Иккинчи Илова

Нозўравон ҳаракатнинг усуллари

НОЗЎРАВОН НОРОЗИЛИК ВА ИШОНТИРИШ

Расмий баёнотлар
1. Омма олдида чиқишлар
2. Норозилик ёки қўллаб қувватлаш хатлари
3. Ташкилот ва муассасаларнинг декларациялари
4. Номдор одамлар қўл қўйган ошкора билдиришлар
5. Айблашларни ва мақсадларни эълон қилиш
6. Гуруҳ ёки оммавий аризалар
Кенг тингловчилар табақалари билан алоқада бўлиш
7. Шиорлар, ҳажвий расмлар ва рамзлар
8. Байроқлар, плакатлар ва кўргазмали қуроллар
9. Варақалар, памфлетлар ва китоблар
10. Рўзнома ва журналлар
11. Магнитофон ёзувлари, пластинкалар, радио, телевидение
12. Ҳаводаги (самолётлар ёрдамида) ва ердаги (ер чопиш, ўсимлик экиш, тошлар орқали) ёзувлар
Гуруҳ амаллари
13. Депутациялар
14. Ҳажвий мукофотлашлар
15. Гуруҳ лоббиси
16. Пикет
17. Сохта сайловлар
Рамзий оммавий амаллар
18. Байроқ осиш, рамзий рангдаги нарсаларни ишлатиш
19. Рамзларни кийимда ишлатиш
20. Намоз ва ибодат қилиш
21. Рамзий объектларни узатиш
22. Норозилик тариқасида ечиниш
23. Ўз мулкини йўқ қилиш
24. Рамзий оловларни ёқиш (машъал, фонар, шамдон)
25. Портретларни кўргазмага қўйиш
26. Норозилик тариқасида расм солиш
27. Янги йўл ҳаракати белгиларини ва кўчалар номларини ўрнатиш

28. Рамзий товушлар
29. Ерларни рамзий “ўзлаштириш”
30. Қўпол ишоралар
Айрим одамларга тазйиқ кўрсатиш
31. Расмий шахсларни “таъқиб қилиш”
32. Расмий шахсларни масхара қилиш
33. Аскарлар билан биродарлашув
34. Бедорлик (“вахталар”)
Театр ва мусиқа
35. Кулгили пародиялар
36. Саҳна ва мусиқа асарларини қўйиш
37. Ашула айтиш
Юришлар
38. Маршлар
39. Парадлар
40. Диний юришлар
41. Зиёратлар
42. Автоколонналар
Ўлганларга фотиҳа ўқиш
43. Сиёсий мотам
44. Рамзий дафн қилишлар
45. Намойишкорона дафн қилишлар
46. Қабрларда таъзим этиш
Оммавий йиғилишлар
47. Норозилик ва қўллаб-қувватлаш йиғилишлари
48. Норозилик митинглари
49. Яширин норозилик митинглари
50. Семинарлар
Кетиш ва рад этиш
51. Намойишкорона кетиш
52. Сукунат
53. Эҳтиромларни рад этиш
54. Орқани ўгириш

ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИКДАН БОШ ТОРТИШ УСУЛЛАРИ

Айрим одамларни қувғин қилиш
55. Ижтимоий бойкот
56. Танлаб қилинадиган ижтимоий бойкот
57. Эр-хотинлик вазифаларини бажаришни рад қилиш (“Лисистрат бўйича”)
58. Алоқани рад қилиш
59. Диний ибодатни тўхтатиш
Ижтимоий маросимларда, одатларда ва ишларда иштирок этишни рад қилиш
60. Ижтимоий ва спортдаги фаолиятни тўхтатиш
61. Ижтимоий маросимларни бойкот қилиш
62. Талабаларнинг забастовкалари
63. Оммавий бўйсунмаслик
64. Жамоат ташкилотларда аъзоликни тўхтатиш
Ижтимоий тизимдан четлаш
65. Уйдан чиқишни рад қилиш
66. Ҳамкорликни тўлиқ шахсий равишда рад этиш
67. Ишчиларнинг қочиб кетишлари
68. Бошпанада яшириш
69. Турар жойдан умумий равишда кўчиш
70. Норозилик тариқасида кўчиб кетиш (“хижрат”)

ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РАД ҚИЛИШ:
ИҚТИСОДИЙ БОЙКОТЛАР

Истеъмолчиларнинг амаллари
71. Истеъмолчиларнинг бойкоти
72. Бойкот қилинган молларни истеъмол қилмаслик
73. Зоҳидлик сиёсати
74. Ижара ҳақини тўлашни рад этиш
75. Ижарага беришни рад қилиш
76. Умуммиллий истеъмолчилар бойкоти
77. Халқаро истеъмолчилар бойкоти

Ишчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг амаллари
78. Ишчиларнинг бойкоти
79. Ишлаб чиқарувчиларнинг бойкоти
Воситачиларнинг амаллари
80. Таъминловчи ва воситачиларнинг бойкоти
Хўжайин ва бошқарувчиларнинг аммалари
81. Савдогарларнинг бойкоти
82. Мулкни ижарага бериш ва сотишни рад этиш
83. Локаут (ишлаб чиқаришнинг хўжайини томонидан тўхтатилиши)
84. Саноат ёрдамини рад қилиш
85. Савдогарларнинг умумий иш ташлашлари
Молиявий ресурслар эгаларининг амаллари
86. Банкдаги омонатларни қайтариб олиш
87. Гонорарлар, тўловлар, солинадиган миқдордаги пулларни беришни рад қилиш
88. Қарзлар ва ўсимларни тўлашдан бош тортиш
89. Фонд ва кредитларни жиддийлаштириш
90. Солиқ тўлашдан бош тортиш
91. Иш ҳақини олишдан бош тортиш
Ҳукуматларнинг ҳаракатлари
92. Ички эмбарго
93. Савдогарларнинг “қора рўйхати”
94. Таъминлоувчиларнинг халқаро эмбаргоси
95. Сотиб олувчиларнинг халқаро эмбаргоси
96. Халқаро савдо эмбаргоси

ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РАД ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ:
ИШ ТАШЛАШЛАР

Рамзий иш ташлашлар
97. Норозилик тариқасида иш ташлашлар
98. Тез равишда кетиш (чақмоқ иш ташлаши)
Қишлоқ хўжаликдаги иш ташлашлар
99. Деҳқонларнинг иш ташлаши
100. Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ташлаши
Махсус гуруҳларнинг иш ташлашлари
101. Мажбурий ишни рад этиш

102. Маҳбусларнинг забастовкалари
103. Ҳунармандларнинг забастовкалари
104. Касбий забастовкалар
Одатдаги саноатдаги иш ташлашлар
105. Тепада турувчиларнинг забастовкалари
106. Саноатдаги иш ташлашлар
107. Бирдамлик иш ташлашлари
Чекланган иш ташлашлар
108. Қисман иш ташлаш
109. “Бамперли” иш ташлаш (танлаб қилинадиган, навбат билан қилинадиган)
110. Иш суръатини пасайтириш
111. “Қатъий қўлланма бўйича” ишлаш
112. “Касаллик сабабида” ишга чиқмаслик
113. Ишдан бўшаш орқали забастовка
114. Чекланган иш ташлаш
115. Танлаб қилинадиган иш ташлаш
Кўп тармоқли иш ташлашлар
116. Тарқалаётган иш ташлаш
117. Оммавий иш ташлаш
Иш ташлаш ва корхоналарнинг иқтисодий ёпилиши комбинацияси
118. Иш ва савдони тўхтатиш (“хартал”)
119. Бутун иқтисодий фаолиятни тўхтатиш

СИЁСИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РАД ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

Ҳукуматни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш
120. Ҳукуматга бўлган содиқликни рад этиш
121. Жамоат розилигидан маҳрум қилиш
122. Қаршиликка ундайдиган адабиёт ва нутқлар
Фуқароларнинг ҳукумат билан ҳамкорликни рад этиши
123. Қонун чиқарувчи органларни бойкот қилиш
124. Сайловларни бойкот қилиш
125. Давлат муассасаларида ишлашни ва давлат лавозимларини олишни бойкот қилиш
126. Ҳукумат муассасаларини, ваколатларини ва бошқа идораларини бойкот қилиш
127. Ҳукумат таълим муассасаларидан кетиш

128. Ҳукумат томонидан ёрдам олаётган ташкилотларни бойкот қилиш
129. Тартиб ўрнатувчи кучларга ёрдамдан бош тортиш
130. Мулк ва кўча белгиларини ечиш
131. Расмий шахсларнинг тайинланишини қабул қилишни рад қилиш
132. Мавжуд институтларни тарқатиб юбориш
Фуқаролар бўйсунишига альтернативалар
133. Исталмаган ва секин равишда бўйсуниш
134. Бевосита назорат йўқлигида бўйсунмаслик
135. Халқ бўйсунмаслиги
136. Яширин бўйсунмаслик
137. Йиғилиш ёки митинг тарқалиш буйруғини бажармаслик
138. Ўтирган ҳолда қилинадиган забастовка
139. Ҳарбий хизматдан ва депортациядан бош тортиш
140. Яшириш, қочиш сохта ҳужжатларни тайёрлаш
141. “Адолатсиз” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик
Ҳукумат ходимларининг амаллари
142. Ҳукумат вакилларига танланган ҳолда ёрдам беришдан бош тортиш
143. Буйруқларни ва ахборотларни узатишни тўсиш
144. Муассасаларнинг ишини секинлатиш ва ишига тўсиқ қўйиш
145. Маъмурий ҳамкорликдан умумий бош тортиш
146. Суд ҳамкорлигини рад этиш
147. Ижро этувчи органларнинг самарадорлигини атайин пасайтириш ва танланган ҳолда ҳамкорликдан бош тортиш
148. Исён
Ҳукуматнинг ички амаллари
149. Сохта қонуний хийла-найранглар ва секинлаштиришлар
150. Майда ҳукумат органларининг ҳамкорликдан бош тортиши
Ҳукуматнинг халқаро амаллари
151. Дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда ўзгаришлар
152. Дипломатик тадбирларни секинлаштириш ва бекор қилиш
153. Дипломатик равишда эътироф қилишдан сақланиш
154. Дипломатик муносабатларини оғирлаштириш
155. Халқаро ташкилотлардан кетиш
156. Халқаро ташкилотларда аъзоликни рад этиш
157. Халқаро ташкилотлардан чиқариш
НОЗЎРАВОН АРАЛАШИШ УСУЛЛАРИ

Психологик аралашиш
158. Ҳаётни унсурга бериш (ёзини ёқиш, чўкиш ва ҳоказо)
159. Очлик
а) ахлоқий тазйиқ очлиги
б) очлик забастовкаси
в) “сатьяграха” рухида очлик
160. “Тескари” суд (айбланувчи томонидан айбловчиларни қоралаш учун суддан фойдаланиш)
161. Душманни нозўравон психологик холдан тойдириш
Жисмоний аралашиш
162. Ўтириш
163. Туриш
164. Транспортдан чиқмаслик
165. Ирқий сегрегация ҳолида сегрегация қилинган пляжлардан фойдаланиш
166. Ўрнида юриш
167. Сегрегация қилинган черковларда ибодат қилиш
168. Мулкни узатиш талабида зўравонликсиз маршлар
169. Душман назорати остидаги доираларга зўравонликсиз ҳаводаги парвозлар
170. Тақиқланган минтақага зўравонликсиз кириш (чизиқдан ўтиш)
171. Душманнинг зўравонлигига ёки бошқа ҳаракатларига ўзининг нозўравон гавдасини тўсиқ қилиш (психологик таъсир кўрсатиш)
172. Гавда билан нозўравон тўсиш (жисмоний таъсир)
173. Нозўравон эгаллаш
Ижтимоий аралашиш
174. Янги ижтимоий тартибларни ўрнатиш
175. Иморатларга ортиқ холда кириш
176. Йўлларни тўсиш
177. Тўхтовсиз нутқ сўзлаш
178. Кўчадаги ташаббускор намойишлар
179. Альтернатив ижтимоий институтлар
180. Альтернатив мулоқот тизимлари
Иқтисодий аралашишлар
181. Тескари иш ташлаш
182. Иш тугагач чиқмаслик
183. Нозўравон ерни эгаллаш
184. Блокадани ўтказишдан бош тортиш

185. Сиёсий асосланган сохта пулларни ишлаб чиқариш
186. Муҳим стратегик молларни огоҳлантирувчи ҳолда оммавий сотиб олиш
187. Қимматбаҳо нарсаларни қўлга олиш
188. Демпинг
189. Фирмалар ва муассасалар устидан танланган ҳолда патронаж
190. Альтернатив бозорлар
191. Альтернатив транспорт тизимлари
192. Альтернатив иқтисодий институтлар
Сиёсий аралашиш
193. Маъмурий тизимга ортиқ даражада иш бериш
194. Махфий агентларни фош қилиш
195. Ҳибсга олинишга интилиш
196. “Бетараф” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик
197. Ҳамкорликсиз ишлаш
198. Иккиланган мустақиллик ва параллел ҳукуматни тузиш

Кўпинча демократик ҳуқуқлар ва адолат учун курашаётган одамлар нозўравон ҳаракат усулларининг ҳаммасини билмайди. Оқилона стратегия, нозўравон курашнинг динамикасига эътибор ва усулларнинг авайлаб танланиши гуруҳнинг муваффақиятга эришиш эҳтимоллигини кўтаради. Джин Шарп 198 усулни ўрганиб каталог тузди ва “Нозўравон Ҳаракат Сиёсати” деб аталган унумли ишида кўп тарихий мисолларни келтирди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares