ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЧИРЧИҚ ШАҲРИДАГИ СУДНИНГ СУДЯЛАРИ ХАЛҚ НОРОЗИЛИГИНИ ҚЎЗҒАШАЯПТИ

Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Зоя Янгуразова турар жойни Янгузарова Зояга қайтариш ҳақида чиқарилган ва декабрнинг бошида берилиши керак бўлган қарор судья Джалилов томонидан  берилмаётгани юзасидан норозилик билдириш учун Чирчиқ судига келишди. Пикетдан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари  қабулга ва шикоятлар топшириш учун судга келган ва суд биносига  киргазилмаётган  фуқаролар тўпини орасидан ёриб  ўтиб суд биносига киришди. Суд биносида ҳам одам кўп эди. Болали аёллар   2 соатдан бери йўлакда  кутишга мажбур қилинаётганидан ғазабланишарди. Судья Джалиловнинг котибаси милиция чақириш билан таҳдид қилди ва милиция чақирилди. Урлаева Е.ни шу суднинг раиси Холиқовнинг кабинетига олиб боришди.Холиқов  фуқароларни, биринчи навбатда болали фуқароларни, қабул қилишга буйруқ берди,аммо бошқа кўпгина фуқаролар каби Янгуразова З.га ҳам   суд қарори яна  берилмади. 

Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари судялар  норозилик кайфиятларини келтириб чиқариш учун қасддан  мана шундай  носоғлом вазиятларни яратишмоқда  деб ҳисоблайдилар.

Альянснинг матбуот маркази. Ўзбекистон. Тошкент.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares