаракатларни самарали қилиш йўли. У ҳаракатнинг мақсадларига эришиш кафолатини бермайди аммо муваффақият эҳтимоллигини кўтаради.

19

3-боб
Репрессив режимларга қарши нозўравон курашнинг стратегик режасини тузиш босқичлари.

Нозўравон кураш – бу ижтимоий, психологик, иқтисодий ва сиёсий норозилик, ҳамкорликни рад этиш ва зарар келтирувчи аралашиш орқали тўқнашувларни олиб бориш усули.

Бу усул одам қатъийлигининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қўлланишида асосланган ва бунинг ичига қарши чиқиш, ҳамкорликни рад этиш, бўйсунмаслик ва зарар еткизиш қобилияти ва қарори киради. Бошқача айтганда одамлар улардан талаб қилинаётган ҳаракатларни бажаришдан бош тортиб ман этилган ҳаракатларни бажариши мумкин.

Ҳамма ҳукуматлар яшаши учун ҳамкорликка ва бўйсунишга суянади. Агар халқ ҳамкорликни тўхтатса ёки қайтариб олса ҳукумат оғирлигини ушлайдиган устунларини йўқотади.

Нозўравон кураш тарихда зулмга қаршилик кўрсатиш, диктатураларни барбод этиш, хорижий босқинчиларга қарши курашда, камситилган майда гуруҳларни ҳимоя қилиш ва эркинликни кенгайтириш каби турли тўқнашувларда ишлатилган.

Бундай курашлар ўтмишда ички ҳис, тасодиф, тайёргарликсиз иш юритиш асосларида ва аниқ мақсадсиз ҳаракат қилган ёки мақсадларига эриши учун нима кераклигини билмаган одамлар томонидан ўтказилган.

Шу курашларнинг баъзилари тактик (ёки қисқа муддатли) режанинг аниқ бир даражасини кўрсатган, аммо жуда ками ривожланиш бош стратегик режасининг асосида тўлиқ курашни олиб боришган.

Ҳозир эса нозўравон курашдаги гуруҳлар қайтадан велосипедни ихтиро қилиши керак эмас. Шу усулнинг чуқур тушунилиши, бу билимнинг тарқалиши, ва стратегик ёки узоқ муддатга режалаштириш асосида нозўравон кураш самарасини оширмоқда.

Стратегик режанинг қисмлари

Қуйидагилар нозўравон курашни режалаштиришда эътибор қаратадиган муҳим қисмлар:

Фаза I: дастлабки баҳолаш ва таҳлил қилиш

  • Талаш масалаларига иккала томон қарашларини текширинг
  • Жамиятда ёки мамлакатда мавжуд маданий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодийтизимларнинг ва аҳоли тақсимланишининг таҳлилини тайёрланг
  • Стратегик баҳолашни тайёрланг, бу дегани тўқнашув иккала томонининг куч ва камчиликларини аниқланг. Бунинг ичига рақибларнинг куч манбаларини ва уларнинг таянч устунлари бўлган институтларни аниқлаш, ҳар бир томоннинг бор ёки назорат остидаги ресурсларни таҳлил қилиш, айрим эҳтиёжларни қониқтириш учун бир томоннинг бошқа томонга боғлиқбўлишни ва иккала томоннинг нисбий кураш кучларини текшириш киради.

20

  • Душман куч манбаларининг қайси бирини заифлаштириш ёки олиб ташлаш учун мўлжалга олишга энг қулай бўлишини аниқланг
  • Тўқнашувнинг учинчи томоннинг, бу борада иштирок этмаган аҳолининг кенг табақаларининг жоиз ролини ва муносабатини аниқланг ва текширинг
  • География, об-ҳаво, иқлим, инфраструктура ва ҳоказо каби ҳаракатнинг йўналишига таъсир этадиган бошқа ташқи омилларни аниқланг
  • Курашчиларнинг мақсадлари эришилишига олиб келадиган бошқа тазйиқларни аниқланг
  • Аниқ муддат ичида нозўравон курашни олиб бориш учун мавжуд шароит маъқул ёки номаъқуллигини аниқлаш учун олдин айтилган омилларни текширинг. Қайси омиллар “доимий”, қайси ўзгарувчан, ва қайси омилларга курашчиларнинг ёки душманларининг ҳаракатлари бевосита таъсир қилиши мумкин?Фаза II: Стратегияни яратиш
    • Бутун тўқнашувга бош стратегияни яратинг. Курашнинг мақсадини аниқ специфик сўзлар билан белгиланг. Шу мақсадга эришиш учун нозўравон кураш қандай олиб борилиши кераклигини умумий сўзларда ифодаланг. Бу курашни олиб бориш, курашчилар гуруҳининг тўғри келадиган ва бор ресурсларини мувофиқлаштириш ва йўлга солиш кенг, узоқ муддатли бош концепция.
    • Тўқнашувнинг бирламчи мақсади ягона оммавий кампания орқали эришилиши мумкинми? Шундай бўлса, бунинг режасини тузинг. Йўқ бўлса, кураш иккиламчи аммо муҳим мақсадлар учун чекланган тадбирларни қамраб олиш учун онгли равишда босқичларга бўлиниши керак.
    • Курашнинг йўналишида чекланган мақсадларга эришиш учун алоҳида тадбирларнинг стратегияларини тузинг. Бу борада бош стратегиянинг кенг доираси батафсилроқ бўлади ва тўқнашувнинг айрим кампаниялари режасида ким, нима, қаерда, қачон ва қандай қилиб деган саволларга жавоб беради.
    • Танланган стратегияни амалга оширадиган махсус қисқа муддатли тактикаларни ва алоҳида ҳаракатлар усулларини танланг. Фақат бош стратегия тузилганидан сўнг айрим стратегик тадбирнинг доирасига тўғри келадиган тактика ва усулларни эҳтиётлик билан танлаш жуда

муҳим. Нозўравон усуллардан норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликдан бош тортиш ва аралашиш танланишлари мумкин. Турли вазиятларда буларнинг биттаси бошқалардан самаралироқ ишлаши мумкин, ва бу бош стратегия ва умумий мақсадга, стратегик баҳолашга ва алоҳида тадбирларнинг мақсадларига боғлиқ. Режим кучи манбаларининг камайтирилишида ва йўқ қилинишида бир хил усулларнинг таъсири бошқалардан каттароқ бўлади.

• Мослаштирилган стратегик режанинг мақсади, ишлатилишга танланган тазйиқ турлари ва танланган тактика ва усуллар бир бирига тўғри келишини таъминланг.

21

Фаза III: Қувватни тўплаш

  • Аҳоли кураш учун танланган стратегияларни амалга ошириш қувватига эгалигини текширинг. Акс ҳолда аҳолининг қувватини кўтарадиган пухта ўйлаб чиқилган тадбирлар керак. Ёки стратегияларни ўзгартириш керак.
  • Душманнинг назоратига остида бўлмаган ташкилот ва институтларни кучайтиринг, айниқса агар бош стратегия ҳамкорликдан бош тортиш ва бўйсунмасликни амалга ошириш учун бундай мустақил ташкилотларни ишлатишга ундаса.
  • Учинчи томон ёрдамини режалаштиринг лекин унга суянманг. Фаза IV: Очиқ кураш
  • Бош стратегия, стратегия ва танланган усулларга тегишли танланган мақсадларга эришиш учун курашчиларнинг кучини душманнинг камчиликларига қаратинг, айниқса душманнинг ҳокимият манбаларини камайтиришда ва йўқ қилишда
  • Стратегик режа курашни заифлантирадиган нозўравон тартибли равишда амалга ошишига ишонч ҳосил қилинг
  • Кураш тадбирлари курашчиларга ёрдам бераётганига ишонч ҳосил қилинг
  • Курашчиларнинг муҳим ресурслар билан фойдаланишини таъминланг
  • Душманларни доимо ғафлатда қолдиринг
  • Душманни кутмасдан ўзингиз ҳаракат қилинг. Ташаббускорликни ваҳаракатлантирувчи кучларни қўллаб-қувватланг. Кураш душманларнинг эмас курашчи гуруҳлари талабларига биноан олиб борилиши керак
  • Стратегик режага биноан курашнинг амалга ошаётганини доимо қайта баҳоланг ва текширингФаза V: Тўқнашувнинг охири
  • Муваффақият, енгилиш ёки аралаш натижаларми?
  • Тўқнашувдан кейинги баҳолашни ва келажакка режалаштиришниўтказинг

    Буларнинг ҳаммаси стратегик нозўравон курашнинг ишлатилиши тўғрисида оддий фикрлар.

22

Биринчи илова

Нозўравон курашнинг муҳим атамаларининг луғати

Аккомодация. Нозўравон ҳаракатнинг ўзгариш механизми; бу механизмда душманлар қарорни танлаш имкониятлари борида нозўравон курашчилар билан битимга келиш ва айни талабларини бажариш қарорига келади. Аккомодация душманлар нуқтаи назарини ўзгартирмаган ва ўзгартиришга мажбур бўлмаган ҳолда ўзаро келишув қулай бўлиши қарорига келганида пайдо бўлади.

Аккомодация кураш давом этган ҳолда конверсияга, нозўравон мажбур қилишга ёки душман тузумининг ёки режимининг барбод бўлишига келтириши мумкин деган фикрлар натижасида пайдо бўлади.

Ваколат. Айни шахс ёки институтларнинг ҳукмлари, қарорлари, маслаҳатлари ва буйруқлари ихтиёрий равишда тўғри деб қабул қилиниш ва шунинг учун бошқалар бўйсуниши ёки ҳамкорлиги туфайли амалга оширилиш фазилати. Ваколат сиёсий ҳокимиятнинг бош манбаи, аммо у билан тенг эмас.

Бойкот. Ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий ҳамкорликни рад қилиш.

Фуқаролик иштирок этмаслик. Сиёсий ҳамкорликни рад қилиш актининг синоними.

Фуқаролик ҳаракат. Сиёсий мақсадларда бажарилган нозўравон ҳаракатнинг синоними

Фуқаролик саркашлик. Сиёсий мақсадларда бажариладиган нозўравон норозилик, қаршилик ёки аралашиш кучли актлари.

Фуқаролик қаршилик. Сиёсий мақсаддаги нозўравон қаршиликнинг синоними.

Фуқаролик забастовка. Сиёсий сабаблардаги иқтисодий тўхташ. Забастовкада фақат ишчилар эмас, балким студентлар, мутахассислар, дўкон эгалари, идора ишчилари (ҳукумат ишчилари билан бирга) ва юқори табақалар аъзолари иштирок этиши мумкин.

Фуқаролик бўйсунмаслик. Айрим қонун, қарор, қоида, фармон, ҳарбий ёки полиция буйруқларни тинч ҳолда атайлаб бузиш.

Кўпинча бундай қонунлар аслида ахлоқсиз, адолатсиз ёки золимона ҳисобланади. Баъзи пайтларда аммо тартибга соладиган ёки холис ахлоқ қонунлар ҳукумат кенг сиёсатларига қаршилик рамзи сифатида бузилади.

Конверсия. Нозўравон кураш қарши олиб борилаётган душманларнинг нуқтаи назарларининг ўзгариши, ва бунинг натижасида нозўравон гуруҳнинг мақсадларини қабул қилишнинг тўғрилигини кўриши. Бу нозўравон ҳаракатнинг тўртта ўзгариш механизмининг биттаси.

23

Дезинтеграция. Нозўравон ҳаракатнинг тўртинчи механизми, бунда оддий душманлари мажбур қилиш эмас балким оммавий ҳамкорликни рад қилиш ва саркашлик натижасида тузумнинг ёки ҳукуматнинг парчаланиб кетиши. Ҳокимият манбалари ҳамкорликни рад қилиш орқали шундай даражада камаяди ёки йўқ килинадики, душманнинг тузуми ёки ҳукумати парчаланиб йўқ бўлади.

Иқтисодий ёпилиш. Шаҳар, вилоят ёки мамлакатнинг иқтисодий фаолиятни иқтисодиётни ишдан чиқариш даражасида тўхтатиш. Сабаблари кўпинча сиёсий бўлади.

Бундай ҳолат ишчилар умумий иш ташлашни ўтказиб бошқарувчилар, ишбилармонлар, савдо институтлари ва кичик дўкон эгалари идораларини ёпишганда ва иқтисодий фаолиятини тўхтатганда эришилади.

Эркинлик (сиёсий). Хар бир шахсга танлаш ва ҳаракат қилиш ва шахсларга ва гуруҳларга жамоат ва сиёсий тузумнинг қарорларида ва бошқарувида иштирок этиш эркинлигини берадиган сиёсий шароит.

Бош стратегия. Тўқнашувда танланган ҳаракат йўналишида мақсад қандай қилиб эришилиши тўғрисида кенг концепция. Бош стратегия тўқнашувда мақсадларга эришиш учун гуруҳнинг ҳамма керакли ва мавжуд ресурсларини (инсоний, сиёсий, ахлоқий ва ҳоказо) мувофиқлаштиришга ва йўналтиришга хизмат қилади.

Алоҳида мақсадларга эришиш учун ва бутун курашнинг босқичларини ўзаро боғлаш учун бош стратегияни ичида бир неча чекланган стратегиялар бўлиши мумкин.

Норозилар гуруҳи. Норозиликлари тўқнашувнинг талаш масалалари бўлган ва нозўравон курашчиларнинг томонидан ҳимоя қилинган аҳолининг бош гуруҳи.

Инсоний ресурслар. Бу ерда бу атама “ҳукмдорларга” (давлат бошидаги ҳукумат гуруҳи назарда тутилган) бўйсунадиган, улар билан ҳамкорликда ишлайдиган ёки ҳукмдор гуруҳнинг хоҳишини амалга оширишга ёрдам берадиган шахслар ва гуруҳлар сонини билдиради. Бунинг ичига бундай шахслар ва гуруҳларнинг бутун аҳолининг сонига нисбати ва уларнинг ташкилотларини кўплиги, шакллари ва қарамлиги киради.

Ҳукмдоринг ҳокимияти бундай инсоний ресурсларнинг борлигига боғлиқ, ва булар сиёсий ҳокимиятнинг манбаларидан биридир.

Моддий ресурслар. Бу сиёсий ҳокимиятнинг бошқа манбаи. Бу атама мулк, табиий ресурслар, молиявий ресурслар, иқтисодий тизим, мулоқот воситалари ва транспортда ташиш усулларини билдиради. Ҳукмдорнинг назорат қилиш ёки қилмаслик даражаси ҳукмдор ҳокимиятининг куч ва камчиликларини аниқлашга ёрдам беради.

Ўзгариш механизмлари. Бу жараёнлар асосида нозўравон курашнинг муваффақиятли бўлган ҳолларида ўзгаришлар киритилади. Тўртта механизмлар – бу конверсия, аккомодация, нозўравон мажбур қилиш ва дезинтеграция.

Усуллар. Нозўравон ҳаракат доирасидаги махсус ҳаракат воситалари. Бугунгача икки юз махсус усуллар аниқланган. Улар учта бош синфларга таснифланган: нозўравон норозилик

24

ва ишонтириш, (ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий) ҳамкорликни рад қилиш ва нозўравон аралашиш.

Ҳамкорликни рад қилиш. Маъқул бўлмаган шахс, фаолият, институт ёки режим билан бўлган ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий ҳамкорликни (ёки буларнинг қўшмасини) атайин камайтириш, давом этмаслик ёки тўхтатиш.

Ҳамкорликни рад қилиш усуллари ижтимоий, иқтисодий (иқтисодий бойкот ва иш ташлаш) ва сиёсий ҳамкорликни рад қилиш тоифаларига таснифланади.
Нозўравон (диний ёки этик). Диний ёки этик сабаблардан зўравонлик ҳаракатларни тақиқлайдиган турли хулқ ва маслаклар. Маълум маслак тизимлари душманларга ижобий қарашни ва муносабатни, ҳаттоки душман деган ғояни рад қилишни буюришади.

Бундай маслакдаги одамлар прагматик сабабларда нозўравон курашадиган одамлар билан нозўравон курашда иштирок этиши мумкин ёки ихтиёрий равишда иштирок этмаслиги мумкин.

Нозўравон ҳаракат. Норозилик, қаршилик ва аралашишни жисмоний нозўравон ўтказиш усули.

Бундай ҳаракатлар (а) фаолиятсизлик актлари орқали, бунда иштирокчилар кўпинча бажарган фаолиятини, одатдан улардан кутиладиган фаолиятни ёки қонун ёки қоидалар талаб қиладиган фаолиятни бажаришни рад қилишади; (б) фаолият актлари орқали, бунда иштирокчилар кўпинча бажармайдиган, одатда улардан кутилмайдиган ёки қонун ёки қоидага биноан бажарилиши тақиқланган фаолиятни бажаришади; ёки иккаласининг комбинацияси орқали бажарилади.

Бу усул кўп махсус усулларни ўз ичига олади ва улар учта бош синфга бўлинади: нозўравон норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликни рад қилиш ва нозўравон аралашиш.

Нозўравон мажбур қилиш. Нозўравон ҳаракатнинг ўзгариш механизми. Бунда ҳамкорликни рад қилиш ва саркашлик кенг ишлатилгани туфайли вазиятнинг самарали назорати душманлар қўлидан олингани учун уларнинг истакларига қарши талаблар қониқтирилади. Аммо душманлар расмий лавозимларида қолишади ва тузум барбод бўлмайди.

Нозўравон исён. Оммавий ҳамкорликни рад қилишни ва саркашликни ишлатиб золимона режимга қарши халқнинг сиёсий исёни.

Нозўравон аралашиш. Тўқнашувда душманнинг фаолиятига ва тизимининг ишлашига нозўравон чоралар ёрдамида аралашадиган нозўравон ҳаракат усулларининг катта синфи. Бу усуллар рамзий норозилик ва ҳамкорликни рад қилишдан фарқ қилади. Бузғун аралашиш кўпинча жисмоний (масалан ўтириш) бўлади, аммо психологик, ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий бўлиши ҳам мумкин.

Нозўравон норозилик ва ишонтириш. Қарши фикрларни билдирадиган ва ишонтиришга уринадиган (бедорлик, марш ва пикетлар) рамзий актларни қамраб оладиган нозўравон ҳаракат усулларининг катта синфи. Бу актлар оғзаки иборалар билан чекланмайди, аммо ҳамкорликни рад қилиш (иш ташлаш) ва нозўравон аралашиш (ўтириб олиш) яқинида тугайди.

25

Нозўравон кураш. Нозўравон ҳаракатнинг қудратли шакллари ёрдамида жиддий тўқнашувни олиб бориш, айниқса жазолар билан жавоб бера оладиган қатъий ва ресурсларга бой душманга қарши.

Нозўравон қуроллар. Нозўравон ҳаракатнинг махсус усуллари.

Таянч устунлари. Мавжуд режимнинг ҳукмронлик кучини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун уни керакли ҳокимият манбалари билан таъминлайдиган институтлар ва жамоат бўлимлари.

Бунинг мисоллари жазоларни амалга оширадиган полиция, қамоқхоналар ва ҳарбий кучлар, ваколатни (қонунийликни) таъминлайдиган аҳлоқий ва диний етакчилар, иқтисодий ресурслар билан таъминлайдиган ишчилар, ишбилармонлар ва инвесторлар гуруҳлари, ва айтиб ўтилганларга ўхшаш сиёсий ҳомимият манбалари бўлади.

Сиёсий бўйсунмаслик. Диктатурани барбод қилиш ва демократик тизўим билан алмаштириш мақсадида нозўравон курашнинг стратегик қўлланилиши.

Ҳамкорликни рад қилиш ва бўсунмаслик орқали олиб борилган кураш диктатури кучининг манбаларини камайтириш ва узиб олиш учун зулм остидаги ахолиниг кучини тўплайди. Манбалар “таянч устунлари” деб аталган гуруҳ ва институтлар орқали таъминланади.

Сиёсий бўсунмаслик муваффақиятли ишлатилганида ҳозирги ёки келажакдаги диктатура орқали халқни бошқариш имкониятини йўқ қилади ва демократик тизимни янги хавф-ҳатарлардан сақлаб қолади.

Сиёсий жиу-житсу. Нозўравон кураш давомида кучлар нисбатини ўзгартира оладиган махсус жараён. Сиёсий жиу-житсуда душманларнинг нозўравон курашчиларга қарши жазоларига салбий реакция сиёсий равишда душманларга қарши айланади ва кучларини камайтиради ва нозўравон курашиларнинг кучларини кўпайтиради. Бу жараён жазолар зўравонлик ёки тиз чўкиш билан эмас, балким нозўравон бўйсунмаслик давоми билан қарши олинганда ишлаши мумкин. Шунда душманнинг репрессиялари ёмон томондан кўринади.

Натижада учинчи томон ичида, бош норозилик билдирган гуруҳлар ичида ва душманнинг одатдаги таъминлоувчиларнинг ичида нуқтаи назар ўзгариши пайдо бўлади. Бундай ўзгаришлар душманнинг қўллаб-қувватланишини камайиши ва нозўравон курашчилар қўллаб-қувватланишини ўсишини келтириш мумкин. Бунинг натижасида душманни айблаш, душманларнинг ичидаги қаршилик ва курашнинг кучайиши бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар куч нисбатида нозўравон кураш гуруҳининг фойдасига катта ўзгаришларни келтириш мумкин.

Сиёсий жиу-житсу ҳамма нозўравон ҳаракат ҳолларида ишламайди. Йўқ бўлганида куч нисбатининг ўзгариши ҳамкорликни рад қилиш тарқалишига боғлиқ.

Сиёсий ҳокимият. Жамиятда расмий сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш учун ишлатиладиган бор таъсир ва тазйиқлар тўплами. Сиёсий ҳокимият ҳукумат институтларида ёки ҳукуматга қарши чиққан муртад гуруҳ ва ташкилотларда бўлиши

26

мумкин. Сиёсий ҳокимият тўқнашувда бевосита ишлатилиши мумкин ёки келажакда ишлатилиш учун захира қилиб қўйилиши мумкин.

Санкциялар. Одамлар кутилган ёки исталган ҳолда ҳаракат қилмагани учун ёхуд кутилмаган ёки тақиқланган ҳолда ҳаракат қилганлари учун зўраки ё нозўравон жазолар ёхуд репрессалиялар.

Нозўравон санкциялар зўраки жазоларга ўхшаб бўйсунмаслик учун оддий жазо бўлиб қолмай берилган мақсад эришилиши учун ишлатилади. Санкциялар сиёсий ҳокимият манбаидир.

Ўзига ишониш. Ўзининг ишларини ўзи бажаришга, ўзининг қарорларини ўзи чиқаришга ва ўзига, ўз гуруҳи ё институтига мустақиллик, ўз тақдирини ва ўзига тўқликни таъминлаш қобилияти.

27

Билим ва қобилиятлар. Сиёсий ҳокимиятнинг манбаи. Ҳукмдорнинг ҳокимияти жамиятдаги шахс ва гуруҳлар (инсоний ресурслар) орқали етказиладиган билим, қобилият ва маҳорати билан ва шу мавжуд билим, қобилият ва маҳорат ҳукмдорнинг талабига нисбати билан таъминланади.

Ҳокимият манбалари. Булар сиёсий ҳокимиятнинг асослари. Улар ўз ичига қуйидагиларни олади: ваколат. инсоний ресурслар, билим ва қобилиятлар, номоддий омиллар, моддий ресурслар ва санкциялар. Булар жамиятдан келиб чиқади. Бу манбаларнинг хар биттаси аҳоли ва жамият институтларининг эътироф этишига, ҳамкорлигига ва бўйсунишига боғлиқ. Бу манбалардан қаттиқ таъминот бўлса ҳукмдр жуда кучли бўлади. Таъминот заифлашса ёки узилса ҳукмдорнинг кучи камаяди ё барбод бўлади.

Стратегик нозўравон кураш. Тўқнашув вазиятининг таҳлили, рақиб гуруҳларнинг куч ва камчиликлари таҳлили, нозўравон ҳаракат усулининг хислати, қобилияти ва талаблари ва айниқса бундай кураш турининг стратегик принциплари асосида қўлланадиган нозўравон кураш. Яна кўринг: бош стратегия, стратегия, тактика ва усуллар.

Стратегия. Бутун тўқнашувдаги бош стратегиянинг ичидаги босқич ёки тадбирларнинг ўтказилиш режаси. Стратегия – бу айрим тадбирнинг қандай ривожланишини ва алоҳида қисмлари мақсадларга энг фойдали равишда эришиш учун бир бирига қандай мосланишини аниқлайдиган асосий фикр.

Стратегия бош стратегиянинг доирасида ишлайди. Тактика ва махсус ҳаракат усуллари кичикроқ доирадаги ҳаракатларда махсус тадбирнинг стратегиясини амалга ошириш учун ишлатилади.

Иш ташлаш. Иқтисодий мақсадларда иш берувчиларга ёки баъзан сиёсий мақсадда ҳукуматга тазйиқ кўрсатиш учун ишлашни одатда вақтинча атайлаб камайтириш ёки тўхтатиш.

Тактика. Тўқнашувнинг чекланган босқичида махсус чекланган мақсадга эришиш учун мавжуд ҳаракат воситаларини қандай ишлатиш кераклиги концепцияси асосида ҳаракатларнинг чекланган режаси. Тактикалар бутун тўқнашувнинг босқичида кенгроқ стратегияни амалга ошириш учун ишлатилади.

Зўравонлик. Жароҳат ёки ўлим келтирадиган ёхуд бундай зўравонлик хавфини туғдирадиган ёхуд шундай азоб ё хавфга боғлиқ хар қандай фаолиятни билдирадиган инсонларга қарши бўлган жисмоний зўравонлик.

Баъзи диний ёки ахлоқий нозўравон назариялари зўравонликни кенгроқ таърифлайди. Бу чекланган ифода ўша маслаклар тарафдорларига нозўравон курашни прагматик асосда ишлатишга тайёрланган шахс ва гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлашга рухсат беради.

28

Иккинчи Илова Нозўравон ҳаракатнинг 198-та усули

Нозўравон норозилик ва ишонтириш

Қуйидаги нозўравон ҳаракатнинг 198-та усулнинг ҳаммаси тарихдаги нозўравон кураш вазиятларида қўлланилган. Бу усулларнинг ифодалари ва мисоллари Жин Шарп “Нозўравон ҳаракат сиёсати” китобининг иккинчи қисмида “Нозўравон ҳаракат усуллари” деб берилган.

Расмий баёнотлар

  1. Омма олдида чиқишлар
  2. Норозилик ёки қўллаб қувватлаш хатлари
  3. Ташкилот ва муассасаларнинг декларациялари
  4. Номдор одамлар қўл қўйган ошкора билдиришлар
  5. Айблашларни ва мақсадларни эълон қилиш
  6. Гуруҳ ёки оммавий аризалар

Кенг тингловчилар табақалари билан алоқада бўлиш

  1. Шиорлар, ҳажвий расмлар ва рамзлар
  2. Байроқлар, плакатлар ва кўргазмали қуроллар
  3. Варақалар, памфлетлар ва китоблар
  4. Рўзнома ва журналлар
  5. Магнитофон ёзувлари, пластинкалар, радио, телевидение
  6. Ҳаводаги (самолётлар ёрдамида) ва ердаги (ер чопиш, ўсимлик экиш, тошларорқали) ёзувлар

Гуруҳ амаллари

13. Депутациялар
14. Ҳажвий мукофотлашлар 15. Гуруҳ лоббиси
16. Пикет
17. Сохта сайловлар

Рамзий оммавий амаллар

18. Байроқ осиш, рамзий рангдаги нарсаларни ишлатиш

19. Рамзларни кийимда ишлатиш
20. Намоз ва ибодат қилиш
21. Рамзий объектларни узатиш

22. Норозилик тариқасида ечиниш

23. Ўз мулкини йўқ қилиш

29

24. Рамзий оловларни ёқиш (машъал, фонар, шамдар)
25. Портретларни кўргазмага қўйиш
26. Норозилик тариқасида расм солиш
27. Янги йўл ҳаракати белгиларини ва кўчалар номларини ўрнатиш

28. Рамзий товушлар

29. Ерларни рамзий “ўзлаштириш”

30. Қўпол ишоралар

Айрим одамларга тазйиқ кўрсатиш

31. Расмий шахсларни “таъқиб қилиш”

32. Расмий шахсларни масхара қилиш

33. Аскарлар билан биродарлашув
34. Бедорлик (“вахталар”)

Театр ва мусиқа

  1. Кулгили пародиялар
  2. Саҳна ва мусиқа асарларини қўйиш
  3. Ашула айтиш

Юришлар

  1. Маршлар
  2. Парадлар
  3. Диний юришлар
  4. Зиёратлар
  5. Автоколонналар

Ўлганларга фотиҳа ўқиш

43. Сиёсий мотам
44. Рамзий дафн қилишлар
45. Намойишкорона дафн қилишлар

46. Қабрларда таъзим этиш

Оммавий йиғилишлар

47. Норозилик ва қўллаб-қувватлаш йиғилишлари

48. Норозилик митинглари
49. Яширин норозилик митинглари
50. Семинарлар

Кетиш ва рад этиш
51. Намойишкорона кетиш

30

52. Сукунат
53. Эҳтиромларни рад этиш 54. Орқани ўгириш

Ижтимоий ҳамкорликдан бош тортиш усуллари

Айрим одамларни қувғин қилиш

55. Ижтимоий бойкот
56. Танлаб қилинадиган ижтимоий бойкот
57. Эр-хотинлик вазифаларини бажаришни рад қилиш (“Лисистрат бўйича”)

58. Алоқани рад қилиш
59. Диний ибодатни тўхтатиш

Ижтимоий маросимларда, одатларда ва ишларда иштирок этишни рад қилиш

60. Ижтимоий ва спортдаги фаолиятни тўхтатиш 61. Ижтимоий маросимларни бойкот қилиш
62. Талабаларнинг забастовкалари
63. Оммавий бўйсунмаслик

64. Жамоат ташкилотларда аъзоликни тўхтатиш Ижтимоий тизимдан четлаш

65. Уйдан чиқишни рад қилиш
66. Ҳамкорликни тўлиқ шахсий равишда рад этиш 67. Ишчиларнинг қочиб кетишлари
68. Бошпанада яшириш
69. Турар жойдан умумий равишда кўчиш
70. Норозилик тариқасида кўчиб кетиш (“хижрат”)

Иқтисодий ҳамкорликни рад этиш: (1) Иқтисодий бойкотлар Истеъмолчиларнинг амаллари

71. Истеъмолчиларнинг бойкоти
72. Бойкот қилинган молларни истеъмол қилмаслик

73. Зоҳидлик сиёсати
74. Ижара ҳақини тўлашни рад этиш
75. Ижарага беришни рад қилиш
76. Умуммиллий истеъмолчилар бойкоти
77. Халқаро истеъмолчилар бойкоти

31

Ишчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг амаллари

78. Ишчиларнинг бойкоти
79. Ишлаб чиқарувчиларнинг бойкоти

Воситачиларнинг амаллари
80. Таъминловчи ва воситачиларнинг бойкоти

Хўжайин ва бошқарувчиларнинг аммалари

81. Савдогарларнинг бойкоти
82. Мулкни ижарага бериш ва сотишни рад этиш
83. Локаут (ишлаб чиқаришнинг хўжайини томонидан тўхтатилиши)

84. Саноат ёрдамини рад қилиш
85. Савдогарларнинг умумий иш ташлашлари

Молиявий ресурслар эгаларининг амаллари

86. Банкдаги омонатларни қайтариб олиш
87. Гонорарлар, тўловлар, солинадиган миқдордаги пулларни беришни рад қилиш

88. Қарзлар ва ўсимларни тўлашдан бош тортиш
89. Фонд ва кредитларни жиддийлаштириш
90. Солиқ тўлашдан бош тортиш
91. Иш ҳақини олишдан бош тортиш

Ҳукуматларнинг ҳаракатлари

92. Ички эмбарго
93. Савдогарларнинг “қора рўйхати”
94. Таъминлоувчиларнинг халқаро эмбаргоси

95. Сотиб олувчиларнинг халқаро эмбаргоси

96. Халқаро савдо эмбаргоси

Рамзий ҳамкорликни рад этиш усуллари: (2) Иш ташлашлар
Рамзий иш ташлашлар

97. Норозилик тариқасида иш ташлашлар
98. Тез равишда кетиш (чақмоқ иш ташлаши)

Қишлоқ хўжаликдаги иш ташлашлар

99. Деҳқонларнинг иш ташлаши

32

100. Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ташлаши Махсус гуруҳларнинг иш ташлашлари

  1. Мажбурий ишни рад этиш
  2. Маҳбусларнинг забастовкалари
  3. Ҳунармандларнинг забастовкалари
  4. Касбий забастовкалар

Одатдаги саноатдаги иш ташлашлар

  1. Тепада турувчиларнинг забастовкалари
  2. Саноатдаги иш ташлашлар
  3. Бирдамлик иш ташлашлари

Чекланган иш ташлашлар

  1. Қисман иш ташлаш
  2. “Бамперли” иш ташлаш (танлаб қилинадиган, навбат билан қилинадиган)
  3. Иш суръатини пасайтириш
  4. “Қатъий қўлланма бўйича” ишлаш
  5. “Касаллик сабабида” ишга чиқмаслик
  6. Ишдан бўшаш орқали забастовка
  7. Чекланган иш ташлаш
  8. Танлаб қилинадиган иш ташлаш

Кўп тармоқли иш ташлашлар

  1. Тарқалаётган иш ташлаш
  2. Оммавий иш ташлаш

Иш ташлаш ва корхоналарнинг иқтисодий ёпилиши комбинацияси

118. Иш ва савдони тўхтатиш (“хартал”)

119. Бутун иқтисодий фаолиятни тўхтатиш

Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш усуллари

Ҳукуматни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш

120. Ҳукуматга бўлган содиқликни рад этиш

121. Жамоат розилигидан маҳрум қилиш
122. Қаршиликка ундайдиган адабиёт ва нутқлар

Фуқароларнинг ҳукумат билан ҳамкорликни рад этиши

33

123. Қонун чиқарувчи органларни бойкот қилиш
124. Сайловларни бойкот қилиш
125. Давлат муассасаларида ишлашни ва давлат лавозимларини олишни бойкот қилиш

126. Ҳукумат муассасаларини, ваколатларини ва бошқа идораларини бойкот қилиш

127. Ҳукумат таълим муассасаларидан кетиш
128. Ҳукумат томонидан ёрдам олаётган ташкилотларни бойкот қилиш
129. Тартиб ўрнатувчи кучларга ёрдамдан бош тортиш
130. Мулк ва кўча белгиларини ечиш
131. Расмий шахсларнинг тайинланишини қабул қилишни рад қилиш
132. Мавжуд институтларни тарқатиб юбориш

Фуқаролар бўйсунишига альтернативалар

133. Исталмаган ва секин равишда бўйсуниш
134. Бевосита назорат йўқлигида бўйсунмаслик
135. Халқ бўйсунмаслиги
136. Яширин бўйсунмаслик
137. Йиғилиш ёки митинг тарқалиш буйруғини бажармаслик

138. Ўтирган ҳолда қилинадиган забастовка
139. Ҳарбий хизматдан ва депортациядан бош тортиш
140. Яшириш, қочиш сохта ҳужжатларни тайёрлаш
141. “Адолатсиз” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик

Ҳукумат ходимларининг амаллари

142. Ҳукумат вакилларига танланган ҳолда ёрдам беришдан бош тортиш

143. Буйруқларни ва ахборотларни узатишни тўсиш
144. Муассасаларнинг ишини секинлатиш ва ишига тўсиқ қўйиш
145. Маъмурий ҳамкорликдан умумий бош тортиш

146. Суд ҳамкорлигини рад этиш
147. Ижро этувчи органларнинг самарадорлигини атайин пасайтириш ва танланган ҳолда ҳамкорликдан бош тортиш
148. Исён

Ҳукуматнинг ички амаллари

149. Сохта қонуний хийла-найранглар ва секинлаштиришлар

150. Майда ҳукумат органларининг ҳамкорликдан бош тортиши

Ҳукуматнинг халқаро амаллари

151. Дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда ўзгаришлар
152. Дипломатик тадбирларни секинлаштириш ва бекор қилиш

153. Дипломатик равишда эътироф қилишдан сақланиш

34

154. Дипломатик муносабатларини оғирлаштириш

155. Халқаро ташкилотлардан кетиш
156. Халқаро ташкилотларда аъзоликни рад этиш

157. Халқаро ташкилотлардан чиқариш

Нозўравон аралашиш усуллари

Психологик аралашиш

158. Ҳаётни унсурга бериш (ёзини ёқиш, чўкиш ва ҳоказо)

159. Очлик

а) ахлоқий тазйиқ очлиги
б) очлик забастовкаси
в) “сатьяграха” рухида очлик

160. “Тескари” суд (айбланувчи томонидан айбловчиларни қоралаш учун суддан фойдаланиш)
161. Душманни нозўравон психологик холдан тойдириш

Жисмоний аралашиш

162. Ўтириш
163. Туриш
164. Транспортдан чиқмаслик
165. Ирқий сегрегация ҳолида сегрегация қилинган пляжлардан фойдаланиш
166. Ўрнида юриш
167. Сегрегация қилинган черковларда ибодат қилиш
168. Мулкни узатиш талабида нозўравон маршлар
169. Душман назорати остидаги доираларга нозўравон ҳаводаги парвозлар
170. Тақиқланган минтақага нозўравон кириш (чизиқдан ўтиш)
171. Душманнинг зўравонлигига ёки бошқа ҳаракатларига ўзининг нозўравон гавдасини тўсиқ қилиш (психологик таъсир кўрсатиш)
172. Гавда билан нозўравон тўсиш (жисмоний таъсир)
173. Нозўравонл эгаллаш

Ижтимоий аралашиш

174. Янги ижтимоий тартибларни ўрнатиш

175. Иморатларга ортиқ холда кириш
176. Йўлларни тўсиш
177. Тўхтовсиз нутқ сўзлаш

178. Кўчадаги ташаббускор намойишлар

179. Альтернатив ижтимоий институтлар

180. Альтернатив мулоқот тизимлари

35

Иқтисодий аралашишлар

181. Тескари иш ташлаш
182. Иш тугагач чиқмаслик
183. Нозўравон ерни эгаллаш
184. Блокадани ўтказишдан бош тортиш
185. Сиёсий асосланган сохта пулларни ишлаб чиқариш
186. Муҳим стратегик молларни огоҳлантирувчи ҳолда оммавий сотиб олиш

187. Қимматбаҳо нарсаларни қўлга олиш
188. Демпинг
189. Фирмалар ва муассасалар устидан танланган ҳолда патронаж
190. Альтернатив бозорлар
191. Альтернатив транспорт тизимлари
192. Альтернатив иқтисодий институтлар

Сиёсий аралашиш

193. Маъмурий тизимга ортиқ даражада иш бериш

194. Махфий агентларни фош қилиш
195. Ҳибсга олинишга интилиш
196. “Бетараф” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик

197. Ҳамкорликсиз ишлаш

198. Иккиланган мустақиллик ва параллел ҳукуматни тузиш

Шубҳасиз кўп қўшимча усуллар ишлатилган-у аммо таснифланмаган ва келажакда ҳам кўп қўшимча усуллар ўйлаб чиқарилади ва учта усуллар синфларининг хусусиятларини олади: булар нозўравон норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликни рад этиш ва нозўравон аралашиш.

Алоҳида усуллар олдиндан мосланган стратегияни амалга ошириш учун танланса самараси энг баланд бўлади деган ҳақиқатни яхши тушуниш керак. Тазйиқларни амалга ошириш учун аниқ ҳаракатларнинг шаклларини танлашдан олдин ўша тазйиқлар қайси ишлатиш кераклигини билиш лозим.

36

Copyright © 2018 Birdamlik.Info