УМИД ЭНГ КЕЙИН СЎНАДИ

 

  (Пойтахт Вашингтондаги “Америка Овози” Радиосининг Бош қароргоҳига  ташриф)

“Америка Овози” Радиосининг Ўзбек Хизмати Сизлар билан муносабатини янги саҳифадан бошлайди”. Исмоил М. Дахият

16 – май 2014 йил, эрталаб, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган “Америка Овози” Радиосининг Бош қароргоҳига (Voice of America) Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раис Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўйича масъули Абдуфаттоҳ Маннопов, Ҳаракат  Бошқарув Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев ташриф этди. Улар “Америка Овози” Радиосининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўлимининг Мудири жаноб Исмоил М. Дахият (Ismail M. Dahiyat)  ва Радионинг Жанубий ва Марказий Осиё дастурини Бошқарувчиси жаноб Ерик Филипис (Eric Phillips) билан учрашишди.    

Abdufattoh Mannapov, Botir Norbaev 

Учрашувда Баҳодир Чориев, Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ўн йил давомида Ўзбекистоннинг якка хокими ва унинг мустабид тузумига қарши олиб борган ва бораётган серқирра сиёсий, амалий, назарий ва ташкилий нозўравон кураши, жорий йилнинг 26 – 27 апрелида ўтган Ҳаракатнинг Қурултойи борасида гапириб беришди.

Уларни “Америка Овози” Радиосининг Бош қароргоҳига бошлаб келган асосий сабаб, Радионинг Жавдод Сайхон (Javdat Sayhon) бошчилик қилаётган, Ўзбек Хизмати фаолиятидан қониқмаслик эканини  баён этишди. Бу қониқмаслик асосида ётган баъзи сабаб ва фактларни эслатиб, тушунтириб беришди:

1) Жавдод Сайхон, Навбаҳор Имамова, Одил Рўзалиев ва Малик Мансур  “ижоди”  туфайли, Радионинг Ўзбек Хизмати фаолияти борган сайн “Сариқ радио ва нашрга” ўхшаб кетаётгани, ушбу Хизмат Ўзбекистондаги долзарб,  ҳаётий муаммоларни четлаб, енгил – елпи, майда – чуйда, ўзбекларнинг асл муаммоларидан йироқдаги, мавзуларни кўтариш ва маълумотларни тарқатишга   кўп вақт сарфлашдан  келиб чиқади.

2) Радионинг Ўзбек Хизмати фаолиятида ўзбек демократик, дунёвий муҳолифатига нисбатан ишонмаслик, камситиш маълумотларини тарқатиш мавжудлигини англаш қийин эмас.  (Қаранг: 

http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-opposition-birdamlik/1901897.html )

3) Нозўравон фуқаровий кураш орқали, диктатор Каримов ва унинг зулм, адолатсизлик, порахўрлик  ва ёлғонга таянган, мустабид тузумини бартараф этишга белбоғлаган, Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатига эса жуда оз эътибор ва ножиддий муносабат кўрсатилади.

4) Бунинг яққол исботи сифатида, ўтган 2013 йил, 27-28 июнда “Бирдамлик” “Ўзбекистон фуқароларига Озодлик, Демократия ва Инсон ҳуқуқлари!” шиори билан ташкил этган, Сент-Луис шаҳридан (Миссури, АҚШ), то АҚШ пойтахти Вашингтондаги Ўзбекистон Элчихонасигачан, 7 трак (катта юк машиналари), бир автобус, икки енгил машиналарда амалга оширилган, “Сиёсий Маҳбусларга Озодлик!” сиёсий юришимизни  ёритишда яққол кўриш мумкин.

5) Биз ушбу сиёсий норозилик амалиётини ўтказган пойтахт Вашингтондаги  Ўзбекистон Элчихонаси билан “Америка Овози” Радиосининг Бош қароргоҳи оралиғидаги масофа узоқ эмас. Аммо бу жиддий ва катта Каримов диктатурасига қарши қаратилган, сиёсий норозилик амалиётига ҳеч ким “Америка Овози”дан келмади.

6) Аммо бир кун ўткач, 29 июнь 2013 йил, кундузи “Америка Овози”нинг ходими Навбаҳор Имамовадан, Баҳодир Чориевга қўнғироқ келган. Эътибор беринг қўнғироқ, Ўзбекистон Элчихонаси олдидаги сиёсий норозилик амалиётидан,   Б. Чориев ва яна бир фаол аёл, уч соат қамалиб чиққандан бир кун кейин қилинган. Б. Чориев, нега “Америка Овози”дан кечаги норозилик сиёсий амалиётига ҳеч ким келмади?, – деб сўраган. Бунга Навбаҳор Имамова, ёмғир ёға бошлади, шунинг учун келмадик, – деб жавоб берган. Бу савол жавобни Б. Чориевнинг тракида бўлган Абдуфаттоҳ Маннопов ва Даврон Хасан эшитишган, яъни гувоҳлар бор. Ахир бу “Америка Овози”нинг Ўзбек Хизмати ва унинг ходими Навбаҳор Имамованинг масъулиятсизлигини, ўзининг журналист сифатидаги бурчини бажаришга ножиддий ёндошишини очиқлайдими?  

    

7) Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Қурултойига журналистлар Галима Буҳарбоева Берлиндан (Германия), Марина Яновская Москвадан (Россия), Раҳимтой Бегалиев  Чимкентдан  (Қозоғистон), Ульям Райт Лос-Анжелосдан (Калифорния, АҚШ), Сарах Кензор Сент-Луисдан (Миссури, АҚШ)   келишди. Лекин “Америка Овози”дан ҳеч ким келгани йўқ.

8) Ҳеч ким келмагани у ёқда турсин, “Америка Овози” Қурултой ҳақида жиддий, таҳлилий бирон-бир эшитириш ташкил этмади, мақола бермади. Бобур Маликовнинг икки шахсий интервьюси ва Малик Мансурнинг хато ва уйдирмалар бор,  ҳамда ўзбек муҳолифатини ёмон отлиққа, йўққа чиқаришга йўналтирилган эшитириши берилди, холос.

9) Ҳақиқатда Малик Мансур “ижодининг” нақадар “ўткирлигини” кўрсатувчи иддао: “Ўзбекистон “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳрида биринчи қурилтой ўтказмоқда. Ўзбекистон вакиллари келмаган, дейди “Америка Овози” билан гаплашган фаоллар, чунки мамлакатдан чиқиш қийин”. (Қаранг: http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-opposition-birdamlik/1901897.html) Келмаган  сўзи, 14 Қурилтойимиз вакиллари ва бир меҳмонни, Ўзбекистондан чиқармаслик, анжуманга юбормаслик учун мустабид тузум амалга оширган (заҳарлаш билан, касалликка мубтало қилиш-Малоҳат      Эшонқулова, Зарнигор Хакимова, руҳий касалхонага мажбуран жойлаш-Елена Урлаева ва ҳ. к.) турли қонунсизлик найрангларини тўлиқ баён эта олмайди. Ҳамда бу мазмунан, мустабид тузум қилмишларини юмшатиб кўрсатишга қаратилган дейилса, ҳақиқатдан йироқ бўлмас?     

10) Малик Мансур “ижодининг” йўналиши қайси тарафга хизмат қилишини ушбу жумладан англаш қийин эмас: “Аммо    фаоллар ўзбек муҳолифати ташқи имкониятдан ҳам самарали фойдалана олмаётгани, жамоатчилликда оппозиция деган тушинча йўқолиб бораётганини айтишади”. (Қаранг: http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-opposition-birdamlik/1901897.html) Чамаси жумланинг қалтис ва бузғунчи эканини, Малик Мансурнинг ўзи ҳам сезган бўлса керак, шунинг учун у муаллифликни  “фаолларга” боғлайди.

11) Бу уйдирмага Қурултойдаги маърузасида Б. Чориев жавоб берган: “Талофатлар кўрдик, тинимсиз тазйиқ, таъқиблар остида фаолият кўрсатишга мажбур бўлдик ва бўлмоқдамиз. Бу борада  қуйидаги фожиаларни унитиш мушкул:

1) Ҳаракатимиз Матбуот котиби, Фарғоналик собиқ миллатвакили и сиёсий маҳбус Иномжон  Турсунов, “сирли” равишда заҳарланиб ўлдирилди.

2) “Бирдамлик”нинг Хоразм вилояти етакчиси Валерий Назаров, бир неча бор сиёсий фаоллиги учун қамалди ва мажбурий “даволаш” жароёнида тили, ўзлигидан маҳрум этувчи “дорилар” бериб ўлдирилди.

3) Менинг жиянларим Қашқадарёлик Ҳаракатимиз фаоллари, ака-ука  Карим Хасанов ва  Рўзибой Хасанов  “номаълум” сабабларга кўра олдинма кейин халок бўлдилар.

4) Отам Хасан Чориевни соҳта жиноий иш очилиб қамалиши муносабати билан, Интернетда ўз мурожаати билан чиққан аммам Халоват Чориеванинг набиралари,  “Бирдамлик” фаоли Зафар Авазов, газ шаҳобчасининг ишчиси, иш жойида  “номаълум” сабаб билан тўсатдан портлаб кетди.

5) Тошкентлик тиниб тинчимас фаолимиз, болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга қарши курашчи, маълум давр Тошкент вилояти ва Ўзбекистон бўйича Ҳаракатимиз масъули бўлган  Акромхўжа Мухитдинов “номаълум” сабаб билан чавоқлаб кетилди.

6) Қашқадарё “Бирдамлик”чиларининг вилоят етакчиси, отам Хасан Чориевга қарши соҳта жиноий иш очишиб, етти ой қамашди. Ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилотлари, демократик давлатларни масъул органлари ва бизнинг Ҳаракат норозилик компанияси натижасида, амнистия билан озодликка чиқарилган отам, икки ой ўтиб, оламдан кўз юмди”.  (Қаранг: http://www.wdscode.guru/birdamlik/blog/2014/04/29/32040/   

12) Малик Мансур “ижодининг ўткирлиги”, қуйидаги сурат тагига  ёзилган матн мазмунини нотўғри тушунишда  ҳам яққол кўринади. Оқибатда, таниқли адиб ва жамоат арбоби, “Туркистон Тонги” рўзномасининг бош муҳаррири Раҳимтой Бегалиев (ўнгдан учинчи), ушбу суратни олаётган Бобур Хасанга айланган. (Қаранг:  http://www.wdscode.guru/birdamlik/blog/2014/04/24/азиз-қурултой-вакиллари-хуш-келибсиз-2/

Kutib olish 

«Birdamlik» yetakchisi Bahodir Choriyev va harakat a’zolari – Abdufattoh Mannopov, Botir Norboyev hamda Bobur Hasan Sent-Luis aeroportida olingan surat (Қаранг:  http://www.amerikaovozi.com/content/ uzbek-opposition-birdamlik/1901897.html)  

13) Қурултойда муҳокама қилинган Дастур ва унинг кўрсатмаларини ҳаётга тадбиқ қилиш ҳақидаги бош маъруза (Б. Чориев), Низом ва у борасидаги маъруза (А. Маннопов) ҳақида “Америка Овози” аниқ, жиддий, таҳлилий эшитириш бермади. “Америка Овози”нинг Қурултойимиз борасида берган маълумотлари юзаки, номига бўлди.

Бу эса демократия, озодлик уруғларини сепиб, уларни ўстириб келаётган “Америка Овози” Радиосининг, шаҳобчаси бўлмиш Ўзбек Хизмати олдига қўйган мақсад ва вазифаларига зид эканлиги ҳаммага тушунарли бўлса керак. Танқидни Радио раҳбарлари тўғри тушуниши натижасида пайдо бўлган,   “Америка Овози” Радиосининг Ўзбек Хизмати камчиликларини бартараф қилиниши борасидаги умид, балки амалга ошар. Буни вақт кўрсатади.

Учрашув баҳсли бўлиб, ўзаро ҳурмат ва ҳамдардлик руҳида ўтди.

 “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares