Учинчи илова

 Штаб тадқиқотини ишлатиб  муаммони ҳал қилиш мисоли

1992 йил ўртасида Бирма оппозиция гуруҳлари Сиёсий Қаршилик Қўмитасини (СҚҚ) ташкил қилган. Унинг энг биринчи мақсадларидан биттаси ўзгараётган шароитларда демократия учун курашни олиб бориш энг яхши йўлини танлаш учун тадқиқотни ўтказишдир. У штаб тадқиқотини тайёрлаган ва унинг мазмунлари Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгашидаги олий даражали мунозараларда қуролли курашни ёки нозўравон курашни танлашда ишлатилган. Шубҳасиз, СҚҚ стратегик нозўравон курашни танлаган ва шунинг билан Онг Сан Суу Кйи Демократия Миллий Бирлашмасининг нозўравон ҳаракатларига йўлдош бўлган, аммо улар объектив бўлишни истаган. Штаб тадқиқоти тартиби ишлатилган. СҚҚнинг штаб тадқиқоти стратегик масалаларни ҳал қилиш учун шу усул қандай ишлатилишининг яхши мисоли бўлиб қолади.

Сиёсий Қаршилик Қўмитасининг Штаб Тадқиқоти

1. МУАММО: Бирмада демократия учун курашда ғалаба қозониш учун фуқароларни иштирок этишга чорлайдиган энг самарали воситани аниқлаш.

2. ТАХМИН: Бирма фуқароларининг кўпчилиги Давлат Қонун ва Тартибни Тиклаш Кенгаши (ДҚТТК) ҳукмронлигига қарши.

3. МУАММОГА ТЕГИШЛИ ФАКТЛАР:
a. Бирмада тахминан 44 миллион нафар киши яшайди.
b. Бирма Қуролли Кучларида 400 000 киши бор, демократик кучларинг ҳарбий қисмида эса 10000 киши бор. (ҳозир 4000дан кам)
c. Демократик ҳаракатнинг Бирмадаги раҳбарияти ДҚТТК томонидан самарали равишда ҳибсга олиш ёки қамоққа солиш, ҳайдаш, қўрқитиш ёки қатл қилиш орқали йўқ қилинган.

d. Ноҳарбий аҳолини қуролли тўқнашувга қуроллантириш ва тайёрлаш ресурслари йўқ.
e. Бирма Иттифоқининг Миллий Коалиция Ҳукумати (БИМКҲ) ягона ўзи Бирмада демократик ҳаракатни олиб бора олмайди. Унинг стратегик ҳаракатни режалаштириш, ташкил қилиш ва бошқариш учун структураси ёки тайёрланган ходимлари йўқ.
f. ДҚҚТК Бирмадаги халққа қарши ҳарбий ва сиёсий ҳаракатларни олиб боряпти.
g. Ўтган 10 йил ичида Сиёсий Қаршилик урушлари бир неча мамлакатларда муваффақиятли ўтган (Озарбайжон, Бангладеш, Филиппин, Россия, Польша, Шарқий Германия, Грузия, Литва, Эстония, Латвия, Гаити ва Таиланд)
h. Халқаро Жамият аҳолининг катта қисмлари фаол иштирок этаётган сиёсий тўқнашувларда қизиқадиган ва ҳаракат қиладиган бўлди.

4. МУНОЗАРА:
a. Деярли ярим аср давомида аҳолининг учдан бирини ташкил қиладиган Бирмадаги этник озчиликлар ҳукумат томонидан ҳарбий ва сиёсий тазйиқларга учраган. Бу ҳаракатларнинг мақсади этник озчиликларни сиёсий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан барбод қилиш бўлган. Шу озчиликларга қарши ишлатилган зўравонликлар тўғрисида аксарият аҳоли билмаган. Фақат 1988 йилдан бошлаб Бирма Армияси уларга қарши зўравонликларни тан олганда аксарият аҳоли этник озчиликларга қарши ўн йиллаб давомида нима қилинаётгани тўғрисида билган. Шу билим туфайли Бирма ва бошқа этник гуруҳларда умумий душман бўлган, бу Рангундаги ҳарбий диктатура.
b. Бирмадаги 44 миллионли аҳоли (2003 йилда 50 миллион) 400 000 нафарли ҳарбий ва полиция кучлари орқали террор қилинади ва қарамликда ушланади. Бошқача айтганда Бирма қамоғидаги ҳар 100 кишига биттагина “қамоқ назоратчиси” бор. Шу назоратчиларнинг 100:1 нисбати (2003 йилда 125:1) режимнинг террорчиликни ва қўрқитишни оқилона ишлатишининг ва демократия тарафдорларининг бўлинишга берилганлигининг меъёридир. Бу нисбат халқ томонида етакчилар ва стратегик режалашнинг йўқлигини акс эттиради.

c. Диктатуранинг террорчиликни ва тазйиқнинг бошқа шаклларини ишлатиши туфайли демократик етакчиларнинг биринчи, иккинчи ва ҳаттоки учинчи сафлари Бирма жамиятидан четланган. Демократия кучлари учун Бирма етакчиларини чорлаш лозим ва курашдаги вазифаларни бажариш учун янги етакчиларни тайёрлаш керак.
d. Чегарадаги катта дўконларни Бирма Армияси қўлга олган. Бу далил қурол ва жиҳозларни сотиб олиш учун маблағларнинг кучли равишда камайганлигини билдиради. Бунинг устига хорижий ҳарбий ёрдам йўқ. Шунинг учун демократик курашнинг ҳарбий қисмини кенгайтириш учун ресурслар йўқ. Аммо шуни билиш муҳимки, агар ресурслар бор бўлса, кучайган қисмлар катта ва яхши жиҳозланган ДҚТТК армиясини енгиб оладиган кучга айланиши шубҳали.
e. БИМКҲ 1990 йил майда сайланган Демократия Миллий Бирлашмаси (ДМБ) ҳукуматининг асосида ташкил топган. Овоз бериш тақиқланган жойларда ҳам Доу Онг Сан Суу Кйининг бошчилиги қабул қилинган. Шунинг учун БИМКҲ Бирма халқи эътироф қилган етакчиларни ифодалайди. Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгашининг ёрдамисиз БИМКҲ оламга реал параллел ҳукумат борлигининг ишончли тасаввурини етказа олмайди.
f. Ҳарбий кучларининг кўплиги ва душманларида бирлик йўқлиги туфайли ДҚТТК хоҳлаган жой ва вақтларда ҳарбий ва сиёсий ҳужумларни ўтказган. Оппозиция гуруҳлари орасида ўсаётган сиёсий бирдамлик давом этса демократик кучлар сиёсий кучни қўлга киритиши мумкин.
g. Оммавий нозўравон кураш тарихи, айниқса охирги ўн йилликда, ноҳарбий аҳолига қарши қаттиқ ҳарбий кучлари ишлатилиш вазиятларида курашнинг шу турини ишлатиш фойдасини тасдиқлаган. “Сиёсий Қаршилик” қобилияти, масалан ҳарбий қобилиятлар, айрим миллат, маданий гуруҳлар ёки зулмнинг махсус даражалари билан чекланмайди.

h. Олам матбуотлари 1988 йил исёнлари ва Бирма Армиясининг бошланғич шафқатсиз таъқиблари тўғрисида маълумот берди. Бирма ичидаги оммавий халқ амаллари туфайли ҳукуматлар ҳарбий диктатурага қарши санкцияларни ўрнатган. Бутун халқ иштироки бўлмаган жойларда халқаро тазйиқлар йўқ бўлади.

5. ХУЛОСАЛАР:
a. Рангун режимини енгиш учун Бирма аҳолисида ДҚТТКга 1988 йилга ўхшаб қарши чиқиш, интилишларини демократик ҳарбий ва халқаро қисмлар билан мувофиқлаштириш ва бор ресурсларни бирлаштириб ишлатиш учун стратегик режани ишлаб чиқиш қобилиятлари бўлиши керак.
b. Халқ ДҚТТКга қарши курашда самарали ишлатилса ҳокимият мувозанати Бирма фуқаролари фойдасига ўзгариши мумкин.
c. Сиёсий бирдамлик ўрнатилаётган бўлса БИМК ва БИМКҲ орасида ўзаро ёрдам бўлиши керак.
d. Сиёсий Қаршилик ҳарбий диктатурага қарши стратегик сиёсий курашни олиб бориш учун имконият очиб беряпти.

6. МАСЛАҲАТЛАР:
a. Бирма Иттифоқи Миллий Кенгашининг (БИМК) президиумига бевосита ҳисоб берувчи Сиёсий Қаршилик Идорасини ўрнатиш керак. Бу идора стратегик режаларни ишлаб чиқиш, талаб қилинадиган ресурсларни аниқлаш, Сиёсий Қаршиликдаги таълимот ва тайёрлашни кўзлаш ва бутун стратегик операцион режалаштиришни мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади.
b. Ҳужум амалларини бажариш учун керак Сиёсий Қаршилик бирликларини қабул қилиш, ўргатиш ва ташкил қилишга Бирмага тез равишда қайтадиган ходимларни тайёрлаш учун дарҳол Сиёсий Қаршилик курсларини ташкил қилиш керак.
c. Яшириш ресурсларга Сиёсий Қаршилик бирликларига ёрдам бериш вазифасини бериш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares