“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги вакилини заҳарлашдими?

Малохат Эшонkулованинг аҳволи ёмонлашган, у заҳарланганидан гумонда
26.03.14 14:27
Тошкентда Малоҳат Эшонқулова жиддий касал, у сиёсий саҳнадан йўқотиш учун уни заҳарлашган дея гумон қилмоқда.Журналистка ва мухолифатдаги «Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқулова уйида, силласи қуриб ётибди.

Унинг айтишича, сўнгги ўн беш кун ичида унинг ҳатто «бошини ёстиқдан кўтаришга» мажоли йўқ. Унинг муттасил ҳарорати баланд ва кўзи хиралашган.

Мақоладан сўнг хасталанди

Унинг сўзларига кўра, сентябрнинг ўрталарида – «Бирдамлик» сайтида 8 декабр Ўзбекистон Конституцияси кунини нишонлашгани учун ҳукумат таъқиб қилаётгани ҳақида мақоласи чоп этилганидан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

Шундан буён дармонсизланиб, «қуриб қақшаб», ҳеч бир кўринган сабабсиз 15 килограммга озиб кетган.

Давлат медицинасига ишонмаганидан, Эшонқулова битта таниқли халқ табибига мурожаат этди, у эса жигари қаттиқ касалланганини билдирган.

У ҳатто даволашни ҳам бўйнига олмай, шу аъзони жиддий тозалаш лозимлигини айтган.

«Аввалига мен, бу қандайдир ёш ўтиши билан боғлиқ касаллик деб ўйладим, бироқ кейин мени заҳарлашган дея ҳулосага келдим», – дейди Эшонқулова.

У билан бирга қизини ҳам заҳарлашган

Бундай ҳулосага келишига уни нафақат табибнинг ташхиси, балки 15 март куни унинг 20 ёшли қизи Зарнигор билан юз берган ҳолат мажбур қилди.

Ўша куни Зарнигор билан улар «Бирдамлик» офисига кириб, у ерда шакар билан чой ичишган.

«Кун давомида қизим қувноқ ва хушчақчақ эди, бироқ шундан сўнг шу заҳоти касалланди – унинг ҳарорати кўтарилди, қовоқлари учиб, боши оғриб, ичи кета бошлади», – дейди журналистка.

Тунда, унинг ҳарорати 40 даражага етгач, «тез ёрдам чақиришди», шифокор унга оғриқни қолдирадиган дори берди ва ҳароратни туширувчи укол қилди, эрталаб эса ёрдам учун поликлиникага мурожаат қилишди.

Бироқ шифокорлар бундай ғалати ҳасталикка ташхис қўя олишмади. Айни пайтда Зарнигор ошқозони оғриғидан қийналмоқда, бу эса заҳарланганли ҳақидаги тахминга асос беради.

Эшонқулованинг фикрича, аллақандай одамлар «Бирдамлик» офисига киришган ва атай чой ёки шакарни заҳарлаб қўйишган.

Журналистнинг ўзи ҳам офисдаги чойхўрликдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган.

«Бизга амалий ёрдам керак!»

Қизи ва ўзининг ғалати касалланиши Эшонқуловани Ўзбекистондаги ҳорижий мамлакатлар элчихоналарига мурпожаат тайёрлашига сабаб бўлди.

Бунда у, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракатининг рахбари бўлганидан кейин, сўнгги уч йил давомида ҳукумат томонидан таъқиблар ҳақида билдирди.

Бу вақт давомида Эшонқуловани бир неча бор судга чақиришди, жарималар солишди, суд ижрочилари эса уни деярли «хонавайрон» қилишди
Журналист билан алоқада бўлган барчани, «қалпоқ» остига олишмоқда, қариндошлари ва дўстларига босим ўтказишмоқда.

Унинг янги биометрик паспорт олишига имкон беришмаяпти, бусиз унинг Ўзбекистондан чиқиши имконсиз – журналист, бу унинг, 9-10 апрел кунларига мўлжалланган «Бирдамлик» қурултойига боришига йўл қўймаслик учун қилинмоқда.

У элчихонадан «муайян ёрдам» – биринчи навбатда ўзи ва қизи организмида заҳарли моддалар борлигига текширишни сўрамоқда.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares