Биринчи илова

Нозўравон курашнинг муҳим атамаларининг луғати

Аккомодация. Нўзўравон ҳаракатнинг ўзгариш механизми; бу механизмда душманлар қарорни танлаш имкониятлари борида нозўравон курашчилар билан битимга келиш ва айни талабларини бажариш қарорига келади. Аккомодация душманлар нуқтаи назарини ўзгартирмаган ва ўзгартиришга мажбур бўлмаган ҳолда ўзаро келишув қулай бўлиши қарорига келганида пайдо бўлади.
Аккомодация кураш давом этган ҳолда конверсияга, нозўравон мажбур қилишга ёки душман тузумининг ёки режимининг барбод бўлишига келтириши мумкин деган фикрлар натижасида пайдо бўлади.

Ваколат. Айни шахс ёки институтларнинг ҳукмлари, қарорлари, маслаҳатлари ва буйруқлари ихтиёрий равишда тўғри деб қабул қилиниш ва шунинг учун бошқалар бўйсуниши ёки ҳамкорлиги туфайли амалга оширилиш фазилати. Ваколат сиёсий ҳокимиятнинг бош манбаи, аммо у билан тенг эмас.

Бойкот. Ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий ҳамкорликни рад қилиш.

Фуқаролик иштирок этмаслик. Сиёсий ҳамкорликни рад қилиш актининг синоними.

Фуқаролик ҳаракат. Сиёсий мақсадларда бажарилган нозўравон ҳаракатнинг синоними

Фуқаролик саркашлик. Сиёсий мақсадларда бажариладиган нозўравон норозилик, қаршилик ёки аралашиш кучли актлари.

Фуқаролик қаршилик. Сиёсий мақсаддаги нозўравон қаршиликнинг синоними.

Фуқаролик забастовка. Сиёсий сабаблардаги иқтисодий тўхташ. Забастовкада фақат ишчилар эмас, балким студентлар, мутахассислар, дўкон эгалари, идора ишчилари (ҳукумат ишчилари билан бирга) ва юқори табақалар аъзолари иштирок этиши мумкин.

Фуқаролик бўйсунмаслик. Айрим қонун, қарор, қоида, фармон, ҳарбий ёки полиция буйруқларни тинч ҳолда атайлаб бузиш.
Кўпинча бундай қонунлар аслида ахлоқсиз, адолатсиз ёки золимона ҳисобланади. Баъзи пайтларда аммо тартибга соладиган ёки холис ахлоқ қонунлар ҳукумат кенг сиёсатларига қаршилик рамзи сифатида бузилади.

Конверсия. Нозўравон кураш қарши олиб борилаётган душманларнинг нуқтаи назарларининг ўзгариши, ва бунинг натижасида нозўравон гуруҳнинг мақсадларини қабул қилишнинг тўғрилигини кўриши. Бу нозўравон ҳаракатнинг тўртта ўзгариш механизмининг биттаси.

Дезинтеграция. Нозўравон ҳаракатнинг тўртинчи механизми, бунда оддий душманлари мажбур қилиш эмас балким оммавий ҳамкорликни рад қилиш ва саркашлик натижасида тузумнинг ёки ҳукуматнинг парчаланиб кетиши. Ҳокимият манбалари ҳамкорликни рад қилиш орқали шундай даражада камаяди ёки йўқ килинадики, душманнинг тузуми ёки ҳукумати парчаланиб йўқ бўлади.

Иқтисодий ёпилиш. Шаҳар, вилоят ёки мамлакатнинг иқтисодий фаолиятни иқтисодиётни ишдан чиқариш даражасида тўхтатиш. Сабаблари кўпинча сиёсий бўлади.
Бундай ҳолат ишчилар умумий иш ташлашни ўтказиб бошқарувчилар, ишбилармонлар, савдо институтлари ва кичик дўкон эгалари идораларини ёпишганда ва иқтисодий фаолиятини тўхтатганда эришилади.

Эркинлик (сиёсий). Хар бир шахсга танлаш ва ҳаракат қилиш ва шахсларга ва гуруҳларга жамоат ва сиёсий тузумнинг қарорларида ва бошқарувида иштирок этиш эркинлигини берадиган сиёсий шароит.

Бош стратегия. Тўқнашувда танланган ҳаракат йўналишида мақсад қандай қилиб эришилиши тўғрисида кенг концепция. Бош стратегия тўқнашувда мақсадларга эришиш учун гуруҳнинг ҳамма керакли ва мавжуд ресурсларини (инсоний, сиёсий, ахлоқий ва ҳоказо) мувофиқлаштиришга ва йўналтиришга хизмат қилади.
Алоҳида мақсадларга эришиш учун ва бутун курашнинг босқичларини ўзаро боғлаш учун бош стратегияни ичида бир неча чекланган стратегиялар бўлиши мумкин.

Норозилар гуруҳи. Норозиликлари тўқнашувнинг талаш масалалари бўлган ва нозўравон курашчиларнинг томонидан ҳимоя қилинган аҳолининг бош гуруҳи.

Инсоний ресурслар. Бу ерда бу атама “ҳукмдорларга” (давлат бошидаги ҳукумат гуруҳи назарда тутилган) бўйсунадиган, улар билан ҳамкорликда ишлайдиган ёки ҳукмдор гуруҳнинг хоҳишини амалга оширишга ёрдам берадиган шахслар ва гуруҳлар сонини билдиради. Бунинг ичига бундай шахслар ва гуруҳларнинг бутун аҳолининг сонига нисбати ва уларнинг ташкилотларини кўплиги, шакллари ва қарамлиги киради.
Ҳукмдоринг ҳокимияти бундай инсоний ресурсларнинг борлигига боғлиқ, ва булар сиёсий ҳокимиятнинг манбаларидан биридир.

Моддий ресурслар. Бу сиёсий ҳокимиятнинг бошқа манбаи. Бу атама мулк, табиий ресурслар, молиявий ресурслар, иқтисодий тизим, мулоқот воситалари ва транспортда ташиш усулларини билдиради. Ҳукмдорнинг назорат қилиш ёки қилмаслик даражаси ҳукмдор ҳокимиятининг куч ва камчиликларини аниқлашга ёрдам беради.

Ўзгариш механизмлари. Бу жараёнлар асосида нозўравон курашнинг муваффақиятли бўлган ҳолларида ўзгаришлар киритилади. Тўртта механизмлар – бу конверсия, аккомодация, нозўравон мажбур қилиш ва дезинтеграция.

Усуллар. Нозўравон ҳаракат доирасидаги махсус ҳаракат воситалари. Бугунгача икки юз махсус усуллар аниқланган. Улар учта бош синфларга таснифланган: нозўравон норозилик ва ишонтириш, (ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий) ҳамкорликни рад қилиш ва нозўравон аралашиш.

Ҳамкорликни рад қилиш. Маъқул бўлмаган шахс, фаолият, институт ёки режим билан бўлган ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий ҳамкорликни (ёки буларнинг қўшмасини) атайин камайтириш, давом этмаслик ёки тўхтатиш.
Ҳамкорликни рад қилиш усуллари ижтимоий, иқтисодий (иқтисодий бойкот ва иш ташлаш) ва сиёсий ҳамкорликни рад қилиш тоифаларига таснифланади.

Нозўравон (диний ёки этик). Диний ёки этик сабаблардан зўравонлик ҳаракатларни тақиқлайдиган турли хулқ ва маслаклар. Маълум маслак тизимлари душманларга ижобий қарашни ва муносабатни, ҳаттоки душман деган ғояни рад қилишни буюришади.
Бундай маслакдаги одамлар прагматик сабабларда нозўравон курашадиган одамлар билан нозўравон курашда иштирок этиши мумкин ёки ихтиёрий равишда иштирок этмаслиги мумкин.

Нозўравон ҳаракат. Норозилик, қаршилик ва аралашишни жисмоний нозўравон ўтказиш усули.
Бундай ҳаракатлар (а) фаолиятсизлик актлари орқали, бунда иштирокчилар кўпинча бажарган фаолиятини, одатдан улардан кутиладиган фаолиятни ёки қонун ёки қоидалар талаб қиладиган фаолиятни бажаришни рад қилишади; (б) фаолият актлари орқали, бунда иштирокчилар кўпинча бажармайдиган, одатда улардан кутилмайдиган ёки қонун ёки қоидага биноан бажарилиши тақиқланган фаолиятни бажаришади; ёки иккаласининг комбинацияси орқали бажарилади.
Бу усул кўп махсус усулларни ўз ичига олади ва улар учта бош синфга бўлинади: нозўравон норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликни рад қилиш ва нозўравон аралашиш.

Нозўравон мажбур қилиш. Нозўравон ҳаракатнинг ўзгариш механизми. Бунда ҳамкорликни рад қилиш ва саркашлик кенг ишлатилгани туфайли вазиятнинг самарали назорати душманлар қўлидан олингани учун уларнинг истакларига қарши талаблар қониқтирилади. Аммо душманлар расмий лавозимларида қолишади ва тузум барбод бўлмайди.

Нозўравон исён. Оммавий ҳамкорликни рад қилишни ва саркашликни ишлатиб золимона режимга қарши халқнинг сиёсий исёни.

Нозўравон аралашиш. Тўқнашувда душманнинг фаолиятига ва тизимининг ишлашига нозўравон чоралар ёрдамида аралашадиган нозўравон ҳаракат усулларининг катта синфи. Бу усуллар рамзий норозилик ва ҳамкорликни рад қилишдан фарқ қилади. Бузғун аралашиш кўпинча жисмоний (масалан ўтириш) бўлади, аммо психологик, ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий бўлиши ҳам мумкин.

Нозўравон норозилик ва ишонтириш. Қарши фикрларни билдирадиган ва ишонтиришга уринадиган (бедорлик, марш ва пикетлар) рамзий актларни қамраб оладиган нозўравон ҳаракат усулларининг катта синфи. Бу актлар оғзаки иборалар билан чекланмайди, аммо ҳамкорликни рад қилиш (иш ташлаш) ва нозўравон аралашиш (ўтириб олиш) яқинида тугайди.

нозўравон кураш. нозўравон ҳаракатнинг қудратли шакллари ёрдамида жиддий тўқнашувни олиб бориш, айниқса жазолар билан жавоб бера оладиган қатъий ва ресурсларга бой душманга қарши.

нозўравон қуроллар. Нозўравон ҳаракатнинг махсус усуллари.

Таянч устунлари. Мавжуд режимнинг ҳукмронлик кучини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун уни керакли ҳокимият манбалари билан таъминлайдиган институтлар ва жамоат бўлимлари.
Бунинг мисоллари жазоларни амалга оширадиган полиция, қамоқхоналар ва ҳарбий кучлар, ваколатни (қонунийликни) таъминлайдиган ахлоқий ва диний етакчилар, иқтисодий ресурслар билан таъминлайдиган ишчилар, ишбилармонлар ва инвесторлар гуруҳлари, ва айтиб ўтилганларга ўхшаш сиёсий ҳокимият манбалари бўлади.

Сиёсий қаршилик. Диктатурани барбод қилиш ва демократик тизим билан алмаштириш мақсадида нозўравон курашнинг стратегик қўлланилиши.
Ҳамкорликни рад қилиш ва бўйсунмаслик орқали олиб борилган кураш диктатура кучининг манбаларини камайтириш ва узиб олиш учун зулм остидаги ахолининг кучини тўплайди. Манбалар “таянч устунлари” деб аталган гуруҳ ва институтлар орқали таъминланади.
Сиёсий бўйсунмаслик муваффақиятли ишлатилганида ҳозирги ёки келажакдаги диктатура орқали халқни бошқариш имкониятини йўқ қилади ва демократик тизимни янги хавф-хатарлардан сақлаб қолади.

Сиёсий жиу-житсу. Нозўравон кураш давомида кучлар нисбатини ўзгартира оладиган махсус жараён. Сиёсий жиу-житсуда душманларнинг нозўравон курашчиларга қарши жазоларига салбий реакция сиёсий равишда душманларга қарши айланади ва кучларини камайтиради ва нозўравон курашчиларнинг кучларини кўпайтиради. Бу жараён жазолар зўравонлик ёки тиз чўкиш билан эмас, балким нозўравон бўйсунмаслик давоми билан қарши олинганда ишлаши мумкин. Шунда душманнинг репрессиялари ёмон томондан кўринади.
Натижада учинчи томон ичида, бош норозилик билдирган гуруҳлар ичида ва душманнинг одатдаги таъминлоувчиларнинг ичида нуқтаи назар ўзгариши пайдо бўлади. Бундай ўзгаришлар душманнинг қўллаб-қувватланишини камайиши ва нозўравон курашчилар қўллаб-қувватланишини ўсишини келтириш мумкин. Бунинг натижасида душманни айблаш, душманларнинг ичидаги қаршилик ва курашнинг кучайиши бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар куч нисбатида зўравонликсиз кураш гуруҳининг фойдасига катта ўзгаришларни келтириш мумкин.
Сиёсий жиу-житсу ҳамма нозўравон ҳаракат ҳолларида ишламайди. Йўқ бўлганида куч нисбатининг ўзгариши ҳамкорликни рад қилиш тарқалишига боғлиқ.

Сиёсий ҳокимият. Жамиятда расмий сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш учун ишлатиладиган бор таъсир ва тазйиқлар тўплами. Сиёсий ҳокимият ҳукумат институтларида ёки ҳукуматга қарши чиққан муртад гуруҳ ва ташкилотларда бўлиши мумкин. Сиёсий ҳокимият тўқнашувда бевосита ишлатилиши мумкин ёки келажакда ишлатилиш учун захира қилиб қўйилиши мумкин.

Санкциялар. Одамлар кутилган ёки исталган ҳолда ҳаракат қилмагани учун ёхуд кутилмаган ёки тақиқланган ҳолда ҳаракат қилганлари учун зўраки ё нозўравон жазолар ёхуд репрессалиялар.
Нозўравон санкциялар зўраки жазоларга ўхшаб бўйсунмаслик учун оддий жазо бўлиб қолмай берилган мақсад эришилиши учун ишлатилади. Санкциялар сиёсий ҳокимият манбаидир.

Ўзига ишониш. Ўзининг ишларини ўзи бажаришга, ўзининг қарорларини ўзи чиқаришга ва ўзига, ўз гуруҳи ё институтига мустақиллик, ўз тақдирини ва ўзига тўқликни таъминлаш қобилияти.

Билим ва қобилиятлар. Сиёсий ҳокимиятнинг манбаи. Ҳукмдорнинг ҳокимияти жамиятдаги шахс ва гуруҳлар (инсоний ресурслар) орқали етказиладиган билим, қобилият ва маҳорати билан ва шу мавжуд билим, қобилият ва маҳорат ҳукмдорнинг талабига нисбати билан таъминланади.

Ҳокимият манбалари. Булар сиёсий ҳокимиятнинг асослари. Улар ўз ичига қуйидагиларни олади: ваколат. инсоний ресурслар, билим ва қобилиятлар, номоддий омиллар, моддий ресурслар ва санкциялар. Булар жамиятдан келиб чиқади. Бу манбаларнинг хар биттаси аҳоли ва жамият институтларининг эътироф этишига, ҳамкорлигига ва бўйсунишига боғлиқ. Бу манбалардан қаттиқ таъминот бўлса ҳукмдор жуда кучли бўлади. Таъминот заифлашса ёки узилса ҳукмдорнинг кучи камаяди ё барбод бўлади.

Стратегик нозўравон кураш. Тўқнашув вазиятининг таҳлили, рақиб гуруҳларнинг куч ва камчиликлари таҳлили, нозўравон ҳаракат усулининг хислати, қобилияти ва талаблари ва айниқса бундай кураш турининг стратегик принциплари асосида қўлланадиган нозўравон кураш. Яна кўринг: бош стратегия, стратегия, тактика ва усуллар.

Стратегия. Бутун тўқнашувдаги бош стратегиянинг ичидаги босқич ёки тадбирларнинг ўтказилиш режаси. Стратегия – бу айрим тадбирнинг қандай ривожланишини ва алоҳида қисмлари мақсадларга энг фойдали равишда эришиш учун бир бирига қандай мосланишини аниқлайдиган асосий фикр.
Стратегия бош стратегиянинг доирасида ишлайди. Тактика ва махсус ҳаракат усуллари кичикроқ доирадаги ҳаракатларда махсус тадбирнинг стратегиясини амалга ошириш учун ишлатилади.

Иш ташлаш. Иқтисодий мақсадларда иш берувчиларга ёки баъзан сиёсий мақсадда ҳукуматга тазйиқ кўрсатиш учун ишлашни одатда вақтинча атайлаб камайтириш ёки тўхтатиш.

Тактика. Тўқнашувнинг чекланган босқичида махсус чекланган мақсадга эришиш учун мавжуд ҳаракат воситаларини қандай ишлатиш кераклиги концепцияси асосида ҳаракатларнинг чекланган режаси. Тактикалар бутун тўқнашувнинг босқичида кенгроқ стратегияни амалга ошириш учун ишлатилади.

Зўравонлик. Жароҳат ёки ўлим келтирадиган ёхуд бундай зўравонлик хавфини туғдирадиган ёхуд шундай азоб ё хавфга боғлиқ хар қандай фаолиятни билдирадиган инсонларга қарши бўлган жисмоний зўравонлик.
Баъзи диний ёки ахлоқий нозўравон назариялари зўравонликни кенгроқ таърифлайди. Бу чекланган ифода ўша маслаклар тарафдорларига нозўравон курашни прагматик асосда ишлатишга тайёрланган шахс ва гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлашга рухсат беради.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares