БОСИМЛАРГА БЕПИСАНД

 

 

Рўмоллар учун Бирдамликка раҳмат

Бу галги ОШ – Оммавий Шодлик тадбиримизга қарши, Андижонда ҳам махсус хизматлар тамонидан кучли босимлар амалга оширилди.

 

 

Тафсилотлари ҳақида хабарлар тарқатишни жоиз топмадик. Чунки, аввалги ОШ тадбирида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, бу сафар шикоят тарқатиб, сафдошларимизни саросимага тушушини истамадик.

 

Даставвал хабар берганимиздек, режалаштирган тадбирларимизни барчасини амалга оширдик. Фақат форс-мажор сабаблар туфайли 8 декабрь кунги Тошкентдаги тадбирга боролмадик. 7 декабрь кунга белгилаган “бир пиёла чой” тадбиримизни эса бир кун аввал, 6 декабрь куни ўтказдик.

 

Жумладан, 10 давом этган тадбиримизда, 20-та конституция нашри, 6-та оқ шарф, 6-та оқ рўмол, 20-та оқ дурра тарқатдик. Тадбиримизга жалб этган фуқароларга муаммолар туғдирмаслик учун, тушурилган суратларни эълон қилмадик.

 

Афсуски, “Бир пиёла чой” тадбирида тушурган суратларнинг электрон чипи, ғайри табиий ҳолатда (мехмонлар ўртасида) йўқолиб қолди.

 

Компютерга ўз вақтида кўчирилган ва кейин запас чип ёрдамида олинган расмларимизни конкурсга жўнатдик. Биринчи ўринга давогарлик қилолмасак-да, бирор совриндор ўринни эгаллашга умидимиз йўқ эмас.

***

Андижон “Бирдамлик” ЎХДҲ бўлимининг матбуот ҳизмати.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares