Ўзбекистон Конституциясини нишонлаш… қабристонда

8 декабр – Ўзбекистон Конституцияси куни; фото: customs.uz
09.12.13 12:58
 
8 декабр, Ўзбекистон Конституцияси куни, милиционероар тошкентлик фаол Малоҳат Эшонқуловани қабристонгача олиб келишди ва ташлаб кетишди.

“Бирдамлик” ҳаракати рахбари Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, бундан буён унинг учун Конституция куни ҳаётидаги энг қўрқинчли лаҳза билан гавдаланади.

8 декабр куни у Тошкент марказидаги Олой бозори олдидаги майдонга соат 14.30 да — белгиланганидан ярим соатга кечикиб етиб келди, бу пайтга келиб, ҳисоб китобга кўра, оқ кийимли одамларни овлаш милиция ҳодимларининг жонига тегиши керак эди.

Конституция куни “Бирдамлик” анъанавий тадбирини ўтказди, унинг иштирокчилари оқ кийим кийишди, ёки қандайдир оқ белги билан ўткинчиларга Асосий қонун нусхаларини улашишди.

Эшонқулованинг келгунига қадар, ҳақиқатан ҳам акциянинг барча иштирокчилари ушланган, ҳисоб тўғри олинган эди.

Олой бозорида уни фарғоналик фаоллар, Севара ва Жавлон Бойматовларгина кичкина болалари била қарши олишди, улар ҳам кечикиб келишганди ва биргаликда суратга тушишга қарор қилишди.

Бироқ бу истак акс таъсир кўрсатди – Эшонқулова, Бойматовлар ва улар билан бир талабани тезгина Олой бозоридаги милиция пунктига олиб кетишди.

Эшонқулованинг ҳамроҳларини тезгина қўйиб юборишди, унинг ўзини эса қоронғу тушгунига қадар олиб ўтиришди, кейин эса уйига олиб бориб қўйишларини билдириб, унга номаълум йўлдан, номаълум қабристонгача олиб келиб ташлаб кетишди.

Унинг айтишича, бир томондан бетон девор билан ўралган, бошқа томонда эса қатор қатор мозорлар кўринарди ва қоронғида пиёдалаб одамлар яшайдиган жойгача етиб олиш ёқимсиз эди.

“Мен машиналар юрадиган йўл чиққунича, тахминан бешта бекатча юрдим”, – дейди Эшонқулова.

Ҳаммани милицияга олиб кетишди

Демократик ғояларга яқин бўлган “Бирдамлик” мухолифат ҳаракати фуқароларни, тўрт кун давомида анъанавий “ОШ” (Оммавий Шодлик) тадбирини ўтказишга чақирди.

Бунинг учун соат 14 дан 16 га қадар қандайдир оқ кийим кийиб, ёки бирор оқлик белгиси билан, Ўзбекистон Конституциясини қўллаб қувватлаш учун Олой бозори олдига чиқиш лозим бўлади.

Гарчи “Оқ акция”да иштирок этиш ниятидагиларнинг истаги ўта тинч — ҳеч қандай митинг ва намойишлар ўтказмасдан, фақат суратга тушиш ва ўзаро суҳбатлашиш бўлганига қарамай, улар майдонда пайдо бўлишлари биланоқ ҳаммасини ҳибсга олишди.

5 декабр куни 14 иштирокчини милиция ушлади. Милиционерлар, қўпол куч қўллаб, уларни ички ишлар туман бўлимлари бўйлаб олиб кетишди.

Ҳаммадан кўпроқ Эшонкулова жабрланди — уни тунги 12 га қадар Учтепа ТИИБнинг совуқ хонасида олиб ўтиришди, бу ерда у қаттиқ шамоллади.

Сўнгги уч кун ичида бу воқеалар такрорланди — акция иштирокчилари ноқонуний ҳеч бир ҳаракат қилишмасада милиция томонидан ушланишди.

Иштирокчилар кўпроқ бўларди

Куннинг кўп қисмини акция иштирокчилари қамоқда ўтказишганига қарамай, Эшонқулова тадбирни амалга ошган дея ҳисоблайди.

У, гарчи бу сафар фототанловидаги биринчи ўрин учун мукофон белгиланмаганига қарамай, тинч акцияда иштирок этишни истаганлар сони камаймаганини қониқиш билан қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, агар милиция қаршилиги бўлмаганида, унинг иштирокчилари янада кўп бўларди.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares