ПРЕСC РЕЛИЗ

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билан 1 декабрдан 10 декабрга қадар “Оммавий Шодлик” – “ОШ”, “Оқ Шарф” марафонини ўтказишга қарор қилган “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати мухолиф ташкилотининг Ўзбекистон бўлими етакчи ва фаоллари амалдаги ҳукумат томонидан ақл бовар қилмас даражада кучли босим, чексиз таҳдид ва катта таъқиб остида қолдилар.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги диктаторлик режимига қарши 10 кун давомида кўча куйларда, жамоат жойларида Оқ Шарф боғлаш орқали ўз норозиликларини тинчлик йўли билан намойиш этаётган ва омма  ўртасида “ОШ” марафонининг мазмун-моҳияти борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётган,  аҳолига Ҳаракатнинг байрам совғаси сифатида Конститутция китобларини туҳфа қилаётган   мухолифат вакилларининг ҳаёти катта хатар остида қолди.

Жумладан,  сайтимизда эълон қилган олдинги хабарларимизга кўра, 5 декабрь куни Жиззах вилоятининг ўзини таништирмаган бир нечта кишидан иборат куч ишлатар тизимлари ходамлари Ҳаракатнинг Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонованинг уйига ташрифсиз бостириб кирган ва турли мазмундаги таҳдидли гап-сўзлар билан “Бирдамлик” ледирини “ОШ” акциясини зудлик билан тўхтатишга, ҳеч жойга чиқмасдан ўз уйида тинчгина ўтиришга амр қилган.

Ҳукуматнинг маҳаллий куч ишлатар тизимлари ходамларининг қутқуларидан қўрқмаган, ўз маслагидан қайтмаган,  эртаси куни  яна “ОШ” тадбирини давом этказиш  мақсадида собит турган Саида Қурбонова  сафдоши, “Бирдамлик” фаоли Нуринисо Ҳолбоева билан бирга шу йилнинг 6 декабр санасида миллий хавсизлик ва ички ишлар ходамлари томонидан қасддан қўйилган тузоқ туфайли, уюштириш,  шонтаж йўли билан қамоққа олинганлар.

Пахтакор туман Ички ишлар бўлими ходамлари мухолифатнинг икки айбсиз  вакиласини  ҳужжат ва қоғозларда айбдор қилиб кўрсатиш борасида астойдил жонбозлик кўрсатишган. Оқибатда, Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоеваларга 15 суткалик қамоқ жазоси қўлланилган.

Пахтакор туман Ички ишлар бўлими биносининг маҳкумларни вақтинча сақлаш хибсхонаси – “подвал”ида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддасида кўзда тутилган майда безорилик айблови билан жазо муддатини ўтаётган “Бирдамлик” фаоллари Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бўлими ходамлари томонидан ҳайратомуз даражада қийноқ-қистовга олинган. МХХ ва ИИБ идора вакиллари “майда безорилик” баҳонасида аср этилган С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоеваларга “Нега мухолиф ташкилотга аъзо бўлгансан? Нега ватанга хиёнат қиласан?! Сенлар халқ, мамлакат душманларисанлар! Яна “Бирдамлик”даги фаолиятингни давом эттирсанг, ўзинг ва оила аъзоларингни бир умр қамоқда чиритамиз! Бугундан эътиборон “Бирдамлик” сафини тарк этасан!” деган мазмундаги дағдағалар билан қўрқитишга уринганлар ва  уларнинг ҳуқуқларини доимий оёқ эсти этганлар.  Хибсхонада мухолифат вакилларидан  қўрқитув йўли билан “Мен мухолиф ташкилотидан чиқдим. Қайта бундай ташкилотларда фаолият юритмайман” деган мазмунда  мажбурий тарзда тушунтириш хатлари ва тилхатлар олинган. Саида Қурбоновани “Бирдамлик” Ҳаракатидаги фаолиятига чек қўйиш мақсадида майор Акмал Жаҳонов томонидан маҳкуманинг келини Дилдорани “Агар қайнонам яна “Бирдамлик” ташкилотида фаолият юритадиган бўлса, менинг бир ярим ёшли ўғилчам Муроджон ҳукуматга гаров сифатида беридали” деган мазмунда кафолат хати ёзиб беришга мажбур этилаган ва кафолат хатини ёздириб олишга муваффақ бўлинган.

Собиқ маҳкумаларга кўра, Пахтакор туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари  майор Акмал Жаҳонов раҳнамолигида милиция формасидаги, шунингдек, фуқаро кийимидаги бир нечта миллий хавфсизлик хизмати ходамлари 15 кун давомида уларни аёвсиз калтаклаганлар, оғизга олиб бўлмайдиган, уятли сўзлар билан узлуксиз ҳақоратлаб, муттасил таҳқирлаб келганлар.

Шунингдек, С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоевалар қишнинг аёзли кунларида Пахтакор туман Ички ишлар бўлими биносининг бетонли  ертўласида – эшик ўрнига шунчаки пажара ўрнатилган  аёзли хибсхонасида кўрпа-тушаксиз, қуруқ полда яшашга маҳкум этилган ва  куч ишлатар тизими ходимларининг аёвсиз калтаклари, муздек хибсхонанинг совуқлиги  таъсири натижасида   мухолифат вакилларининг ҳаёти ва соғлиғи катта хавф остида қолган.

Хибсхонада “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг ёши улуғ бу икки фаолининг номусига МХХ ва ИИБ ходамлари томонидан тажовуз қилинмаган, жинсий алоқага зўрлаш ҳолатлари содир этилмаган бўлса-да, мухолифат вакили бўлган аёлларни аёвсиз калтакланиши, “фарзандларингни диний оқимга алоқадорликда айблаб, қаматиб юбораман!” дея пўписа қилиниши, 30 ёшга кириб улгурмаган ИИБ ходамлари томонидан “Сенлар эрсираб қолгансанлар! Санларга эркаклар билан жинсий яқинликдан бошқа нарса керак эмас! Фаолиятингни йиғиштириб қўймасанг, бетингни бузиб қўяман, кетингга қозиқ қоқаман! Бира йўла 10 та эркакнинг ўртасида улоқ қилдираман!” деган мазмундаги ўта таҳқирли ҳақоратли сўзлар билан хўрланиши Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати ўта аянчли аҳволда эканлигидан далолатдир.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туман ИИБ биносининг хибсхонасида ҳадсиз хўрлик ва ҳақорат, жабру зулумларни бошларидан кечирган фаолларимизга Ҳаракат жамоаси ўз ҳамдардлигини билдиради.

Ҳукуматнинг қонун идоралари ходамлари томонидан фаолларимизнинг ҳаёти, шаъни, қадр-қимматини топташ билан  боғлиқ юқорида тилга олинган ачинарли аҳволдан “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати бошқарув ва жамоаси ниҳоятда афсус ва ҳавотирда эканлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Ҳукуматининг айнан қонун идоралари ходамлари томонидан мухолиф ташкилотнинг аъзоси бўлганлиги важидан, турли бўҳтонлар билан айбсиз айбдор этилиб, ҳукумат хибисхонасида аёвсиз қийноқларга гирифдор этилган  Саида Қурбонова ва Нуринисо  Ҳолбоеваларнинг паймол бўлган ҳуқуқларини тиклаш, масалага ойдинлик киритиш, куч ишлатар тизимлари ходимлари томонидан эгилган ҳақиқатни тиклаш мақсадида келгусида “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати бу каби муаммоларни бартараф этиш борасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат этиши кўзда тутилмоқда.

Собиқ маҳкумалардан кўнгил сўраш истагидаги инсонлар учун маълумот:

Саида Қурбонова – моб. тел –  +99894 198 01 02.

Нуринисо Ҳолбоева – моб. тел –  + 99893 2927147.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Матбуот Хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares