ЎЗБЕКИСТОН: МУХОЛИФАТНИНГ ЯНА БИР ВАКИЛИ 10 КУН “ЎТИРИБ” ЧИҚҚАН…

“Бирдамлик” ХДҲ Бухоро вилояти бўлими етакчиси Илҳом Жўраев

“Оммавий Шодлик” марафонининг  Оқ Шарф боғлаган яна бир фаол иштирокчиси, “Бирдамлик” ХДҲ Бухоро вилояти бўлими етакчиси Илҳом Жўраев ҳам Ички шлар ходимлари томонидан ноҳақ айбланган, провардида, туман хибсхонасида 10 кунлик қамоқ жазосини ўташига мажбур бўлган.

 

– Хабарингиз бор, “Оммавий Шодлик” марафони 1 декбардан 10 декабрга қадар ўтказилиши кўзда тутилган эди. Шу кунлар давомида Махсус хизмат ходамлари томонидан доимий кузатувда бўлган Ҳаракатнимизнинг Бухоро вилоят бўйича етакчиси Илҳом Жўраевга саҳал кейинроқ, 10 декабр куни “тўр ташлашган” экан, – дейди “Бирдамлик” ХДҲ Ўзбекистон бўйича етакчиси М. Эшонқулова, – Ўтган кунлар давомида Илҳом ака билан телефон орқали боғланиш учун қилган уринишларим бесамар кетган эди. Кейин билсам, бунинг сабаби бошқа ёқда экан. Илҳом ака бу пайтда хибсхонада бўлган эканлар. 23 декабр куни қўнғироқ қилгандим, гўшакни кўтардилар. У кишининг овози ниҳоятда ташвишли эди.  Ғоят қисқа кечган суҳбатимизда, Илҳом Жўраев, жумладан, шундай дедилар:  “Ташкилотларинг рўйхатга олинмаган деб роса олиб бориб-олиб келишди-ку,  булар мени. 10 декабрь куни мени “Ҳукуматга қарши тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борганликда” айблаб, 10 кунлик қамоқ жазосини қўллашди.10 кун “ўтириб” чиқишимга тўғри келди. Мен педагогман. Коллежда ишлайман-ку… Мана, энди ўқувчиларимнинг олдида ҳижолат бўлиб ўтирибман”, деди улар надомат билан. “Нега бу ҳақда лоақал оила аъзоларингиз бизга илгарироқ хабар беришмади?”, деб сўрадим,  афсусда эканлигимни айтдим… “Эййй, буларга бас келиб бўларканми?”, Илҳом ака ўта ишончсизлик билан ўкинди. “Қай бир Кодекснинг қайси моддасини қўллашганди сизга?” деган саволимга, “Қўйинг, бу ҳақда ёзиб ўтирманг, билдимки, барибир фойдаси бўлмас экан” дедилар умидсиз… Алоқа узилди… Ҳарчанд урунмай, Жўраев билан қайта боғлана олмадим… Сездимки, мухолифат вакилини шу 10 кун давомида руҳини синдиришга муваффақ бўлганлар…. Энди Бухорога бориб келишга тўғри келади, – дейди Малоҳат Эшонқулова, – Етакчи ва фаолларимизнинг ҳаёти хатарда. Ташвишланади киши…..

Диктаторлик режимига асосланган Ўзбекистоннинг муштумзўр Ҳукумати азборойи талвасага тушганидан ҳуқуқбонларнинг, мухолифат вакилларининг бошига чексиз ташвиш солмоқда.

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекистон ҳукуматидан мухолиф ташкилот фаолларининг ҳаётига таҳдид солмасликни талаб қилади.

 

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares